Ответов: 12
Ответы эксперта. Кадровый учет
Показать ответ

Ҳа, ўтади.

Битирувчи томонидан мажбурий ишлаб берилиши лозим бўлган 3 йиллик муддат ичига корхонада турли лавозимларда ишлаган муддат, бошқа корхоналарда иш берувчининг розилигига кўра ишлаган муддат ва меҳнат/ижтимоий таътилларда бўлган муддат ҳам киради (АВ томонидан 06.08.2005 й. 1506-сон билан рўйхатга олинган Низом).

Хизмат сафари деганда ходимнинг корхона раҳбарининг фармойишига кўра, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши тушунилади (АВ томонидан 29.08.2003 й. 1268-сон билан рўйхатга олинган Йўриқнома).

Сизнинг ҳолатингизда ходимнинг 2-3 йил муддатга Хитойга малака ошириш учун юборилиши хизмат сафари ҳисобланади. Хизмат сафари муддати эса ходимнинг корхонада ишлаган муддати ичига киради. Шунга мувофиқ ОТМни грант асосида битирган ходимнинг хизмат сафари муддати 3 йиллик ишлаб бериш шарти бажарилгани ҳисобига ўтади.

Показать ответ

Ҳа, фойдалана олади.

Жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиши учун ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди (СК 179-м. 31-б.).

Шунингдек, юқорида айтиб ўтилган солиқ чегирмаси таълим олувчига, шунингдек агар ўқиш учун тўлов таълим олувчи йигирма олти ёшга тўлгунига қадар амалга оширилган бўлса унинг ота-оналарига берилади (АВ томонидан 27.05.2010 й. 2107-сон билан рўйхатга олинган Низом). Бу икки норманинг маъносига асосланган ҳолда айта оламизки, агар 40 ёшга тўлган ходим ўз ўқиши тўловини қоплаш учун ўз ойлик маошини йўналтирса, 26 ёшгача бўлган ёш чегараси унга қўлланилмайди. 26 ёшгача бўлган ёш чегараси фақатгина тўлов таълим олувчининг ота-онаси томонидан амалга оширигандагина қўлланилади.

Показать ответ

Иш берувчи томонидан ходимларга кўрсатиладиган моддий ёрдам тури, сони ва пул миқдорига нисбатан қонунчиликда чекловлар йўқ. Фақат айрим турдаги моддий ёрдамга солиқ имтиёзлари қўлланилади.

Жисмоний шахснинг бошқа даромадларига қуйидагича моддий ёрдам киради (СК 377-м. 10-б.):

1) вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга кўрсатиладиган;

2) ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрсатиладиган;

3) бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан кўрсатиладиган;

4) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида кўрсатиладиган моддий ёрдам.

Юқоридаги биринчи ҳолатда 4,22 МҲТЭКМгача, қолган ҳолларда эса солиқ даври учун 4,22 МҲТЭКМгача моддий ёрдам кўрсатилганда жисмоний шахснинг даромадига солиқ солинмайди (СК 378-м. 1-қ. 1-б.). Моддий ёрдам суммаси ушбу миқдорлардан ортиқ бўлганда ошган қисмига солиқ солинади.

Демак, ушбу моддий ёрдам турлари СКда солиқ имтиёзларини қўллаш мақсадида келтирилган.

Амалда иш берувчи исталган муносабат билан моддий ёрдам кўрсатиши мумкин. Юқоридагилардан бошқа моддий ёрдам рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар ҳисобланади (СК 372-м. 4-б.). Уларга моддий ёрдам миқдоридан қатъи назар солиқ солинади.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика