Ответов: 548
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет
Показать ответ

 Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон қарорига 1-илова) билан ташқи савдо контрактларига ва инвойсга қўйиладиган энг кам талаблар белгиланган. Улардан бири контрактнинг нархи ва умумий суммаси тўғрисидаги маълумотларнинг мавжуд бўлиши ҳисобланади (товарнинг нархини белгилашда контрактда товарнинг ўлчов бирлиги, товар бирлиги нархи ва контрактнинг умумий суммаси кўрсатилади).

Мазкур Низомда шу билан бирга контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши ҳамда контрактлар билан бўлгани сингари тартибда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилади.

Контракт суммасининг камайиши товарга нархнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган тақдирда, божхона қийматига тузатиш киритиш БКнинг 320-моддасига мувофиқ товарнинг божхона қийматига нисбатан эмас, балки фактура қийматига нисбатан расмийлаштирилади.

 

Показать ответ

 Бинони ижарага берадиган юридик шахслар 2020 йил 1 июндан 31 декабргача бўлган муддатда мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод этилади (18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармоннинг 1-банди; 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармоннинг 7-банди).

Бу мақсадли тусга эга бўлмаган вақтинчалик имтиёз ҳисобланади.

Аниқ бир мақсадга йўналтирилмаган имтиёзлар бухгалтерия ҳисобининг баланс счётларида акс эттирилмайди ва молиявий натижаларнинг шаклланишига таъсир кўрсатмайди (Низомнинг 10-б., АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Сиз 2020йил 1 июндан 31 декабргача бўлган даврда ушбу солиқларни ҳисобламайсиз.

Ҳар бир солиқ тури бўйича "Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари" деб номланган алоҳида балансдан ташқари счётлар очилади. Улар бўйича ҳисобланган бўш турган маблағлар суммаси ушбу счётларнинг дебети бўйича акс эттирилади. Ушбу счётларнинг дебети бўйича жамланган суммалар имтиёз даври тугагач кредитга ҳисобдан чиқарилади (Низомнинг 1112-б.).

2020 йил 1 январдан 31 майгача бўлган давр учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари корхона харажатларига киритилади.

Шунингдек ер солиғи бўйича аниқлаштирилган ҳисоб-китоб ҳамда юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этилиши лозим.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика