Ответов: 548
Ответы эксперта. Налоги - 2020
Показать ответ

Ҳа, қарз бериши мумкин.

Қарз – битим шаклларидан бири бўлиб, ушбу ҳолатда тарафлардан бири юридик шахс, иккинчиси эса жисмоний шахс ҳисобланади (ФКнинг 732-743-моддалари). Бунда тижорат ташкилоти ўз муассиси, иштирокчиси (акциядори), раҳбари, ўз бошқарув ёки назорат органларининг аъзоси бўлган шахсга ашёни текин фойдаланишга беришга ҳақли эмаслигини ҳисобга олиш лозим (ФКнинг 618-моддаси).

Қарз олувчи жисмоний шахс учун қарз суммаси даромад ҳисобланмайди, чунки у қайтариш шарти билан берилган, шу сабабли бу операция солиқ оқибатларини юзага келтирмайди.

Қарз фоизсиз берилаётганлиги сабабли қарз берувчи юридик шахсда фоизлар кўринишидаги даромадлар юзага келмайди, тегишинча, фоизлардан солиқ тўлаш мажбурияти ҳам бўлмайди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 299-моддасида солиқ солиш мақсадида аниқланган фоизсиз асосда қарз олишдан даромад фақат юридик шахснинг (қарз олувчининг) даромади ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг даромадлари янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 371–377-моддаларида белгиланган бўлиб, уларда бундай турдаги даромадлар мавжудлиги келтирилмаган

Показать ответ

Юридик шахслар томонидан солиқ тўловчи манфаатларини кўзлаб стационар ва амбулатор даволаниш ҳақини тўлаш, шунингдек унинг картасига даволаниш учун пул маблағларини беғараз ўтказиб бериш моддий наф тарзидаги даромадлар ҳисобланади. Солиқ кодексида фақат ўз ходимларига ҳамда уларнинг болаларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан ҳақ тўланган ҳолатларда ЖШДС бўйича имтиёзлар назарда тутилган (Солиқ кодексининг 376-моддаси 1-қисми 1-банди, 378-моддаси 3-банди). Молиявий ёрдам олаётган жисмоний шахс корхона ходими бўлмаганлиги сабабли ушбу имтиёз қўлланилмайди ва моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинади.

Корхонага солиқ агенти сифатида даромад тўлаш чоғида солиқни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш мажбурияти юкланади. Корхонангиз ЖШДСни ушлаб қолмаслиги мумкин, бироқ мазкур ҳолатда ушлаб қолинмаган солиқ суммасини ўз маблағлари ҳисобидан бюджетга ўтказиши шарт (Солиқ кодексининг 386-моддаси 1, 3-қисмлари). Корхона томонидан солиқ тўловчи-жисмоний шахс учун тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг солиқ солинадиган даромади ҳисобланмайди (26.06.2018 йилдаги ПҚ-3802-сон қарорнинг 4-банди).

Корхона фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда ушбу харажатларни чегириб ташламаслиги лозим (Солиқ кодексининг 317-моддаси 3-банди). 

Показать ответ

—  Жисмоний шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.

—  Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган, уни сотиб олинган қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мазкур қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса – кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади (СК 375-моддаси 4-банди). Мазкур даромад декларияга асосан солиққа тортилади (СК 393,397-моддалари). Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация доимий яшаш жойидаги солиқ органига сотиш амалга оширилган йилдан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этилади.

—  Изоҳ: 36 календарь ойдан кам бўлмаган муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни сотишда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёз назарда тутилган (СК 378-моддаси 7-банди).

—  Жисмоний шахс томонидан кўчмас мулк ҳадя сифатида берилса, олувчида даромад вужудга келади (СК 377-моддаси 3-банди). Агар кўчмас мулк ҳадя шартномаси бўйича яқин қариндошга берилаётган бўлса, у ҳолда олувчи имтиёз сабабли жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўламайди (СК 378-моддаси 11-банди).

—  Жисмоний шахснинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укалари ва опа-сингиллари, эри (хотини), фарзандлари, шу жумладан фарзандликка олинганлар, боболари, бувилари, неваралари, шунингдек эрининг (хотинининг) ота-онаси унинг яқин қариндошлари бўлиб ҳисобланади (СКнинг 60-моддаси).

Кўчмас мол-мулкни бошқа шахс тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари (кейинги ўринларда давлат рўйхатидан ўтказувчи орган деб аталади) давлат рўйхатидан ўтказади. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорда йиғим ундирилади (ВМ 1060-сонли қарори 1-иловасининг 6-банди).

Показать ответ

1.Бундай ҳолат уставда назарда тутилган бўлса, йиғилиш баённомаси ва ҳадяни нотариал тасдиқлаш лозим. 

Жамият иштирокчиси устав фондидаги ўз улушини бир ёхуд бир неча иштирокчига сотишга ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақли. Бундай битимни тузиш учун, жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамиятнинг ёки жамият бошқа иштирокчиларининг розилиги талаб қилинмайди. Қонун ҳужжатларида умумий йиғилишда бир муассис улушидан бошқасининг фойдасига воз кечиши масаласини кўриб чиқиш тўғрисида талаб белгиланмаган. Шу тариқа, бу ҳолат бевосита уставда назарда тутилган бўлса, бир иштирокчининг бошқасининг фойдасига улушидан воз кечишига оид битимни тузишда жамият иштирокчиларининг ёки айнан жамиятнинг ёзма розилиги зарур бўлади. Розилик ёзма шаклда бўлиши ва улушидан бошқанинг фойдасига воз кечаётган иштирокчи мурожаат этган пайтидан эътиборан 30 кун ичида ёки уставда белгиланган бошқа муддат ичида олиниши керак. Бундан ташқари, юқорида айтиб ўтилган муддат ичида жамият иштирокчиларининг ҳеч биридан ёки айнан жамиятдан ёзма раддия олинмаган бўлса, бундай розилик олинган деб ҳисобланади.

Бир муассис бошқасининг фойдасига улушидан воз кечиши ҳадя (бошқанинг фойдасига текинга воз кечиш) шартномасини тузиш орқали расмийлаштирилади. Мазкур шартнома оддий ёзма шаклда тузилиши лозим. Жамият уставида назарда тутилган бўлса, шартнома нотариал расмийлаштирилади. Ўзганинг фойдасига воз кечишга доир битимнинг жамиятнинг уставида белгиланган шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келади Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддаси).

 

2. Мазкур операция солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди. Жисмоний шахслардан текин (шу жумладан ҳадя шартномалари бўйича) олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадлар, уларни бериш яқин қариндошлар ўртасида амалга оширилса, бундай даромадга солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 60-моддаси, ­378-моддаси 17-банди). 

Показать ответ

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар солиқ агентида солиқ солинадиган мулкий даромадларга киритилади (Солиқ кодексининг 375-моддаси 3-банди, 387-моддаси 3-банди).

Солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш мажбурияти солиқ агентлари деб эътироф этилган ЎзР юридик шахсларининг зиммасига юклатилади (Солиқ кодексининг 386-моддаси).

Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари, уларга солиқ агентида солиқ солинмаса, декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга киритилади (Солиқ кодексининг ­393-моддаси 1-қисми).

 

Показать ответ

Жисмоний шахсга фоизсиз молиявий қарз берилиши қарз берувчи юридик шахсда ҳам, қарз олувчи жисмоний шахсда ҳам солиқ солишга олиб келмайди.

2020 йилда жисмоний шахс томонидан фоизсиз қарз олинишида қуйидагилар юзага келмайди:

қарз қайтариш шарти билан берилганлиги сабабли даромад;

беғараз асосда берилган пул маблағларидан вақтинча фойдаланишдан (фойдаланганлик учун фоиз тўланмаган ҳолда) даромад.

Бинобарин, жисмоний шахсда солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Солиқ солиш мақсадида янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 299-моддаси ­4-қисмида белгиланган фоизсиз асосда қарз олишдан даромадлар фақат юридик шахсларга тегишли бўлади. Жисмоний шахсларнинг даромадлари  Солиқ кодексининг 371-377-моддаларида белгиланган.

Жисмоний шахсга фоизсиз молиявий қарз тақдим этган корхона ҳам даромад олмайди. Унда ҳам солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

Показать ответ

Ҳа, қўлланилади. 16 ёшга тўлмаган икки нафар болалари бор ёлғиз оналар жисмоний шахсларнинг даромад солиғини солишдан қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича)  озод этилади. Имтиёз фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этувчи органлар томонидан ҳар бир бола учун алоҳида тақдим этиладиган маълумот асосида берилади (СКнинг 2007 йилдаги таҳрири 180-моддаси 2-қисми, 10-банди, СКнинг 380-моддаси 1-қисми 5-банди, 6-қисм).

Мазкур солиқ имтиёзи унга бўлган ҳуқуқлар вужудга келган пайтдан эътиборан қўлланилади (СКнинг 2007 йилдаги таҳрири 180-моддаси 4-қисми, СКнинг 380-моддаси 3-қисми). Шундай қилиб, 2019 йилнинг ноябридан бошлаб хонадонни ижарага берган аёлнинг даромадларига нисбатан имтиёз 2019 йилнинг ноябридан бошлаб қўлланилади.

Аёлнинг асосий иш жойи бўлмаганлиги сабабли, ЖШДС бўйича имтиёз яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида қўлланилади (СКнинг 2007 йилдаги таҳрири 180-моддаси 6-қисми, СКнинг 380-моддаси 5-қисми).

Показать ответ

Декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга Ўзбекистон Республикаси резидентларининг қуйидаги даромадлари киради (2007 йилги таҳрирдаги СК 189-м. 1-қ.):

● мулкий даромадлар, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса;

● фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар;

● асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги даромадлар;

● ЎзР ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар;

● солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар.

Юқорида санаб ўтилган ЎзРдан ташқаридаги манбалардан ва солиқ агентлари ҳисобланмаган манбалардан олинган даромадларга фақат декларация асосида солиқ солинади. Асосий бўлмаган иш жойидан олинган даромадларнинг бошқа турларидан ЖШДС ушлаб қолинган бўлса, даромадлар тўғрисида декларация тақдим этилмайди (2007 йилги таҳрирдаги СК 189-м. 2-қ.).

2 ва ундан кўп манбадан олинган, солиқ солиниши лозим бўлган даромадлар декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар рўйхатидан чиқарилган. 2019 йил 1 январдан табақалаштирилган ЖШДС солиш шкаласи бекор қилинган. ЎзР резиденти бўлган жисмоний шахснинг даромадларига, бундан дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлар мустасно, 12%лик ставка бўйича солиқ солинади (2007 йилги таҳрирдаги СК 181-м.).

Бинобарин, жисмоний шахснинг асосий иш жойи ва ФҲШ бўйича олган даромадларига ЖШДС солинган бўлса, йиллик жами даромадлари тўғрисида декларация тақдим этилиши шарт эмас.

Показать ответ

Ушбу компенсация тўлови қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва меъёрларга мувофиқ тўланса, жисмоний шахснинг даромади сифатида қаралмайди (СКнинг 369-моддаси 2-қисми 9-банди). Ушбу тўловлар белгиланган меъёрлардан ортиқ тўланса, меъёрдан ортган қисми жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади сифатида қаралади (СКнинг 376-моддаси). Моддий наф тарзидаги даромадлар жами даромадларга киритилади ва СКнинг 380-моддасида белгиланган имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда, белгиланган ставкада (12%) ЖШДСга тортилади.

Показать ответ

Солиқ агенти солиқ тўловчининг даромадидан ортиқча ушланган ЖШДС (жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи) суммасини унинг ёзма аризасига асосан қайтариши лозим (СКнинг 391-моддаси).

ЖШДС бўйича солиқ даври бир календарь йилга тенг (СКнинг 384-моддаси 1-қисми).

Ортиқча ушланган солиқ суммасини қайтариш солиқ агенти томонидан тегишли аризани олган кундан эътиборан уч ой ичида, келгусида бюджет тизимига ўтказилиши лозим бўлган ЖШДС суммалари ҳисобидан амалга оширилади. Ортиқча ушланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг аризасида кўрсатилган банкдаги ҳисобварағига нақд пулсиз шаклда ўтказиб берилади.

Солиқ агенти бўлмаганда ёхуд белгиланган солиқ даври тугаганда, солиқ тўловчи ортиқча ушланган ва бюджет тизимига ўтказилган солиқ суммасини солиқ органига ариза бериш орқали қайтаришга ҳақли (СКнинг 391-моддаси 5-қисми). Ариза билан бирга, солиқ даврининг якунига кўра солиқ декларацияси ҳам тақдим этилади.

 

Мисол. Ходимга 2020 йил январь ойи учун ҳисобланган иш ҳақи миқдори 3 млн.сўмни ва ушлаб қолиниши лозим бўлган ЖШДС суммаси 360 минг сўмни ташкил этди. Бироқ корхона бухгалтери томонидан 500 минг сўм миқдорда солиқ ушлаб қолиниб, бюджетга ўтказиб берилди ҳамда солиқ ҳисоботи тақдим этилди. Ходимнинг пластик картасига 2,5 млн.сўм иш ҳақи ўтказиб берилди.

Ушбу ҳолатда ходим ундан 140 (500-360) минг сўм миқдорида ортиқча ушлаб қолинган даромад солиғини 2020 йил якунига қадар ўзи ишлаётган корхона раҳбарига ёзма ариза  билан мурожаат қилиб қайтариши мумкин.. Ортиқча ушланган ЖШДС суммаси корхона томонидан уч ой ичида ходимнинг  пластик картасига ўтказиб берилиши,  корхона томонидан солиқ органларига ЖШДС бўйича аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этилиши лозим. Агар ходим бу хатоликни 2021 йилда аниқласа, у ортиқча ушланган ЖШДС суммасини қайтариш учун доимий яшаш жойидаги давлат солиқ инспекциясига ариза беришга ҳақли. Ариза билан бирга солиқ даврининг якунига кўра солиқ декларациясини тақдим этади. Солиқ декларациясига иш жойидан 2020 йилда олган иш ҳақи ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисидаги маълумотномани илова қилади.

Показать ответ

ИТСни расмийлаштиришнинг солиқ оқибатлари корхона тиббий суғурта суммасини ходимларнинг иш хақидан ушлаб қолиши ёки қолмаслигига боғлиқдир.

Вариант 1. Корхона ИТС суммасини ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолмайди.

Мазкур ҳолатда, корхона ходимларида ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромадлар вужудга келади (СКнинг 376-моддаси 1-қисми 1-банди, 387-моддаси 1-қисми 2-банди). Моддий наф тарзидаги даромадлар ижтимоий солиқнинг солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди (СКнинг 403-моддаси 1-қисми).

Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари бўлган корхона харажатлари солиқ солинадиган базадан чегирилиб ташланмайди (СКнинг 317-моддаси 3-банди). Айланмадан солиқ тўловчилар учун эса солиқ оқибатлари мавжуд эмас.

Вариант 2. Корхона ИТС суммаси ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолади.

Агар ИТС қиймати ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинса, у ҳолда солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

Показать ответ

Йўқ, жисмоний шахс автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизматларни кўрсатиши мумкин эмас.

Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ (ВМнинг 31.07.2013 йилдаги 213-сонли қарорига илова) автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари автомобиллар тўхташ жойларида фақат юридик шахслар томонидан кўрсатилади (5-банд).

Показать ответ

1. Ҳа, қонуний. Шартнома тузишда тарафлардан бири юридик шахс ҳам, жисмоний шахс ҳам бўлиши мумкин. Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 386-моддаси).

2. Тарафларда солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

Жисмоний шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар жисмоний шахснинг мулкий даромадлари бўлиб ҳисобланади (СКнинг 375-моддаси 4-қисми).

Уларга имтиёз қўлланилганлиги сабабли ЖШДС бўйича солиқ солинмайди (СКнинг 378-моддаси 7-банди). Мазкур имтиёз қимматли қоғозларни, нотурар жойларни ва 36 календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни сотишдан олинган даромадларга нисбатан тадбиқ этилмайди.

3. Жисмоний шахсдан (фойдаланишда бўлган) компьютер техникасини сотиб олиш бўйича амалиётлар олди-сотди шартномаси ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади.  

Показать ответ

Нотурар жойни реализация қилишдан олинган даромадларга ЖШДС солинади.

Кўчмас мулк илгари харид қилинган бўлса, ҳужжатлар билан тасдиқланадиган реализация қилиш суммаси ва харид қиймати ўртасидаги фарқ реализация қилишдан олинадиган даромад ҳисобланади.

Ушбу кўчмас мулкни сотиб олмаган бўлсангиз ёки сотиб олгансизу, лекин харид қийматини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этолмасангиз, кадастр қиймати ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад ҳисобланади (СК 375-м. 4-б.).

Жисмоний шахс – ЎзР резидентига тегишли нотурар жойни реализация қилишдан даромадлар олинганда, бюджетга ЖШДС айнан шу шахс томонидан тўланади. ЖШДС жами йиллик даромадлар тўғрисидаги декларацияга асосан ҳисобланади. Декларация доимий яшаш жойидаги солиқ органига кўчмас мулк реализация қилинган йилдан кейинги йилнинг 1 апрелигача тақдим этилади, ҳисоблаб чиқарилган солиқ эса 1 июнидан кечиктирмай тўланади. Кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромадларга солинадиган ЖШДС ставкаси  12%ни ташкил этади (СК 381-м. 1-қ., 397-м. 1-қ., 398-м. 1-қ.).

Жисмоний шахслар томонидан мол-мулкни реализация қилишда ЖШДС бўйича имтиёзлар назарда тутилган, бироқ у нотурар жойларни сотишдан олинган даромадларга тааллуқли эмас (СК 378-м. 7-б.).

Показать ответ

Хизмат сафари харажатларига берилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги бўнак ҳисоботи корхона бухгалтериясига хизмат сафаридан қайтиб келингандан кейин 3 иш кунидан кечиктирмай бўнак олинган валютада тақдим этилади. Хорижга хизмат сафарларида турар жойга оид харажатлар тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим (АВ томонидан 19.11.2015 йилда 2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 10, 43-бандлари).

Хорижга хизмат сафарига юборилган ходимга турар жой ижараси учун тўланган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, улар:

хизмат сафарига юборилган ходим учун моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади. Корхона уларга ЖШДС солиши лозим (СК 317-м. 3-б.);

корхона учун фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (СК 317-м. 3-б.)

Бунда хорижга хизмат сафарларида турар жойга оид харажатлар норма доирасида ёки ундан ортиқча бўлганлиги аҳамиятли эмас.

Показать ответ

Хизмат сафари харажатларига берилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги бўнак ҳисоботи корхона бухгалтериясига хизмат сафаридан қайтиб келингандан кейин 3 иш кунидан кечиктирмай бўнак олинган валютада тақдим этилади. Хорижга хизмат сафарларида турар жойга оид харажатлар тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим (АВ томонидан 19.11.2015 йилда 2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1043-бандлари).

Хорижга хизмат сафарига юборилган ходимга турар жой ижараси учун тўланган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, улар:

 хизмат сафарига юборилган ходим учун моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади. Корхона уларга ЖШДС солиши лозим (СК 317-м. 3-б.);

корхона учун фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (СК 317-м. 3-б.)

Бунда хорижга хизмат сафарларида турар жойга оид харажатлар норма доирасида ёки ундан ортиқча бўлганлиги аҳамиятли эмас.

 

Показать ответ

Ходимларнинг овқати учун ҳисобланган ЖШДС суммаси уларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинади.

Озиқ-овқат қиймати компенсация тўловлари меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритиладиган компенсация тўловлари таркибига киради (СКнинг 373-моддаси 13-банди). Унга ЖШДС (СКнинг 365-моддаси) ва ижтимоий солиқ (СКнинг 403-моддаси 1-қисми) солинади. ЖШДС жами даромаддан ундирилиб, мазкур даромад таркибига нафақат озиқ-овқат қиймати, балки иш ҳақи ҳам киради.

Овқат қийматидан ЖШДС иш ҳақидан ундириб қолинади.

Корхона овқатларни ташкил этиш бўйича харажатларни молиявий натижага олиб боради.

Солиқлар солиқ агентлари томонидан ҳисобланиши, ушлаб қолиниши ва бюджетга тўланиши  лозим (СКнинг 388-моддаси).

Агар ходимдан ундирилиши лозим бўлган ҳар қандай сумма ундирилмаган бўлса, у ҳолда ходим учун ушбу сумма моддий наф тарзидаги даромад бўлиб ҳисобланади. Шундай қилиб, агар корхона овқат суммасидан ҳисобланган ЖШДСни ушлаб қолмаса, мазкур сумма ходимларнинг даромади сифатидан тан олиниши керак бўлади. Мазкур даромадга ҳам жисмоний шахснинг жами даромади таркибида ЖШДС солиниши лозим.

Показать ответ

1. Корхона ходими бўлмаган жисмоний шахсга хизмат автомобиллари берилиши нотариал тартибда тасдиқланган шартнома (ижара, бепул фойдаланишга бериш ва бошқалар) билан расмийлаштирилади (ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-банди; АВ томонидан 4.01.2019 йилда 3113-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома).

 

2. Сизнинг ҳолатда корхона ходими бўлмаган жисмоний шахс автомобилдан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланади. Бундай ҳолатда унда ЖШДС солинадиган моддий наф тарзида олинган даромадлар юзага келади (СК 376384-м.).

Даромад автомобилни ижарага беришнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Автомобилга корхона ҳисобидан ёқилғи қуйилса ва таъмирланса, бундай харажатлар ҳам моддий наф тарзидаги даромадларга киритилади.

Жисмоний шахс корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаганлиги сабабли корхона ёзма шаклдаги аризага асосан солиқни ушлаб қолмасликка ҳақлидир. Мазкур ҳолатда жисмоний шахс жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни топшириш орқали ЖШДС тўлайди.

Корхонанинг жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланган харажатлари фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажатлар жумласига киритилади (СК 317-м. 3-б.).

Автомобилни бепул фойдаланиш учун бериш реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади, бундан шундай хизматларни кўрсатиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно. Ушбу айланма ҚҚС солиш объекти ҳисобланади (СК 239-м. 2-қ. 2-б., 238-м. 1-қ. 1-б.).

Бепул хизмат кўрсатишнинг иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаш шартлари СКнинг 239-моддаси 3-қисмида келтирилган.

Бундан ташқари, енгил автомобилларни ва улар учун ёқилғини харид қилишда тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди (СК 267-м. 2-қ. 1-б).

 

Показать ответ

Муассисларга дивидендлар тўлаш ҳисобига товарларни бериш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади (СКнинг 239-моддаси 4-қисми 5-банди). Бериладиган товарлар қиймати 100 минг сўмни ташкил этса, ҚҚС 15%лик ставкада 15 минг сўм бўлади. ҚҚС билан етказиб беришнинг умумий қиймати - 115 минг сўм.

Дивидендлар тарзида олинган, тўлов манбаида 5%лик ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадлар жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари ҳисобланади (СКнинг 375-моддаси, 387-моддаси 1-қисми 3-банди, 381-моддаси 2-қисми).

Муассисга дивидендлар ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 115 минг сўмлик товарлар билан тўланди, ушбу сумма дивиденд солиғи чегириб ташланганда ҳисобланган дивидендлар суммасининг 95%ини ташкил этади.

Товарларни реализация қилишдан (дивидендларни тўлаш ҳисобига беришдан) олинган даромад фойда солиғи солиш мақсадида жами даромад таркибига киритилади. Юридик шахсларнинг солиқ базасини аниқлашда уларнинг жами даромадидан даромад олиш билан боғлиқ барча харажатлар чегириб ташланади (СКнинг 317-моддасига мувофиқ чегириб ташланмайдиган харажатлар бундан мустасно) (СКнинг 305-моддаси 1-қисми).

Показать ответ

АЖда чет эллик ходимларнинг бошқарув ходимлари сифатидаги фаолиятидан олган даромадларига солиқ солинмас эди (эски таҳрирдаги СКнинг 179-моддаси 34-банди). Солиқ кодекснинг янги таҳририда мазкур имтиёз сақланиб қолинмаган.

30.12.2019йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонун Солиқ кодексининг эски таҳририда келтириб ўтилган, бироқ янги таҳрирга қайд этилмаган имтиёзларни қўллаш тартибини белгилаб беради. Шунга мувофиқ, СКнинг эски таҳририда (25.12.2007йилдаги ЎРҚ-136-сон Қонун) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича назарда тутилган имтиёзлар 2020 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади (30.12.2019йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонун 4-моддаси).

Шу сабабли, 01.04.2020 йилдан бошлаб АЖ чет элликнинг даромадига нисбатан ЖШДС бўйича имтиёзни қўллай олмайди.

Эътибор беринг! Чет эллик жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар Солиқ кодексидан ташқари 2020 йилнинг 1 январига қадар қабул қилинган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам назарда тутилган бўлиб, уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика