Ответов: 8
Ответы эксперта. Кадровый учет
Показать ответ

Ҳа, ходимга моддий ёрдам берилиши мумкин. Ходимга моддий ёрдам бериш суммаси корхонанинг локал ҳужжатларига асосан белгиланади.

Агар корхонанинг локал ҳужжатларида иш берувчининг муайян ҳолларда ходимларга моддий ёрдам бериш мажбурияти белгиланмаган бўлса, иш берувчи ходимнинг моддий ёрдам сўраб ёзган аризасини қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик масаласини мустақил ҳал қилади. Агар иш берувчининг ташкилий-ҳуқуқий шакли унитар корхона бўлса, ходимга моддий ёрдам бериш масаласини иш берувчининг таъсисчиси билан келишган ҳолда ҳал қилиш мақсадга мувофиқ.

Показать ответ

Ҳа, ходимни меҳнат таътилидан 12 иш кунидан кейин чақириб олиш мумкин.

Ходимларга 15 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади (МК 134-м.). Ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилади. Бунда таътилнинг бир қисми 12 иш кунидан кам бўлмаслиги лозим (МК 146-м.). Таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Меҳнат таътилидан чақириб олиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши, ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг 12 иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин, шу йили ундан албатта фойдаланилиши лозим (МК-147 м.).

Ходим меҳнат таътилидан чақириб олинган кундан бошлаб унга тўлиқ миқдорда иш ҳақи тўланади. Ходимнинг хоҳишига кўра, йиллик таътилнинг 15 иш кунидан ортиқ бўлган, фойдаланилмаган қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин (МК 151-м. 2-қ.).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика