Ответов: 548
Ответы эксперта. Налоги - 2020
Показать ответ

Учинчи шахcлар учун кафиллик

 

Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади (ФК 292-м. 1-қ.) - бу миллий валюта муомаласи билан боғлиқ операция.

Бунда кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли (ФК 295297-м.).

Фоизлар ва мукофот кафил учун айланма ҳисобланади. СКнинг 244-моддасига мувофиқ улар ҚҚС солишдан озод этилган молиявий хизматлар жумласига киритилади (СК 244-м. 1-қ. 67-б.). Бунда улар ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлашда айланманинг умумий суммасига киритилади (СК 268-м.).

 

 

Пул шаклида тақдим этилган қарзлар,

шунингдек улар бўйича фоизлар

 

Қарз шартномаси бўйича қарз берувчи қарз олувчига пул беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни қайтариб бериш мажбуриятини олади (ФК 732-м. 1-қ.) - бу миллий валюта муомаласи билан боғлиқ операция ҳисобланади.

Бунда қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади (ФК 734-м.).

Қарз бўйича фоизлар қарз берувчи учун айланма ҳисобланади. СКнинг 244-моддасига мувофиқ улар ҚҚС солишдан озод этилган молиявий хизматлар жумласига киритилади (СК 244-м. 1-қ. 67-б.). Бунда улар ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини аниқлашда айланманинг умумий суммасига киритилади (СК 268-м.).

Показать ответ

Жисмоний шахсларга меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисобига товарларни бериш (хизматлар кўрсатиш) солиқ солиш мақсадларида айланма ҳисобланади (СК 239-м. 4-қ. 5-б.).

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини аниқлашда солиқ тўловчи ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) ҚҚС суммасини ҳисобга олиш орқали ҳисоблаб чиқарилган солиқнинг умумий суммасини камайтиришга, қуйидаги шартларни бир вақтда бажарган тақдирда, ҳақли бўлади (СК 266-м. 1-қ.):

- солиқ тўловчининг товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ фаолиятини амалга ошириш чоғида товарлардан (хизматлардан), фойдаланилганда реализация қилиш бўйича айланмасига солиқ солиниши лозим бўлганда;

- олинган товарларга (хизматларга) солиқ тўловчи томонидан ҳисобварақ-фактура ёки етказиб берувчи томонидан тақдим этилган солиқ суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжат олинганда ҳамда товарларни (хизматларни) етказиб берувчи солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилганда.

Яъни мазкур шартларга риоя этилганда харид қилинган маҳсулотлар бўйича тўланган ҚҚС ҳисобга олиниши мумкин.

Показать ответ

 Ҳисобварақ-фактура ёки хизматлар бажарилганлиги далилини тасдиқловчи бошқа ҳужжат расмийлаштирилган (имзоланган) сана хизматларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана ҳисобланади (СК 242-м. 4-қ.).

Ҳисобварақ-фактура ҳужжатда кўрсатилган битта ой ва санада бажарувчида Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига 5-"Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри" иловасида, буюртмачида эса 4-"Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри" иловасида акс эттирилади (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Буюртмачи у бўйича ҳисобварақ-фактурани кўрсатса ва кейинги ойдан ҚҚСни ҳисобга олса, солиқ инспекцияси ушбу далил бўйича талабномани унинг манзилига юборади.

Буюртмачи олинган хизматларни ҚҚС билан акс эттирган олдинги ойдаги аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китобини топшириши лозим.

Показать ответ

Жисмоний шахслар - ЎзР норезидентлари ушбу моддада қайд этилмаган ва улар ҚҚС тўловчилари бўлиб ҳисобланмайди. Сиз ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда ҚҚС ҳисоблашингиз ва уни бюджетга тўлашингиз керак эмас.

Показать ответ

Кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш учун белгиланган шартлар қаторида қуйидаги шарт ҳам мавжуд: олинган товарларга (хизматларга) солиқ тўловчи ҳисобварақ-фактура ёки етказиб берувчи томонидан тақдим этилган солиқ суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжат олиши ҳамда товарларни (хизматларни) етказиб берувчи солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказиши лозим (СК 266-м. 1-қ. 2-б.).

Ҳисобварақ-фактура ёки етказиб берувчи томонидан тақдим этилган солиқ суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжатни олмасдан туриб сиз солиқни ажратиб кўрсатишга ва уни ҳисобга олишга ҳақли бўлмайсиз.

АЁҚШ корпоратив пластик картадан ҳақ тўлаган ҳолда бензинни реализация қилаётганда корхонангизга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт (30.10.2018 йилдаги ПФ-5564-сон Фармоннинг 1-банди "в" кичик банди).

Показать ответ

Заргарлик буюмларини ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда сотиш қиймати ҚҚС бўйича солиқ базаси ҳисобланади (СК 248-м. 1-қ.).

Заргарлик буюмларини сотишдан олинган даромад фойда солиғи бўйича жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 1-б.). Сизнинг ҳолатда заргарлик буюмларининг сотилишига товарларни реализация қилиш сифатида қаралади.

Бунда шуни ёддан чиқармаслик керакки, агар битимдаги хизматлар нархи бозор нархларидан фарқ қилса ва бу солиқ базасининг камайишига ёки солиқ тўловчининг зарари ошишига олиб келса, солиқ базаси СК VI бўлимига мувофиқ аниқланадиган бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

СКнинг VI бўлими 2022 йил 1 январдан кучга киради (30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 6-м. 6-қ.).

Таваккалчиликларни суғурталашда норезидентнинг даромадларидан солиқ

Показать ответ

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилиш чоғида солиқ базаси ушбу товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас (СК 248-м. 5-қ.). Мазкур норма қайта сотиш учун импорт қилинган товарларга тааллуқли бўлади ҳамда импорт қилинган хом ашёдан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотни реализация қилишда ҚҚС бўйича солиқ базасини аниқлаш учун қўлланилмайди.

Мазкур ҳолатда импорт қилинган хом ашё эмас, балки ундан тайёрланган маҳсулот реализация қлинади. Тайёр маҳсулот таннархи нафақат импорт қилинган хом ашё таннархидан иборат бўлади. Унга ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларнинг иш ҳақи ва улардан олинадиган ижтимоий солиқ, бошқа бевосита ва билвосита моддий харажатлар ҳамда бошқа харажатлар ҳам киритилади. Тайёр маҳсулот таннархига киритиладиган харажатлар таркиби Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги 

низомда келтирилган   (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори 

билан тасдиқланган).

Тайёр маҳсулот реализация қилинганда солиқ базаси акциз солиғини (акциз тўланадиган товарлар, хизматлар учун) ҳисобга олиб, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг (хизматларнинг) қиймати сифатида аниқланади. Битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли. Солиқ тўловчи бундай қарор юзасидан битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш йўли билан низолашишга ҳақли (СК 248-м. 14-қ.).

Показать ответ

2020 йилдан бошлаб асосий воситаларни реализация қилишда ҚҚС бўйича солиқ базаси товарларни реализация қилишдаги каби аниқланади.

Солиқ базаси бўлиб ҚҚС киритмаган ҳолда шартнома қиймати бўлиб ҳисобланади (СКнинг 248-моддаси 1-қисми). Асосий воситанинг қолдиқ қиймати аҳамият касб этмайди.

Агар юк автомобилининг реализация қилиш қиймати ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 10 млн. сўм бўлса, у ҳолда ҚҚС суммаси 15%ни, яъни 1 304 347 сўмни ташкил этади (10 000 000 сўм / 115% х 15%).

Показать ответ

Корхона тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмайдиган жисмоний шахсга  автомобилни реализация қилишда ЭҲФни  шакллантиради ва уни электрон рақамли имзо билан бир томонлама тасдиқлайди (ВМнинг 25.06.2019 йилдаги 522-сон қарорига 1-илованинг 18-банди).

Сизнинг корхонанингиз ҚҚС тўловчи бўлганлиги сабабли, автомобилни жисмоний шахсга реализация қилишда ҳисобварақ-фактура ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади.

Показать ответ

 Мол-мулкни молиявий лизингга бериш ҚҚС солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади (СК 239-м. 1-қ. 3-б.). Лизингга берувчи объектни ҚҚС билан беради ва бюджетга солиқ тўлайди. Лизингга олувчи лизингга берувчига лизинг тўловларини амалга оширишда босқичма-босқич ҚҚС суммасини тўлайди.

Лизингга олувчи томонидан лизинг шартномасининг шартлари бажарилмаганлиги сабабли лизинг объекти қайтарилган тақдирда, солиқ базаси лизингга олувчи томонидан объект қайтарилган санада бундай объект учун ўзи тўламаган лизинг тўловларининг суммаси миқдорида фоиз ҳисобидаги харажат чегириб ташланган ва ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланади (СК 249-м. 2-қ.).

Лизингга олувчи лизинг объекти муддатидан олдин қайтарилганда асосий қарз суммасининг сўндирилмаган қисмидан ҚҚС ҳисоблайди (СК 249-м. 2-қ.). Чунки у объектни лизингга олаётганда жами ҚҚС суммасини ҳисобга қабул қилган.

Тегишинча, лизингга берувчи объектни қайтаришда лизингга олувчи томонидан акс эттирилган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли бўлади (СК 266-м. 1-қ.).

Бундай қайтаришда томонларда фойда солиғи бўйича мажбуриятлар юзага келмайди.

Показать ответ

Ҳа, солиқ оқибатлари вужудга келади.

Кредиторлик қарздорликни сўндириш ҳисобига асосий воситани ҳисобдан чиқаришда молиявий натижа уни реализация қилиш тартибидагидек аниқланади.

Асосий воситаларни сотишдан олинган молиявий натижа (фойда ёки зарар), ҚҚС (ҚҚС тўловчилари учун) билан мазкур объектни сотиш харажатлари ҳисобга олинган ҳолда, сотувдан тушган тушум ва қайта баҳолаш натижаларига (сальдога) корректировка қилинган қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (АВда 29.08.2004 йилдаги 1401-сон Низомнинг 24-банди).

Сизнинг ҳолатингизда асосий восита қарз суммаси – 8,5 млрд. сўмга тенг бўлган нарх бўйича берилмоқда (сотилмоқда), шу сабабли молиявий натижани ҳисоблашда мазкур сумма тушум бўлиб ҳисобланади. Тушумни қолдиқ сумма, сотиш бўйича харажатлар ва қайта баҳолаш сальдосига корректировка қилганда, сизда айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш базаси ҳосил бўлади.

Шу билан бирга эсда тутингки, солиқ даври давомида жами даромади бир миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтадилар (СКнинг 462-моддаси 9-қисми).

Показать ответ

Корхонанинг бошқа операцион харажатлари, сизнинг мисолингизда, манфий гудвилл корхона ҳисоб сиёсати белгиланган давр мобайнида бир меъёрда айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш базасига киритиб борилади (СКнинг 297-моддаси).

Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объекти бўлиб СКнинг 304-моддасига мувофиқ солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадларни чегирган ва СКнинг 463-моддасида назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда СКнинг 43-бобига мувофиқ аниқланадиган жами даромад ҳисобланади.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-илова “Бошқа даромадлар”да муддати кечиктирилган даромадларнинг ҳисобот даврига тўғри келадиган жорий қисми 0317-сатрда даромад турини кўрсатган ҳолда акс эттирилади ва ушбу даромад “Реализация қилиш сифатида қаралмайдиган даромадлар, - жами (0301-03..-сатрлар суммаси)”. Мазкур даромад ҳисоб-китобнинг 030-сатрига олиб борилади.

*Гудвил (фирма нархи) корхонани сотиб олишда активларнинг харид қиймати ва амалдаги нархи ўртасидаги фарқ сифатида вужудга келади. Гудвилл (фирма нархи)нинг бухгалтерия ҳисоби 7-сон БҲМС “Номоддий активлар”га мувофиқ юритилади. Агар соф активларнинг қиймати ҳуқуқий вориснинг устав капитали миқдоридан ортиқ бўлса, у ҳолда ўртадаги фарқ дастлабки бухгалтерия баланси «Мажбуриятлар» бўлимида 7230 «Узоқ муддатга узайтирилган даромадлар» ва 6230 «Муддати узайтирилган даромадлар» миқдорий кўрсаткичлари билан тартибга солиниши лозим. Бу манфий гудвиллдир. Гудвилл корхона ҳисоб сиёсати белгиланган давр мобайнида корхонанинг бошқа операцион даромадларига (9390 ҳисобварағига) ҳисобдан чиқариб борилиши лозим.

Показать ответ

 2019 йилда календарь йилида товарларни реализация қилишдан олинган тушуми 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар учун амалга ошириладиган фаолият туридан қатъи назар, ягона солиқ тўловининг 4%лик ставкаси белгиланган (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 8-банди).

2020 йилда 100 млн сўмдан 1 млрд сўмгача тушумга эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланади (СК 461-м.).

 

Чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчилар жойлашган жойига қараб:

 

Айланмадан олинадиган солиқставкаси, %да

 

аҳолиси сони 100 минг нафар ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда

 

4

 

бошқа аҳоли пунктларида

 

2

 

бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда

 

1

 

2020 йилда аҳолиси сони 100 минг кишидан кам бўлган аҳоли пунктларида чакана савдо билан шуғулланадиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 2% миқдорида белгиланган (СК 467-м.).

 

Показать ответ

Агентлик шартномаси – воситачилик шартномаси шакли ҳисобланади ҳамда топшириқ шартномаси (ФКнинг 817-моддаси) ва воситачилик шартномаси (ФКнинг 832-моддаси) моддаларини ўз ичига олади қамраб олади.

Агентлик шартномаси бўйича бир тараф (агент) ҳақ эвазига иккинчи тараф (принципал)нинг топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ принципал ҳисобидан ёки принципал номидан ва ҳисобидан муайян юридик ва бошқа ҳаракатларни содир этиш мажбуриятини олади.

Воситачилик хизматларини кўрсатиш учун шартномалар, шу жумладан агентлик шартномалари бўйича даромадлар олинганда, 25% ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқ тўланади (СКнинг 467-моддаси 5-банди).

Показать ответ

1. Айланмадан олинадиган солиқнинг солиқ солиш объекти бўлиб жами даромад ҳисобланади (СКнинг 463-моддаси 1-қисми). Асосий воситаларни таъсисчига бериш ҳам реализация қилиш деб тан олинади. Асосий воситаларни реализация қилишда бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад (фойда) жами даромад таркибига киритилади (СКнинг 298-моддаси).

Асосий воситани қолдиқ қиймат бўйича реализация қилганда, реализация қилишдан олинадиган даромад суммаси 8510 “Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” ҳисобварағи бўйича мазкур асосий воситани қайта баҳолаш сальдосига тенг бўлади, башарти асосий восита қайта баҳоланган бўлса.

Асосий воситаларни реализация қилишдан олинадиган даромадга, солиқ тўловчининг ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича солиқ солинади (СКнинг 468-моддаси 3-қисми).

2. Айламадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида сотилаётган асосий воситанинг қолдиқ қиймати эмас, балки уни реализация қилишдан олинган даромад кўрсатилади. Мазкур сумма:

  • Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 030- ва 040-сатрларига киритилади;
  • Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-, 030-, 0303-сатрларида акс эттирилади. 
Показать ответ

1. Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси реклама конструкциясини ҳадяга, яъни беғараз олди. Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоблашда беғараз олинган мол-мулк жами даромад таркибига киритилади (СКнинг 463-моддаси 1-қисми). Олаётган шахснинг даромадлари мазкур мол-мулкнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Даромадларга солиқ тўловчининг ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича айланмадан олинадиган солиқ солинади (СКнинг 468-моддаси 3-қисми).

2. Мол-мулкни ҳадя қилишда ҳадя қилиш шартномаси расмийлаштирилади. Шунингдек, ҳисобварақ-фактура (тўловсиз) ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилади.

Показать ответ

Корхоналар фойда солиғи, ЯСТ ёки қатъий белгиланган солиқ суммасини онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга қадар солиқ органларида рўйхатга қўйиш шарти билан, унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириши мумкин (6.09.2019 йилдаги ПФ-5813-сон Фармоннинг 3-банди "а" кичик банди).

Бунда имтиёз суммаси ҳар бир онлайн-НКМ кесимида ҳисобланади.

 

МИСОЛ. 2020 йил июль ойида корхона 2 та онлайн-НКМ харид қилган, ўрнатган ва ишга туширган. Улар ДСИда рўйхатдан ўтказилган. 2020 йил июль ойида БҲМ 223 000 сўмни ташкил этган. Турли харажатлар қилинганда имтиёз суммасини ҳисоблаб кўрамиз:

 

Онлайн-НКМни сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш харажатлари

 

Имтиёз суммаси

 

Изоҳ

 

Биринчиси - 1 800 000 сўм,

иккинчиси - 1 800 000 сўм

3 600 000 сўм

 

1 800 000 х 2 = 3 600 000 сўм.

Ҳар бир онлайн-НКМ бўйича харажатлар БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган, шу боис жами суммага имтиёз берилади

 

Биринчиси - 3 000 000 сўм,

иккинчиси - 1 800 000 сўм

4 030 000 сўм

 

2 230 000 + 1 800 000 = 4 030 000 сўм.

Биринчи онлайн-НКМ бўйича харажатлар БҲМнинг 10 бараваридан ошганлиги сабабли БҲМнинг 10 бараваридан ошмайдиган миқдорга имтиёз қўлланилади.

Иккинчи онлайн-НКМ бўйича харажатлар БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган, шу боис жами суммага имтиёз берилади

 

Биринчиси - 3 000 000 сўм,

иккинчиси - 3 000 000 сўм

4 460 000 сўм

 

2 230 000 + 2 230 000 = 4 460 000 сўм.

Ҳар бир онлайн-НКМ бўйича харажатлар БҲМнинг 10 бараваридан ошган, шу боис ҳар бир онлайн-НКМ бўйича БҲМнинг 10 бараварига имтиёз берилади

 

2020 йил 1 январдан бошлаб ЯСТ ўрнига айланмадан олинадиган солиқ тўланади (СК 66-боби). Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ПФ-5813-сон Фармонда белгиланган солиқни қўллашга ҳақли деб ҳисоблаймиз.

Показать ответ

Жисмоний шахслардан текин олинган улуш қиймати олувчининг бошқа даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 377-моддаси 3-банди). Жисмоний шахс зиммасига ЖШДС ушлаб қолиниши юкланадиган солиқ агенти ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 386-моддаси). Солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадларга декларация асосида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 393-моддаси 1-қисми). Текин улуш олган муассис-резидент жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этади (Солиқ кодексининг 397-моддаси).

Показать ответ

1. Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди (МКнинг 153-моддаси 1-қисми). Муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг 1-разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас (МКнинг 155-моддаси). Ҳозирги кунда ушбу сумма 634 880 сўмга тенг (21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон Фармоннинг 1-банди, 2-банди "а" кичик банди).

 Корхона муайян штат бирлигига иш ҳақини молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда белгилайди. Корхоналарнинг, шу жумладан қурилиш корхоналарининг МҲФ ялпи тушум суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши лозимлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган. Солиқ органининг солиқларни қўшимча ҳисоблаш тўғрисидаги талаби асосланмаган.

 

2. Ҳа, солиқ органининг корхона бошланғич ҳужжатларини тақдим этиш тўғрисидаги талаби асосланган. Солиқ органи камерал текширув ўтказилиши давомида солиқ тўловчига талабнома юборади. Солиқ тўловчи талабнома олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда (янги таҳрирдаги СКнинг 138-моддаси 9-қисми):

-тегишли солиқлар ва йиғимлар бўйича тузатилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши;

-ёхуд аниқланган тафовутларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда асослаб бериши шарт.

 

ЭСЛАТМА: ҳозирги пайтда капитал қурилишда бошланғич ҳисоб ҳужжати Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура ҳисобланади. Унинг шакли Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2004 йилдаги 02-5-56-сон баённома қарори билан тасдиқланган. "Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура" бирламчи ҳисоб шакли амалга киритилгунига қадар бажарилган қурилиш ишларини расмийлаштириш учун "Бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси" 2-сон шакли ва унга асосан тўлдириладиган "Бажарилган ишлар қиймати тўғрисида маълумотнома" 3-сон шакли қўлланилган. Ҳозирги кунга келиб 2 ва 3-сон шакллар бекор қилинган

Показать ответ

1. Давлатга тўла ёки умумий мулк ҳуқуқида қисман қарашли баҳолаш объектлари юзасидан битим тузилган тақдирда, баҳолашни ўтказиш мажбурийдир. Шунингдек баҳолаш объектининг қиймати тўғрисида низо чиққан тақдирда, масалан, солиқлар тўғри тўланиши устидан назорат ўтказилаётганда ҳам баҳолашни ўтказиш мажбурий бўлади ("Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 11-моддаси).

Мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот хусусий корхона деб эътироф этилади ("Хусусий корхона тўғрисида"ги Қонуннинг 3-моддаси). Сизнинг ҳолатда бино корхонанинг мулки ҳисобланади, корхона мулкдори уни қайси нархда беришни ўзи ҳал этишга ҳақлидир. Мол-мулкни мажбурий баҳолашни ўтказиш талаб этилмайди.

Бироқ корхонада қонун ҳужжатлари нормаларини бузган ҳолда ҳисоб юритилса, масалан, қайта баҳолаш ўз вақтида ўтказилмаса ёки амортизация нотўғри ҳисобланса, кейинчалик солиқларни тўлаш борасида низолар юзага келиши мумкин. Ушбу ҳолатда баҳолаш ўтказиш мажбурийдир.

 Фойда солиғи

 2. Асосий воситаларни реализация қилиш чоғида уларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад фойда солиғини ҳисоблашда корхонанинг ялпи даромадига қўшилади (Солиқ кодексининг 297-моддаси 3-қисми 6-банди, 298-моддаси).

 ҚҚС

 Муассисга кўчмас мулкни реализация қилиш чоғида ҚҚС бўйича солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилмаган. Солиқ базаси битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарнинг (кўчмас мулкнинг) қиймати сифатида аниқланади (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 248-моддаси 1-қисми). Бунда, агар битимнинг нархи бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 248-моддаси 4-қисми).

Кўчмас мол-мулк реализация қилинган тақдирда, у қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида харидорга берилган сана айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 242-моддаси 3-қисми).

 ЖШДС

 Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида қуйидаги таърифлар келтирилган:

табиатнинг ёки инсон фаолиятининг (шу жумладан интеллектуал фаолиятнинг) қиймат баҳосига эга бўлган ва реализация қилиш учун мўлжалланган ҳар қандай предмети товар деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 45-моддаси 1-қисми).

Агар корхона жисмоний шахсга товарни (асосий воситани) қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда унинг қолдиқ қийматидан паст нархда реализация қилса, харидорда ЖШДСга тортиладиган даромад юзага келади. Ушбу даромад товарлар реализация қилинадиган нарх билан ҚҚСни ўз ичига олувчи мазкур товарларнинг қиймати ўртасидаги салбий фарққа тенг бўлади (Солиқ кодексининг 376-моддаси 1-қисми 3-банди). Ушбу даромаддан ЖШДСни сотувчи корхона тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши керак (Солиқ кодексининг 386-моддаси 1-қисми). Солиқ ставкаси 12 фоизга тенг (Солиқ кодексининг 381-моддаси 1-қисми).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика