Ответов: 241
Ответы эксперта. Налоговый учет
Показать ответ

Рус тилида ўқиш

1. Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базаси корхонанинг жами даромади ҳисобланади (СК 464-м. 1-қ.). Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 1-б., 463-м. 1-қ.). Чакана савдода товарларни реализация қилишдан олинган даромад онлайн-НКМ чекларидаги суммадан келиб чиқиб аниқланади, улар ЭҲФ ўрнини босади (Низомнинг 3-б., 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова). Айланмадан олинадиган солиқни онлайн-НКМда урилган суммалар бўйича ҳисоблаш лозим.

Товарларни сотишдан (хизмат кўрсатишдан) олинган тушумни ҳисобот давридан кейинги даврга ўтказиш (сотиш ҳажмини ва даромадни (фойдани) қасддан камайтириш) солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этилишини унутманг. Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) – яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (СК 223-м.).

2. Юзага келган фарқни регуляция қилиш учун унинг сабабини аниқлашингиз лозим. Бунинг сабаблари турлича бўлиши мумкин, масалан, қуйидаги ҳолатлар юз берган бўлиши эҳтимол:

– 2022 йил декабридаги охирги саналарда товарларни реализация қилишдан олинган тушум 2023 йил январидаги илк саналарда банкдаги счётга келиб тушган. Бунда ҳеч нимани тузатиш керак эмас;

– 10 млн сўм миқдоридаги инкассация қилинган пул қандайдир сабабга кўра корхонанинг банкдаги счётига келиб тушмаган. Бунда у қаерга «йўқолганини» аниқлаб, банкдаги счётга ўтказилишига эришиш лозим;

– корхона 10 млн сўмга камроқ нақд пулни инкассация қилган. Бу ҳолда бу пул корхона кассасида бўлиши керак, уни дарҳол инкассация қилиш лозим. 

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Хорижий компаниядан олинган молиявий қарз фоизсиз бўлгани боис у солиқ оқибатларига олиб келмайди. Сабаби ушбу вазиятда солиқ солиш мақсадида қарз олувчи ҳам, қарз берувчи ҳам даромад олмайди. Қарз олувчида норезидентдан фоизсиз молиявий қарзни олиш чоғида МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича фоизли даромад юзага келмайди (СК 299-м. 5-қ. 2-б.). Шу сабабли норезидентдан олинган фоизсиз молиявий қарзнинг сўндирилиши солиқ ҳисоботида акс эттирилмайди.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Йўқ, мумкин эмас. Товарларни (хизматларни) харид қилиш (олиб кириш) чоғида тўланган солиқ суммалари ҳисобга олинмайди, агар уларни реализация қилиш бўйича айланмалар ҚҚС солишдан озод қилинган товарларни ишлаб чиқариш учун харид қилинган бўлса (СК 267-м. 1-қ. 3-б.).

Корхона муайян қонуности ҳужжатларига мувофиқ насослар ишлаб чиқариш учун ТМЗни харид қилиб, ишлаб чиқарилган насосларни ҚҚСсиз реализация қилиши мумкин бўлса, у ҳолда солиқнинг кирувчи ва чиқувчи суммалари мавжуд эмас.

Корхона ишлаб чиқарилган насосларни ҚҚСсиз реализация қилиши керак бўлса, бироқ уларни ишлаб чиқариш учун ҚҚСни тўлаган ҳолда маҳаллий бозорда харид қилинган ёки импорт қилинган ТМЗдан фойдаланилган бўлса, у ҳолда корхона кирувчи ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли эмас. 

Показать ответ

Читать на узбекском языке

Это перевод вопроса-ответа на русский язык нашими специалистами. Оригинальную версию от 27.12.2022 г. на узбекском языке смотрите по ссылке.

– Объектом обложения НДС являются услуги, местом реализации которых является Республика Узбекистан (п. 1 ч. 1 ст. 238 НК)

Когда услуги связаны с движимым имуществом, находящимся на территории Республики Узбекистан, местом реализации услуг признается территория Республики Узбекистан. К таким работам, услугам относятся монтаж, наладка, сборка, обработка, ремонт и техническое обслуживание (п. 2 ч. 3 ст. 241 НК)

Услуги по ремонту имущества, находящегося на территории Республики Узбекистан, облагаются НДС по ставке 15 % (ст. 258 НК)

Рекомендуем ознакомиться с более подробными разъяснениями по вашей теме в материале «Налогообложение экспорта услуг».

Показать ответ

Читать на узбекском языке

Авторский перевод текста на русский язык выполнен экспертами ООО «Norma» и носит информационный характер. С оригиналом ответа на узбекском языке можно ознакомиться по ссылке.

– Необязательно быть молодой семьей, чтобы применить льготу, определенную пунктом 16 статьи 378 НК. 

Одним из условий применения льготы, установленной пунктом 16 статьи 378 НК, является то, что при приобретении, строительстве или реконструкции жилья часть первоначального взноса и (или) процентов по ипотечному кредиту выплачивается за счет субсидий, выделяемых из бюджета. Но это условие не распространяется на молодые семьи. 

То есть, если ипотечный кредит брала молодая семья, то для того, чтобы воспользоваться этой льготой, не требуется выполнения условия по субсидии, выделенной из бюджета. Это условие необходимо выполнить, чтобы привилегией могли воспользоваться те, кто не считается молодой семьей.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Ҳисобварақ-фактура товарлар юклаб жўнатилган (берилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санага келиб ёзилади (Низом 4-б., 14.08.2020 й. 489-сон ВМҚга 2-илова). Объектлар қурилишида, агар тузилган узоқ муддатли шартномалар шартларида хизматларни ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса, ҳисобварақ-фактура ҳар бир календарь ойнинг охирги кунига келиб тақдим этилади (Низом 7-б.). Фикримча, буюртмачи томонидан тасдиқланган иш ҳажмининг 88 % учун ЭҲФ ушбу қоидага мувофиқ имзоланган.

Агар буюртмачи 2023 йилда қолган иш ҳажмини тасдиқлаган ва назорат ўлчови далолатномаси бу йил расмийлаштирилган бўлса, сиз ЭҲФни унга 2023 йилда бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган санага келиб тақдим этасиз, қурилишда – бу маълумотнома-ҳисобварақ-фактура. 2023 йилда тақдим этилган ЭҲФда ҚҚС жорий йил учун белгиланган ставка – 12 % бўйича кўрсатилади (СК 258-м. 1-қ.).

Эслатиб ўтамиз:

Пудратчи, агар унга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ишнинг қиймати сметага нисбатан камида 10 %га ошса, сметани қайта кўриб чиқишни талаб қилишга ҳақли (ФК 671-м. 3-қ.).

Илгари ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚСга тузатиш киритиш СК 269-моддасига мувофиқ амалга оширилади. Юқорида келтирилган ҳолатда тузатиш киритиш учун хеч қандай асос йўқ. Бу ҳолда ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китобни топшириш шарт эмас.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

ЯТТ – ўзига тегишли бўлган мол-мулкдан фойдаланган ҳолда мустақил равишда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс. Кредиторлар олдидаги мажбуриятлар бўйича ҳам у ўз мол-мулки билан жавоб беради («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 6-м.).

Якка тартибдаги тадбиркорнинг солиқ базаси унинг тадбиркорлик фаолияти доирасида олган жами даромади ҳисобланади (СК 465-м. 1-қ.).

Агар ЯТТнинг солиқларни тўлаши ёки етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилиши учун етарли пул маблағи мавжуд бўлмаса, бундай ҳолатда у ўзининг шахсий маблағлари ҳисобидан ҳисоб-китоб рақамини тўлдириши мумкин. Ҳисоб-китоб рақамини тўлдириш ЯТТнинг даромади ҳисобланмайди. Пул маблағларини киритишда ЯТТ тўлов тафсилотларида «Ҳисоб-китоб рақамини тўлдириш учун» деб кўрсатиши керак, банк уларни 1902 «ЯТТ айланма маблағларини тўлдириш учун киритилган нақд пул» махсус банк коди бўйича кирим қилиши керак (12.05.2018 й. 18/7-сон МБ бошқарувининг қарори).

Бундай ҳолатда топширилган маблағлар товарларни (хизматларни) сотишдан тушган тушум сифатида ҳисобга олинмайди ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича мажбурият юзага келмайди.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Саволга Солиқ қўмитасининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи Дилдора Ҳошимова жавоб беради: 

– 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМ қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 мартдан ҚҚС тўловчилар ва устав фондида давлат улуши 50 % ва ундан юқори бўлган юридик шахслар қуйидагилар бўйича барча операцияларни солиқ органларининг «E-aktiv» автоматлаштирилган тизимида акс эттиришлари керак (22.09.2021 й. 595-сон ВМҚ 3-б. «б» кичик банди)

  • асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга қўйиш (сотиб олиш, қуриш, ишга тушириш, қайта баҳолаш, тасарруф этиш);
  • ўз устав фондини шакллантириш ва камайтириш;
  • сақлаш муддати тугаганидан кейин, жисмоний ва маънавий эскирганидан яроқсиз ҳолатга келиши, шунингдек етишмаслиги, йўқолгани ёки шикастлангани (синиш, бўлиниш) аниқланиши натижасида товар-моддий захираларни ҳисобдан чиқариш. 

Қонунчилик томонидан белгиланган талабларнинг ёки солиқ органлари ахборот тизимлари билан интеграцияни таъминлаш тартибларининг бузилиши реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима белгиланишига сабаб бўлади (СК 227-1-м.)

Шу билан бирга, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасида ва Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашида ўтказилган муҳокамалар давомида ўртага ташланган таклифлар ва қарорлар инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига тадбиркорлик субъектларининг солиқ ҳисоби билан боғлиқ операцияларни «E-aktiv» ахборот тизимида ихтиёрий акс эттириш тартибининг амал қилиш муддатини 2024 йил 1 январга қадар узайтириш таклифи киритилди.

Яқин кунларда тадбиркорлик субъектларига улар томонидан солиқ мажбуриятларини бажаришда қўшимча преференциялар тақдим этишга йўналтирилган норматив ҳужжат қабул қилиниши кутилмоқда.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Бир марталик кириш бадали тўланганда солиқ оқибатларининг юзага келиши ушбу бадал аслида нима эканлигига боғлиқ. Бунинг учун шартнома шартларини ўрганишингиз лозим. Вазиятдан келиб чиқилса, норезидент нотижорат ташкилоти ҳисобланмайди, шу сабабли аъзолик бадали ҳақида сўз кетаётгани эҳтимолдан йироқ.

Бу норезидент юридик шахснинг хизматлари ҳақи ҳар қандай ҳолатда тўланишини кафолатлаш учун тўланадиган гаров (кафолат) суммаси бўлса керак. Гаров ўтказилганида солиқ оқибатлари юзага келмайди. Келгусида компаниянгиз тўловларни ўтказа олмаса ва норезидент хизматлар қийматини ушбу суммадан ушлаб қолса, улар юзага келиши мумкин.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилиш чоғида солиқ базаси ушбу товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас (СК 248-м. 5-қ.). Агар бундай товарларни реализация қилишда солиқ базаси паст бўлиб чиқса, солиқ тўловчилар солиқни қўшимча ҳисоблашлари ва уни ўз ҳисобларидан тўлашлари керак.

Ушбу меъёр қонун ҳужжатлари қоидалардан келиб чиқади. Шунинг учун у иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқим деб ҳисобланади ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади (СК 305-м. 4-қ. 3-б.).

Агар солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ қўшимча ҳисобланган бўлса, чиқим чегириб ташланмайдиган деб ҳисобланади (СК 317-м. 12-б.).

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Корхонангиз фойда солиғининг имтиёзли ставкасидан ҳозирча фойдалана олмайди. Ўзингиз тўғри қайд этганингиздек, фақат жорий солиқ давридаги (2023 йил) жами даромадингиз 10 млрд сўмдан ошганидан сўнг корхона фойда солиғининг 50 %га камайтирилган ставкасидан фойдаланиши мумкин. Ахборот тусидаги хабарда келтирилган мисолда кўрсатилганидек, агар корхона даромади, масалан, сентябрь ойида 10 млрд сўмга етса, унда бутун 2023 йил ва 2024 йил учун солиқ 7,5 %лик ставка бўйича ҳисобланади. Албатта, агар 2023 йилда ёки 2024 йилда жами даромад 100 млрд сўмдан ошса, у ҳолда пасайтирилган ставка қўлланилмайди.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Иш берувчининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари ижтимоий солиқ солиш объектидир (СК 403-м. 1-қ.). Ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ базаси СК 371-моддасига мувофиқ тўланадиган харажатлар суммаси сифатида аниқланади (СК 404-м. 1-қ.).

Сиз кўрсатган норма 16.03.2018 йилдаги ПҚ-3610-сон қарорнинг 11-бандида белгиланган. Футболчилар ва тренерларни мукофотлаш (рағбатлантириш)га сарфланадиган маблағларга жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмаслиги туфайли уларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарлар (хизматлар) реализация қилинганда, улар ушбу товарларнинг (хизматларнинг) харидорларига ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишга мажбурдирлар. Қоидага кўра, ҳисобварақ-фактура электрон ҳисобварақ-фактуралар ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади (СК 47-м. 1–2-қ.).

my.soliq.uz сайтида Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби тақдим этилган ЭҲФлар асосида шакллантирилади. Шунинг учун уларни тўғри тақдим этиш муҳим. Чегирма сертификатлари сайт орқали реализация қилинганда воситачи сифатида, комитентни кўрсатган ҳолда, уч томонлама ЭҲФни шакллантириш лозим. Aгар комитент товарларни (хизматларни) ҚҚС билан реализация қилаётган бўлса, воситачи ҳам ЭҲФни ҚҚС билан тақдим этиши лозим.

Воситачилик ҳақи суммасига воситачи стандарт шаклдаги икки томонлама ЭҲФни комитентга тақдим этади. Ушбу ЭҲФнинг суммаси воситачининг даромади сифатида Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилади.

Бундай ЭҲФларни қандай тақдим этиш кераклиги ҳақида бу ерда ўқинг:

ЭҲФ қандай расмийлаштирилади 

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилиш чоғида ҚҚС бўйича солиқ базаси ушбу товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас (СК 248-м. 5-қ.). Яъни сиз солиқ суммасини эмас, балки товарни импорт қилиш ва реализация қилиш чоғида ҚҚС бўйича солиқ базасини қиёслашингиз лозим. Сизнинг вазиятингизда товарни реализация қилиш чоғидаги ҚҚС бўйича солиқ базаси импорт қилиш чоғидаги солиқ базасидан юқори, бу солиқ тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ келади.

Сиз товарга устамани оширишингиз, ҚҚСни қўшимча ҳисоблашингиз ёки ҳисобга олинган солиқ суммасига тузатиш киритишингиз керак эмас.

 

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишлари шарт (СК 47-м. 1-қ.). Жисмоний шахслар, шу жумладан мол-мулкни ижарага беришда ЭҲФ тақдим этмайдилар.

Корхона жисмоний шахсдан кўчмас мулкни ижарага олганда:

– ижара шартномаси «E-ijara» тизимида рўйхатдан ўтказилади;

– корхона жисмоний шахснинг даромадини ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 6-иловада акс эттиради, шунингдек Ҳисоб-китобга 3-иловада ижара ҳақининг энг кам миқдорини шартномадагиси билан қиёсланади;

– корхона солиқ агенти сифатида жисмоний шахснинг мулкий даромадидан ЖШДС тўлайди;

– ижара ҳақи бўйича харажат Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0112-сатрида акс эттирилади, шунингдек илованинг 010-сатрига киритилади.

Юқорида келтирилганларнинг барчаси солиқ органлари учун очиқдир.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиши шарт (СК 47-м. 1-қ.). Жисмоний шахслар мол-мулкни ижарага беришда ЭҲФни тақдим этмайдилар.

Корхона жисмоний шахсдан кўчмас мулкни ижарага олганда:

  • ижара шартномаси «E-ijara» тизимида рўйхатга олинади;
  • корхона жисмоний шахснинг даромадини ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 6-иловада акс эттиради, шунингдек  Ҳисоб-китобга 3-иловада ижара ҳақининг минимал миқдори шартномадагиси билан таққосланади;
  • корхона солиқ агенти сифатида жисмоний шахснинг мулкий даромадидан ЖШДС тўлайди;
  • ижара ҳақи бўйича харажатлар Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловада акс эттирилади.

Солиқ органлари юқорида кўрсатилганларнинг барчаси билан танишиб чиқа олади.

Показать ответ

Читать на узбекском языке

Авторский перевод текста на русский язык выполнен экспертами ООО «Norma» и носит информационный характер. С оригиналом ответа на узбекском языке можно ознакомиться по ссылке. 

– Негосударственные некоммерческие организации именно в рамках осуществления некоммерческой деятельности не уплачивают налог на прибыль, земельный налог, налог на имущество, налог за пользование водными ресурсами (п. 9 ст. 304, п. 1 ч. 2 ст. 426, п. 1 ч. 3 ст. 411, п. 1 ч. 2 ст. 442 НК). Так как нет оборота по реализации товаров (услуг), НДС тоже не уплачивается. 

ННО при сдаче имущества в аренду занимается предпринимательской деятельностью. Организация по объекту аренды должна уплатить земельный налог и налог на  имущество. При этом, если она будет использовать водные ресурсы, с этого тоже уплачивается налог. 

ННО не может платить налог с оборота, поэтому платит НДС и налог на прибыль с коммерческой деятельности (п. 13 ч. 2 ст. 461 НК). 

Сдача имущества в аренду является оборотом, облагаемым НДС, и налог должен быть уплачен в бюджет (п. 1 ч. 1 ст. 238, п. 1 ч. 2 ст. 239 НК). Доход от сдачи имущества в аренду включается в состав совокупного дохода при определении налоговой базы по налогу на прибыль, а соответствующие расходы, связанные с этой операцией, вычитаются (п. 8 ч. 3 ст. 297, ч. 1–5 ст. 305 НК). Все налоги исчисляются и уплачиваются в соответствии с действующим Налоговым кодексом.

Показать ответ

Читать на узбекском языке

Авторский перевод текста на русский язык выполнен экспертами ООО «Norma» и носит информационный характер. С оригиналом ответа на узбекском языке можно ознакомиться по ссылке. 

1. Если легковой автомобиль использовался для предпринимательской деятельности предприятия, предприятие имело право зачесть НДС, уплаченный при его приобретении. Сдавать Расчет НДС, уточненный путем аннулирования зачтенной суммы, не нужно. 

2. Да, предприятие платит НДС, когда продает легковой автомобиль. Договорная цена, согласованная обеими сторонами, будет налоговой базой по НДС. При этом налоговые органы вправе доначислять НДС, если посчитают, что налоговая база при продаже легкового автомобиля ниже рыночной. Предприятие вправе доказать, что автомобиль продан не ниже рыночной стоимости (ст. 248 НК.)

Реализация товаров на территории Республики Узбекистан является объектом налогообложения по НДС. Независимо от того, сколько раз реализуется этот автомобиль, если реализация осуществляется плательщиками НДС, оборот по реализации этого автомобиля облагается НДС (п. 1 ч. 1 ст. 238, п. 1 ч. 1 ст. 239 НК).

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ҚҚС солиш мақсадида товарларга Тожикистон Республикаси ҳудудида хизмат кўрсатиш хизматларини (божхона расмийлаштируви, кўргазмагача олиб келиш, қайтариб жўнатиш) реализация қилиш жойи сифатида эътироф этилмайди (СК 241-м. 3-қ. 2-б.)

Тегишинча, корхонангиз ушбу хизматлар учун ҳамда Тожикистонда божхона расмийлаштируви вақтидаги чиқимларни қоплаш кўринишида хорижий ҳамкорига тўлаган суммадан  ҚҚС ҳисоблаши ва тўлаши керак эмас. 

2. Тожикистонда пуллик кўргазмани ташкил қилиш бўйича хорижий ҳамкорнинг хизматлари ҳақиқатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўрсатилмагани боис Тожикистонда кўргазма ташкил қилиш бўйича хорижий ҳамкорнинг хизматларига тўланган қийматга ҚҚС солинмайди (СК 241-м. 3-қ. 3-б.).

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

– Мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг миқдори ходимларнинг, шу жумладан ишлаётган пенсионерларнинг иш ҳақи ва бошқа даромади суммаси асосида ҳисоблаб чиқарилади. Иш берувчи мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб ёзилган ЖШДСни тегишли суммага камайтириш ҳисобига ҳар ой тўлаб боради (02.12.2004 йилдаги «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги 702-II-сон Қонуннинг 10-м.)

Ҳисоблаб чиқилган ЖШДС суммаси қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахсларнинг ШЖБПҲга ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади (СК 385-м. 7-қ.). Яъни ходимнинг иш ҳақига 2023 йилда 12 % ставкада ЖШДС солинса, у ҳолда солиқ 2 қисмга бўлиниб, иш ҳақининг 0,1 %и – ШЖБПҲга мажбурий бадалларга, ЖШДСнинг 11,99 %и эса бюджетга йўналтирилади. 

Ходим бадалларни ШЖБПҲга ихтиёрий тўлаш истагини билдиришга ҳақли. ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиниб, улар ЖШДСни камайтирмайди. 

ШЖБПҲга бадаллар иш берувчининг харажати ҳисобланмайди.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика