Ответов: 548
Ответы эксперта. Налоги - 2020
Показать ответ

Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида муддатидан олдин тўлаш натижасида ёки катта ҳажмда харид қилиш натижасида ёхуд тарафларнинг келишувида назарда тутилган бошқа шунга ўхшаш сабабларга кўра олинган пул чегирмалари харид қилинган товар-моддий захиралар қийматини камайтирмайди. Улар юзага келган ҳисобот даврида молия-хўжалик фаолияти натижаларига киритилади (4-сон БҲМСнинг 13-банди).

Солиқ ҳисоботида улар даромадлар таркибига киритилади (СКнинг 297-моддаси 27-банди). Бунда агар харидор чегирмалар олган тақдирда, фойда солиғи бўйича солиқ базасига тузатиш киритади. Ҳисобот солиқ давридаги даромад (харажатлар) миқдорининг солиқ базасини аниқлашда илгари даромад (харажат) деб эътироф этилган сумма доирасида кўпайиши ёки камайиши тузатиш киритиш деб эътироф этилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилиш чоғида ҚҚС бўйича солиқ базаси ушбу товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган ҚҚС ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас.

Показать ответ

2019 йилда ва ундан олдин ҳаво кемаларига бевосита Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ва Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудида кўрсатиладиган хизматларни, шу жумладан аэронавигация хизматини реализация қилиш айланмаси ҚҚСдан озод этилиши тарзидаги имтиёздан фойдалангансиз (2007 йилги таҳрирдаги СК 208-м. 14-б.).

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида кўрсатилган хизматларга ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солиниши белгиланган (СК 263-м. 5-б.).

2007 йилги таҳрирдаги СКда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар 2020 йил 1 апрелга қадар амал қилади (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 4-моддаси).

Хулоса: 2020 йилнинг I чорагида имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эгасиз - кўрсатилган хизматларга ҚҚС солинмайди. 1 апрелдан бошлаб уларга ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солиниши лозим.

Шубҳасиз, солиқ тўловчи учун ҚҚСдан озод этиш тарзидаги имтиёзга қараганда ноль даражали ҚҚС ставкаси фойдали бўлади, сабаби кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқини беради. У ҚҚС тўловчининг аҳволини яхшилайди. Шу боис саволингиз тушунарли: 1 январданоқ ноль даражали ҚҚС ставкасидан фойдаланишни хоҳлайсиз. Мазкур ҳолатда уни 2020 йилнинг I чорагида қўллаш мумкин эдими?

2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексида имтиёздан фойдаланиш ёки ундан фойдаланишни рад этишни танлаш ҳуқуқи назарда тутилган (2007 йилги таҳрирдаги СК 30-м. 3-қ., 31-м. 1-қ.). Имтиёзлардан фойдаланиш мажбурияти бўлмаган (2007 йилги таҳрирдаги СК 32-м.).

СКнинг амалдаги таҳририда янада аниқроқ кўрсатилган: солиқ тўловчилар солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ёхуд улардан фойдаланишни рад этиш ҳуқуқига эга (СК 21-м. 1-қ.). Бироқ ҚҚС тўловчилар учун чекловлар киритилган: солиқ тўловчилар солиқлар бўйича имтиёзлардан тегишли ҳуқуқий асослар юзага келган пайтдан эътиборан уларнинг бутун амал қилиш даври мобайнида фойдаланишга ёки солиқ имтиёзидан фойдаланишдан воз кечишга ёхуд ундан фойдаланишни бир ёки бир неча солиқ даврларида тўхтатиб туришга ҳақли, ҚҚСдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бундан мустасно (янги таҳрирдаги СК 75-м. 6-қ.). 2007 йилги таҳрирдаги СКда бундай чеклов мавжуд эмас.

2020 йил 1 январдан солиқ тўловчи 2020 йил 1 апрелгача ҚҚСдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар фойдаланишга ёки 2020 йил бошидан ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллашга ҳақли деб ҳисоблайман.

ҚҚСдан озод этиш тарзидаги имтиёздан фойдаланишдан воз кечиш тақиқланиши янги таҳрирдаги Солиқ кодексида келтирилган. Ушбу чеклов орқага қайтиш кучига эга эмас (СК 4-м. 2-қ.) ва 2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексида назарда тутилган имтиёзларга татбиқ этилмайди.

 

Показать ответ

Тадбиркорларга юборилаётган деярли барча талабномалар ҚҚС занжиридаги тафовут билан боғлиқ. Айрим солиқ тўловчилар хато қилиб ёки атайлаб реализация қилинган товарлар бўйича ҳисобварақ-фактураларни яширадилар ёки мавжуд бўлмаган ҳисобварақ-фактуралар бўйича солиқ суммасини ҳисобга оладилар.

Агар ҳисобварақ-фактура реализация қилиш реестрларида акс эттирилмаган бўлса, бироқ у бошқа ҚҚС тўловчида (контрагентда) ҳисобга олиш учун асос бўлиб хизмат қилган бўлса, солиқ органлари ҳисобга олиш ҳуқуқини тасдиқлаш учун ундан ушбу ҳужжатни сўраб оладилар. Кейин эса уни реализация қилиш реестрида акс эттирмаган тўловчига талабнома юборадилар.

Бундай вазиятларни олдини олиш учун ДСҚ барча солиқ тўловчиларга электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтишни тавсия қилади.

Таъкидлаш этиш жоизки, жорий йилнинг январь-февраль ойларида ЭҲФ реестрлари бўйича бирорта ҳам ҚҚС занжирининг узилиши аниқланмади. Тегишинча, тўлиқ электрон ҳисобварақ-фактурага ўтган тўловчиларга солиқ органлари талабнома йўлламайди.

Агар солиқ тўловчи молиявий қийинчиликларга дуч келган бўлса ва ҳозирнинг ўзида ҳисобланган солиқ суммасини тўлаш имкониятига эга бўлмаса, СКнинг 98-101-моддаларига биноан у муайян муддатга аниқ солиқ турлари бўйича кечиктириш олиш учун ҳужжатларни топшириши мумкин.

 

Показать ответ

2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 октябрга қадар «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига  беғараз бериладиган (Президентнинг 27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармони 1-банди):

  • пул маблағлари ва товарлар (хизматлар)га фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралади;
  • товарлар (хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмайди.

Солиқ солиш мақсадида, табиатнинг ёки инсон фаолиятининг (шу жумладан интеллектуал фаолиятнинг) қиймат баҳосига эга бўлган ва реализация қилиш учун мўлжалланган ҳар қандай предмети товар деб эътироф этилади (СКнинг 45-моддаси 1-қисми).

ТМЗларни «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига  беғараз бериш ҚҚС солишдан озод этилади, шу сабабли импорт қилишда улар бўйича тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди (СКнинг 267-моддаси 1-қисми 3-банди).

Показать ответ

Солиқ тўловчи товарларни (хизматларни) сотиб олиш чоғида тўлаган ҚҚС суммалари қуйидаги товарларни (хизматларни) сотиб олиш (олиб кириш) чоғида ҳам, агар бу товарларни (хизматларни) сотиб олиш амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса, ҳисобга олинмайди: енгил автомобиллар, мотоцикллар, вертолётлар, моторли қайиқлар, самолётлар, шунингдек моторли воситаларнинг бошқа турлари ва улар учун ёқилғини (СК 267-м. 2-қ.).

Фаолият турлари Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичида (ИФУТ, 2-таҳр.) белгиланган. Корхонада автотранспортдан фойдаланиш фаолият тури билан боғлиқ бўлмаса, у бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди, балки унинг таннархига киритилади (СК 267-м. 3-қ.; АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 11-банди).

Показать ответ

Реализация қилиш қиймати импорт қилиш чоғида ҚҚС ҳисобланган божхона қийматидан паст бўлганда, корхона фарқ қилган суммага ҚҚСни қўшимча ҳисоблайди. У мазкур суммани чегириладиган харажатларга киритади, сабаби ушбу қўшимча ҳисоблаш – солиққа оид қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқиб амалга оширилган (СК 305-м. 4-қ. 3-б.).

2020 йилда фойда солиғи солиш мақсадларида 2019 йилдан фарқли ўлароқ, товар харид қийматидан паст нархда реализация қилинганда, фарқ суммаси бўйича даромадга тузатиш киритилмайди. Реализация қилиш қиймати ҚҚС ва акциз солиғи ҳисобга олинмаган ҳолда жами даромадга киритилади (СК 297-м.).

Битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли. Солиқ тўловчи бундай қарор юзасидан битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш йўли билан низолашишга ҳақли (СК 248-м. 4-қ.). 2022 йилдан бошлаб фойда солиғи бўйича солиқ базаси солиқ органлари томонидан СК 176-моддасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Показать ответ

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхоналар ҚҚС тўловчилари бўла олмайди (СКнинг 237-моддаси 3-қисми 2-банди). Овқатланишни ташкил этиш бўйича хизматларни  буюртма қилган корхонанинг солиқ солиш тартибидан қатъи назар, айланмадан олинадиган солиқни тўловчи - хизматлар етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурани ҚҚСсиз тақдим этади.

Показать ответ

Даврий нашрларга обуна бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олиниши мумкин, башарти обуначи корхона ҚҚС тўловчиси бўлса ва унинг солиқ солинадиган айланмалари мавжуд бўлса (СКнинг 266-моддаси 1-қисми).

“Солиқ ва божхона хабарлари” ва “Норма” газеталарига обуна учун харажатлар бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Хўжалик амалиёт мазмуни

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

дебет

Кредит

Обуна учун ойлик харажат суммасининг тан олиниши

9430 «Бошқа операцион харажатлар»

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

Обуна бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинди

4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

Показать ответ

 2019 йилда ЯСТни тўлаган ҚҚС тўловчи ҳисобланмайдиган воситачи ҚҚС тўловчи комитентга тегишли товарларни реализация қилишда комитент товарларини реализация қилиш бўйича айланмадан ҳисобланган ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактурани ўз номидан харидор номига ёзиб бериши лозим эди (Тартибнинг 42-банди, АВ рўйхат рақами 3126, 21.01.2019 йил, 3-илова).

Бунда воситачилик шартномасида комитент ҚҚС тўловчи ҳисобланишини акс эттириш ҳамда воситачилик товарининг реализация қилиш қийматини ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда кўрсатиш лозим эди. Бундан ташқари, комитентга тақдим этиладиган воситачилик ҳисоботида тегишли ҚҚС суммасини кўрсатган ҳолда реализация қилинган товарлар миқдори ва қиймати ҳам кўрсатилади. Бунда ҳисоботга шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар ва воситачи томонидан комитент фойдасига товарлар реализация қилинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади (Тартибнинг 23-банди). Комитент ушбу ҳужжатларга асосан ҚҚСни ҳисоблайди ва бюджетга тўлайди.

Амалиётда воситачи томонидан ҳисобварақ-фактурада ўзини етказиб берувчи сифатида кўрсатадиган ҳолатлар ҳам тез-тез учраб туради. Харидор эса ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚСни қабул қилади ва ҳисобга олади ҳамда Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида мазкур етказиб берувчини кўрсатади. Бироқ Тартибда айтилишича, воситачи томонидан воситачилик шартномаси бўйича комитентнинг товарлари (ишлари, хизматлари) реализация қилинганда, у ўз номидан 2 нусхада ҳисобварақ-фактурани тақдим этади. Бунда "Етказиб берувчи" сатрида номига қўшимча равишда "Воситачи" деб кўрсатилади. Ҳисобварақ-фактурада воситачи ва харидорнинг реквизитларидан ташқари комитентнинг реквизитлари ҳам кўрсатилиши мумкин (Тартибнинг 26-банди). Ушбу банд нормаларини бажарган воситачи саволда келтирилган муаммоларни четлаб ўтиши мумкин.

ДСИ талабномасига комитент товарларни реализация қилиш бўйича айланмадан ҚҚС тўловчи сифатида кўрсатилган бошланғич ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда жавоб қайтаришни тавсия этамиз.

 

Показать ответ

Ҳа, қўлланилади. ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар ҚҚС тўлашдан 2021 йил 1 июлгача бўлган муддатга озод этилади (Президентнинг 16.07.2018 йилдаги ПҚ-3857-сон қарори 2-банди). Бундай корхоналарга товарларни сотишда ҳисобварақ-фактура ҚҚСни кўрсатмаган ҳолда тақдим этилади. Шу сабабли, сиз мазкур товарларни харид қилишда тўлаган ҚҚСни ҳисобга ололмайсиз (СКнинг 267-моддаси 1-қисми 3-банди).

Показать ответ

Ҳа, хусусий мактабда мактаб ходимларининг фарзандларини бепул ўқитиш таннархи ҚҚСдан озод қилинади.

Таълим соҳасдаги хизматлар, шу жумладан хусусий мактаблар томонидан кўрсатилган таълим соҳасдаги хизматлар ҚҚСдан озод қилинган (СКнинг 243-моддаси 1-қисми 10-банди).

Имтиёз таълим бўйича хусусий мактабларда:

- барча ўқувчилар учун ўрнатилган ҳақ эвазига;

- таннархдан паст нархларда;

- беғаразлик асосида кўрсатилган хизматларга таалуқли.

Бунда имтиёз ҳар қандай жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган таълим бўйича хизматларга таалуқлидир.

Показать ответ

Бошқа ижара мажбуриятлари бўйича (давлат мулкига тегишли бўлмаган) ижара шартларини ўзгартиришнинг қуйидаги вариантлари мавжуд:

- ижара тўловини бўлиб-бўлиб тўлаш ёки кечиктириш;

- ижара тўловини вақтинча камайтириш;

- кейинчалик қарздорлик тўлиқ сўндирилмагунча уни муайян даврга ошириш билан - карантин вақтида ижара тўловидан бутунлай ёки қисман озод қилиш кўринишида "ижара таътили";

- муайян муддатга ёки карантин даврида ижара тўловини тўхтатиб туриш.

Ижарага олувчи билан ўз келишувингизни ижара шартномасига қўшимча келишув билан - шартнома шартларини ўзгартириш сабабларини кўрсатган ҳолда расмийлаштиринг.

 

 

Ижарага берувчида ҚҚС: ижара тўловини камайтириш

 Солиқ кодексида ҚҚС бўйича солиқ базаси битим тарафлари қўллаган нархдан келиб чиқиб аниқланиши назарда тутилган. Бунда солиқ органлари, агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли.

Солиқ тўловчи бундай қарор юзасидан битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш йўли билан низолашишга ҳақли (СК 248-м., 4-қ.).

Ижарага олувчи билан келгусида ўзаро фойдали ҳамкорлик қилиш истаги ижарага берувчи учун иқтисодий фаолиятнинг жорий шароитларида ижара тўловини камайтириш учун далил бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ахир карантин даврида кўпроқ ёки ҳеч бўлмаганда шунча тўлайдиган мижоз топиш эҳтимоли катта эмас. Асосийси - ҳаммасини ҳужжат билан расмийлаштиринг. Масалан, ижарага олувчининг ижара тўловини камайтириш тўғрисидаги талабнома-хати, ижарага берувчининг нарх сиёсати, иқтисодий ҳисоб-китоблар, ижара тўловини камайтириш тўғрисидаги буйруқлар ва бошқалар асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

 

 

Ижарага берувчида ҚҚС: ижара тўловини

ҳисоблашни тўхтатиб туриш

 Ижара тўловини ҳисоблашни тўхтатиб турган ижарага берувчида ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари ижарага олувчи ҳақиқатда бинодан фойдаланаётганлиги ёки фойдаланмаётганлигига боғлиқ.

Агар у ижарага олинган бинодан тўлиқ ёки қисман фойдаланишда давом этаётган бўлса, бироқ бунда ижарага берувчи билан келишган ҳолда ижара учун ҳақ тўламаётган бўлса, ижарага берувчи учун бу бепул хизмат кўрсатиш сифатида ҳисобланиши мумкин.

Бепул хизматлар кўрсатиш, жумладан мол-мулкдан бепул фойдаланиш реализация қилиш бўйича ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланади (СК 239-м., 2-қ.). Шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно ҳисобланади.

Бепул хизматлар кўрсатиш қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда бирига риоя этилганда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб эътироф этилади:

- даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқарилган бўлса;

- шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқлиги асослантирилган бўлса;

- бепул хизматлар кўрсатиш қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.

Шу тариқа, бепул ижара бўйича ҚҚС тўлашни олдини олиш учун ижарага берувчи солиқчилар олдида "ўзини оқлаши", яъни - юқорида санаб ўтилган учта шартдан бири мавжудлигини исботлаши лозим бўлади. Акс ҳолда ҚҚСни ижаранинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда тўлашга тўғри келади (СК 248-м., 3-қ.).

Ижарага берувчи ва ижарага олувчи ижара тўловларини ҳисобламаслик ва тўламасликлари ҳақида келишувга эришган бўлса, бунда ижарага олувчи карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатган ва ҳақиқатда бинодан фойдаланмаётган бўлса, солиқ оқибатлари юзага келмайди (МВнинг 16.04.2020 йилдаги 06/04-01-03-32/1107-сон хати, 12-б.)

Показать ответ

Тузатиш киритилиши лозим бўлган солиқ суммаси бундай тузатишларни амалга оширишдан олдинги охирги 12 ой ичида олинган товарларнинг (хизматларнинг) солиқ суммаси қайта тикланиши лозим бўлган товар-моддий захиралар қолдиқларига тўғри келадиган қиймати асосида аниқланади. Илгари бундай товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚС суммалари тикланади (СК 269-м. 35-қ.).

Бинобарин, ТМЗ олинган пайтидан 12 ойдан ортиқ вақт ўтгандан кейин солиқ солинмайдиган айланма учун фойдаланилганда, улар бўйича ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилмайди.

Сиз 2020 йил апрелда солиқ солинмайдиган айланма учун фойдаланилаётган товарни харид қилишда, 2018 йилда ҳисобга қабул қилинган ҚҚСга тузатиш киритмайсиз.

Показать ответ

Илгари туристик фаолиятни амалга оширишда ҚҚС бўйича имтиёз кўзда тутилган эди (2007 йил таҳрирдаги СКнинг 208-моддаси). СКнинг 2020 йилдан амалдаги таҳририда мазкур имтиёз мавжуд эмас. Солиқ бўйича 25.12.2007 йилдаги ЎРҚ-136-сон Қонун билан тасдиқланган Солиқ кодекси билан назарда тутилган имтиёзлар 2020 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилган (30.12.2019 йилдаги ЗРУ-599-сон Қонуннинг 4-моддаси).

Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида резидентларга ҳам, норезидентларга ҳам туристик хизматларни кўрсатишда 15%лик ставка бўйича ҚҚС солинади

Показать ответ

Ҳа, солинади.

Агар ЎзР резиденти телевидениеда ва (ёки) радиода, оммавий ахборот воситаларида ва бошқа шаклларда рекламани жойлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида хизматлар амалга оширса, Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади ва бундай айланмага ҚҚС солинади (СКнинг 241-моддаси 3-қисми 9-банди).

Показать ответ

1 Комитентнинг маҳсулоти воситачи орқали экспортга реализация қилинганда, комитент-компания экспорт қилувчи ҳисобланади. Бошқа ҳужжатлар қаторида воситачи орқали амалга ошириладиган экспорт операцияларини тасдиқлаш учун солиқ органларига воситачилик шартномаси ҳам тақдим этилади (СК 261-м. 2-қ.).

 

2 Воситачи орқали экспортга маҳсулот реализация қилинганда комитент реализацияни Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-"Қўшилган қиймат солиғидан озод этилган ва солиқ даврида ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар" иловасининг 040, 041-сатрларида ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарларни реализация қилиш сифатида акс эттиради. Шунингдек Ҳисоб-китобга 7-"Йил бошидан товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар" иловаси тўлдирилиши лозим, сабаби товарларни экспортга реализация қиладиган солиқ тўловчилар учун ушбу илова автоматик тарзда тўлдирилмайди (my.soliq.uz сайтидаги Ҳисоб-китобга 7-иловага изоҳ).

Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактураларда (ҳисобварақ-фактуралар ўрнини босувчи ҳужжатларда) (Ҳисоб-китобга 5-илова) комитент харидор сифатида унинг маҳсулотини сотиб олган хорижий компанияни кўрсатади. Воситачи харидор ҳисобланмайди

Показать ответ

Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) олинган хизматлар бўйича ҳисобга олинадиган сумма тегишли ҳисобварақ-фактура олинган ойда, сизнинг ҳолатда июнь ойида кўрсатилиши лозим.

Ҳисобварақ-фактура ёки етказиб берувчи томонидан тақдим этилган солиқ суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжат олинганда ҳамда товарларни (хизматларни) етказиб берувчи ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилганда, солиқ тўловчи ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақли бўлади (СК 266-м.).

Показать ответ

1. Корхонангизнинг чойи бошқа корхона томонидан қадоқланиши ҳамда кейинчалик қайтарилиши давал хом ашё билан ишлаш ҳисобланади. Давал хом ашёни қайта ишловчига қайта ишлашга бериш давал хом аёшни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки уни қайта ишлашга бериш юкхати билан расмийлаштирилади (АВ томонидан 15.03.2010 йилда 2086-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 8-банди). Ушбу ҳужжатларнинг шакллари Низомга 1 ва 2-иловаларда келтирилган.

Ҳужжатлар (ёки юкхатда) берилаётган чой таннархи ва миқдори кўрсатилади. Бунда қайта ишлаш учун берилган чой корхонангиз балансидан ҳисобдан чиқарилмайди. У 1070-"Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар" счётида ҳисобга олинади.

Қадоқланган чой қайтарилганда қайта ишловчи томонидан қуйидагилар расмийлаштирилади (Низомнинг 20-банди):

- давал хом ашёни қайта ишлаш бўйича ишларнинг ҳақиқатда бажарилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура;

- давал хом ашёни қайта ишлашдан олинган маҳсулотни қабул қилиш-топшириш далолатномаси (Низомга 4-илова);

- давал хом ашёнинг ишлатилганлиги тўғрисида ҳисобот (Низомга 5-илова).

 

2. Чойни даваль асосда қадоқлаш учун бериш товарни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди ва унга ҚҚС солинмайди.

Қадоқлаш учун берилган чой шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган бўлса, у реализация қилинган ҳисобланади ва унга ҚҚС солинади (СК 239-м. 4-қ. 7-б.).

Показать ответ

2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексига мувофиқ 2019 йилда ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммаси солиқ тўловчининг танловига кўра алоҳида-алоҳида ва (ёки) мутаносиб усулда аниқланади. Танланган усул корхонанинг ҳисоб сиёсатида қайд этилади ва календарь йил давомида ўзгартирилмайди (2007 йилги таҳрирдаги СК 42-м., 221-м. 4-қ.).

2019 йил январь ойи учун корхона томонидан ҚҚСни ҳисобга олишнинг мутаносиб усули қўлланилган ҚҚС ҳисоб-китоби топширилиши хато бўлган (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Кейинчалик хатолик мустақил равишда аниқланган ва 2007 йилги таҳрирдаги СК 46-моддасига мувофиқ аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китоби тақдим этилиб хато тузатилган. Аниқлаштирилган Ҳисоб-китобда, айнан Қўшилган қиймат солиғини тўловчи тўғрисидаги маълумотларда "Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммани аниқлаш усули" сатрида (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) корхона мутаносиб усулни "1" белгисини белгилаган ҳолда алоҳида-алоҳида усулга ўзгартирган.

Шундай қилинган тақдирда:

- 2019 йил мобайнида корхона томонидан ҳисоб сиёсатида ва ҚҚС бўйича солиқ ҳисоб-китобларида акс эттирилган алоҳида-алоҳида усулга мувофиқ ҚҚСни ҳисобга олиши лозим эди;

- солиқ инспекцияси хатоликка йўл қўйилган ҚҚС ҳисоб-китоби мазкур усулда тақдим этилганидан келиб чиқиб, ҚҚСни ҳисобга олишнинг мутаносиб усулини қўллаган ҳолда 2019 йил учун ҚҚС бўйича ҳисоботни қайта топширишни талаб қилишга ҳақли эмас;

- корхона ушбу талабга жавоб ёзиши ҳамда солиқ инспекциясига 2019 йилда танланган ҚҚСни ҳисобга олиш усули кўрсатилган ҳисоб сиёсатини тақдим этиши лозим;

- шунингдек ДСИга сиз топширган аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китобида Қўшилган қиймат солиғини тўловчи тўғрисидаги маълумотларда "Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммани аниқлаш усули" сатрида алоҳида-алоҳида ҳисобга олиш усулига ўзгартирганингизни кўрсатишингиз лозим.

Показать ответ

1. Қўшимча ҳисобланган божхона божи суммасини танланган ТМЗ қийматини баҳолаш усулига қараб, ёки айни ўша туркумдаги товар қийматига ёхуд давр харажатларига киритиш лозим (22-сон БҲМСнинг 1322-бандлари, АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 2. Божхонада тўланган ҚҚС суммаси солиқ ҳақиқатда бюджетга тўланган ҳисобот даврида ҳисобга олинади. Шу боис апрель ойи учун ҚҚС бўйича ҳисобот қайта топширилмайди. Бунда импорт қилинган товарни реализация қилиш қиймати олиб киришда (импорт чоғида) бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисобланган божхона қийматидан паст бўлса, ушбу товар реализация қилинган даврдаги фарқ суммасига ҚҚС қўшимча ҳисобланиши ва Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) акс эттирилиши лозим (СК 248-м. 5-қ.).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика