Ответов: 407
Ответы эксперта. Хозяйственная деятельность
Показать ответ

Yuridik shaxslarning o’zaro va fuqarolar bilan bitimlari yozma shaklda bo’lishi lozim (FKning 108-m.).

Shartnomalar quyidagi elementlardan iborat:

tuzilgan sanasi va joyi, raqami;

kirish qismi (taraflarning nomi, ular qaysi hujjat asosida ish yuritishi, misol uchun, ustav, ishonchnoma va h.k.);

shartnoma shartlari;

manzillar, bank rekvizitlari va imzolar.

Qulaylik uchun shartnoma bo’limlarga bo’linadi. Shartnomaning turi va murakkabligidan qat’i nazar, u odatda quyidagi bo’limlarni nazarda tutadi:

Shartnoma predmeti;

Tomonlarning huquq va majburiyatlari;

Shartnoma summasi va hisob-kitoblarni amalga oshirish tartibi;

Tomonlarning javobgarligi;

Nizolarni hal qilish tartibi;

Fors-major holatlari;

Yakunlovchi qoidalar va tomonlarning imzolari.

Siz ta’kidlab o’tgan shartnomaga ko’ra, ijrochi buyurtmachining topshirig’i bilan ashyoviy shaklda bo’lmagan xizmatni bajarish, buyurtmachi esa bu xizmat uchun haq to’lash majburiyatini oladi (FKning 703-m.).

Shartnoma tuzilgan paytdan boshlab kuchga kiradi va taraflar uchun majburiy bo’lib qoladi. Qonunda yoki shartnomada shartnomaning amal qilish muddati tugashi taraflarning shartnoma bo’yicha majburiyatlari bekor bo’lishiga olib keladi, deb belgilanishi mumkin. Bunday shart yozib qo’yilmagan shartnoma taraflar majburiyatni bajarishining shartnomada belgilab qo‘yilgan oxirgi muddatigacha amal qiladi, deb hisoblanadi (FKning 357-m.).

Shunga ko’ra, siz aytib o’tgan shartnoma yozma shaklda tuziladi, shartnoma muddati esa tomonlarning kelishuvi bilan belgilanadi.

18.10.2022 [ID: 22991] Имеет ли право застройщик прописать в договоре купли-продажи квартиры дополнительно следующие условия в разделе штрафные санкции, с произведением одностороннего расторжения договора: «В случае если Покупатель своевременно не произвел платежи в течение 3-х месяцев подряд, Продавец имеет право удержать сумму штрафа в размере 20% от неоплаченной суммы за 3 месяца за счет оплаченных платежей, с дальнейшем возвратом ранее оплаченной оставшейся суммы и расторжением данного договора в одностороннем порядке»?
Показать ответ

Прямого запрета в законодательстве не имеется, однако за одно и то же нарушение применяется только один вид неустойки.

Односторонний отказ от исполнения обязательства и одностороннее изменение условий договора не допускается, за исключением случаев, предусмотренных законодательством или договором (ст.237 ГК).

Изменение и расторжение договора возможны по соглашению сторон, если иное не предусмотрено ГК, другими законами или договором.

В случае одностороннего отказа от исполнения договора полностью или частично, когда такой отказ допускается законом или соглашением сторон, договор считается соответственно расторгнутым или измененным (ст. 382 ГК).

Из этого следует, что при указании в договоре возможности одностороннего отказа от исполнения договора (к примеру, при неосуществлении платежей в течение 3 месяцев), его можно расторгнуть. При этом, в случае расторжения договора на участие в долевом строительстве, застройщик обязан в течение трех рабочих дней уведомить об этом Минстрой через электронную платформу (п.25 Прил. К ПП-4732 от 27.05.2020 г.).

Неустойка выступает в форме штрафа или пени (ст.261 ГК).

Если за одно и то же нарушение обязательства в договоре предусмотрена уплата неустойки одновременно в виде штрафа и пени, следует учитывать, что истец вправе требовать применения только одной формы неустойки, если законодательством не предусмотрено иное (п.3 Постановления Пленума ВХС № 163 от 15.06.2007 г.). Соответственно, несмотря на указание в договоре взыскания пени и штрафа за одно и то же деяние (неуплату платежей), вы можете требовать лишь одну форму неустойки.

Если подлежащая уплате неустойка явно несоразмерна последствиям нарушения обязательства кредитора, суд вправе уменьшить неустойку.

Суд, в исключительных случаях, вправе, с учетом интересов должника и кредитора, уменьшить подлежащую уплате кредитору неустойку (ст. 326 ГК).

В этой связи, полагаем, что взыскание неустойки за счет осуществленных платежей по договору не допускается.

Показать ответ

1.Тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин (“Лизинг тўғрисида”ги Қонуннинг 3-м.).

Лизинг лизинг олувчи ва сотувчи бўлиб бир шахснинг ўзи иштирок этадиган қайтариладиган шаклда ҳам амалга оширилиши мумкин (“Лизинг тўғрисида”ги Қонуннинг 5-м.).

Давлат органларида рўйхатдан ўтказилиши талаб этиладиган лизинг объектлари қонунчиликда белгиланган тартибда лизинг берувчининг ёки лизинг олувчининг номига расмийлаштирилади (“Лизинг тўғрисида”ги Қонуннинг 7-м.).

Бошқа шартлар қаторида қуйидагилар лизинг шартномасининг муҳим шартлари ҳисобланади:

  • лизинг объектининг тавсифланиши (лизинг объектининг миқдори, сифати, рўйхати, контракт қиймати ва бошқа кўрсаткичлари) ва шартнома умумий пул суммасининг кўрсатилиши;
  • лизинг объектидан фойдаланиш, унга қараш, уни сақлаб туриш ва таъмирлаш юзасидан тарафларнинг мажбуриятлари. Шунингдек, тарафларнинг келишувига кўра шартномада уни ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби кўрсатилиши мумкин (“Лизинг тўғрисида”ги Қонуннинг 9-м.).

Шундан келиб чиқиб, Сиз томонингиздан имзоланган асосий шартномада (ёки унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра) 865 кв.м ва 771 кв.м кўчмас мулк объектлари лизинг объектлари сифатида кўрсатилган бўлиши лозим.

Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошланганлиги тасдиқланган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин. Бунда бино ва иншоотнинг пойдевор ва биринчи қавати деворларининг қурилиш ишлари якунланганлиги қурилишни бошланган деб топиш учун асоси ҳисобланади (Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 35-б.).

Кўчмас мулк объекти мулкдорлари ёхуд ушбу объект бўйича ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келганда, бошқа шахсга ўтганда, чекланганда ёки бекор бўлганда ёхуд кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб бир ой муддатда мазкур ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона давлат хизматлари портали орқали, гаров хати расмийлаштирилганда эса - тегишли ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига мурожаат қилишлари шарт (Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-б.).

Лизинг шартномаси бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқининг вужудга келишини ва бошқа шахсга ўтишини тасдиқловчи ҳужжатлар қаторига киради (Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 39-б.).

Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

  • давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;
  • ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;
  • тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар топилиши;
  • бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги;
  • давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
  • рўйхатдан ўтказувчи томонидан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилган ҳолларда, тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг уч иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги;
  •  ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;
  •  ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди (Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-б.).

Юридик ва жисмоний шахслар кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ва Марказнинг қарори юзасидан суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар (Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 89-б.).

Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни маъмурий суд кўриб чиқади (Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 27-м.).

Умумий асосларга кўра ариза қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган маъмурий орган жойлашган ер ёхуд мансабдор шахснинг иш жойи бўйича судга тақдим этилади (Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 32-м.).

Шунга кўра, ушбу ҳолатда қурилиши тугалланмаган кўчмас мулк илгари давлат рўйхатидан ўтказилиб, эндиликда лизинг олувчи номига расмийлаштиришдан бош тортилаётган бўлса, кадастр органи ҳаракатлари устидан тегишли тартибда маъмурий судга мурожаат этиш мумкин.

Показать ответ

Ушбу ҳолатдаги муносабатлар хусусиятлари бўйича олди-сотди шартномасига тўғри келади.

Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 386-м.).

Юридик шахсларнинг фуқаролар билан битимлари ёзма шаклда тузилиши лозим (ФКнинг 108-м.).

Шунга кўра, ушбу ҳолатда фуқаролар билан олди-сотди шартномасини тузиб, далолатнома асосида фуқаролардан буюмларни қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Шу билан бирга, тасвирий санъат асарлари ҳақида гап кетганда, «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонун талабларига риоя этиш лозим.

Жумладан, тасвирий санъат асарининг муаллифи асар мулкдоридан ўз асарларини такрорлаш ҳуқуқини (фойдаланиш ҳуқуқини) амалга ошириш имкониятини беришни талаб қилишга ҳақлидир. Бунда асар мулкдоридан асарни муаллифга етказиб беришни талаб қилиш мумкин эмас.

Тасвирий санъат асарини олдинги нархдан камида йигирма фоиз юқори нарх бўйича ошкора қайта сотишнинг (кимошди савдоси, тасвирий санъат галереяси, бадиий салон, дўкон ва ҳоказо орқали) ҳар бир ҳолатида муаллиф сотувчидан қайта сотиш нархининг беш фоизи миқдорида ҳақ олиш ҳуқуқига эга (эргашма ҳуқуқ). Мазкур ҳуқуқ бошқа шахсга ўтказилмайди ва фақат муаллифнинг қонун бўйича меросхўрларига муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддатига ўтади (Қонуннинг 23-м.).

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Хўжалик шартномаларида тарафларнинг реквизитлари бўлиши керак (“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 10-м.).

Юридик шахслар ўртасидаги шартномалар ёзма шаклда бўлиши лозим (ФКнинг 108-м.).

Электрон ҳужжат қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади (“Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонуннинг 7-м.).

Электрон ҳужжатнинг мажбурий реквизитлари қуйидагилардан иборат:

  • электрон рақамли имзо;
  • электрон ҳужжатни жўнатувчи юридик шахснинг номи ёки электрон ҳужжатни жўнатувчи жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
  • электрон ҳужжатни жўнатувчининг почта ва электрон манзили;
  • ҳужжат яратилган сана (Қонуннинг 6-м.).

Электрон рақамли имзо - ЭРИ калитининг эгасини идентификация қилиш имконини берадиган имзо (“Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Қонуннинг 3-м.).

Шунга кўра, кўрсатилган ҳолатда шартномалар матнида юридик шахснинг реквизитлари мавжуд бўлмаса-да, мазкур шартномаларни имзолашда ЭРИдан фойдаланилганлигини ва ЭРИ қўйилганда электрон платформалар (жумладан DIDOX) юридик шахснинг номи, СТИР, унинг раҳбари, ҳисоб рақами ҳақида маълумотларни акс эттиришини ҳисобга олган ҳолда, ушбу ҳолатда қонун бузилишига йўл қўйилмаган.

Показать ответ

1. Такая деятельность законодательством не запрещена.

По договору комиссии одна сторона (комиссионер) обязуется по поручению другой стороны (комитента) за вознаграждение совершить одну или несколько сделок от своего имени, но за счет комитента. Договор комиссии должен быть заключен в письменной форме.

По сделке, совершенной комиссионером с третьим лицом, приобретает права и становится обязанным комиссионер, хотя бы комитент и был назван в сделке или вступил с третьим лицом в непосредственные отношения по исполнению сделки (ст. 832 ГК).

Комиссионная торговля может осуществляться хозяйствующими субъектами: как юридическими, так и физическими лицами, зарегистрированными в качестве индивидуальных предпринимателей (п. 136 Прил. 1 к ПКМ № 75 от 13.02.2003 г.).

Указанный вид деятельности не относится к категории лицензируемых видов деятельности (Прил. 1 к ЗРУ-701 от 14.07.2021 г.).

Показать ответ

1. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 703-м.).

Сиз кўрсатиб ўтган фаолият эса (бажарувчи ҳисобидан эҳтиёт қисмларини алмаштириш) пудрат шартномаси аломатларига эга.

Пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 631-м.).

Агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, иш пудратчининг материаллари, унинг кучи ва маблағлари ҳисобидан бажарилади (ФКнинг 632-м.).

Тарафлар турли шартномаларнинг элементларини ўз ичига оладиган шартнома (аралаш шартнома) тузишлари мумкин. Аралаш шартнома бўйича тарафларнинг муносабатларига, агар тарафларнинг келишувидан ёки аралаш шартноманинг моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, элементлари аралаш шартномада бўлган шартномалар тўғрисидаги қоидалар қўлланилади (ФКнинг 354-м.).

Показать ответ

Условия договора определяются по усмотрению сторон, кроме случаев, когда содержание соответствующего условия предписано законодательством (ст. 354 ГК).

Хозяйственный договор должен предусматривать предмет договора, количество, качество, ассортимент, цену поставляемого товара (работы, услуги), сроки исполнения, порядок расчета, обязательства сторон, ответственность сторон при неисполнении или ненадлежащем исполнении договорных обязательств, порядок разрешения споров, реквизиты сторон, дату и место заключения договора, а также другие существенные условия (ст. 10 Закона «О договорно-правовой базе деятельности хозяйствующих субъектов»).

Таким образом, условия по срокам передачи шин должны быть прописаны в договоре, а в случае отсутствия такого срока, вы можете требовать от контрагента передачи вам шин в определенный разумный срок.

Подрядчик вправе не приступать к работе, а начатую работу приостановить в случаях, когда нарушение заказчиком своих встречных обязанностей по договору подряда, в частности непредоставление материала, оборудования, технической документации или подлежащей переработке (обработке) вещи, препятствует исполнению договора подрядчиком.

Если иное не предусмотрено договором подряда, подрядчик при наличии вышеуказанных обстоятельств, вправе отказаться от исполнения договора и потребовать возмещения убытков (ст. 644 ГК).

Таким образом, в случае невозможности выполнения вами своих обязательств по договору до передачи остальных шин вы вправе:

  • хранить у себя на складе часть переданного имущества;
  • вернуть их контрагенту в связи с невыполнением им своих обязательств, отказаться от исполнения договора и потребовать возмещения убытков.
    Показать ответ

    Для передачи необходимо заключить договор.

    По договору дарения одна сторона (даритель) безвозмездно передает или обязуется передать другой стороне (одаряемому) вещь в собственность либо передает или обязуется передать ей имущественное право (требование) к себе или к третьему лицу, либо освобождает или обязуется освободить ее от имущественной обязанности перед собой или перед третьим лицом (ст. 502 ГК).

    В случаях, когда дарителем является юридическое лицо, договор дарения движимого имущества должен быть совершен в простой письменной форме.

    Договор дарения автомототранспортных средств, подлежащих в установленном законодательством порядке государственной регистрации, должен быть нотариально удостоверен (ст. 504 ГК).

    При принятии ТМЦ сторонами подписывается акт приема-передачи.

    Показать ответ

    Битимлар деб фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига айтилади (ФКнинг 101-м.) Сизнинг корхонангиз, ҳокимият ва ўқувчилар ўртасидаги муносабат – бу битимдир.

    Юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлари оддий ёзма шаклда тузилади (ФКнинг 108-м.).

    Юқоридаги муносабатларда уч томонлама шартнома имзоланиши мақсадга мувофиқдир. Сабаби - битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмаса-да, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади (ФКнинг 109-м.).

    Бундан ташқари, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар битимларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар (ФКнинг 27-м.).

    Показать ответ

    1. По договору купли-продажи недвижимого имущества продавец обязуется передать в собственность покупателя земельный участок, здание, сооружение, квартиру или другое недвижимое имущество (ст. 479 ГК).

    Договор продажи жилого дома, квартиры, части жилого дома или квартиры подлежит нотариальному удостоверению и государственной регистрации (ст. 488 ГК).

    Таким образом, адвокатское бюро вправе приобрести квартиру за счет средств бюро. При этом собственником недвижимости будет считаться не руководитель (физическое лицо), а само бюро (юридическое лицо), так как денежные средства, находящиеся на счете бюро, принадлежат адвокатскому бюро, а не руководителю.

    Впоследствии, при ликвидации адвокатского бюро руководитель вправе переоформить имущество бюро на свое имя.

    Также возможно выплатить руководителю его гонорар, за вычетом соответствующих налогов, после чего он сможет приобрести квартиру на свое имя.

    Показать ответ

    РФ Фуқаролик кодексининг 313-моддасида учинчи шахс қарздорнинг мажбуриятини кредитор олдида бажарса, унга (учинчи шахсга) кредиторнинг барча ҳуқуқлари ўтиши кўрсатилган. Шунга кўра, ушбу ҳолатда қолган қарздорликни учинчи шахсга тўлаб беришингиз лозим бўлади, бунинг учун импорт контрактига тегишли ўзгартиришлар киритиш лозим.

    Контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши керак ҳамда контрактлар билан бўлгани сингари Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилади.

    Республикага товарларни олиб кириш назарда тутилган контрактларга ёки инвойсларга қўшимчалар киритилиб, уларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий шериклар ва уларнинг реквизитлари ўзгарган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектлар ушбу қўшимчалар ҳақидаги маълумотлар Ахборот тизимига киритилган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришларни киритиш бўйича давлат божхона хизмати органларига мурожаат этишлари шарт (Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-б.).

    Шунга кўра, ушбу ҳолатда сиз импорт шартномасига тегишли ўзгартиришлар киритиб, ушбу маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритишингиз керак.

    Показать ответ

    МЧЖнинг филиалларини ташкил этиш масалалари Фуқаролик кодекси ва МЧЖ тўғрисидаги Қонун нормалари билан тартибга солинади.

    Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона -вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир (ФКнинг 47-м. 2-қ.).

    МЧЖнинг филиалларини тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига киради (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 30-м. 2-қ.).

    Бир иштирокчидан таркиб топган жамиятда жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ваколатлари жумласига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар жамиятнинг ягона иштирокчиси томонидан якка тартибда қабул қилинади ва ёзма равишда расмийлаштирилади (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 37-м.).

    Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради. Ваколатхоналар ва филиаллар ташкил этилиши, шунингдек жамиятнинг почта манзили ўзгариши билан боғлиқ ўзгартишлар киритилган ҳолларда, бундай ўзгартишлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган хабардор қилинган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 11-м. 5-қ.).

    Филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар.Филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради (ФКнинг 47-м. 3-қ.).

    Шунга кўра, Сизнинг ҳолатингизда филиал ташкил этиш учун қуйидаги ишларни амалга ошириш лозим:

    1) МЧЖ таъсисчиси томонидан филиал ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилиниши;

    2) МЧЖнинг уставини янги таҳрирда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш;

    3) МЧЖ филиали тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

    4) филиал раҳбарини тайинлаш ва унга ишончнома расмийлаштириш;

    5) филиалга мол-мулк ажратиш.

    Показать ответ

    Тунги вақтда - соат 23:00 дан 06:00 гача фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, шу жумладан турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш фуқароларга БҲМнинг 1/3 қисми, мансабдор шахсларга эса 1/3 қисмидан 1/2 қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖтКнинг 192-м.).

    Шу билан бирга, сутканинг бошқа вақтида шовқин Турар-жой, жамоат бинолари хоналарида ва уй-жой қурилиши ҳудудларида рухсат этиладиган шовқинни таъминлаш бўйича санитария нормалари ва қоидаларида (0267-09-сон СанҚваН) белгиланган меъёрдан ошмаслиги керак.

    Шунингдек, қурилиш ишлари Қурилиш ишларини ташкил қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0022-22-сон СанҚваН) асосида ўтказилиши лозим.

    Показать ответ

    Жамиятнинг муассислари таъсис шартномасини тузадилар ва жамият уставини тасдиқлайдилар, жамиятнинг устав фондига пулсиз ҳиссалар қўшилган тақдирда, уларнинг пул баҳосини тасдиқлайдилар. Жамият уставини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек жамият муассислари киритадиган ҳиссаларнинг пул баҳосини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор муассислар томонидан бир овоздан қабул қилинади (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 10-м.).

    Таъсис шартномаси қоидалари билан жамият устави қоидалари мос келмаган ҳолларда жамият устави қоидалари учинчи шахслар ва жамият иштирокчилари учун устувор кучга эга бўлади (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 11-м.).

    Ҳозирда таъсис шартномасини рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди, ушбу талаб фақатгина устав учун сақланиб қолган.

    Ушбу вазиятда муассислар ўртасида келиб чиққан низо ўзаро келишув асосида ёки суд орқали ҳал этилиши мумкин.

    Показать ответ

    1. В данном случае следует заключить договор поручения. По договору поручения одна сторона (поверенный) обязуется совершить от имени и за счет другой стороны (доверителя) определенные действия. По сделке, совершенной поверенным, права и обязанности возникают непосредственно у доверителя.

    Поручение может касаться совершения поверенным одного или нескольких определенных юридических действий либо ведения дел доверителя в соответствии с его указаниями.

    По договору поручения с исключительными правами поверенного одна сторона (доверитель) поручает другой стороне (поверенному с исключительными правами) совершать от имени и за счет доверителя все юридически значимые для последнего действия в определенной сфере или на определенной территории.

    Договор поручения заключается в письменной форме.

    Договор поручения может быть заключен с указанием срока, в течение которого поверенный вправе действовать от имени доверителя, или без такого указания (ст. 817 ГК).

    Агентский договор не предусмотрен законодательством Узбекистана, но допускается заключать смешанный договор с элементами различных договоров.

    Показать ответ

    Сиз тақдим этган шартноманинг 1.5-бандида молиявий ижара объекти қабул қилинган пайтдан бошлаб закалат ижара тўлови сифатида йўналтирилиши (ҳисобланиши) кўрсатилган. Шартноманинг 4.1-бандига мувофиқ, закалат тарафларнинг келишувига биноан ҳамда Ижарага берувчи ўзининг мажбуриятларини бажармаганда қайтариб берилади.

    Шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади.

    Закалат тўғрисидаги келишув закалатнинг суммасидан қатъи назар, ёзма равишда тузилиши керак.

    Шартномадаги тараф амалга ошиpиши керак бўлган тўловлаp ҳисобидан тўланган сумма закалат эканлигига шубҳа туғилган тақдирда, бу сумма, агар бошқа ҳол исботланган бўлмаса, бўнак сифатида тўланган деб ҳисобланади (ФКнинг 311-м.).

    Тарафлар қонунчиликда назарда тутилмаган шартномани ҳам тузишлари мумкин.

    Тарафлар турли шартномаларнинг элементларини ўз ичига оладиган шартнома (аралаш шартнома) тузишлари мумкин.

    Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонунчиликда кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно.

    Агар шартнома шартлари тарафлар ёки диспозитив норма билан белгилаб қўйилган бўлмаса, тегишли шартлар тарафлар ўртасидаги муносабатларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган иш муомаласи одатлари билан белгиланади (ФКнинг 354-м.).

    Показать ответ

    1. По договору поручения одна сторона (поверенный) обязуется совершить от имени и за счет другой стороны (доверителя) определенные юридические действия. По сделке, совершенной поверенным, права и обязанности возникают непосредственно у доверителя.

    Договор поручения заключается в письменной форме.

    Договор поручения может быть заключен с указанием срока, в течение которого поверенный вправе действовать от имени доверителя, или без такого указания (ст. 817 ГК).

    Таким образом, в данном случае допускается заключение подобного договора.

    При этом, если деятельность агента, предусмотренная в договоре, указана в Видах деятельности, на осуществление которых требуется получение лицензии, Видах деятельности (действий), для осуществления которых требуется получение документов разрешительного характера, либо в Видах деятельности, осуществляемых в порядке уведомления уполномоченных органов, для осуществления деятельности потребуется соответственно лицензия, разрешение либо направление уведомления соответствующему органу.

    Показать ответ

    Изменение цены после заключения договора допускается в случаях и на условиях, предусмотренных законодательством или договором (ч. 3 ст. 356 ГК).

    Таким образом, если в договоре не предусмотрена возможность изменения цены в одностороннем порядке, цена может быть изменена лишь по обоюдному согласию с оформлением дополнительного соглашения.

    Показать ответ

    1. По договору подряда одна сторона (подрядчик) обязуется выполнить по заданию другой стороны (заказчика) определенную работу и сдать ее результат заказчику в установленный срок, а заказчик обязуется принять и оплатить результат работы (ст. 631 ГК).

    Договор подряда заключается на изготовление или переработку (обработку) вещи либо на выполнение другой работы с передачей ее результата или сдачей ее иным образом заказчику (ст. 632 ГК).

    В договоре подряда указывается цена подлежащей выполнению работы или способы ее определения (ст. 636 ГК).

    Соответственно, в данном случае Вам необходимо составить договор подряда, в том числе с указанием стоимости результатов работ. Рекомендуется отразить в договоре стоимость единицы обработанного сырья и единицы отходов.

    При этом, по соглашению сторон обязательство может быть прекращено представлением взамен исполнения отступного (уплатой денег, передачей имущества и т. п.). Размер, сроки и порядок предоставления отступного устанавливаются сторонами (ст. 342 ГК).

    Таким образом, вы можете внести в договор пункт о том, что обязательство по оплате осуществляется путем передачи/оставления части готовой продукции и отходов.

    Также возможно оформление двух договоров – подряда и купли-продажи части продукции и отходов у подрядчика. После исполнения договоров – осуществить взаимозачет встречных однородных требований.

    2. Как бы не была юридический оформлена данная операция, путем предоставления отступного в рамках одного договора или заключению двух отдельных договоров (на оказание услуг по переработке давальческого сырья и купли продажи части продукции и отходов) налоговые последствия будут в обоих сторон. Так как предоставление имущества в виде отступного признается его реализацией (ст. 46 НК).  

     

    Налоговые последствия и бухгалтерские проводки у Подрядчика

    Подрядчик включит в совокупный доход сумму дохода от оказания услуг по переработке давальческого сырья (ст. 297 НК) и начислит НДС на сумму оказанных услуг (ч. 2 ст. 239 НК).

     

    N

    Содержание

    хозяйственной операции

    Корреспонденция счетов

    Дебет

    Кредит

    1.

    Отражение дохода от выполнения работ (оказания услуг)

    4010

    9030

    2.

    Начисление НДС от суммы дохода

    4010

    6420

    3.

    Оприходованы часть готовой продукции и отходов

    1000

    6010

    4.

    Произведен взаимозачет встречных однородных требований

    6010

    4010

     

    Налоговые последствия и бухгалтерские проводки у Заказчика

     Предоставлении имущества в виде отступного является реализацией в целях налогообложения и облагается НДС и налогом на прибыль (ст. 297 НК, ст. 239 НК).

     

    N

    Содержание

    хозяйственной операции

    Корреспонденция счетов

    Дебет

    Кредит

    1.

      Отражение оказанных услуг подрядной организацией по переработке давальческого сырья

    2010

    2510

    6010

    2.

    Передана часть готовой продукции и отходов Подрядчику

    4010

    9010

    3.

    Начисление НДС на сумму переданного имущества

    4010

    6420

    4.

    Произведен взаимозачет встречных однородных требований

    6010

    4010

     

    • 1
    • 2
    Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
    Регистрационное свидетельство № 0406.
    Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
    Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
    Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
    © ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
    18+
    Яндекс.Метрика