Ответов: 233
|
Ответы эксперта. Налоговый учет
16.01.2023 [ID: 22986] Хом ашёни бозордан сотиб олиш ноқонуний бўлмайдими? Агар хом ашё харид қилишда ЖШДСни ушлаб қолмасак, СК 378-моддасининг 8-бандига зид бўлмайдими?
Показать ответ
Саволга ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз Ҳошимов жавоб беради. Хом ашёни бозордан харид қилишга икки ҳолатда йўл қўйилади – бевосита ишлаб чиқарувчидан ёки воситачидан харид қилинса. Охирги вариант воситачининг қонуний ишлаётганини кўзда тутади. Бироқ, на якка тартибдаги тадбиркорлар учун ва на ўзини ўзи банд қилувчилар учун бозордан маҳсулот харид қилиб, уни улгуржи қайта сотиш каби фаолият тури кўзда тутилмаган. Шу сабабли, агар саволда келтирилган шахслар ўз фаолиятларини ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ёки чакана сотувчилар сифатида расмийлаштирса, уларнинг фаолиятини қонуний деб эътироф этиш имкони мавжуд. Бунда сизнинг ташкилотингиз деҳқон бозорларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзи харид қилиш ҳуқуқига эга, бу қонун билан тақиқланмаган. ЖШДСга келсак, у томорқа (жумладан, деҳқон) хўжалигида етиштирилган қуйидаги товарлар сотувидан олинган даромадларга татбиқ этилмайди (СК 378-м., 8-б.): • жонли ҳайвонлар (қорамоллар, паррандалар, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқлар ва ҳ.к.) ва уларнинг хом ёки қайта ишланган гўштлари; • табиий ва қайта ишланган чорвачилик, асаларичилик ва ўсимликшунослик маҳсулотлари (манзарали боғдорчилик, гулчиликдан ташқари). СКда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини томорқа (деҳқон) хўжалигидан харид қилиш қайси ҳужжат билан тасдиқланиши кўрсатилмаган. Бу харид акти бўлиши мумкин, унда дастлабки ҳужжатлар мажбурий реквизитларини (сотувчининг исм-шарифи, харидор корхона номи ва реквизитлари) келтирасиз, шунингдек:
Харид актининг шакли қонунчилик билан белгиланмаган, шунинг учун уни мустақил ишлаб чиқинг. Диққат! ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаш учун сотувчи – жисмоний шахсдан ер участкаси мавжудлиги ёки деҳқон хўжалиги рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатларни сўранг. Булар: - ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳоким қароридан нусха, ёки - кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма, - Давлат хизматлари марказидан берилган, ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ҳужжат («Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонун 7-м.) бўлиши мумкин. Олинган ҳужжатни харид актига илова қилинг. Жисмоний шахслардан томорқа (деҳқон) хўжалигида етиштирилмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини катта миқдорда харид қилишда ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаш солиқ органлари томонидан ноқонуний деб белгиланган. Buxgalter.uz тавсия этади: Ишлаб чиқариш моддий харажатлари қандай шакллантирилади https://buxgalter.uz/publish/doc/text171073_moddiy_ishlab_chiqarish_harajatlarini_shakllantirish Имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС қандай ҳисобланади https://buxgalter.uz/publish/group6809-imtiezlar_hisob-kitob_tartibi
Показать ответ
Шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда битимнинг барча тарафларида солиқлар бўйича мажбуриятлар юзага келиши мумкин. Кредит шартномасида қуйи (имтиёзли) ставка кўрсатилган ва корхона томонидан фоизнинг бир қисми тўланиши бўйича шартлар қайд этилмаган бўлса, жисмоний шахсда даромад юзага келмайди. Бунда банкда солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин. Масалан, агар кредитлар бўйича бозор ставкаси 30%ни ташкил қилса, банк эса бозор ставкаларидан паст ставкада кредит берса, бу борада СКнинг 244-моддасида белгиланган имтиёзлар «қўлланилмаганлиги»ни ҳисобга олган ҳолда ДСХО томонидан бозор ставкаларидан келиб чиқиб фойда солиғи қўшимча ҳисобланиши мумкин (СК 296-м. 8-қ., СК IV бўлими). Шартнома шартларида бозор фоиз ставкаси назарда тутилган бўлса, бироқ бунда фоизларнинг бир қисми корхона томонидан сўндирилиши келишилган тақдирда, жисмоний шахс моддий наф тарзидаги даромадга эга бўлади (СК 376-м. 1-қ. 1-б.). Банкка имтиёзли кредит доирасида воситачилик ҳақини тўлайдиган ташкилот учун бундай харажатлар асосланмаган ва тегишинча, фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегирилмайдиган харажатлар деб эътироф этилиши хавфи мавжуд бўлади (СК 305-м., 317-м.). Шу боисдан бундай операциялар корхонанинг ички ҳужжатларида қайд этилишини тавсия қиламиз. Масалан, Реклама ва маркетинг операциялари тўғрисидаги низомни, Нарх сиёсати тўғрисидаги низомни, харажатлар сметасини ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқишни ва тасдиқлашни тавсия қиламиз, бундай хатти-ҳаракатлар ташкилотга сотувлар ҳажмини оширишда ёрдам беради. 26.12.2022 [ID: 23635] Ўзбекистон корхонаси учун ушбу ҳолатда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Показать ответ
ҚҚС ҚҚСнинг солиқ солиш объекти бўлиб, реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади (СК 238-м. 1-қ. 1-б.). Темир йўл вагонлари транспорт воситалари бўлиб ҳисобланади («Транспорт тўғрисида»ги Қонун 4-м.). Уларнинг Россия компанияси томонидан сизнинг корхонангизга узоқ муддатли ижарага берилишида хизматларнинг реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланади (СК 241-м. 3-қ. 8-б.). Сизнинг корхонангиз солиқ агенти сифатида ҚҚСни ҳисоблаши, чет эллик юридик шахсдан уни ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаб бериши лозим. Aгар шартнома Ўзбекистон бюджетига тўланадиган ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда тузилган бўлса, ҚҚС корхона ҳисобидан тўлаб берилади. Солиқнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномаси, СКнинг 37-бобига мувофиқ, унинг ҳисобга олишга қабул қилишг ҳуқуқини беради (СК 255-м.). Aгар сизнинг корхонангиз темир йўл вагонларини қисқа муддатли субижарага тақдим этадиган бўлса, Ўзбекистон ҳудуди хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади (СК 241-м. 3-қ. 8-б.). Тегишинча, уларга 15 % ставкада ҚҚС солинади (СК 258-м. 1-қ.). Aгарда сиз темир йўл вагонларини Қозоғистоннинг корхонасига узоқ муддатли ижарага берадиган бўлсангиз, Қозоғистон Республикаси ҳудуди хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади, шунинг учун сизнинг корхонангиз ҚҚС тўламайди. Бунда, темир йўл транспортининг ҳаракатдаги таркибига нисбатан шартнома, агарда у 90 кунгача бўлган муддатга тузилган бўлса, қисқа муддатли деб ҳисобланади (СК 241-м. 3-қ. 8-б.). Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган хизматларни кўрсатиш мақсадида, харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича олинган ҚҚС суммаларини корхона ҳисобга олиш ҳуқуқига эга (СК 266-м. 2-қ.). Фойда солиғи Темир йўл вагонларини хорижий давлатнинг юридик шахсига субижарага бериш хизматларни экспорт қилиш бўлиб ҳисобланади (янги таҳрирдаги «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонун 11-м.). Товарларни (ишларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойдага ноль ставкада фойда солиғи солинади (СК 337-м. 1-қ. 6-б.). Aгар товарларнинг (хизматларнинг) экспортидан олинган даромадлар жами даромаднинг 15 %идан ортиғини ташкил этадиган бўлса, солиқ тўловчилар томонидан 0 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси қўлланилади (СК 337-м. 8-қ.). 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, экспорт қилувчи ташкилотларга фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишидаги имтиёз товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўлланилади (30.09.2022 й. ПФ-228-сон 1-б.). Солиқнинг ноль даражали ставкасини қўллаш учун СКнинг 337-м. 9-11-қисмларининг шартлари ҳам бажарилиши лозим бўлади. Норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ Ижарага, кейин эса субижарага топширилган вагонлар, Қозоғистон ҳудудида фойдаланилади. Бунда норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди (СК 351-м. 3-қ. 2-б., 2-қ. 10-б.). 26.12.2022 [ID: 23636] При выбытии основного средства, будут ли соответствовать амортизационным расходам, разница между строками 010 и 011 графы 4 годового бухгалтерского баланса отраженным в годовом Расчете налога на прибыль?
Показать ответ
Разница между строк 010 и 011 Бухгалтерского баланса равна сумме строки 012, это стоимость остатков основных средств на эту дату. Сумма накопленного износа основных средств в балансе отражается не в строке 012, а в строке 011. В бухгалтерском балансе отражается сальдо сформированное на счетах, по которым ведется бухгалтерский учет предприятия. Бухгалтерский учет основных средств, их амортизация осуществляется в соответствии с НСБУ N 5 «Основные средства». Амортизация основных средств начисляется предприятием, исходя из выбранного метода начисления амортизации и срока полезного использования этих основных средств. В целях определения налоговой базы налога на прибыль амортизационные затраты основных средств начисляются в соответствии со статьей 306 НК. При этом амортизация начисляется только прямолинейным методом с применением амортизационных норм, приведенных в этой статье. Если начисленная сумма амортизации в бухгалтерском учете будет больше чем сумма амортизации, начисленная по статье 306 НК, то к вычитанию принимается сумма амортизации начисленная по Налоговому кодексу. В случае если наоборот, то к вычету принимается сумма амортизации начисленная в бухгалтерском учете. Кстати, в целях налогообложения и бухгалтерском учете дата начала начисления амортизации по новым приобретенным основным средствам разнятся между собой. Таким образом, естественно, что амортизационные отчисления по основным средствам, отраженные в бухгалтерском балансе предприятия и в расчете налога на прибыль, не совпадают. 26.12.2022 [ID: 23637] Товар совға қилинганда, божхонада тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш мумкинми?
Показать ответ
Ҳа, сизнинг корхонангиз бепул олинган контейнерни божхонада расмийлаштиришда тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли бўлади. Товарлар (хизматлар) бепул олинганда солиқ тўловчи ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли бўлмайди. Бундан олувчи улар бўйича солиқ тўлаган ҳоллар мустасно (СК 267-м. 1-қ. 6-б.). 27.12.2022 [ID: 23649] Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда қопланадиган харажатлар чегириладими?
Показать ответ
Илгари чегириб ташланган харажатлар ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар фойда бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 14-б.). Илгари чегириб ташланган харажатлар ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар СКнинг 301-моддасида белгиланган. «Қопланадиган харажатлар» тушунчаси остида нималар назарда тутилганлигини аниқлаштириб олиш лозим. Масалан, корхона бинонинг бир қисмини ижарага беради ва бутун бино учун коммунал харажатларни тўлайди, ижарага олувчилар эса истеъмол қилган коммунал хизматлари қийматини унга қоплаб берадилар. Ижарага берувчи учун бу қопланадиган харажатлар бўлади, у аввалбошдан уларни бухгалтерия ҳисобида ҳам, солиқ солиш мақсадларида ҳам харажатлар сифатида эътироф этмайди. Етказиб берувчига «1С» дастурининг ахборот-технологик таъминотига тўлов киритиш қандай қилиб қопланадиган харажат бўлиши мумкинлиги тушунарсиз ҳолатдир. Корхона томонидан етказиб берувчининг ушбу корхонада фойдаланиладиган «1С» дастури таъминотини юритиш хизматлари учун ҳақ тўланадиган бўлса, бундай харажатлар корхона учун ўз харажатлари ҳисобланади. Булар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган харажатлар саналади, улар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади (СК 305-м. 1–5-қ.). Мавзуга доир материаллар: text181549_vositachilik_haqi_va_vositachi_harajatlarini_qoplash_qanday_hisobga_olinadi 27.12.2022 [ID: 23651] Ходимларга бериладиган совғаларга ҚҚС солинадими? Биз уларни сотиб олишда тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлимизми?
Показать ответ
Технопарк резидентлари 30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармонга мувофиқ солиқларни тўлашдан озод этилган. Имтиёзлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган Рўйхатга мувофиқ фаолият турлари амалга оширилганда қўлланилади (15.07.2019 йилдаги 59-сон ВМҚга илованинг 27-б.). Ушбу имтиёзлар ходимларга бепул берилган янги йил совғаларига нисбатан қўлланилмайди. ҚҚС солиш мақсадларида товарни бепул бериш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади, бундан бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно (СК 239-м. 1-қ. 2-б.) Бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб эътироф этилиши шартлари СК 239-м. 3-қонунида келтирилган. Экспертнинг фикрича, ходимларга янги йил совғалари бепул берилиши иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлашини амалда исботлаб бериш имконсиз. Мазкур ҳолатда, агар совғаларни харид қилишда етказиб берувчига тўланган (тўланиши лозим бўлган) ҚҚС ҳисобга қабул қилинадиган бўлса, ходимларга совғаларни тарқатиш чоғида ҚҚС ҳисобланиши лозим. Кирувчи ҚҚС ҳисобга қабул қилинмасдан, совғалар қийматида ҳисобга олинадиган бўлса, ходимларга бериладиган совғаларга ҚҚС солинмайди (СК 239-м. 4-қ. 6-б.). Мавзуга доир материаллар: https://buxgalter.uz/publish/doc/text177410_yangi_yil_sovgalari_qanday_hisobga_olinadi_yuriqnoma 27.12.2022 [ID: 23652] Сashback ҳисоблаб ёзиш ташаббуси банкда бўлганда тўланадиган cashback суммаларига ЖШДС солинадими?
Показать ответ
Қонунчилик билан «cashback» атамасига таъриф берилмаган. Бироқ 6.09.2019 й. ПФ-5813-сон Фармон 3-б. «б» кичик бандида белгиланган тартибга кўра, жисмоний шахсларнинг банк пластик карталари ёки чегирма (дисконт) карталарига оммавий оферта шартлари асосида ўтказилган бонуслар (пул, балл ва бошқа бирликлар) шаклидаги маблағлар (cashback) ЖШДС базаси сифатида қаралмайди. Шундан келиб чиқиб, cashback – бу жисмоний шахсларнинг чегирма (дисконт) карталарига оммавий оферта шартлари асосида ўтказилган бонуслар (пул, балл ва бошқа бирликлар) шаклидаги бонуслар деган хулосага келишимиз мумкин. Жисмоний шахсларнинг мижозларнинг товарлар ва хизматларни сотиб олиш фаоллигини оширишга қаратилган ва бонуслар (баллар, мижознинг товарлар (хизматлар) сотиб олиш фаоллигини белгиловчи бошқа бирликлар) ҳисоблаб ёзилиши ва олинишини назарда тутувчи дастурларда иштироки натижасида ушбу дастурда белгиланган асослар бўйича олинган пул ва натура шаклидаги даромадлари даромад сифатида қаралмайди (СК 369-м. 14-б.). Даромадлар жисмоний шахснинг жами даромадларига қуйидаги ҳолларда қўшилади: - жисмоний шахснинг кўрсатилган дастурларда иштирок этиши очиқ оферта шартларисиз амалга оширилганда; - жисмоний шахс бундай дастурларга, уларда акцепт муддати ўттиз кундан кам ва (ёки) уларда оммавий офертани муддатидан олдин чақириб олиш имконияти назарда тутилган шартлар асосидаги очиқ офертага қўшилганда; - дастур ташкилотчиси билан меҳнат муносабатларида бўлган шахсларга лавозим мажбуриятларини бажарганлиги учун, жисмоний шахс томонидан товарлар етказиб берилганлиги (ишлар бажарилганлиги, хизматлар кўрсатилганлиги) учун ҳақ (мукофот) ёки моддий ёрдам сифатида даромад тўланганда. Сизнинг вазиятингизда «cashback» остида нима тушунилишини ҳамда бундай тўловлар жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадлари деб тан олинмаслиги учун улар СК 369-м. 14-бандида берилган шартларга мувофиқ келиш-келмаслигини аниқлаб олишингиз даркор. Мувофиқ келса, унда солиқ оқибатлари юзага келмайди. Мувофиқ келмаса, унда банк бундай тўловлар қилинганда жисмоний шахсларнинг даромадларини таснифлаб, солиқ агенти сифатида жисмоний шахсларнинг даромадларига ЖШДС солиши керак (СК 387-м.).
Показать ответ
1. ҚҚСнинг солиқ солиш объекти – реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади (СК 238-м. 1-қ. 1-б.). Юридик шахснинг УФ таркибига ТМЗ ва АВларни киритиш, товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади ва унга ҚҚС солинади (СК 239-м. 1-қ. 1-б.). ЭҲФ ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда тақдим этилиши керак. 2. Ҳа, УФга улуш сифатида мол-мулкни қабул қилиб олган юридик шахс, келиб тушган ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун, СК 266-м. 1-қонунининг шартлари бажарилиши лозим. 27.12.2022 [ID: 23656] Бинонинг бундай қайта баҳоланишида солиқ оқибатлари юзага келадими?
Показать ответ
Фойда солиғи бўйича солиқ солиш мақсадларида солиқ тўловчи томонидан 2021 йил 1 январдан кейин амортизация қилинадиган актив қийматини қайта баҳолаш (нархини пасайтириш) амалга оширилганда, бундай қайта баҳолашнинг ижобий (салбий) суммаси даромад (харажат) деб эътироф этилмайди, амортизация қилинадиган активнинг қайта тикланиш қийматини аниқлашда ва амортизацияни ҳисоблашда ҳисобга олинмайди (СК 306-м. 19-қ.). Тегишинча, завод биноси қайта баҳоланганда солиқ солинадиган даромад юзага келмайди. Амортизация бўйича чегириб ташланадиган харажатларни аниқлашда, бинони қайта баҳолаш натижалари ҳисобга олинмайди. 27.12.2022 [ID: 23659] Платит ли налог на недвижимость физическое лицо, имеющее дочь-инвалида или есть другие льготы?
Показать ответ
Квартиры, расположенные на территории Республики Узбекистан, являются объектом налогообложения налогом на имущество физических лиц (п. 1 ст. 419 НК). Кадастровая стоимость объектов налогообложения, определяемая органом, осуществляющим государственную регистрацию прав на недвижимое имущество, является налоговой базой (п. 1 ст. 420 НК). Налоговые льготы определены статьей 421 НК. При этом, владельцам жилых домов, имеющим детей получающих пособие по инвалидности налоговые льготы не предоставлены. Ваш работник должен платить налог на имущество. 27.12.2022 [ID: 23667] Платит ли налог на недвижимость физическое лицо, имеющее дочь-инвалида или есть другие льготы?
Показать ответ
Квартиры, расположенные на территории Республики Узбекистан, являются объектом налогообложения налогом на имущество физических лиц (п. 1 ст. 419 НК). Кадастровая стоимость объектов налогообложения, определяемая органом, осуществляющим государственную регистрацию прав на недвижимое имущество, является налоговой базой (п. 1 ст. 420 НК). Налоговые льготы определены статьей 421 НК. При этом, владельцам жилых домов, имеющим детей получающих пособие по инвалидности налоговые льготы не предоставлены. Ваш работник должен платить налог на имущество. 27.12.2022 [ID: 23669] Как правильно принять на зачет данную сумму?
Показать ответ
В строке 0131 приложения № 3 к расчету НДС отражается корректировка суммы налога на добавленную стоимость ранее не принятого в зачет по основным средствам, объектам недвижимости и нематериальным активам в порядке, предусмотренном статьи 270 Налогового кодекса. Чтобы узнать, в каких случаях заполняется эта строка, рекомендуем изучить статью 270 НК. В вашем случае предприятие, как налоговый агент, должно было исчислить и уплатить НДС в бюджет, что было и сделано с вашей стороны (ст. 256 ч. 2 НК). Затем на эту уплаченную сумму НДС должна была быть оформлена односторонняя входящая ЭСФ. После этого, данная сумма НДС была бы принята к зачету с применением метода принятия налога на зачет выбранным предприятием, отраженного в учетной политике. 27.12.2022 [ID: 23670] Бузилган уй-жой ўрнига квартира тақдим этилса, агар ушбу тақдим этилган квартиранинг таннархи паст бўлса фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими?
Показать ответ
Корхона кўчирилган шахсларга квартирани таннархи бўйича тақдим этиши даргумондир. Унинг қийматида фойданинг белгиланган меъёри «ўтирган» бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Агар корхона бузилган уй-жой эгасига 120 миллион сўм тўлаши ёки худди шу қийматдаги квартирани тақдим этиши керак бўлса, лекин тақдим этилаётган квартиранинг нархи арзон бўлса, суммадаги фарқни тўлаши керак бўлади ёки тегишли қийматдаги мулкни тақдим этиши лозим бўлади. Агар шунга қарамай, 120 миллион сўм тўлаш ёки тегишли қийматдаги уй-жой билан таъминлаш мажбурияти мавжуд бўлса, лекин корхона арзон уй-жой билан таъминласа ва бузилган уй-жой эгаси ушбу фарқ суммасини корхона фойдасига воз кечса, корхона учун ушбу фарқ суммаси мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинган солиққа тортиладиган даромад бўлади (СК 297-м. 3-қ. 12-б.). Ҳол буки, ҳодисаларнинг бундай сценарийси кам ҳолатларда юз беради, амалда бузилган уй-жой эгалари мажбуриятларни тўлиқ тўлашни талаб қиладилар. 28.12.2022 [ID: 23673] Просим дать более подробное разъяснение этой фразе.
Показать ответ
В статье 336 НК установлены особенности переноса убытков по отдельным видам операций. Часть 5 данной статьи гласит: «Убытки по операциям с необращающимися ценными бумагами и необращающимися финансовыми инструментами срочных сделок определяются отдельно и компенсируются за счет доходов, полученных от аналогичных операций в пределах каждой налоговой базы». Финансовые инструменты срочных сделок для целей налогообложения разъяснены в статье 50 НК. Финансовым инструментом срочных сделок признается договор по отношению к базисному активу с распределением прав и обязанностей сторон договора и указанием даты на которую приходится исполнение обязательств сторон. (ч. 1 ст. 50 НК). В части 15 статьи указано при выполнении каких условиях финансовые инструменты срочных сделок признаются находящимися в обращении. При несоблюдении одновременно данным условиям финансовые инструменты срочных сделок признаются не обращающимися. 28.12.2022 [ID: 23675] Исходя из вышеизложенного, начиная с какой даты предприятие может воспользоваться налоговыми льготами?
Показать ответ
В вышеизложенных Вами Указах Президента были внесены изменения. Утратил силу пункт 5 Указа № УП-4516 от 18.03.2013 года, касательно налоговых льгот. А пункт 3 Указа № УП-4853 от 28.10.2016 года в данное время в представлена следующей редакции: «Участникам специальных экономических зон предусматриваются особенности в применении льгот по отдельным налогам, а также таможенным платежам в порядке, установленном Налоговым кодексом Республики Узбекистан и Законом Республики Узбекистан «О специальных экономических зонах». Участникам специальных экономических зон предоставляются налоговые льготы в виде освобождения от уплаты налога на имущество, земельного налога и налога за пользование водными ресурсами в зависимости от объема внесенных инвестиций на срок определяемый постановлениями Президента Республики Узбекистан. Срок действия данных налоговых льгот, исчисляется с даты получения свидетельства участника специальной экономической зоны (ч. 1 ст. 473 НК, ч. 1 ст. 474 НК). Участники специальных экономических зон освобождаются от уплаты налога на прибыль в зависимости от внесенного ими объема инвестиций (ч. 2 ст. 473 НК):
А срок действия льгот по налогу на прибыль исчисляется с даты приемки в эксплуатацию производственного объекта (объекта оказания услуг) на территории специальной экономической зоны (ч. 2 ст. 474 НК). При лишении статуса участника специальной экономической зоны субъект предпринимательства не вправе пользоваться налоговыми льготами и другими преференциями, предоставляемыми участникам специальной экономической зоны, с первого числа месяца, в котором он был лишен статуса участника специальной экономической зоны (ч. 3 ст. 474 НК). 28.12.2022 [ID: 23676] Регистрируются ли эти договоры на сайте ijara.soliq.uz?
Показать ответ
C 1 января 2022 года договоры о предоставлении (получении) в аренду или безвозмездном пользовании недвижимым имуществом юридическими лицами подлежат постановке на учет в органах государственной налоговой службы. При этом постановка на учет в электронных системах органов государственной налоговой службы договоров о предоставлении в аренду или безвозмездном пользовании недвижимым имуществом физическими и юридическими лицами осуществляется дистанционно только в электронной форме (подпункт «в» п. 3 ПКМ № 595 от 22.09.2021 г.). Ваше предприятие должно ставить на учет именно такие договора посредством сайта ijara.soliq.uz. Другие виды договоров или предоставление в аренду объектов, не являющихся недвижимостью, не регистрируются таким образом. Если вы хотите зарегистрировать договора аренды, признавая , что led-экраны и стены зданий являются недвижимостью , на сайте ijara.soliq.uz все равно технически вы не сможете это сделать. Потому что, на сайте площади, предоставляемые в аренду, определяются исходя из площади, отраженной в кадастровых документах здания. 28.12.2022 [ID: 23677] Какие налоговые последствия возникают при выплате доходов физлицам по заключенным с ними договорам гражданско-правового характера?
Показать ответ
К доходам в виде оплаты труда относятся выплаты физическим лицам по заключенным договорам гражданско-правового характера (за исключением доходов от индивидуальной предпринимательской деятельности), предметом которых является выполнение работ и оказание услуг (ч. 3 ст. 371 НК). Доходы в виде оплаты труда облагаются социальным налогом, НДФЛ и обязательными отчислениями на ИНПС (ч. 1 ст. 403, ч. 1 ст. 404, п. 1 ч. 1 ст. 387 НК, ст. 10 Закона «О накопительном пенсионном обеспечении граждан» № 702-II от 02.12.2004 г.). 28.12.2022 [ID: 23678] Биз спиртни маркировкалашимиз керакми? Агар биз уни қуйиш усулида сотсак, спиртни қандай маркировкалаш мумкин?
Показать ответ
– Маркировкаланиши лозим бўлган товарларни рўйхатдан ўтказиш 31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 1-иловага мувофиқ амалга оширилади. Рўйхатдан ўтказишда маркировкаланиши лозим бўлган товарнинг номланиши, ТИФ ТН коди, ишлаб чиқарилган мамлакат, вазни кўрсатилади (31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 1-илова 29-б.). Ўз навбатида импорт қилинадиган товарларнинг божхона расмийлаштирувида кодлар БЮДда кўрсатилган бўлиши керак (31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 1-илова 54-б.). Рўйхатдан ўтиш учун ариза берилади ва миллий ахборот тизими оператори билан «Asl belgisi» МАТ – маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш ахборот тизимида иштирок этиш учун шартнома расмийлаштирилади (31.12.2020 йилдаги 833-сон ВМҚга 1-илова 15-б.). Бугунги кунда 5 та товарлар гуруҳлари рақамли маркировкаланиши лозим – булар алкоголь маҳсулотлари, тамаки маҳсулотлари, пиво ва пиво маҳсулотлари, маиший техника ва дори воситалари ва тиббий буюмлар. Дори воситалари ва тиббий буюмларни маркировкалаш 02.04.2022 йилдаги 149-сон ВМҚга мувофиқ амалга оширилади. 149-сон ВМҚга 2-иловада мажбурий маркировкаланиши лозим бўлган 5 та товарлар гуруҳлари (дори воситалари ва тиббий буюмлар) ТИФ ТН кодлари билан белгиланган. Шу тариқа, сизнинг товарингизга ТИФ ТН коди тўғри берилганлиги борасида юқорида кўрсатилган норматив ҳужжатларни ўрганиб чиқишни тавсия қиламиз. Сизнинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотингиз (этил спирти) 02.04.2020 йилдаги 149-сон ВМҚга 2-иловада кўрсатилган ТИФ ТН кодлари билан тиббий буюмлар ёки алкоголь маҳсулотлари жумласига кирмаса, сизга мувофиқлик ва гигиена сертификатини тақдим этган сертификатлаш органига мурожаат қилишингиз ҳамда қайта сертификатлаш амалга оширилиши ва сизнинг маҳсулотингиз тури учун ТИФ ТН бўйича тузатиш киритилиши зарур. Бундан ташқари, МХИК коди ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда сиз фойдаланадиган МХИК коди «02207001001000004 – озиқ-овқат хом ашёсидан этил спирти (ректификацияланган), алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар ва сирка»ни билдиради. Эҳтимол, айнан мазкур МХИК кодига солиқ органлари томонидан маркировкалаш билан боғлиқ чеклов ўрнатилган. Ва агар сизнинг маҳсулотингиз маркировкаланиши лозим бўлмаса, МХИК коди бўйича ҳам тузатиш киритиш зарур. Яъни солиқ органларига мурожаат қилиш ва тузатиш киритиш учун тегишли аризани, масалан, ДСҚнинг амалдаги «Тадбиркор ва Солиқчи» https://t.me/joinchat/S_GGvORsqm-UVTxO телеграм-канали орқали тақдим этиш лозим.
Показать ответ
Тугалланмаган қурилишнинг мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоби 01.07.2022 йилдан бошлаб тугалланмаган қурилиш объектларига нисбатан оширилган ставкалар бекор қилинди (28.06.2022 йилдаги ПФ-162-сон Фармон 1-б., кейинги ўринларда – ПФ). ПФ оширилган ставкалар бекор қилинадиган аниқ муддатни ўз ичига олган. 01.07.2022 йилга қадар мол-мулк солиғини тўғри ҳисоб-китоб қилиш учун қуйидагилар ҳисобга олинади: – тугалланмаган қурилиш объектлари қуйидаги иккита мезондан бири бажарилган тақдирда солиқ базасига киритилмайди (СК 411-м. 2-қ. 2-б.):
Сизнинг эътиборингизни шунга қаратамизки, реконструкция қилишга рухсатноманинг амал қилиш муддати солиқ ҳисоб-китобларига таъсир этмайди. Шу тариқа, реконструкция қилишга рухсатнома олинган ойдан эътиборан 24 ой ўтгач 01.07.2022 йилга қадар тугалланмаган қурилиш объекти мол-мулк солиғи бўйича солиқ базасига киритилади. |