Ответов: 407
Ответы эксперта. Трудовой договор
Показать ответ

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани олиш учун бир қатор маълумотлар, шу жумладан лавозими ҳақида маълумот тақдим этиш лозим (Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 20-илованинг 5-б.).

Иш берувчи ваколатли органга тақдим этилган маълумотларда (ташкилот тўғрисида маълумотлар, аризалар, сўровномалар, паспорт маълумотлари ва бошқалар) бўлган ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида ваколатли органни (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги) бир ҳафта муддатда хабардор қилиши шарт (20-илованинг 9-б.).

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни ўзгартириш учун аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимнинг (БҲМнинг 1 баравари) ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғимнинг (тегишинча БҲМнинг 1, 2, 5 ёки 30 баравари) ярми ундирилади.

2. Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам татбиқ этилади (Меҳнат кодексининг 11-м.).

Чет эл фуқароларини ишга қабул қилган иш берувчи қўшимча равишда қуйидаги мажбуриятларга эга (20-илованинг 9-б.):

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома муддати тугашидан кейин чет эл фуқароси билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш;

чет эл фуқароси ишдан бўшатилса ёки ташкилот тугатилган бўлса, ваколатли органни бир ҳафта муддатда хабардор қилиш.

Показать ответ

Изменение ставки возможно, с последующим уведомлением Агентства внешней трудовой миграции.

Порядок получения разрешения на осуществление трудовой деятельности на территории Узбекистана регулируется соответствующим Паспортом.

На работодателя возлагается обязанность по информированию Агентства внешней трудовой миграции о любых изменениях в представленной информации (изменения в сведениях о предприятии, заявлениях, запросах, паспортных данных и др.) в недельный срок с момента таких изменений (п. 9 Прил. 20 к Прил. 1 к ПКМ № 86 от 22.02.2022 г.).

Таким образом, после внесения изменений в трудовой договор, вам следует уведомить об этом уполномоченный орган.

Показать ответ

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олган шахсларга Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучини жалб этиш ва ундан фойдаланиш тартиби татбиқ этилмайди (Аҳоли бандлиги тўғрисидаги Қонуннинг 110-м.). Шунга кўра, бундай ходимлар учун Ташқи миграция агентлигидан рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш талаб этилмайди.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика