Ответов: 316
|
Ответы эксперта. Пенсии, пособия, льготы
18.05.2023 [ID: 25112] Ходим уйланмаган. Вафот этган ходимнинг бувиси ва 2-гуруҳ ногирони бўлган онаси унинг қарамоғида бўлган, улар меҳнатга лаёқатсиз шахсларга кирадими ёки йўқми?
Показать ответ
Боқувчи бўлган ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлган меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёки соғлиққа етказилган бошқа шикаст туфайли вафот этган тақдирда иш берувчи қуйидаги шахсларга зиённинг ўрнини қоплаши шарт: - марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга, шунингдек 18 ёшга тўлмаган шахсларга ёки унинг вафот этган кунига қадар ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга; - марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзандига; - ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга), эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига, агар у ишламаётган бўлса ҳамда марҳумнинг ўн тўрт ёшга тўлмаган ёки бу ёшга тўлган бўлса-да, аммо тиббий муассасаларнинг хулосасига кўра соғлиғи ҳолати бўйича ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган болаларини, ака-укаларини, опа-сингилларини ёки набираларини парвариш қилиш билан банд бўлса. Қуйидагилар меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланади:
Марҳумнинг айрим оила аъзолари, агар улар марҳумнинг тўлиқ боқувида бўлган ёки ундан ёрдам олиб турган бўлсалар, бу ёрдам улар учун доимий ва асосий кун кечириш маблағининг манбаи ҳисобланган бўлса, марҳумнинг қарамоғида турган деб ҳисобланадилар. Марҳумнинг бирон турдаги пенсия олаётган оила аъзолари, агар марҳумнинг ёрдами улар учун доимий ва асосий кун кечириш маблағининг манбаи ҳисобланган бўлса, боқувчисини йўқотганлик пенсиясига ўтиш ҳуқуқига эгадирлар. Марҳумнинг қарамоғида турмаган ота-онаси ва эри (хотини) ҳам, кейинчалик кун кечириш учун зарур маблағ манбаидан маҳрум бўлиб қолсалар, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Қуйидагилар оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари ҳисобланадилар: - ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эр - агар улар пенсия ёшига тўлган ёки ногиронлиги бўлган шахс бўлсалар; - бува ва буви - агар қонунга мувофиқ уларни боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса ("Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 19, 20-м.). Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ушбу ҳолатда марҳумнинг бувиси ва 2-гуруҳ ногирони бўлган онаси унинг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахсларга киради. |