Ответов: 85
Ответы эксперта. Налоговый учет - 2019
Показать ответ

Данный вопрос был задан до выхода УП-5837. Поэтому ответ был дан  с указанием общеустановленной ставки НДС на тот момент, то есть 20 %.

В случае импорта оборудования до 01.10.2019 г. НДС, уплаченный при таможенном оформлении по ставке 20%, вы можете взять в зачет, несмотря на то что с 1 октября уплачиваете НДС по ставке 15 %.

Предприятия – плательщики упрощенного НДС не имеют права зачета.  

Показать ответ

Йўқ, сизнинг ҳолатингизда қўшилган қиймат солиғидан солиққа тортилмайдиган оборотлар вужудга келмаган.

Реализация қилиш жараёнида “0%” ставка ҳам, “15%” ставка қўлланса ҳам, бу солиқ солинадиган оброт ҳисобланади. Иккала оборотларга тўғри келадиган ҚҚС суммаси ҳам зачётга қабул қилинади.

Фаолиятингизда жумладан давал хом ашёси ҳам ишлатилса, маҳсулот ишлаб чиқаришда сарфланган хом ашё ва материаллар бўйича ҚҚСни ҳисобга (зачётга) олишда алоҳида-алоҳида ҳисобга олиш усулини қўллаганингиз маъқул. Ускунани созлаш учун ишлатиладиган материаллар – айни ҳолатда импорт қилинган мой бўйича эса пропорционал усулни қўллашингиз мумкин (СКнинг 221-моддаси). Бунда ҳисобга (зачётга) олинадиган ҚҚС суммаси ҚҚС ҳисоботининг 3-иловасида акс эттирилади. Иловани тўлдиришда 0401-0404 сатрларга ҳамда 0501-0504 сатрларга алоҳида эътибор беринг.

ҚҚС ҳисоботини тўлдириш бўйича маслаҳатларни қуйидаги ўтиш орқали кўришингиз мумкин:

https://buxgalter.uz/maslahatlar/qqsni_hisoblashning_umumbelgilangan_tartibida_hisobot_qanday_tuldiriladi

https://buxgalter.uz/uz/maslahatlar/qqs_hisob-kitobining_yangi_shakli_15_procentov_stavkani_inobatga_olgan_holda_qanday_tuldiriladi

Показать ответ

Нормативно-правовые акты не имеют обратной силы и применяются к отношениям, возникшим после введения их в действие (ст. 31 ЗРУ «О нормативно-правовых актах (Новая редакция)»). Норма, действующая с 1 октября 2019 года, должна применяться к предприятиям, имеющим на указанную дату действующие импортные контракты.

Если импортный контракт завершен (т.е. есть информация о закрытии контракта на Едином портале интерактивных государственных услуг (ЕЭИСВО)) до 1 октября текущего года, то вы не должны переходить на уплату НДС.

Импортером является тот, кто имеет действующий импортный контракт. О действующих контрактах имеется информация на Едином портале интерактивных государственных услуг (ЕЭИСВО) (ПКМ № 199 от 21.07.2014 г.).

С  консультацией  по этому  вопросу   вы  можете   ознакомиться  здесь: https://buxgalter.uz/novosti/kakie_importery_obyazany_pereyti_na_obshcheustanovlennye_nalogi_vne_zavisimosti_ot_obema_realizacii.

Показать ответ

Срок исковой давности по налоговому обязательству по налоговому кодексу установлен 5 лет (ст. 38 НК). Поэтому при переходе на уплату НДС необходимо провести инвентаризацию по остаткам имущества  на складе и выделить НДС по тем ТМЗ, которые были   приобретены (изготовлены на  предприятии) в последние 5 лет.

Основываясь на  результатах инвентаризации, вы имеете право на зачет суммы НДС по остаткам ТМЗ с момента перехода с учетом требований, установленных в ч. 3 ст. 218 НК (ч. 6 ст. 218 НК).

Показать ответ

Корхона таъсисчиси фарзандининг мактаб таълими ва боғча учун тўланган маблағлар жисмоний шахснинг моддий наф тарзида олган даромадлари ҳисобланади (СКнинг 177-моддаси 1-б) ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади. Мазкур харажатлар ҳақиқатдан ҳам фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажатлар деб қаралади (СКнинг 147-моддаси 3-б).

Агар таъсисчи тўлов манбаи бўлган корхона билан меҳнатга оид муносабатларда бўлса (яъни, шу корхонада ишласа), унинг ушбу даромадидан тўлов манбаида ЖШДС ушлаб қолинади ва бюджетга тўланади (СКнинг 184-моддаси 2-абзац 2-б).

Меҳнатга оид муносабатларда бўлмаса, унинг ёзма аризаси асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ушлаб қолмасликка ҳақлисиз. Бунда жисмоний шахс моддий наф тарзидаги даромад бўйича декларация асосида солиқ тўлаши шарт (СКнинг 189-моддаси).

Показать ответ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853 – сонли фармонида солиқларни тўлашдан озод этиш тарзида берилган имтиёзлар бўшаб қоладиган маблағларни янги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, реконструкция қилиш ва техник, технологик қайта жиҳозлаш, кенгайтириш, ишлаб чиқариш биноларини қуриш, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хом ашё ва материаллар харид қилишга мақсадли йўналтирган ҳолда ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ускуналар, хом ашё, ишлатиш шарти билан берилган.

Солиқ ва божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзлар АВда 02.04.2005 йил 1463-сон билан рўйхатдан ўтган Низомда кўрсатилган тартибда бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.

Импорт қилинган товарлар бўйича ҚҚСни, агар мақсадли имтиёз қўлланган бўлса, СКнинг 218-моддаси 3-бандига асосан ҳисобга (зачётга) олишингиз мумкин.

ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботида бўшаган маблағлар қандай мақсадларга йўналтиилгани кўрсатилмайди. Ҳисоботнинг 3-иловаси ҳамда 4-иловасида  импорт қилинган товарлар бўйича ҳисобга (зачётга) олинадиган харидлар ва улар бўйича ҚҚС суммалари акс эттирилади.

Показать ответ

Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 03.01.2008 йилдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Фахрий унвон учун ишчиларга (шу жумладан, ишлайдиган пенсионерларга) қўшимча тўловлар жисмний шахснинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари қаторига киради (СКнинг 172-моддаси 3-қисми).

Агар корхонангиз ишламайдиган пенсионерларга қўшимча даромад тўласа, бу ишламайдиган пенсионерларга юридик шахс томонидан тўланадиган бошқа тўловлар ҳисобланади (СКнинг 178-моддаси 18-банди).

Ҳар иккала ҳолатда ҳам, жисмоний шахсларнинг бу тарздаги даромадлари ЖШДСга тортилади. Биринчи ҳолатда ундан ЯСТ ҳисобланади. Иккинчи ҳолатда эса ЯСТ ҳисобланмайди.

Показать ответ

Ходимларга натура шаклида берилган совғалар уларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланади (СКнинг 177-моддаси). Солиқ даври мобайнида берилган меҳнатга тўланадиган ҳақи энг кам миқдорининг 2,11 баравари қийматидаги совғаларга ЖШДС солинмайди (СКнинг 179-моддаси 14-банди). Ушбу белгиланган миқдордан ошган қисми ЖШДСга тортилади.

Корхона қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмагани учун ҚҚС бўйича мажбурият юзага келмайди (СКнинг 197-моддаси 2-қисми).

Показать ответ

Сизнинг хўжалигингиз ягона ер солиғи (ЯЕС) тўловчиси  мезонларига жавоб бермаслиги натижасида, ягона солиқ тўловини (ЯСТ) тўлашга ўтган кўринади. Ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар (шу жумладан ЯСТ тўловчилари) ер солиғи тўловчиси ҳисобланадилар (СКнинг 279-моддаси).

Сизнинг корхонангиз айни ҳолатда ер солиғи тўловчиси ҳисобланади, лекин  сиз Солиқ кодексида белгиланган имтиёздан фойдаланишингиз мумкин. Солиқ кодексининг 282-моддаси 25-бандига асосан янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар уч йил муддатга ер солиғи тўловларидан озод қилинади. Мазкур имтиёзни қўллаш билан бирга, сиз дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланишингиз ҳам мумкин.

Солиқ солинмайдиган ер участкаси тўғрисидаги маълумот ер солиғи бўйича ҳисоботнинг 2-иловаси, 020-сатрида акс эттирилади (АВда 21.01.2019 йил 3126-сон билан рўйхатга олинган қарорга 8-илова).

Показать ответ

Президентнинг 16.01.2018 йилдаги ПФ-5303 сонли Фармонига асосан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларнинг айрим турлари божхона тўловларидан озод қилинган. Лекин, мазкур Фармонга асосан имтиёз қўлланган ҳолда олиб кирилган товарларни мулк эгаси томонидан тасарруф этилишига нисбатан ҳеч қандай чекловлар қўйилган эмас. Шунинг учун, импорт қилинган кунгабоқарни биржа орқали сотиш ҳуқуқига эгасиз.

Агар корхонангиз солиқ идораларидан ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, импорт қилинган кунгабоқарни қандай йўл билан реализация қилишингиздан қатъий назар, ҚҚС билан сотишингиз шарт. Аммо шуни назарда тутиш лозимки, Президентининг 16.01.2018 йилдаги ПФ-5303 сонли фармонига асосан қўлланилган имтиёз мақсадсиз бўлганлиги сабабли, импорт пайтида тўланмаган ҚҚС суммаси ҳисобга (зачётга) олинмайди (СК, 218-модда 1-қисм, 3-банд).

Показать ответ

Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687 Қарорига асосан тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар импорт қилишда божхона тўловларидан, шу жумладан ҚҚСдан озод қилинган. Лекин, мазкур корхоналар ўз маҳсулотларини сотишда ҚҚСдан озод қилинган эмаслар. Яъни, сизнинг корхонангиз ўз маҳсулотини ички бозорда 15 фоиз ставкада ҳисобланган ҚҚС билан реализация қилиши керак. Экспорт қилганда эса ноль фоизли ставкани қўллайсиз (СКнинг 212-моддаси).

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687 сонли қарорига асосан берилган солиқ ва божхона имтиёзлари мақсадли хусусиятга эга эмаслиги сабабли, импорт қилинганда тўланмаган ҚҚСни ҳисобга (зачётга) олишингиз мумкин эмас. (СК, 218-модда 1-қисм 3-б).

Показать ответ

СКнинг 230-моддаси 1-қисми 4-бандига асосан, акциз тўланадиган товарларни давал асосида қайта ишлашга топшириш, шунингдек давал асосида хом ашё ва материалларни, шу жумладан акциз тўланадиган хом ашё ва материалларни қайта ишлаш маҳсули бўлган акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқарувчи томонидан қайта ишлашга берилган хом ашё ва материалларнинг мулкдорига топшириш акциз солиғи солинадиган объектлар таркибига киради.

Бундан келиб чиққан ҳолда айтишимиз мумкинки, давал хом ашёдан (ҳам акциз солинадиган ҳам солинмайдиган хом ашё назарда тутилмоқда) ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ўзи  акцизга тортиладиган товарлар туркумига кирса, қайта ишловчи чиқарилган маҳсулотни буюртмачига берганида унда бу маҳсулот бўйича акциз солиғини тўлаш мажбурияти юзага келади. Агар давал хом ашёдан чиқариладиган маҳсулот акцизга тортиладиган товарлар туркумига кирмаса, қайта ишловчида акциз солиғи солинадиган объект пайдо бўлмайди ва тегишинча, акциз солиғини тўлаш мажбурияти ҳам юзага келмайди.  

 

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика