Ответов: 241
Ответы эксперта. Налоговый учет
Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Агар етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактуралари белгиланган тартибга мувофиқ расмийлаштирилган (14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова) ва харидор томонидан белгиланган муддатларда қабул қилинган бўлса, ушбу ҳисобварақ-фактуралар ҚҚС бўйича солиқ ҳисоб-китобига киритилган бўлиши керак.

Харидор СКнинг 266-моддаси асосида белгиланган тартибда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. СКнинг 257-моддаси нормалари таърифланган вазиятга қўлланилмайди.

Ҳисобга олишга бўлган қонуний ҳуқуқни тиклаш учун солиқ тўловчи солиқ органлари мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи инстанцияга (ДСҚ) шикоят бериш ҳуқуқига эга (СК 230-м.). Шикоят бериш тартиби, муддатлари ва шикоятнинг мазмуни СКнинг 231-235-моддаларида баён этилган.

Амалиётда ЭҲА тизимида носозлик билан боғлиқ солиқ ҳисоб-китобини автоматик тарзда хато тўлдириш вазиятлари ДСҚга мурожаат қилинган тақдирда ижобий ҳал қилинган.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Айламадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда жами даромад таркибига асосий воситаларни сотишдан олинган даромад (фойда) киритилади (Солиқ кодексининг 297-м. 6-қ., 463-м. 1-қ., 464-м. 1-қ.). Солиқ солиш мақсадида асосий воситаларни сотишдан олинган даромад (фойда) СКнинг 298-моддасига  мувофиқ аниқланади.

Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади (СК 47-м. 1, 2-қ.қ.).

Асосий воситалар таркибида бўлган автомобилни сотишда корхона харидорга автомобилнинг МХИК кодини кўрсатадиган стандарт икки томонлама ЭҲФни тақдим этишга мажбурдир. Автомобилни сотиш қиймати айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-сон илованинг 0401-сатрида акс этиши керак.

Автомобилни сотишдан олинган даромад (фойда) суммасига сиз бир томонлама кирувчи ЭҲФни тақдим этишингиз керак. Унинг суммаси ҳисоб-китобнинг 1-сон иловаси 04011-сатрида акс этиши лозим.

Агар сизнинг ҳолатингизда ЭҲФ суммалари айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-сон илованинг бошқа сатрларида акс этган бўлса ёки ҳисоб-китоб шаклини автоматлаштириш натижасида нотўғри сумма жами даромад таркибига киритилган бўлса, ушбу муаммони ҳал қилиш учун ДСҚга мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Е-ijara тизимида мавжуд бино ва иншоотларнинг майдони автоматик равишда кадастр рақами бўйича шаклланади. Агар корхонангизнинг қолган майдонлари акс эттирилмаса, ушбу майдонлар ерлардан иборат бўлади. Ерлар (ер участкалари) фақат давлат органлари томонидан ижарага берилади (ЕК 24-м.). Юридик ва жисмоний шахслар ерларни ижарага бериш ҳуқуқига эга эмаслар. Қишлоқ хўжалиги корхоналари бундай ҳуқуқга эгадирлар, лекин сиз бундай корхоналар таркибига кирмайсиз.

Аммо агар корхона ушбу майдонларда бирон бир иншоотларни қурган бўлса, улар кадастр ҳужжатларига киритилиши керак. Шундагина улар Е-ijara тизимида ўз аксини топади. Акс ҳолда сиз, ушбу очиқ турдаги омборхоналар бўйича ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказа олмайсиз.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

1. Икки ёшгача бўлган болани парвариш қилиш бўйича нафақани ҳисоблаш ва тўлашда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади: 

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дт

Кт

Икки ёшгача бўлган болани парвариш қилиш бўйича нафақа ҳисобланди

9430 «Бошқа операцион харажатлар»

6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

Нафақа тўланди

6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

2. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда икки ёшгача бўлган болани парвариш қилиш бўйича нафақа жами даромадга киритилмайди (СК 369-м. 1-қ. 7-б.). Шунга кўра, у ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилмайди.

3. Болани парвариш қилиш бўйича нафақа уни олиш учун ариза берилган ойдан бошлаб тайинланади, лекин ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан олдин эмас. Бола парвариши бўйича нафақа тайинланиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади (Низом., АВ рўйхат рақами 1113, 14.03.2002 й.):

а) болани парвариш қилиш бўйича нафақани тайинлаш тўғрисида ариза;

б) бола туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

AВ бўйича илгари ҳисобга олинган ҚҚСни қайта тиклаш СКнинг 270-моддаси асосида амалга оширилади. Тузатиш киритиладиган ҚҚС суммаси, АВ бўйича илгари ҳисобга олишга қабул қилинган солиқ суммасидан келиб чиққан ҳолда, унинг бундай тузатиш киритиладиган кундаги баланс (қолдиқ) қийматига (қайта баҳолашни ҳисобга олмаган ҳолда) мутаносиб равишда ҳисобланади. Бунда, тузатиш киритилган солиқнинг суммаси АВ баланс қийматининг ошиши билан боғлиқ бўлади (СК 270-м. 2-қ.). Тегишинча, агар корхона АВ бўйича ҳисобга олишга қабул қилинган ҚҚСни қайта тиклашга мажбур  бўлса, унда ушбу сумма 90 000 сўмни (600 000 х 15 %) ташкил этади.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

2021 йил феврал ойида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари томонидан жисмоний шахсларнинг корхона устав фондига пул бўлмаган кўринишдаги ҳиссаларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланиши ҳақида фикр билдирилган мақоласи эълон қилинган эди. Мақолага ҳавола бу ерда:

Устав фондига киритилган мол-мулк солиққа тортиладими

Аммо шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси қошидаги Ҳакамлик суди судяси Молия вазирлиги вакилининг фикрига қўшилмаслигини билдирган мақола чиққан эди. Мақолага ҳавола бу ерда:

Жисмоний шахсларнинг устав фондига киритган ҳиссаларини солиққа тортиш масаласи бўйича

Мутахассиснинг фикрига кўра, жисмоний шахснинг пул бўлмаган ҳиссаси унинг даромади ҳисобланмайди ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Сиз контрагентлар билан ҳақиқий ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномалари билан тасдиқлаганингиз учун дебиторлар, кредиторлар счётлари бўйича нотўғри маълумотлар бухгалтерия ҳисобининг хатоси бўлиши мумкин.

Бухгалтерия ва солиқ ҳисобларига тузатиш киритишингиз лозим бўлади.

1. Бухгалтерия ҳисобидаги хатоларни тузатиш

Бухгалтерия ҳисобидаги олдинги даврдаги хатоларни тузатиш учун сиз бундай хатоликлар жиддий ёки жиддий эмаслигини аниқлашингиз керак.

1.1. Жиддий хатоларни тузатиш усули

Асосий жиддий хатолар – жорий даврда аниқланган хатолар бўлиб, улар шу қадар муҳим бўладики, олдинги даврлар учун тузилган молиявий ҳисоботлар ишончли деб ҳисобланмаслиги мумкин (3-сон БҲМС 5-б.).

Молиявий ҳисоботнинг ҳар бир моддаси бўйича жиддий даражаси корхона томонидан мустақил равишда белгиланади ва бухгалтерия ҳисоб сиёсатида акс эттирилади (1-сон БҲМС 34-38 б.).

Жиддий хатолар жорий йилнинг 1 январ ҳолатига тўпланган тақсимланмаган фойда қолдиғи ҳисоби эвазига тузатилади (24.01.2003 й. 1209-сон Ўз.Р МВ. «Молиявий ҳисоботларни тасдиқлаш ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисида» 7-сон илованинг 15-б.).

Дт 8720 Кт 4310 – дебиторлик қарзлардаги жиддий хатоларни ҳисобдан чиқариш.

Дт 6010 Кт 8720 – кредиторлик қарзлардаги жиддий хатоларни ҳисобдан чиқариш.

Бунда ўтган давр учун молиявий ҳисобот қайта тақдим этилмайди. Аммо жорий давр учун молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида олдинги ҳисоботлар билан таққослаганда тўпланган фойда кўрсаткичлари ўртасидаги номувофиқлик сабабларини очиб бериш керак.

1.2. Жиддий хатоларни тузатиш усули

Ўтган даврларнинг жиддий бўлмаган хатолар суммаси жорий даврнинг соф даромади ёки зарарига киритилади.

Дт 9430 Кт 4310 – дебиторлик қарзлардаги жиддий бўлмаган хатоларни ҳисобдан чиқариш.

Дт 6010 Кт 9390 – дебиторлик қарзлардаги жиддий бўлмаган хатоларни ҳисобдан чиқариш.

Бунда жорий давр учун солиқ солинадиган фойдани аниқлашда бундай тузатишлар ҳисобга олинмайди.

2. Солиқ ҳисобида хатоларни тузатиш

Агар бухгалтерия ҳисобидаги хатолик солиқ солинадиган базанинг камайишига олиб келган бўлса, масалан, сиз кредиторлик қарзини икки марта ҳисобга олиш эвазига бир хил харажатларни ҳисобга олган бўлсангиз, солиқ солинадиган база камайтирилган ушбу давр учун солиқ ҳисоб-китобини қайта топширишингиз керак бўлади (СК 83-м. 1-қ.).

Агар хато солиқ солинадиган базани ошириб кўрсатишга олиб келган бўлса, масалан, кредиторлик қарзларини акс эттиришда сиз хато қилиб харажатни тан олмаган бўлсангиз, кейин солиқ солинадиган база ошириб кўрсатилган давр учун солиқ ҳисоб-китобини қайта топшириш ҳуқуқига эгасиз (лекин бунга мажбур эмассиз).

2.1. Фойда солиғи

Бухгалтерия ҳисобидаги жиддий хатоларни тузатиш тўпланган фойда ҳисобидан акс эттирилади. Шундай қилиб бундай тузатишлар жорий бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солинадиган фойдани аниқлашга таъсир қилмайди.

Жорий даврнинг даромадлари/харажатлари билан боғлиқ бўлган жиддий бўлмаган хатоларбўйича тузатишлар жорий даврнинг солиқ солинадиган фойдасини аниқлашда ҳисобга олинмайди.

2.2. ҚҚС

Агар кредиторлик қарзларини акс эттиришдаги ўзгаришлар аниқ хатоларни тузатиш учун амалга оширилган бўлса, унда бундай ҳисобдан чиқариш ҚҚС бўйича савдо айланмасига киритилмайди (нима киритилиши  – СК 239-м. белгиланган).

Аммо, агар сиз умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик деб эътироф этилган кредиторлик қарзингизни ҳисобдан чиқарсангиз (СК 313-м.), бундай қарз бўйича илгари ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚС суммасини ҳисобга олишдан чиқариб ташлашингиз керак (СК 271-м.).

Мисол

Корхона қабул қилинган хизмат учун ҚҚС билан 11,5 минг сўм кредиторлик қарзини акс эттиради, кирим бўлган ҚҚС суммаси - 1,5 минг сўмни ҳисобга қабул қилади.

Кейинчалик, бу хизмат бўйича тўлов умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик сифатида тан олинади ва ҳисобдан чиқарилади. Худди шу даврда илгари ҳисобга олинган 1,5 минг сўм суммага камайтирилиши керак.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Солиқ кодексининг 364-моддасига асосан солиқ тўловчилар жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромад олувчи Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари эътироф этилади.

Меҳнат шартномаси бўйича тўланадиган даромадлар меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромад сифатида таснифланади (СК 371-м.).

Солиқ резидентининг мақомини аниқлаш мезонлари Солиқ кодексининг 30-моддасида белгиланган ва солиқ мақоми белгиланадиган солиқ даврига нисбатан қўлланилади.

ЖШДС бўйича солиқ даври – календарь йил ҳисобланади (СК 384-м.).

Саволга кўра, сизнинг ходимингиз 2022 йилги солиқ даврига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти ҳисобланади, шунинг учун унинг даромади тўлов манбаида солиққа тортилиши керак.

Ушбу меъёр икки томонлама солиққа тортиш тўғрисидаги шартнома (10.11.1994 й. Битим 15-б.) талабларига мос келади – солиқ резидентининг резидентлик мамлакатида олган даромадлари фақат шу давлатда солиққа тортилади.

Бу меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромад бўлганлиги учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси бўйича 12 % қўлланилади.

Бунда корхона, агар ходим юқори малакали мутахассис бўлса, хорижий фуқароларнинг даромадларига белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдоридаги имтиёзни қўллаши мумкин. (07.11.2018 й. ПҚ 4008-сон, 5-б. «б»-к.б., 3-б.  «а»-к.б.). Ушбу банд 2023 йил 1 январдан 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонга мувофиқ ўз кучини йўқотган.

Агар ходимнинг айбли ҳаракатлари туфайли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган бўлса, корхона жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлиқ ставка бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиши ва уни бюджетга тўлаши керак.

Агар ходимнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари бўлмаса ва шартнома томонларнинг ўзаро қарори билан бекор қилинган бўлса, бу ходимнинг айбли ҳаракати деб ҳисобланиши мумкин эмас, шунга мос равишда имтиёзли ставка бўйича ҳисобланган даромад солиғи қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Технопарк резидентлари 2028 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан, шунингдек ижтимоий солиқдан озод қилинган (30.06.2017 й. ПФ-5099-сон 5-б.). Шунга қарамай, улар солиқ ҳисоботларини Солиқ кодексида белгиланган муддатларда тақдим этишлари шарт. Хусусан:

  • ҚҚС, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатлари СК 237-моддасида белгиланган;
  • фойда солиғи, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатлари СК 339-моддасида белгиланган;
  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатлари СК 389, 407-моддаларида белгиланган.

Норезидентлардан товар ва хизматларни сотиб олишда ҚҚС ва норезидентнинг даромадларидан солиқ агенти сифатида солиқни тўлаш бўйича мажбуриятлари юзага келиши мумкин. Улар бўйича Солиқ кодексида белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботлари ҳам тақдим этилади.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

ҚҚС

Қарз берувчининг ҳисобварақ-фактурасида ажратилган ҚҚС суммаси қарз олувчи томонидан ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга қабул қилинади (СК 266-м.). Бунда СК 266-м. 1-қисмида назарда тутилган шартлар бажарилиши керак.

Қарз олувчи учун қарз шартномаси бўйича товар-моддий захираларни қайтариш ҚҚСга тортиладиган айланма ҳисобланади (СК 239-м. 1-қ. 1-б.).

Фойда солиғи

Товар ва материаллар қарзини қайтаришда уларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад (ҚҚС ва акциз солиғи ҳисобга олинмаган ҳолда) фойда солиғини ҳисоб-китобида жами даромадга киритилади (СК 305-м. 1–5 қ.).

Қарз олувчи томонидан фоизсиз товар қарзини олишда СК 299-моддаси 4-қисми қоидаларини қўллаш бўйича экспертларнинг турли фикрлари мавжуд. Сиз улар билан бу ерда танишишингиз мумкин:

https://buxgalter.uz/question/23016

https://buxgalter.uz/question/18949

Ушбу мавзу бўйича қўшимча маълумотларни бу ердан топишингиз мумкин:

https://buxgalter.uz/uz/publish/doc/text169567_hom_ashe_qarzga_berilsa

https://buxgalter.uz/uz/publish/doc/text186494_qarzga_berilgan_tovar_urniga_pul_tulash_mumkinmi

https://buxgalter.uz/publish/doc/text170087_tovarlarni_qarzga_berish_shartnomasi_buyicha_tmzlar_kirimi_qanday_hisobga_olinadi

https://buxgalter.uz/uz/publish/doc/text176908_pulsiz_operaciyalarda_tovarlarning_kelib_tushishi

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Солиқ тўловчи илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботини қуйидаги икки ҳолатда қайтадан топшириши шарт:

• хатолик туфайли солиқ солинадиган база камайтирилганда (СК 83-м. 1-қ.);

• ҚҚС бўйича имтиёздан фойдаланиш мажбурий ҳисобланган ҳолатда, бундай имтиёз қўлланилмаганда (СК 75-м. 6-қ.).

Реализация қиймати ўзгарганда, нархи ўзгарган ёхуд унинг миқдори аниқлаштирилган ҳолларда, ҳисобварақ-фактурага тузатиш киритилиши лозим (СК 47-м. 4-қ).

Сизнинг ҳолатингизда солиқ солинадиган базани камайтириш амалга оширилмаганлиги, шунингдек, дори воситалари имтиёз қўлланилган ҳолда, уларнинг қиймати ва миқдори тўғри кўрсатилган ҳолда реализация қилинганлиги сабабли, солиқ органининг солиқ ҳисоботини қайта тақдим этиш тўғрисидаги талаби асосли бўлиб ҳисобланмайди.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

1. Жисмоний шахсга ЭҲФни сотувчи тақдим қилади. Мазкур ҳолатда бу сизнинг корхонадир. Аукцион эса сизнинг корхонангизга гонорар суммасига ЭҲФни тақдим қилиши лозим (СК 47-м.).

2. АВ таркибида ҳисобда турувчи квартирани реализация қилишда бухгалтерия ўтказмалари билан Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 27-бандида танишишингиз мумкин (29.08.2004 й. АВ-1401-сон рўйхатдан ўтказилган.).

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Чет эл юридик шахсига тўланадиган роялти норезидентнинг даромадларидан солиққа тортилади (СК 351-м. 3-қ. 4-б.). Солиқ кодекси билан 20 % солиқ ставкаси белгиланган (СК 353-м. 6-б.).

Дастурий таъминотни етказиб берувчи ушбу даромаддан Украинада солиқ тўлай олмайди. Ўзбекистон Республикаси ва Украина ўртасида даромадлар ва мол-мулкга икки ёқлама солиқ солишни олдини олиш тўғрисида Битим имзоланган (1994 йил 10 ноябрь Киев). Битимнинг 12-м. 2-б.га мувофиқ роялти Ўзбекистонда 10 % солиқ ставкаси бўйича солиққа тортилиши лозим.

10 % солиқ ставкасини қўллаш учун Украинанинг дастурий таъминотни етказиб берувчиси даромадни тўлаш санасидан кечиктирмай сизнинг корхонангизга Украина резидентлиги сертификатини ва роялти тарзида даромадни олишга ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилиши лозим (СК 357-м.)

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

«ASL Belgisi» тизимида ишлаш тўғрисидаги саволингизга жавобни ДСҚ ва «CRPT TURON» МЧЖ мутахассислари томонидан сиз учун махсус тайёрланган жавобни ўқинг  –

https://buxgalter.uz/uz/publish/doc/text186704_raqamli_markirovkalanadigan_tovarlarni_hisobga_olishga_oid_muhim_savollar

 

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

«ASL Belgisi» тизимида ишлаш бўйича саволимизга ДСҚ ва «CRPT TURON» МЧЖ мутахассислари томонидан сиз учун махсус тайёрланган нашрда ўқишни сўраймиз – https://buxgalter.uz/uz/publish/doc/text186704_raqamli_markirovkalanadigan_tovarlarni_hisobga_olishga_oid_muhim_savollar

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Шартнома шартларига кўра, фоизсиз қарз бериш назарда тутилган. Томонлар шартномага  фоизларни тўлаш бўйича қўшимча битимлар тузишмаган.

Шартномани ўзгартириш томонларнинг келишуви билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига ва шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин (СК 382-м.).

Қарз шартномаси шартларини фоиз миқдорини белгилаш бўйича томонларнинг келишуви асосида умумий тартибда ўзгартиришга йўл қўйилади.

Фоизлар миқдори тўғрисидаги шартнома шартларига кўра қарздан фойдаланганлик учун тўланиши керак бўлган суммани ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгилайди. Шартномага ўзгартиришлар киритишда сизга қуйидагиларни кўрсатишни тавсия қиламиз:

  • фоиз миқдори;
  • фоизлар ундириладиган сумма;
  • улар ҳисобланадиган давр.

Қўшимча келишувда фоизлар қайси ойдан бошлаб тўланишини қайд этиб ёзиб қўйиш лозим бўлади. Агар сиз ўтган давр учун ҳам ретроспектив шартни қўлласангиз, кейин сиз таъсисчига ўтган даврлар учун ҳам йиллик 20 % миқдорида фоизларни ўтказишингиз керак бўлади ва бунда жисмоний шахсдан – қарз берувчидан 5 % ставкада ушлаб қолинган ЖШДС чегирилади (СК 388-м., 387-м. 1-қ. 3-б., 381-м. 2-қ.).

Бунда II  ва III чораклар фойда солиғи ҳисоб-китоби учун солиқ солинадиган фойда суммаси қўшимча келишув бўйича белгиланган ставкада ҳисобланган фоизлар кўринишидаги молиявий харажатлар суммасига камаяди.

Бу ҳолда II ва III чораклар учун фойда солиғи ҳисоб-китобини қайта тақдим этишингиз керак бўлади.

Шунингдек, сиз жисмоний шахсга даромад бўлган фоизлар шаклида келажакда тўлайдиган тўловлар бўйича ҳам 5 % миқдорида ЖШДСни ушлаб қоласиз (СК 388-м., 387-м. 1-қ. 3-б.381-м. 2-қ.).

Шундай қилиб, томонларнинг келишуви билан шартнома шартларини ўзгартириш мумкин.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

«ASL Belgisi» тизимида ишлаш тўғрисидаги саволингизга жавобни ДСҚ ва «CRPT TURON» МЧЖ мутахассислари томонидан сиз учун махсус тайёрланган жавобни ўқинг – https://buxgalter.uz/uz/publish/doc/text186704_raqamli_markirovkalanadigan_tovarlarni_hisobga_olishga_oid_muhim_savollar

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

1. Солиқ оқибатлари

Фойда солиғи

Товар заём шартномаси бўйича ТМБ ўтказилганда, уларга бўлган мулк ҳуқуқи қарз берувчидан қарз олувчига ўтади. Шу сабабли, бухгалтерия ҳисобида ТМБ қарз берувчининг балансидан (реализация билан ўхшаш) ҳисобдан чиқарилиши ва қарз олувчининг балансига кирим қилиниши лозим (СК 46-м.).

Товар заём шартномаси бўйича ТМБ ўтказилганда, СКга мувофиқ аниқланадиган, уларни реализация қилишдан олинган даромад, жами даромад таркибига киритилади ва фойда солиғига тортилади (СК 298-м., 297-м. 2-қ., 3-қ.).

ҚҚС

Заём шартномалари бўйича товарларни топшириш (ҚҚС тўловчиларида) реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади ва ҚҚС солинадиган айланмаларга киритилади (СК 239-м. 1-қ. 1-б.).

2. Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади (ФК 732-м. 1-қ.).

Шундай қилиб, қарз олувчи сифати ва миқдори ҳудди шундай бўлган ТМБни қарз берувчига қайтаради. Aгар тарафлар товар заёми пул маблағлари билан қайтарилиши тўғрисида келишувга эришган бўлишса, у ҳолда шартномада кўрсатилган заём суммаси қайтарилиши лозим бўлади.

Қўшимча маълумотлар:

https://buxgalter.uz/publish/doc/text169374_tovarni_qarzga berish shartnomasi asosida_ TMBning_kelib tushishi_qanday_hisobga olinadi 

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Солиқ кодексида жисмоний шахсларга мақсадли ишлатиш тарзида пул маблағлари кўринишида заёмларни бериш тўғрисидаги талаб белгиланмаган. Жисмоний шахс пул маблағлари кўринишидаги заём (қарз) унга нима учун зарурлигининг сабабабини кўрсатмасдан туриб, унга қарз тақдим этилишини сўрашга ҳақли, корхона эса уни бериш ёки бермаслик ҳуқуқига эга. Заём, расмийлаштирилган шартнома асосида берилади.

Жисмоний шахсга фоизсиз пул заёмининг берилиши қарз берувчи учун ҳам, қарз олувчи учун ҳам солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди. СКнинг 299-м. 4-қисми қоидалари жисмоний шахсга бериладиган фоизсиз заёмларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

1. ҚҚС солиқ солиш объекти хизматларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади агар уларни кўрсатиш жойи Ўзбекистон бўлса (СК 238-м.). Умумий қоида бўйича, хизматларни реализация қилиш жойи агар хизматлар харидори республикамиз ҳудудида фаолиятини амалга оширса ёки шу ҳудудда бўлса, Ўзбекистон ҳисобланади (СК 241-м.). Лекин агар кўрсатиладиган хизматлар СК 241-м. 3-қ. 1-10-бандларида санаб ўтилган бўлса, у ҳолда уларни реализация қилиш жойи алоҳида қоидалар бўйича аниқланади.

Аудиторлик хизматлари СК 241-м. 3-қисмида кўрсатилмаган, ҳамда хизматлар харидори Ўзбекистон ҳудудида фаолият амалга оширмаётганлиги ва бўлмаганлиги сабабли бундай хизматлар ҚҚСга тортилмайди.

Мутаносиб усул бўйича солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олиш учун қабул қилинадиган солиқ суммаси солиқ солинадиган айланма суммасининг товарларни (хизматларни) реализация қилиш (солиқни ҳисобга олмасдан) бўйича айланманинг умумий суммасидаги жорий календарь йил ичида ўсиб борувчи якун билан аниқланадиган солиштирма миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

2. Реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб тан олинмаган хизматларни кўрсатишда «Хизматлар экспорти (ЎзР ҳудудидан ташқарида)» туридаги ҚҚСсиз бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш зарур.  Ушбу ЭҲФ ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илова «Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар»нинг 020-сатрида акс этади.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика