Ответов: 548
Ответы эксперта. Налоги - 2020
Показать ответ

2020 йилда бола 2 ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича нафақа жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари бўлиб ҳисобланади (СКнинг 377-моддаси 15-банди) ва мазкур нафақани тўлашда ЖШДС бўйича имтиёз назарда тутилмаган. 2007 йил таҳриридаги Солиқ кодекси билан тақдим этилган, бироқ янги таҳрирдаги Солиқ кодексида назарда тутилмаган солиқ имтиёзлари 2020 йил 1 апрелга қадар амалда бўлган.

Шу сабабли, 2020 йил март ойи учун бола 2 ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича нафақага ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди.

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида (https://regulation.gov.uz/ru/document/16266)  СКга ўзгартиришилар, шу жумладан мазкур нафақага ЖШДС бўйича имтиёзлар беришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар чоп этилган. Ушбу ўзгартиришлар 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучга кириши режалаштирилаётган эди.

Шу сабабли, 2020 йилнинг апрель ойи учун ҳисобланган нафақага солиқ солиш ҳақида якуний жавобни СКга таклиф қилинаётган ўзгартиришлар тасдиқланганидан (рад этилгандан) сўнггина бериш мумкин.

Показать ответ

1. Корхона ўзида меҳнат шартномаси бўйича ишловчи ходим билан хизмат кўрсатиш учун фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузиши мумкин. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 703-моддаси).

2. Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш солиқ агенти -  буюртмачи томонидан амалга оширилади (СКнинг 387-моддаси 1-қисми). Меҳнат шартномаси ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ҳисобланган ҳақлар жисмоний шахснинг жами йиллик даромадига киради (СКнинг 371-моддаси) ва унга 12% ставкада ЖШДС (СКнинг 381-моддаси) ва ижтимоий солиқ (СКнинг 405-моддаси) солинади. Ҳисобланган ЖШДС суммаси ЖБПТга қилинадиган бадалларнинг ҳисобланган суммаси камайтирилади.

ЯИТнинг энг кам миқдори Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарори билан бекор қилинган.

СКнинг амалдаги таҳририда ЯИТ назарда тутилмаган. Унинг ўрнига ижтимоий солиқ киритилган

Показать ответ

Йўқ, 2020 йил 1 апрелидан бошлаб мазкур имтиёз амал қилмайди. Унинг ўрнига кредит ва фоизларни сўндиришга йўналтирилган даромад суммаларига бир вақтнинг ўзида баъзи мезонларга амал қилинганда тақдим этиладиган имтиёз назарда тутилган (СКнинг 378-моддаси 16-банди):

имтиёз солиқ даври давомида жами 15 миллион сўмгача бўлган миқдордаги даромадлар суммасига қўлланади;

якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати 300 миллион сўмдан ошмаслиги лозим;

кўчмас мулк дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлиши лозим.

Мазкур имтиёз қарз олувчига ва бирга қарз олувчиларга, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган барча солиқ тўловчиларга берилган, солиқ солиниши лозим бўлган даромадларни камайтириш суммаси солиқ даври давомида жами 15 миллион сўмдан ошмаган тақдирда, татбиқ этилади.

 

Қўшимча маълумот:

https://vopros.norma.uz/question/16918

Показать ответ

Ўриндош томонидан бажариладиган иш у билан қонунчилик нормаларга риоя этган ҳолда ёзма шаклда тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ тўланади (МК, ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори).

Президентнинг 30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармонининг 8-бандида келтирилган имтиёзлар Инновация маркази резидентлари билан билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга нисбатан қўлланилади. Мазкур норма ўриндош ходимга нисбатан ҳам тадбиқ этилади.

Мазкур имтиёзлар муддат бўйича чекланган бўлиб, улар 01.01.2028 йилга қадар амал қилишини ҳисобга олиш зарур.

Показать ответ

Мажбурий прогул вақти учун тўлов

 Мажбурий прогул вақти учун тўлов ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш жумласига киритилади ва меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга қўшилади (СК 371-м. 1-қ., 374-м. 10-б.). Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади (СК 387-м. 1-қ. 1-б., 403-м. 1-қ.).

 

Маънавий зарарни компенсация қилиш бўйича пуллик тўловлар

 

Ходимга маънавий зарарни компенсация қилиш бўйича пуллик тўловлар унинг учун бошқа даромад ҳисобланади (СК 377-м. 12-б.). Бошқа даромадларга ЖШДС солинади ва ижтимоий солиқ солиш объекти ҳисобланмайди (СК 387-м. 1-қ. 24-б., 403-м. 1-қ.).

 

Илгари даъвогар томонидан тўланган, жавобгар корхонадан ундирилган суд харажатларини тўлаш

 

Ходимнинг ҳуқуқлари бузилган ва у етказилган зарарни қоплашни талаб қилди. Зарар деганда ходимнинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун сарфлаган харажатлари тушунилади (ФК 14-м.).

Нафни баҳолаш имконияти мавжуд бўлган тақдирда ва бундай нафни баҳолаш мумкин бўлган даражада ҳисобга олинадиган пул ёки натура шаклидаги иқтисодий наф даромад деб эътироф этилади (СК 42-м.). Илгари даъвогар (ходим) томонидан суд харажатларни қоплаш учун тўланган суммаларни жавобгардан (корхонадан) ундириш даъвогарнинг даромади ҳисобланмайди. У иқтисодий наф олмайди, балки илгари сарфлаган маблағларини қайтариб олади, яъни унга харажатлари қоплаб берилади. Сарфланган харажатлар суммасини тасдиқлаш учун даъвогар жавобгарга суд харажатлари билан боғлиқ бўлган чеклар, квитанциялар ва бошқа тўлов ҳужжатларини тақдим этиши лозим.

Жавобгар даъвогарга тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилганидан кўпроқ сўммани тўлайдиган бўлса, ортиқча тўланган сумма даъвогарнинг бошқа даромади ҳисобланади ва унга ЖШДС солинади (СК 377-м. 15-б.).

 

Показать ответ

1. Ходимнинг шахсий эҳтиёжлари учун корхона томонидан сотиб олинган ва корхона харажатларига ҳисобдан чиқарилган авиачипта қиймати ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (СК 376-м. 1-қ. 1-б.) Моддий наф тарзидаги даромадларга солиқ агентида ЖШДС солинади (СК 387-м. 1-қ. 2-б.). ЖШДСни ҳисоблашда моддий наф тарзидаги даромад жисмоний шахснинг жами даромадига киритилади (СК 370-м. 3-б.). 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахснинг даромадларига солинадиган солиқ ставкаси 12%ни ташкил этади (СК 381-м. 1-қ.).

 

2. Моддий наф тарзидаги даромадларни ҳисоблаш учун 6740-"Моддий наф тарзидаги даромадлар" счётини очишни тавсия этамиз.

Ходимнинг шахсий эҳтиёжлари учун сотиб олинган авиачиптани корхона харажатларига ҳисобдан чиқаришда бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

9430-"Бошқа операцион харажатлар" счёти дебети

6740-"Моддий наф тарзидаги даромадлар" счёти кредити;

6740-"Моддий наф тарзидаги даромадлар" счёти дебети

6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" счёти кредити

Показать ответ

 Жисмоний шахс юридик шахсга мол-мулкни ижарага берадиган бўлса, бундай даромад мулкий даромад ҳисобланади ва тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинади. Мазкур ҳолатда солиқ тўлашга оид муаммолар бўлмайди.

Ижара шартномаси иккита жисмоний шахс ўртасида тузилган тақдирда, жисмоний шахс дастлабки декларация тақдим этиш орқали солиқни тўлайди. Кўчмас мулкнинг ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилаётганда дастлабки декларация тақдим этилмайди (СК 397-м. 6-қ.398-м.).

Солиқ даромад олинган ойдан кейинги ойнинг 15-кунигача ҳар ойда тўланади (СК 389390-м.). Қуйидагилар солиқ тўланган сана деб ҳисобланади:

-солиқ солиқ агентлари ёки жисмоний шахслар томонидан банкдаги ҳисобварағидан тўланган тақдирда - банкдаги ҳисобварағидан маблағлар ҳисобдан чиқарилган кун;

- жисмоний шахслар томонидан нақд пул маблағлари киритилган тақдирда - банк кассасига маблағлар тўланган сана.

Солиқни тўлов тизимига бириктирилган банк картасидан пулларни ўтказиш орқали тўлаш ҳам мумкин

Показать ответ

2007 йилги таҳрирдаги СК бўйича ҳам, янги таҳрирдаги СК бўйича ҳам корхона жисмоний шахсга даромадни тўлаётганида ундан ЖШДСни ушлаб қолиши шарт эди.

Кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадлар жисмоний шахснинг мулкий даромадлари ҳисобланади (2007 йилги таҳрирдаги СК 176-м.). Мулкий даромадлар солиқ агентида солиқ солинадиган даромадлар жумласига киритилади (2007 йилги таҳрирдаги СК 184-м. 2-қ. 3-б.). СКда хусусий мулк ҳуқуқи жисмоний шахсларга тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинган даромадлардан олинадиган ЖШДС бўйича имтиёзлар назарда тутилган, бироқ мазкур имтиёз нотурар жойларни сотишдан олинган даромадларга татбиқ этилмайди (2007 йилги таҳрирдаги СК 179-м. 11-б.).

Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар уни реализация қилиш қиймати ҳужжатлар билан тасдиқланган харид қийматидан ошиб кетиши сифатида аниқланади. Харид қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, реализация қилинган мол-мулк қиймати, кўчмас мол-мулк бўйича эса – кадастр қиймати ва реализация қилиш қиймати ўртасидаги фарқ даромад деб эътироф этилади (2007 йилги таҳрирдаги СК 176-м. 4-б.).

Корхонангиз харидор ва солиқ агенти сифатида ҳисобланган ЖШДС суммасини ҳақиқатда тўловни амалга ошириш чоғида сотувчи жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолиши шарт (2007 йилги таҳрирдаги СК 185-м. 2-қ.). ЖШДСни тўғри ушлаб қолиши ва ўз вақтида бюджетга тўланиши учун жавобгарлик даромад тўлайдиган солиқ агенти сифатида корхонангизнинг зиммасида бўлади. Солиқ ушлаб қолинмаган тақдирда, солиқ агенти томонидан ушлаб қолинмаган ЖШДС суммаси ва унга боғлиқ пеня бюджетга тўланиши шарт (2007 йилги таҳрирдаги СК 185-м. 4-қ.). Шу билан бирга, корхонангизнинг мансабдор шахсига маъмурий жарима солинади.

Даромад тўлашда ЖШДС ушлаб қолинмаганлиги учун жавобгар шахс корхона томонидан локал ҳужжатлар, меҳнат шартномалари, лавозим йўриқномаларига асосан аниқланиши лозим. Қоидага кўра, бу бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбари бўлади. Корхонада солиқ ҳисобини юритиш мажбурияти бошқа шахс зиммасига ҳам юкланган бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам айбдор шахсни ички ҳужжатлар ва Меҳнат кодекси қоидаларидан келиб чиққан ҳолда аниқлашни тавсия этамиз.

Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа обьектлар ҳисоби мавжуд эмаслиги, ёхуд бундай ҳисоб белгиланган тартиб бузилган ҳолда юритилганлиги, агар ушбу ҳаракатлар тўланадиган солиқ суммаси ёки бошқа мажбурий тўловлар камайишига олиб келса, корхонага БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача жарима солинади (МЖТКнинг 175-моддаси). Қонун ҳужжатларида солиқ ҳисоби бузилганда айбдор ходим қандай аниқланиши белгиланмаган. СКда қонун ёки таъсис ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчининг вакили сифатида унинг номидан чиқишига ваколат берилган шахс кўрсатилган.

 

 

Показать ответ

 Йўқ, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу имтиёз амал қилмайди. Ўрнига кредит ва фоизларни сўндиришга йўналтирилган даромад суммаларига белгиланган мезонларга бир йўла риоя этилганда бериладиган имтиёз назарда тутилган (янги таҳрирдаги СКнинг ­378-моддаси 16-банди):

солиқ даври давомида жами 15 млн сўмгача бўлган миқдорга имтиёз қўлланилади;

якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати 300 млн сўмдан ошмаса;

кўчмас мулк дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса.

Мазкур имтиёз қарз олувчига ва бирга қарз олувчиларга, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган барча солиқ тўловчиларга берилган, солиқ солиниши лозим бўлган даромадларни камайтириш суммаси солиқ даври давомида жами 15 млн сўмдан ошмаган тақдирда, татбиқ этилади.

Показать ответ

Шартноманинг биринчи тури - уч томонлама. У бўйича буюртмачи корхона ўзи учун мутахассис тайёрлайди, олий таълим муассасаси ижрочи ҳисобланади. Тўлов ушбу схема бўйича тўланадиган бўлса, ходимларнинг иш ҳақидан тўланган сумма ушлаб қолинмайди, балки давр харажатлари сифатида корхона харажатларига киритилади. Талаба ўқишни тамомлагач, у билан тузилган алоҳида битимда белгиланган муайян муддат мобайнида корхонада ишлаб берганда, солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Фойда солиғи тўловчиси СК 305-моддасида қайд этилган шартларга риоя этиши муҳимдир. Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун махсус талаблар белгиланмаган.

Шартноманинг иккинчи тури - олий ўқув юрти ва талаба ўртасида тузилади. Ушбу шартнома бўйича ҳақ тўланиши учун ходим корхона билан кейинчалик иш ҳақидан сўндириш шарти билан қарз шартномасини тузади. Бунда корхона олий таълим муассасасининг ҳисобрақамига пул маблағларини ўтказади, СК 378-моддаси 16-банди бўйича имтиёз эса ходимнинг иш ҳақидан қарз суммаси ушлаб қолинганда қўлланилади.

 

Эътибор беринг!

Имтиёзни қўллаш учун олий ўқув юртида ўқийдиган бола 26 ёшдан ошмаган бўлиши лозим.

 

Қарз суммаси ходимнинг пластик картасига ўтказилганда корхона ЖШДС бўйича имтиёзни қўллай олмайди, чунки солиқ чегирмаси таълим учун тўлов қуйидагилар ҳисобига амалга оширилганда тақдим этилади:

- тўланган суммаларни жисмоний шахснинг солиқ солинадиган даромадларидан кейинчалик ушлаб қолиш шарти билан берилган иш берувчининг маблағлари;

- Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртига ёки тижорат банкига олинган таълим кредитини қоплаш эвазига иш берувчи томонидан ўтказиб бериладиган жисмоний шахснинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари (Низомнинг 10-банди, АВ рўйхат рақами 2107, 27.05.2010 йил).

Показать ответ

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун МҲТЭКМнинг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) солиқ солишдан озод этилади (СКнинг 380-моддаси 1-қисми 3-банди).

Яъни ЖШДС бўйича имтиёз даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ҳар бир ойдаги даромадга нисбатан алоҳида тадбиқ этилади. Имтиёз йил давомида ортиб бориш тартибида ҳисобланмайди. Агар ойлик даромад суммаси имтиёз суммасидан кам бўлса, у ҳолда имтиёз даромад доирасида тадбиқ этилади ва кейинги ойга ўтказилмайди. Агар қайсидир бир ойда даромад ҳисобланмаган бўлса, ЖШДС бўйича имтиёз вужудга келмайди. Натижада, бюджетдан қайтариладиган сумма вужудга келмайди.

Масалан:

Ой

Ҳисобланган даромад, сўм.

Имтиёзнинг энг юқори миқдори (1,41 МҲТЭКМ), сўм.

Ҳисобланган ЖШДС, сўм.

Январь

2 000 000

895 180,80

(1,41 х 634 880)

132 578,30

((2 000 000 – 895 180,80) х 12%)

Февраль

135 000

135 000

ЖШДС ҳисобланмайди, зеро даромад миқдори МҲТЭКМнинг 1,41  бараваридан кам.

Март

0

0

Имтиёз қўлланилмайди, зеро даромад олинмади.

Апрель

2 500 000

957 855,30

(1,41 х 679 330)

185 057,36

((2 500 000 – 957 855,30) х 12%)

Жами

4 635 000

Х

317 635,66

Шунингдек мазкур материал билан танишиб чиқишни тавсия этамиз.

https://vopros.norma.uz/question/16907.

Показать ответ

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби

 Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондидан, "Саховат ва кўмак" фондидан, "Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фондидан, юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган беғараз ёрдам (пул маблағлари, товарлар ва хизматлар)га, агар ёрдам олувчи шахслар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган бўлса, жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармоннинг 1-банди "б" кичик банди). Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби (4-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) жисмоний шахслар даромадлари бўйича (010-сатр) тақдим этилади. Жисмоний шахсларга бериладиган пул маблағлари ёки ТМЗ уларнинг даромади сифатида қаралмайдиган бўлса, Ҳисоб-китобда акс эттирилмайди.

 

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби

 Жисмоний шахсларга ТМЗ (хизматлар) бепул берилганда уларнинг таннархи ёки уларни олиш баҳосига (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) айланмадан олинадиган солиқ солинади (СК 463-м. 2-қ.).

Бироқ ПФ-5986-сон Фармон билан имтиёз белгиланган. Ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шасхлар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган товарлар (хизматлар) айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмайди (ПФ-5986-сон Фармоннинг 1-банди "а" кичик банди). Бинобарин, Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида (9-илова, рўйхат рақами 3221) акс эттирилмайди.

Жисмоний шахсларга пул маблағлари беғараз берилганда айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Показать ответ

Саволда кўрсатилган ижара тўловини тўхтатиб туриш имконияти фақат ижарага олинадиган давлат мулкига тааллуқли ҳисобланади (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-банди). Сиз хусусий шахсдан бинони ижарага олганлигингиз сабабли ушбу имтиёздан фойдалана олмайсиз.

Кўриб чиқилаётган ҳолатда сиз ижарага берувчининг розилигини олиб ва у билан ижара шартномасига қўшимча битим тузиб, ижара тўловларини тўхтатиб туришингиз мумкин.

 

Показать ответ

Корхона томонидан ходимга фоизсиз молиявий ёрдам берилиши корхона учун ҳам, ходим учун ҳам ҳеч қандай солиқ оқибатларини келитириб чиқармайди.

Қарз қайтариб бериш шарти остида берилган, шу сабабли ходимда даромад вужудга келмайди. Фоизсиз асосда олинган қарзлар бўйича даромадлар солиқ солиш мақсадида фақат юридик шахсларга нисбатан таалуқлидир (СКнинг 299-моддаси 4-қисми, 2007 йилдаги СКнинг 135-моддаси 4-қисми). Мазкур норма жисмоний шахслар учун қўлланилмайди.

Ўз ходимига фоизсиз молиявий ёрдам бераётган корхона ҳам даромад кўрмайди. Унинг учун ҳам солиқ оқибатлари вужудга келмайди. 

Показать ответ

Ҳа, солиқ солинади.

Ходимлар учун озиқ-овқат қиймати компенсация тўловлари бўлиб ҳисобланади ва меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради (СКнинг 373-моддаси 13-банди, 371-моддаси 1-қисми). Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ижтимоий солиқ, ЖШДС ва ЖБПҲ солинади (СКнинг 403-404-моддалари, 387-моддаси 1-қисми 1-банди, 02.12.2004 йилдаги “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги ЎРҚ №702-II-сон Қонунининг 10-моддаси).

Показать ответ

Директор корпоратив картадан тўлов ўтказган ҳолда шахсий автомобилига сотиб олган бензин қиймати унинг учун моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади. Корхона солиқ агенти сифатида ушбу даромадга ЖШДС солиши лозим (СК 376-м. 1-қ. 1-б., 387-м. 1-қ. 2-б.).

Ходимнинг моддий наф тарзидаги даромадларидан ШЖБПҲга ажратмалар олинади ("Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 10-моддаси). Бироқ Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида (4-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ШЖБПҲга ажратмалар олиниши назарда тутилган.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ижтимоий солиқ солинадиган объект ҳисобланади (СК 403-м.). Моддий наф тарзидаги даромадлар улар жумласига киритилмайди ва ижтимоий солиқ солинмайди.

Корхонанинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланган харажатлари фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайди (СК 317-м. 3-б.).

Показать ответ

2 ёшгача бўлган бола парвариши бўйича нафақа ходиманинг бошқа даромадлари бўлиб ҳисобланади (СКнинг 377-моддаси 15-банди). Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида мазкур нафақани ЖШДСдан озод этилиши назарда тутилмаган.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллари ходимнинг ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи (даромади)нинг ЖШДС солинадиган суммасидан ҳисобланади, бунда ушбу сумма ҳисобланган ЖШДСдан тегишинча чегирилади (АВда 06.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 3-банди).

Ходимнинг бошқа даромадларига ЖШДС солинади, шу сабабли уларга ШЖБПҲ ҳам солинади (02.12.2004 йилдаги ЎРҚ-702-II-сон “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси).

Показать ответ

 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар (ушбу даромадлар олинган ҳар бир ой учун МҲЭКМнинг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) ЖШДС солишдан қисман озод этилади (СК 380-м. 1-қ. 3-б.).

Сизнинг ҳолатда II гуруҳ ногирони пенсионер бўлганлиги ва бошқа даромад олиш манбаларига эга бўлмаганлиги сабабли у ижара тўлови кўринишида олган даромадига нисбатан ЖШДСдан қисман озод этишни қўллашга ҳақлидир.

 МИСОЛ.

II гуруҳ ногирони - пенсионер 2020 йил 1 январдан 1 календарь йилга ўз квартирасини жисмоний шахсга ижарага берган. Бошқа даромад оладиган манбалари йўқ. Бир ойлик ижара ҳақи қиймати 1 500 000 сўм, квартира майдони - 60 кв.м. Квартира уй-жой фондига тегишли.

Квартирани жисмоний шахсга ижарага беришдан олинган даромадларга жами йиллик давромад тўғрисидаги декларацияга асосан ЖШДС солинади (СК 393-м. 1-қ.). Шунингдек имтиёз декларация топшириш чоғида қўлланилади. Шу боис бир йил мобайнида жами даромад суммасидан ЖШДС тўланади.

2020 йилда ҳар бир ой учун ЖШДС ҳисоб-китоби:

1 500 000 сўм х 12% = 180 000 сўм.

Бир йил учун ижара тўлови 18 000 000 сўмни, бир йил учун тўланган ЖШДС - 2 160 000 сўмни ташкил қилади.

 Йил якуни бўйича декларация топширишда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисобланади. Аниқланган ортиқча тўлов ижарага берувчи - II гуруҳ ногиронига қайтарилади.

 

Показать ответ

 "Чет эллик фуқаро юқори малакали мутахассис ҳисобланади, агар у (7.11.2018 йилдаги ПҚ-4008-сон қарор 3-бандининг "а" кичик банди):

- халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллайдиган олий таълим муассасаларини битирган бўлса. Уларнинг рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади;

-эътироф этилган мутахассислик ёки дипломдаги мутахассислик бўйича 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлса;

- Ўзбекистонда меҳнат фаолиятига йилига 60 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган суммада иш ҳақи (мукофот) олиш шарти билан жалб этилган бўлса.

Фақатгина барча учта шарт бир вақтда бажарилган тақдирда сиз мутахассиснинг даромадларига ЖШДСнинг 50%га пасайтирилган ставкасини қўллашингиз мумкин (ПҚ-4008-сон қарор 5-бандининг "б" кичик банди).

Бунда, агар чет эллик геофизик-мутахассис сифатида эмас, фақат бош директор лавозимида ишласа, ставканинг пасайтирилиши унга нисбатан татбиқ этилмайди.

Агарда сизнинг корхонангиз геофизика билан боғлиқ бўлиб, бош директор параллел равишда яна мутахассис сифатида ишласа, бунда унинг иш ҳақи йилига 60 минг АҚШ доллари эквивалентини ёки ундан кўпни ташкил этса, сиз унинг даромадларига пасайтирилган ставкани қўллашга ҳақлисиз".

Юқори малакали чет эллик мутахассиснинг айбли ҳаракатлари натижасида меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, қўлланилган солиқ имтиёзига асосан тўланмаган солиқ суммаси ундан ундирилади (ПҚ-4008-сон қарор 5-бандининг "б" кичик банди).

Показать ответ

Барча корхоналар хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларини яратиши шарт (МК 211-м.). Мазкур ҳолатда ҳаракатларингиз ходимлар саломатлиги учун хавфсиз бўлган ва вирусли касалликларнинг олдини оладиган меҳнат шароитларини яратишга қаратилган. Шу боис Covid-19 га тестдан ўтказиш билан боғлиқ харажатларингиз ходимларнинг даромади ҳисобланмаслиги ва тегишинча, уларга ЖШДС солинмаслиги лозим (СК 369-м. 2-қ. 5-б.).

Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда ҳужжатлар асосида расмийлаштирилган ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган харажатлар чегириб ташланади. Қабул қилинган сўнгги НҲҲларга мувофиқ коронавирус инфекцияси касалликларига тестдан ўтказишга доир корхонанинг харажатлари ҳужжатлар билан расмийлаштирилган ва чегириладиган харажатлар деб ҳисоблаймиз. Хусусан, COVID-19 пандемияси муносабати билан чеклов чоралари кўрилган шароитда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик санитария қоидалари ва нормалари (11.05.2020 йилдаги 0372-20-сон СанҚН) тасдиқланган, уларга мувофиқ ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ташкилотларга қўйиладиган мажбурий гигиеник талаблар белгиланган.

Коронавирус инфекцияси (Covid-19) тарқалишининг олдини олишга доир ишлар иш берувчи томонидан қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилиши лозим (Қоидалар 3.1-б.):

 *) ташкилотга инфекциянинг киришини олдини олиш;

 *) жамоаларда, ташкилотларда коронавирус инфекцияси (Covid-19) тарқалишига йўл қўймасликка доир чора-тадбирларни қабул қилиш;

 *) ходимлар зарарланишининг олдини олиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш;

 *) ходимларнинг зарарланишини олдини олишга доир бошқа ташкилий чора-тадбирлар

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика