Ответов: 241
|
Ответы эксперта. Налоговый учет
30.03.2023 [ID: 24580] Должно ли наше предприятие платить в бюджет налог, удерживая с физического лица, или он может уплатить его самостоятельно, подав декларацию?
Показать ответ
Авторский перевод текста на русский язык выполнен экспертами ООО «Norma» и носит информационный характер. С оригиналом ответа на узбекском языке можно ознакомиться по ссылке. – Доходы от сдачи имущества в аренду являются имущественным доходом физического лица (п. 3 ст. 375 НК). Предприятие-арендатор как источник выплаты обязано удерживать и уплачивать в бюджет НДФЛ в качестве налогового агента (п. 3 ч. 1 ст. 387 НК). Физическое лицо не платит налог, подав декларацию. Не забывайте, что при аренде недвижимости у физических лиц для целей налогообложения установлены минимальные ставки аренды. На 2022 год эти ставки утверждены в приложении № 8 к Закону № ЗРУ-742 от 30.12.2021 г. 30.03.2023 [ID: 24581] Солиқ инспекциясининг бу талаби қанчалик қонуний? Ушбу вазиятда нима қилишимиз керак?
Показать ответ
Саволга ДСҚ Солиқ низоларини судгача тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Гулнора Низомиддинова жавоб беради: – Сизнинг вазиятингизда бинони реализация қилиш бўйича айланма бино қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси бўйича харидорга топширилган ой учун, яъни 2021 йил апрель ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттирилиши керак. Кўчмас мулк реализация қилинган тақдирда, кўчмас мулкни бошқа шахс тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги шартноманинг тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси бўйича харидорга кўчмас мулк берилган сана реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади (СК 242-м. 3-қ.). Солиқ органи камерал солиқ текшируви бошлангунга қадар текширувдан олдинги таҳлил, яъни солиқ тўловчининг иштирокисиз солиқ ҳисоботларининг ва фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотнинг автоматлаштирилган таҳлилини ўтказиши мумкин ( СК 138-м.). Агар текширувдан олдинги таҳлил чоғида солиқ ҳисоботида солиқ органида мавжуд бўлган маълумотлар билан тафовутлар (хатолар) аниқланса, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш тўғрисида хабарнома юборилади. Текширувдан олдинги таҳлил бўйича хабарномага жавобан 10 кун ичида аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этишингиз шарт. Бу мажбуриятнинг бажарилмаслиги солиқ органи томонидан камерал солиқ текширувининг тайинланишига асос бўлади. Текширувдан олдинги таҳлил аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки аниқланган тафовутларнинг асосномаси тақдим этилган ёхуд камерал текширув тайинлаган пайтдан эътиборан якунланган ҳисобланади. Бинони реализация қилиш бўйича айланмани ҚҚС ҳисоб-китобида тўғри акс эттирганингиз боис корхонангиз солиқ органига унинг хабарномасига норози эканлигини билдирувчи асослантирилган жавобни йўллаши лозим. Бундан ташқари, солиқ органининг қарори устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишингиз мумкин. Buxgalter.uz мавзуга оид қуйидаги материаллар билан танишиб чиқишни тавсия қилади: «Товар ва хизматлар реализация қилинганда ҚҚСни ҳисоблаш»; 30.03.2023 [ID: 24584] Реализация қилиш бўйича айланмаси ҚҚСдан озод қилинган товарга ҚҚСни қўшимча ҳисоблаш ҳаққонийми?
Показать ответ
– Вазиятдан келиб чиқиб, корхона товарнинг бузилгани ёки утиллаштирилганини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатларни расмийлаштирмасдан уни зарарга ҳисобдан чиқарган, солиқ органи эса буни товарнинг реализацияси сифатида баҳолаб, ҚҚСни қўшимча ҳисоблаган. Солиқ тўловчилар солиқлар бўйича имтиёзлардан тегишли ҳуқуқий асослар юзага келган пайтдан эътиборан уларнинг бутун амал қилиш даври мобайнида фойдаланишга ёки солиқ имтиёзидан фойдаланишдан воз кечишга ёхуд ундан фойдаланишни бир ёки бир неча солиқ даврларида тўхтатиб туришга ҳақли, бундан ҚҚСдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш мустасно (СК 75-м. 6-қ.). Яъни солиқ имтиёзларини қўллаш – солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқи. ҚҚСдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бундан мустасно, солиқ тўловчилар бу имтиёзни қўллашлари шарт. Тегишинча, солиқ органи вазиятингизни товарлар реализациясидан олинган даромадларнинг яширилиши деб баҳолаган бўлса ва бу товарни реализация қилишдан айланма ҚҚСдан озод этилган бўлса, ҚҚСни қўшимча ҳисоблаш ноқонуний саналади.
Показать ответ
– Жамият томонидан УФдаги улушни сотиб олиш жамият учун текин олинган мол-мулк кўринишидаги даромад саналмайди. Муассис чиқиб кетаётганда унга улушнинг ҳақиқий қиймати тўланади ёки шу қийматдаги мол-мулк берилади (иштирокчи рози бўлса). Чиқиб кетаётган муассис улушининг ҳақиқий қиймати соф активлар қийматини иштирокчининг корхона устав капиталидаги улушига (фоизларда) кўпайтириш билан аниқланади (06.12.2001 йилдаги 310-II-сон ЎзРҚ 22-м.). Муассис чиқиб кетаётганда солиқ оқибатлари улушнинг ҳақиқий миқдори киритилган ҳиссадан ошганда юзага келади. Ошган сумма дивидендларга тенглаштирилади (СК 41-м.) ва унга тўлов манбаида резидентлар учун 5 %, норезидентлар учун 10 % ставкада солиқ солинади (СК 337-м., СК 353-м.). Баъзида улушнинг ҳақиқий миқдори ҳисобланмайди ва муассисга чиқиб кетаётганида унинг номинал миқдори тўланади. Бу хатога олиб келиши мумкин. Ҳақиқий улуш миқдорига қараб солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин. Агар ҳақиқий улуш миқдори номинал миқдордан катта бўлса, бироқ бунда иштирокчига фақат номинал қиймати тўланиб, фарқ (дивидендлар) эса жамият тасарруфида қоладиган бўлса, у ҳолда жамиятда мажбуриятларни ҳисобдан чиқариш кўринишида даромад юзага келади, у фойда солиғини тўлашда жами даромад таркибига киради (СК 297-м. 3-қ. 12-б.). Агар ҳақиқий улуш миқдори номинал қийматдан кам бўлса (ёки соф активлар қиймати устав фонди миқдоридан кам бўлса), жамият ўз устав фондини камайтиришга мажбур (310-II-сон ЎРҚ 22-м. 10-хатб.). Фақат шундан кейин жамият иштирокчининг улушини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Дивидендларни пул маблағлари кўринишида тўлаш чоғида корхонада ҚҚС бўйича мажбурият юзага келмайди. УФдаги улушни реализация қилиш ҚҚСдан озод қилинади (СК 244-м. 1-қ. 3-б.). 30.03.2023 [ID: 24591] 1. ҚҚС ва норезидентнинг даромадларидан солиқ тўлаш мажбурияти юзага келадими?
2. Ушбу шартнома бўйича бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш шартми?
Показать ответ
1. ҚҚС ҚҚС солиш объекти деб реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича айланма саналади (СК 238-м. 1-қ. 1-б.). ҚҚС солиш мақсадларида Ўзбекистон Хитой компаниясининг хизматларини реализация қилиш жойи деб ҳисобланмайди (СК 241-м. 3-қ. 4-б. «б» кичик банди, 4-қ.). ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари мавжуд эмас. Норезидентнинг даромадларидан солиқ Корхонангиз Хитой компаниясига тўлаётган норезидентнинг даромадлари солиқ агентида солиқ солинадиган даромадларига кирмайди (СК 351-м. 3-қ. 2-б.). Бу солиқ бўйича ҳам оқибатлар мавжуд эмас. 2. Ушбу шартнома бўйича бир томонлама ЭҲФ тақдим этилмайди. 31.03.2023 [ID: 24599] Субъектнинг кичик бизнесга мансублиги тўғрисида электрон маълумотномани қаерда ва қандай шакллантириш мумкин?
Показать ответ
Солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи Дилдора Ҳошимованинг изоҳлашича, солиқ органлари сайтидан бу интерактив хизмат долзарблигини йўқотганлиги учун олиб ташланган. Ҳозир тадбиркорлик субъектининг кичик бизнесга мансублиги тўғрисида маълумотномани қуйидаги интерактив хизматлардан бири ёрдамида олиш мумкин: 31.03.2023 [ID: 24601] IT-парк резиденти 22.08.2022 йилдаги ПҚ-357-сон қарорга асосан норезидентлардан ахборот технологиялари соҳасида хизматларни сотиб олишда ҚҚС бўйича имтиёзни қўллаш ҳуқуқига эгами?
Показать ответ
Технопарк резидентлари 2028 йил 1 январгача бўлган муддатга белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича ЎзРда ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун қуйидагиларни олиб кирганлик учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилган (30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармоннинг 5-б.):
Шу тариқа, агар Технопарк резиденти томонидан ўз эҳтиёжлари учун сотиб олинган дастурий таъминот божхона орқали олинмаган бўлса (моддий ташувчиларда бўлмаса), у ҳолда сиз ахборот технологиялари соҳасидаги хизматни сотиб олгансиз дейиш мумкин. Ахборот технологиялари соҳасидаги хизматлар рўйхати белгиланган тартибда тасдиқланмаган. ҚҚС бўйича имтиёзни қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига ариза билан мурожаат қилишни тавсия этамиз. 04.04.2023 [ID: 24630] Мультфильм учун лицензияни сотиб олиш ва сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Показать ответ
Мультфильм учун лицензияни сотиб олиш Россия компаниясига мультфильм учун лицензияга ҳақ тўлаш роялти ҳисобланади (СК 44-м. 1-қ.). Россия компаниясига роялти тўлаш чоғида харидор норезидент даромадларидан олинадиган солиқ бўйича солиқ агентига айланади (СК 351-м. 2-қ. 4-б.). Солиқ агенти даромадни тўлаш чоғида солиқни ушлаб қолиши лозим. Ушбу даромадларга 20 %лик ставка бўйича норезидент даромадларидан олинадиган солиқ солинади (СК 353-м. 6-б.). Россия Федерацияси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Даромадлар ва мол-мулкларга иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик тўғрисида битим (06.05.1994 й. 1075-XII-сон билан ратификация қилинган) мавжуд. Ушбу Битимга мувофиқ, РФ резидентига тўланадиган роялтига РФда солиқ солинади (12-м.). Бунинг учун Россия компанияси сизга жорий йилда, даромадни тўлаш санасидан кечиктирмай РФнинг резидентлик сертификатини тақдим этиши лозим ва корхонангиз унинг даромадларидан солиқни ушлаб қола олмайди (СК 357-м. 1–3-қ.). Норезидентга роялти шаклида даромад тўлаш чоғида, башарти норезидент ушбу даромадларга бўлган ҳуқуққа ҳақиқатда эга бўлса, солиқ агенти халқаро шартномада назарда тутилган солиқ солишдан озод қилишни қўллайди. Солиқ агенти норезидентдан у тегишли даромадни олишга бўлган ҳуқуққа ҳақиқатда эга эканлиги тасдиқномасини сўраб олишга ҳақли. Корхонангиз Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилганлиги сабабли Россия компаниясига хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳисобланади (СК 241-м. 1, 2-қ.). Хорижий компаниялар эса ҚҚС тўловчиси ҳисобланадилар (237-м. 1-қ. 3-б.). Уларнинг хизматларини сотиб олиб, корхонангиз ҚҚС бўйича солиқ агентига айланади ва ушбу айланма бўйича ҚҚСни тўлаши шарт (СК 255-м. 2, 6-қ.). Солиқ базаси ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда хизматларни реализация қилишдан олинган даромад суммаси сифатида аниқланади (СК 255-м. 1-қ.). Aгар контракт шартларига мувофиқ, хизматлар хорижий компания томонидан Ўзбекистонда тўланадиган ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда тақдим этиладиган бўлса, унда солиқ солинадиган база (ССБ) ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда кўрсатилган хизматларнинг қийматидан келиб чиқиб аниқланади. Бу ҳолда корхонангиз солиқ агенти сифатида тегишли солиқ суммасини ўз ҳисобидан бюджетга тўлаши шарт (СК 255-м. 7-қ.). ҚҚС тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тўланган солиқ суммасини СК 37-бобига мувофиқ ҳисобга олиш ҳуқуқини беради. Мультфильм учун лицензияни реализация қилишнинг солиқ оқибатлари Туркия компаниясига мультфильм учун лицензияни реализация қилишдан олинган фойдага 0 %лик ставка бўйича фойда солиғи солинади (СК 337-м. 1-қ. 6-б.). Товарлар (хизматлар) экспорт қилинганда, 0 даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси чет эл валютасида экспорт қилиш юзасидан даромадлар товарлар (хизматлар) экспортга чиқарилган кундан эътиборан бир юз саксон календарь куни ичида келиб тушмаган тақдирда, қўлланилмайди (СК 337-м. 10-қ.). Ушбу вазиятда ҚҚС солиш мақсадларида Ўзбекистон лицензияни реализация қилиш жойи ҳисобланмайди, чунки харидор Туркияда рўйхатдан ўтказилган (СК 241-м. 1–2-қ.) ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.
Показать ответ
Солиқ оқибатлари ижара муддатига боғлиқ эмас. Кўчмас мулк ижарага олинганида кадастр ҳужжатлари қайта расмийлаштирилмайди. Ижара тўлови суммаси жисмоний шахс – ижарага берувчининг мулкий даромади ҳисобланиб (СК 375-м. 3-б.), унга тўлов манбаида солиқ солиниши керак (СК 387-м. 1-қ. 3-б.). Ташкилотингиз солиқ агенти сифатида жисмоний шахс – ижарага берувчи даромадидан ЖШДС ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши лозим (СК 388-м.). Жисмоний шахснинг ижарадан олган даромад суммаси ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботида акс эттирилади. Бунда ЖШДС солиш мақсадларида солиқ базаси нотурар жойларни ижарага бераётган жисмоний шахслар учун ойига 1 кв. м учун белгиланган ижара тўловининг минимал ставкасидан кам бўлиши мумкин эмас (30.12.2022 й. ЎРҚ-813-сон Қонунга 8-илова). Агар ижарачи фойда солиғи тўловчиси бўлса, солиқ солинадиган базани аниқлашда СК 305-моддасида кўрсатилган шартларга риоя қилинганида ижара бўйича харажатлар чегириб ташланади. Мавзуга доир материаллар: https://buxgalter.uz/question/22294 https://buxgalter.uz/question/22101 https://buxgalter.uz/question/21665 https://buxgalter.uz/question/11681 ЖШДСни ҳисоблашда ижарага берувчининг даромадлари қандай акс эттирилади 04.04.2023 [ID: 24636] Ушбу ажратмалар ихтиёрий ҳисобланадими ва фойда солиғи ҳисобланганида чегириб ташланадими?
Показать ответ
«Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, махсус иқтисодий зона дирекциясининг даромадлари Махсус иқтисодий зона иштирокчиларининг реестрига киритганлик учун олинадиган тўловлар, махсус иқтисодий зона дирекциясининг фойдаланишида ва бошқарувида бўлган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион воситасида ижарага беришдан, бинолар ҳамда иншоотларни ижарага топширишдан, шартномалар бўйича хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади (17.02.2020 й. ЎРҚ-604-сон 41-м.). МИЗ дирекцияси бюджетининг даромад қисми манбаларидан бири МИЗ иштирокчилари томонидан амалга оширилаётган ажратмалар ҳисобланади. Бу давлат унитар корхоналарининг «Эркин иқтисодий зоналар дирекцияси» уставларида назарда тутилган (10.04.2017 й. 196-сон ВМҚга 5, 6, 7, 8, 9 ва 10-иловалар мисолида кўринг). Ажратма миқдори Маъмурий кенгаш томонидан аниқланади. МИЗ иштирокчилари мажбурий тартибда МИЗ дирекцияси билан инвестиция битимини тузадилар, унда бундай даврий ажратмалар амалга оширилиши назарда тутилади. МИЗ дирекциясига ажратмалар бўйича тўловларни амалга ошириш бевосита қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган бўлса-да, бу МИЗ дирекцияси билан тузилган битим шартларидан бири бўлиб, уни бажариш иштирокчи учун мажбурийдир. Шу сабабли, экспертнинг фикрича, МИЗ дирекциясига ажратма суммаси фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажат ҳисобланади. 04.04.2023 [ID: 24637] 2023 йилда корхонага қандай солиқлар солинади? У қандай солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкин?
Показать ответ
Ўқитиш (таълим)га оид хизматларни реализация қилиш бўйича айланма, шу жумладан тестлар ва имтиҳонлар ўтказишни ташкил этиш ҚҚСдан озод қилинган (СК 243-м. 1-қ. 10-б.). Агар юридик шахснинг таълимга оид, шу жумладан тестлар ва имтиҳонлар ўтказишни ташкил этиш хизматларини кўрсатишдан олган даромадлари, текин олинган мол-мулк тарзидаги даромадлар ҳисобга олинган ҳолда, жами йиллик даромадининг камида 90 %ини ташкил этса, у ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи шахс деб эътироф этилади (СК 59-м.). Ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи солиқ тўловчилар фойда солиғини ноль ставкада тўлайдилар (СК 337-м. 1-қ. 4-б.). Мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ базаси таълим объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (ўртача йиллик қиймати)га камайтирилади (СК 414-м. 1-қ. 1-б.). Агар ўқув маркази НТМ сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлса, у ўз фаолиятини амалга ошириш доирасида ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўламайди (СК 426 м. 2-қ. 1-б., СК 442-м. 2-қ. 1-б.). 05.04.2023 [ID: 24645] Чекни my.soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказишга улгурмаганда нима қилиш мумкин?
Показать ответ
Харидор корпоратив карта орқали харид қилганда сотувчи 2 та ҳужжатни бериши керак:
Агар сотувчи харидорга онлайн-НКМ чекини берган бўлса, у харидор номига ЭҲФ тақдим этишга мажбур эмас (СК 47-м. 3-қ.). Онлайн-НКМ чеки ЭҲФ ўрнини босувчи ҳужжат ҳисобланади. Товарлар (хизматлар) юридик шахсларнинг миллий валютадаги корпоратив банк карталари ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг миллий валютадаги банк карталари орқали тўловни қабул қилган ҳолда реализация қилинганда ҳисобварақ-фактура сотиб олувчининг (харидорнинг) талабига кўра товарлар (хизматлар) реализация қилинган календарь ойнинг охирги санасига қадар, товарлар (хизматлар) амалда реализация қилинган сана билан расмийлаштирилиши шарт (Низомнинг 5-б., 14.08.2020 й. 489-сон ВМҚга 2-илова). my.soliq.uz сайтининг техник имкониятлари корпоратив картадан қилинган харид учун берилган онлайн-НКМ (виртуал касса) чекларини харид амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 5-кунигача рўйхатдан ўтказиш имконини беради. Харидор онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекини ўз вақтида рўйхатдан ўтказишга улгурмаган бўлса, у ҳолда рўйхатдан ўтказишнинг 5 кунлик муддатини ўтказиб юборган бўлса керак. ЭҲФ сотиб олувчининг (харидорнинг) талабига кўра товарлар (хизматлар) реализация қилинган календарь ойнинг охирги санасига қадар расмийлаштирилиши боис, энди у сотувчидан ЭҲФ тақдим этишни ҳам сўрай олмайди. Тегишинча, харидор онлайн-НКМ чекидаги суммани ҳисобга олиш ҳуқуқига эга эмас. Корхона сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича кирувчи ҚҚСни ҳар доим ҳам ҳисобга қабул қила олмайди. Ёнилғи харид қилишда, башарти харид қилинган ёнилғи амалга оширилаётган фаолият тури билан боғлиқ бўлмаса, ҚҚС ҳисобга олиниши лозим эмас (СК 267-м. 2-қ. 1-б.). Шу сабабли КБК орқали ҳақ тўланганда тақдим этилган онлайн-НКМ чекини, башарти харид қилинган товар (хизмат) СКнинг 266–269-моддалари талабларига жавоб берса, рўйхатдан ўтказишни тавсия қиламан. 05.04.2023 [ID: 24646] Товар импорти учун божхонага тўланган ҚҚСни, шунингдек сотувчидан олинган товарни етказиб бериш учун ҳисобварақ-фактура бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлимизми?
Показать ответ
Ҳақиқатда олинган товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш учун бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилиши керак (СК 266-м. 1-қ.):
Корхона товарларнинг импорти пайтида ҳисобланган ва тўланган ҚҚС суммасини ҳам ҳисобга қабул қилишга ҳақли (СК 266-м. 1-қ. 3-б.). Агар товарлардан уларни реализация қилиш бўйича айланмаларга ҚҚС солинадиган фаолиятда фойдалансангиз ва юқоридаги талаблар бажарилган бўлса, у ҳолда божхонада ва етказиб берувчига тўланган ҚҚСни ҳисобга олишингиз мумкин. 06.04.2023 [ID: 24668] Корхона сотувчилардан ер участкаси борлиги ёки деҳқон хўжалиги рўйхатга олингани тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиши шартми?
Показать ответ
2007 йилги таҳрирдаги СК 179-моддаси 12-бандида қайд этилганидек, уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамол, парранда, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқ ва бошқаларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда, саноатда қайта ишлашдан ташқари, табиий ва қайта ишланган чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадларга, бундан манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотлари мустасно, ЖШДС солинмайди. Бунда ушбу даромадлар солиқ тўловчи тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, боғдорчилик, узумчилик ёки полизчилик ширкатининг бошқаруви томонидан берилган, реализация қилинган маҳсулот солиқ тўловчи томонидан унга ёки унинг оила аъзоларига ажратилган ер участкасида етиштирилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжатни тақдим этган тақдирда, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ солишдан озод қилиниши айтилган. Ушбу имтиёз амалдаги СКда қуйидаги тарзда келтирилган: «Қуйидаги даромад турларига солиқ солинмайди: ... 8) уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамолларни, паррандаларни, мўйнали ва бошқа ҳайвонларни, балиқлар ва ҳоказоларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда сотишдан (бундан саноатда қайта ишлаш мустасно) чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда сотишдан олинадиган даромадлар, бундан манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотлари мустасно» (СК 378-м. 8-б.). Ҳозир Солиқ кодексида ушбу имтиёзни қўллаш учун жисмоний шахс томонидан бирор-бир тасдиқловчи ҳужжатларнинг тақдим этилиши назарда тутилмаган. ЖШДС бўйича ҳисоботда жисмоний шахснинг Ф.И.Ш. ва ЖШШИР акс эттирилади, уларни талаб қилиб олиш зарур. Бироқ, амалиётда бу имтиёзни суиистеъмол қилиш ҳолатлари кузатилади. Шу сабабли ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз Ҳошимов сотувчи – жисмоний шахсдан ер участкаси борлиги ёки деҳқон хўжалиги рўйхатга олингани тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш керак, деган фикрда. Батафсил бу ерда танишиш мумкин: 07.04.2023 [ID: 24671] Какие налоговые последствия возникают при списании здания и оборудования?
Показать ответ
Авторский перевод текста на русский язык выполнен экспертами ООО «Norma» и носит информационный характер. С оригиналом ответа на узбекском языке можно ознакомиться по ссылке. – При ликвидации здания и оборудования НДС не возникает, выявленный финансовый результат учитывается при расчете налога на прибыль. Финансовый результат (прибыль или убыток) от выбытия амортизируемого актива определяется:
Финансовый результат (ФР) от ликвидации ОС для целей налогообложения определяется по формуле: ФР = –ОС + СП, где: ОС – остаточная стоимость; СП – сальдо переоценки по состоянию на 1 января 2021 года в части, относящейся к выбывающему ОС. При положительном финансовом результате предприятие получит прибыль и ее необходимо отразить в строке 050 приложения № 1 к Расчету налога на прибыль. Если финансовый результат отрицательный, предприятие несет убытки. При исчислении расчета налога на прибыль это считается невычитаемым расходом (п. 34 ст. 317 НК). В целях бухгалтерского учета учитывается финансовый результат (прибыль или убыток) от ликвидации основных средств, определяемый как разница между первоначальной (восстановительной) стоимостью списываемых основных средств и накопленным износом, с учетом расходов на ликвидацию данного объекта и стоимости годных узлов, деталей, материалов, цветных и драгоценных металлов, скорректированная на результаты переоценки (сальдо) переоценки основных средств, учитываемых на счетах учета резервного капитала.
Показать ответ
Авторский перевод текста на русский язык выполнен экспертами ООО «Norma» и носит информационный характер. С оригиналом ответа на узбекском языке можно ознакомиться по ссылке. 1. Для отражения выплаты таких доходов рекомендуем открыть счет 6740 «Доходы в виде материальной выгоды и другие доходы, выплачиваемые работникам». Бухгалтерские проводки: Дт 9430 «Прочие операционные расходы» Кт 6740 «Доходы в виде материальной выгоды и другие доходы, выплачиваемые работникам». 2. Бесплатная выдача товара является оборотом по реализации товаров и облагается НДС, за исключением случаев, когда такая выдача экономически оправдана (п. 2 ч. 1 ст. 239 НК). Условия экономической оправданности бесплатной выдачи товара изложены в части 3 статьи 239 НК. Если бесплатная выдача товара признается экономически оправданной, ЭСФ не оформляется, при этом оформляется акт сдачи-приемки продукции или иной документ, подтверждающий выдачу продукции работникам. В противном случае необходимо оформить ЭСФ с указанием суммы НДС. Технически, если это возможно, вы можете оформить один односторонний ЭСФ на продукцию, которая выдается всем работникам, в месяц. Если технической возможности для этого нет, то на каждого работника оформляется ПИНФЛ. Если такая бесплатная выдача продукции признается экономически оправданной, то это прочие доходы для работников, в противном случае – доходы в виде материальной выгоды. В обоих случаях суммы этих доходов облагаются НДФЛ (п. 2 ч. 1 ст. 376, п. 15 ст. 377, ч. 1 ст. 387 НК). 07.04.2023 [ID: 24675] 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга асосан лизинг объектларининг келиб тушишини ва уларнинг чиқиб кетишини «E-aktiv» тизимида акс эттириш зарурми?
Показать ответ
– ҚҚС тўловчилари ва УФда давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга қўйиш (сотиб олиш (қуриш), ишга тушириш, қайта баҳолаш, тасарруф этиш), шунингдек ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни давлат солиқ органларининг «E-aktiv» автоматлаштирилган ахборот тизимида мажбурий тартибда акс эттирадилар (22.09.2021 й. 595-сон ВМҚ 3-б. «б» к.б.). Амалдаги қонунчилик базасида «товар-моддий ресурслар» атамасининг тавсифи мавжуд эмас. Солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИТМ бўлим бошлиғига «E-aktiv» тизимида акс эттириш зарурлиги тўғрисида савол берилди. Шунингдек, «E-aktiv» тизимидан мажбурий фойдаланиш муддати кейинга сурилгани маълум бўлди («Е- aktiv ни жорий этиш 2023 йил 1 октябргача кечиктирилади»). Яқин кунларда тизимдан фойдаланиш бўйича батафсил йўриқномани эълон қилишларини ва лизинг объектларига оид масалаларга ойдинлик киритишларини кутиб қоламиз. 07.04.2023 [ID: 24676] Вправе ли в этой ситуации центр учитывать НДС при покупке техники? Если учтет, то как это отразится в отчете?
Показать ответ
Авторский перевод текста на русский язык выполнен экспертами ООО «Norma» и носит информационный характер. С оригиналом ответа на узбекском языке можно ознакомиться по ссылке. – Когда центр реализует или безвозмездно передает приобретенную технику – это считается оборотом по реализации товара в целях НДС и облагается НДС (п. 1–2 ч. 1 ст. 239 НК). При приобретении товаров, используемых в целях налогооблагаемого оборота, учитывается уплаченный НДС. При этом должны соблюдаться условия части 1 статьи 266 НК. Предприятие, продавшее технику, оформляет ЭСФ. Данный ЭСФ автоматически отражается в таблице № 1 приложения № 4 к Расчету НДС. При этом суммы в нем также отображаются в приложении № 3 к Расчету. Затем заполняются ячейки в приложении № 3, определяющие, учитывается ли он раздельным или пропорциональным методом. Выбранный метод должен быть указан в налоговой учетной политике. 07.04.2023 [ID: 24686] Каков порядок возврата подоходного налога при покупке дома в ипотеку по программе «Кишлоккурилишлойиха»?
Показать ответ
Авторский перевод текста на русский язык выполнен экспертами ООО «Norma» и носит информационный характер. С оригиналом ответа на узбекском языке можно ознакомиться по ссылке. – Исходя из содержания вопроса вы хотите вернуть НДФЛ, применив льготу на 2022 год. Согласно пункту 16 статьи 378 НК норма по льготе для ипотечных кредитов в 2022 году была следующей: «16) суммы заработной платы и другие доходы налогоплательщика, подлежащие налогообложению, направляемые на:… погашение ипотечных кредитов и начисленных на них процентов в совокупности в сумме до 15 миллионов сумов в течение налогового периода при условии, что стоимость индивидуального жилого дома или квартиры в многоквартирном доме не превышает 300 миллионов сумов и приобретена с учетом субсидии из бюджета на компенсацию части первоначального взноса и (или) процентов по ипотечному кредиту. Указанная льгота распространяется на заемщика и созаемщиков при условии, что сумма уменьшения доходов, подлежащих налогообложению, предоставленная всем налогоплательщикам, имеющим право на льготу, в совокупности не превышает 15 миллионов сумов в течение налогового периода. При этом налоговая льгота по отношению к заработной плате и другим доходам, направленным на погашение полученных супругами, являющимися молодыми семьями, ипотечных кредитов и начисленных на них процентов, применяется до достижения супругами или одним из них установленного возраста без учета условий, установленных настоящим абзацем, по стоимости квартир и субсидий из бюджета». Если ваш дом, купленный по ипотеке, соответствует этим требованиям, то до 1 апреля 2023 года вы можете подать заявление об освобождении от уплаты налога и получить возмещение НДФЛ, представив в налоговый орган декларацию о совокупном годовом доходе, а также документы о суммах, направленных на погашение стоимости дома и кредита, полученного по ипотеке.
Показать ответ
1. Йўқ, нотўғри кўрсатилган. Фойда солиғига солиққа тортиш мақсадларида, АВ чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижа СКнинг 298-моддасига мувофиқ аниқланади. У бухгалтерия ҳисобининг маълумотлари бўйича олинган молиявий натижадан фарқ қилади. 2. Агар СКнинг 298-моддасига мувофиқ аниқланган, АВни реализация қилишдан олинган молиявий натижа зарар билан чиқадиган бўлса, у Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 2-иловасида акс эттирилади. АВни сотишдан олинган молиявий натижа (фойда ёки зарар), ҚҚС билан мазкур объектни сотиш харажатлари ҳисобга олинган ҳолда, сотувдан тушган тушум ва сотилаётган АВнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги, АВни қайта баҳолаш қолдиғига тузатилган фарқ сифатида белгиланади (АВ томонидан 29.08.2004 й. 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 24-б.). АВни реализация қилиш бухгалтерия ўтказмалари ушбу Низомнинг 27-бандида келтирилган. АВ чиқиб кетишидан ҳосил бўлган зарар 9430 «Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағига олиб борилади. Бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадларида, молиявий натижани аниқлашда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади: Дт 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» Кт 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)». |

