Ответов: 35
Ответы эксперта. Кадровый учет
Показать ответ

Меҳнат вазирлиги ҳайъатининг 2016 йил 28 январдаги 1-сонли қарори билан қабул қилинган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг тармоқлараро тариф-малака маълумотномасида ҳайдовчиларнинг тегишли малака даражалари (1, 2, 3-класслар) кўрсатилган бўлиб, шу даражаларга мос келиш учун зарур мезонлар белгиланган.

Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3130, 23.01.2019 й.) бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, муассасалари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўпроқни ташкил этадиган ташкилотлар учун мажбурийдир, бошқа ташкилотлар учун тавсия хусусиятига эга.

Низомнинг амал қилиши тавсиявий хусусиятга эга бўлган ташкилотлар ҳайдовчиларга малака даражалари ва устамаларни Меҳнат кодексининг 153-моддасига асосан ўзларининг локал ҳужжатларида белгилашлари мумкин.

Показать ответ

Ҳа, мажбурий.

Йўриқноманинг муқаддимасига кўра, мазкур Йўриқнома мулк шаклидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча ташкилотларга тааллуқлидир.

Показать ответ

Ҳа, бунинг учун жавобгарлик қўлланилиши мумкин.

05.12.2019 йилдаги 971-сон ВМҚга 1-илованинг 60 ва 61-бандларига кўра, меҳнат шартномаларини рўйхатга олиш, ходимларнинг электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартибининг ижро этилиши бўйича жавобгарлик иш берувчиларга юкланган. Ушбу талаблар бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Мазкур ҳолатда МЖтКнинг 49-моддасига асосан корхона раҳбарига жарима солиниши мумкин.

Кадр бўлими мутахассиси зиммасига мазкур вазифани юклаш ҳақида локал ҳужжат (буйруқ ёки лавозим йўриқномаси) мавжуд бўлган тақдирда унга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чоралари кўрилиши мумкин.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика