Ответов: 8
|
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет
Показать ответ
Йўқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун банкдан олинган нақд пул бошқа мақсадларда сарфланиши мумкин эмас. Барча хўжалик юритувчи субъектларга банк кассаларидан нақд пуллар уларнинг банкдаги депозит ҳисобварақларидаги маблағлари доирасида, касса ҳужжатларида кўрсатилган мақсадларга берилади (АВ томонидан 01.05.2018 й. 3003-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқноманинг 30-б.). Ташкилотлар банкдан олган нақд пулларни қайси мақсад учун олган бўлсалар, уни фақат ўша мақсадда фойдаланишлари шарт (АВ томонидан 22.06.2015 й. 2687-сон билан рўйхатга олинган Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларининг 6-б.). Бундан келиб чиқадики, касса аризасида “қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун” деб кўрсатилган пул маблағлари фақат шу мақсадда сарфланиши мумкин. Корхона жойлашган жойдан анча олисга мунтазам сафарларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган, ишнинг хусусияти туфайли ходим ҳар куни доимий яшаш жойига қайтиб келолмаслигини тақозо қиладиган ишлар қатнов хусусиятига эга бўлган ишлар ҳисобланади. Доимий иши қатнаш хусусиятга эга бўлган ходимларнинг хизмат юзасидан сафарда иш бажариши хизмат сафари деб ҳисобланмайди. Бундай ишни бажарадиган ходимга у олис объектларда (иш бажариладиган жойларда) ишлаган календарь кунлар учун ва корхона жойлашган жойдан иш бажариладиган жойгача ва у ердан ташкилот жойлашган жойгача йўлда бўлган кунлари учун устама ҳақи тўланади. Қатнаш хусусиятига эга иш учун устама ҳар бир тўлиқ ишланган иш куни учун ходим кунлик ставкасининг 30 фоизигача бўлган миқдорда тўланади. Устама ҳақининг аниқ миқдори тузилган коллектив шартномага мувофиқ белгиланади. Бунда устама миқдори республика ҳудудида белгиланган бир ойлик энг кам иш ҳақи миқдоридан ошмаслиги керак. Белгиланган миқдордан ошадиган тақдирда устама ҳақига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солинади. Ишнинг қатнаш хусусияти учун устама дала устамаси, бепул озиқ-овқат ёки унинг ўрнига пул таъминоти оладиган ходимларга тўланмайди. Қатнаш тусидаги ишда транспорт воситаси иш берувчи томонидан берилмаганда ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан сарфланган йўлкира харажатлари ва бошқа харажатлар ходимга қоплаб берилади (ВМнинг 06.09.2019 й. 743-сон қарорига 3-илова). |