Ответов: 8
Ответы эксперта. Хозяйственная деятельность
Показать ответ

Юридик шахслар фаолият юритиш билан боғлиқ харажатларни миллий валютадаги корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари мумкин (АВ томонидан 18.04.2005 й. 1470-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 6-б.).

Қонунчиликда бюджет ташкилотлари томонидан корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ўтказишга тўғридан-тўғри тақиқ йўқ. Шу билан бирга бюджет ташкилотларининг барча ҳисоб-китоблари ғазначилик ҳисобварақлари орқали ўтказилганлиги сабабли амалда корпоратив банк карталаридан фойдаланиш имкони мавжуд эмас.

Показать ответ

Қурилиш ташкилотларида ишлаётган қурувчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри қуйидаги формулага асосан аниқланади:

МҲТФmin= ХС (БПХС) х Тк х Кт х ИҲЭКМ, бунда:

МҲТФmin — меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг ойлик энг кам меъёри;

ХС (БПХС) — ташкилот ходимлари сони. Бунда қурилиш ташкилотларида ишлаётган қурувчи ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблашда бутун ташкилот бўйича барча ходимлар сони ҳисобга олинади (қурувчи ишчилар сонининг аниқланган энг кам меъёри, шунингдек бошқарув ва техник ходимлар сони);

Тк — қурилиш ишларида ўртача разряднинг тариф коэффициенти. Қурилиш ишларида ўртача разряднинг тариф коэффициенти меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасидаги 4 разряднинг тариф коэффициентига мос келади;

Кт — қурилиш ишларини бажаришда жамоа келишувига асосан иш берувчи томонидан қўлланиладиган меҳнат ҳақини оширувчи тармоқ коэффициенти;

ИҲЭКМ — белгиланган иш ҳақининг энг кам миқдори (АВ томонидан 28.12.2010 й. 2173-сон билан рўйхатга олинган Низомга 9-илова, кейинги ўринларда - Низом).

Қурувчилар сонининг ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлашда Низомнинг 10-иловасида келтирилган шартли намуналардан фойдаланиш лозим.

Хулоса қилиб айтганда, қурилиш ташкилоти томонидан тўланаётган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори Низом талабларига мувофиқ ҳисобланган иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаслиги керак. Шу билан бирга, қурилиш ташкилотларининг лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларини қурилиш ишларини бажариш муддатларида амалга ошириш мажбурияти қонунчиликда назарда тутилмаган.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика