Ответов: 85
Ответы эксперта. Государственный контроль
Показать ответ

Корхоналарда хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш – бу солиқ назорати шаклларидан биридир. Унда тушумларнинг ҳақиқий ҳажмларини, пул тушуми суммаларини, ишлаб чиқариш ҳажмларини, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш ҳажмларини, ишчилар сонини аниқлаштириш мумкин (СКнинг 71 – моддаси).

Хронометраж кўздан кечириш СКнинг 71-моддасига асосан ўтказилади. Мазкур модданинг 5 абзацида буйруқда нималар акс эттирилиши аниқ кўрсатилган.

Хронометраж ўтказиш тартиби “Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни хронометраж кўздан кечиришдан ўтказиш ҳамда камайтирилган тушум суммасидан солиқларни ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМда батафсил баён этилган (АВда 03.04.2019 йилда 3148-сон билан рўйхатга олинган).

Хронометраж ўтказиш жараёнида солиқ инспекторлари корхонангизда давал хом ашёсини қайта ишлаш жараёнини ҳам кузатишга ҳақлилар.

Давал хом-ашёдан қайта ишланган маҳсулотни сизнинг корхонангиз реализация қилиши мумкин эмас, чунки унинг эгаси хом ашёни қайта ишлашга берган хўжалик юритувчи субъект (буюртмачи) ҳисобланади.  Давал хом ашёсидан ишлаб чиқарилган маҳсулот хом ашёни берган буюртмачи корхонага топширилади. Сизга буюртмачи қайта ишлаш бўйича бажарган ишларингиз учун ҳақ тўлайди. Агар сиз ҚҚС тўловчиси бўлсангиз, хизматлар учун ҳисобварақ-фактурани буюртмачига ҚҚС билан расмийлаштириб берасиз.

Ушбу маҳсулотни буюртмачи-корхонадан сотиб олсангиз, уни қайта реализация қилишингиз мумкин. Бунда реализация обороти ҚҚСга тортиладиган оборот ҳисобланади.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика