Ответов: 248
|
Ответы эксперта. Налоговый учет
11.04.2023 [ID: 24716] В этом случае, если одно предприятие облагает налогом свои расходы, должно ли и другое предприятие облагать налогом эту сумму как доход?
Показать ответ
Авторский перевод текста на русский язык выполнен экспертами ООО «Norma» и носит информационный характер. С оригиналом ответа на узбекском языке можно ознакомиться по ссылке. – Затраты на возмещение расходов ООО, выполняющего работы по благоустройству и озеленению, учредителем не подлежат вычету при определении налоговой базы по налогу на прибыль (п. 26 ст. 317 НК). А для ООО, получающего эти суммы, – это имущество, полученное безвозмездно и включенное в состав совокупного дохода при определении налоговой базы по налогу на прибыль или налогу с оборота (п. 10 ч. 3 ст. 297, ст. 299, ч. 1 ст. 464 НК.). Такое налогообложение доходов и расходов требует, чтобы оба предприятия платили налоги, это вытекает из норм Налогового кодекса. 12.04.2023 [ID: 24722] Правомерно ли начисление НДФЛ в этой ситуации?
Показать ответ
Авторский перевод текста на русский язык выполнен экспертами ООО «Norma» и носит информационный характер. С оригиналом ответа на узбекском языке можно ознакомиться по ссылке. – Статья 376 Налогового кодекса устанавливает доходы физических лиц в виде материальной выгоды. Доходы физических лиц в виде материальной выгоды – это расходы, осуществляемые предприятием в интересах физических лиц. В вашем случае предприятие не осуществило расходы в интересах физического лица. У предприятия был долг перед учредителем, то есть это были деньги физического лица – учредителя. Учредитель вынес решение о передачи части принадлежащих ему денег в размере 758 млн сум. организации-застройщику за недвижимость, которая будет приобретена на имя его супруги, и предприятие сделало это. В этой ситуации супруга учредителя имеет прочий доход в соответствии с пунктом 3 статьи 377 НК, а не доход в виде материальной выгоды в соответствии со статьей 376 НК. Эта сумма дохода освобождена от НДФЛ (п. 11 ст. 378 НК). 12.04.2023 [ID: 24723] Каковы будут налоговые последствия по убыткам, полученным в октябре, ноябре, декабре 2022 года? Будут ли начисляться НДС и налог на прибыль на этот убыток?
Показать ответ
Авторский перевод текста на русский язык выполнен экспертами ООО «Norma» и носит информационный характер. С оригиналом ответа на узбекском языке можно ознакомиться по ссылке. – Объектом обложения НДС являются (ч. 1 ст. 238 НК): 1) оборот по реализации товаров (услуг), местом реализации которых является Республика Узбекистан; 2) ввоз товаров на территорию Республики Узбекистан. Прибыль или убыток предприятия не считается объектом обложения НДС. Объектом налогообложения по налогу на прибыль является прибыль, полученная налогоплательщиком. Для юридического лица – это разница между совокупным доходом и расходами, предусмотренными разделом XII НК (ст. 295 НК). Налоговой базой является разница между совокупным доходом и вычитаемыми расходами. Налоговая база определяется нарастающим итогом с начала налогового периода (ч. 4 ст. 296 НК). Налоговая база за 2022 год определяется за период январь–декабрь, отдельно за 9 месяцев и за IV квартал она не рассчитывается. 12.04.2023 [ID: 24724] Чет эл юридик шахсида доимий муассасани рўйхатдан ўтказиш мажбурияти юзага келадими?
Показать ответ
– Солиқ солиш мақсадларида чет эл юридик шахси Ўзбекистон Республикасидаги тадбиркорлик фаолиятини тўлиқ ёки қисман қайси доимий фаолият жойида амалга ошираётган бўлса, ўша жой чет эл юридик шахсининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси деб эътироф этилади (СК 36-м. 1-қ.). Унинг юзага келишига нималар сабаб бўлишлиги Солиқ кодексининг 36-моддасида белгиланган. Сизнинг вазиятингизда чет эл юридик шахси чет элдан олиб келинган асбоб-ускуналарни турт ой мобайнида монтаж қилади. Унда доимий муассасани рўйхатдан ўтказиш мажбурияти юзага келмайди
Показать ответ
1. Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларининг (15.07.2014 й.даги 194-сон ВМҚга 2-илова) 96-бандига мувофиқ ичимлик сувдан дов-дарахтларни суғориш учун фойдаланилишига қуйидаги истисно ҳолатларда йўл қўйилади: ирригация суви бўлмаганда, сув таъминоти ташкилоти қуввати мавжуд бўлганда ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланган жадвал бўйича, фақат тунги вақтда (соат 00.00 дан соат 05.00 гача) йўл қўйилади. Дов-дарахтлар расмий рухсатсиз ёки кўрсатилган вақтдан бошқа вақтда суғорилган ҳолатларда, бир ойда фойдаланилган сув учун тўлов ушбу Қоидаларнинг 87-банди «б» кичик банди бўйича ҳисобланади. Фойдаланилган сувнинг ҳажми сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ базаси ҳисобланади (СК 443-м.). Солиқ органлари «Сувсоз» ДУКдан истеъмолчилар томонидан фойдаланилган сувнинг ҳажмини сўраб оладилар. Агар корхона сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 100 куб метр сув ҳажмидан келиб чиққан ҳолда тўлайдиган бўлса, солиқ инспекцияси солиқни қўшимча ҳисоблайди ҳамда 700 куб метр сув ҳажмидан келиб чиқиб солиқни тўлаш тўғрисидаги талабномани юборади. Шу боисдан сиз корхонангиз томонидан фойдаланилган сув ҳажмини «Сувсоз» ДУК қандай ҳисоблаганини аниқлаштиришингиз ва у билан ягона кўрсаткичларни белгилаб олишингиз керак. Бундан кейин сиз тузатиш киритилган фойдаланилган сув ҳажмини акс эттирган ҳолда солиқ ҳисоботини тақдим этишингиз мумкин бўлади. 2. Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар солиқ базасидан чиқариб ташланади (СК 305-м. 1–5-қ.). Агар сиз буни асослаб бера олсангиз, харажатларни чегиришингиз мумкин бўлади. Акс ҳолда улар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади. 12.04.2023 [ID: 24726] Ушбу вазиятда кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш имкони мавжудми? Директор бензин ҳақини тўлагани ҳисобига корхонада даромад юзага келадими?
Показать ответ
– ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи СК 266, 266-1, 267-моддалари қоидалари билан белгиланган, хусусан:
Сизнинг вазиятингизда директор ўз маблағларидан корхона манфаатларини кўзлаб харажат қилган. Буни қарз шартномаси ёки беғараз ёрдам сифатида расмийлаштириш зарур (СК 297-м. 3-қ. 10-б., СК 299-м.; ФК 732–743-м., ФК 31-боби). Қарз олинган ҳолатда бу ҳисобга олиш шартларига зид келмайди (СК 266-м., СК 267-м.). Агар бу директорнинг беғараз ёрдами бўлса, унда СК 267-моддаси 1-қисми 6-бандини ҳисобга олганда ҚҚСни ҳисобга олишга оид вазият баҳслидир. Чунки директор амалда шахсий маблағлари ҳисобига корхона учун 55 000 сўмлик бензин (мол-мулк) харид қилган. 900 000 сўмлик суммадаги ҚҚСни ҳисобга олиш имконининг йўқлиги my.soliq.uz сайтидаги «Тўлов корпоратив карта орқали амалга оширилганида берилган чекни рўйхатга олиш» хизматининг «техник жиҳатлари» билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шу сабабли СҚ «Тадбиркор ва Солиқчи» Telegram-каналига ариза йўллаб, Солиқ қўмитасининг техник қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этиш лозим Даромад юзага келадими? Директор ўз корхонасига қуйидаги шаклда ёрдам кўрсатди:
Иккала ҳолатда ҳам директор билан корхона ўртасида шартнома расмийлаштириш зарур (ФК 732–743-м., ФК 31-боби). Қарз берилган ҳолатда, суммадан ташқари, шартномада уни қайтариш муддати ва фоиз ставкасини ҳам кўрсатиш лозим (фоизли қарз бўлса). 1-вазият. Беғараз молиявий ёрдам кўринишида маблағлар олганида корхона беғараз олинган мол-мулк кўринишидаги даромадни тан олади (пул – бу мол-мулк). Бунда солиқ солинадиган даромад юзага келади (СК 297-м. 3-қ. 10-б., СК 299-м.). Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи учун бундай даромад суммасига умумий жами даромаддаги даромадлар улуши ҳисобот (солиқ) даври натижалари бўйича устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган ставка (СК 467-м.) бўйича солиқ солинади (СК 468-м. 3-қ.). Бухгалтерия проводкалари: Дт 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» Кт 9380 «Беғараз молиявий ёрдам». 2-вазият. Қарзни қайтариш зарур бўлгани учун олинган маблағлар суммаси даромад бўлмайди. Аммо, корхонада ушбу ҳолатда СК 299-моддасига мувофиқ, олинган маблағлар суммасига эмас, балки беғараз олинган мулкий ҳуқуқ – пул маблағларидан фойдаланиш ҳуқуқининг ҳисобланган суммасига «бошқа» даромад юзага келиши мумкин. Бундай даромад, агар қарз (СК 299-м. 4-қ.):
Бухгалтерия проводкалари: Дт 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» Кт 6820 «Қисқа муддатли қарзлар» (ёки Кт 7820 «Узоқ муддатли қарзлар»). Қуйидаги материаллар билан танишиб чиқишни тавсия этамиз: «Қачон ҚҚСни товарлар ва хизматлар қийматига киритиш мумкин»; «Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига қандай тузатиш киритиш мумкин»; «Жами даромадни Фойда солиғи ҳисоб-китобида қандай акс эттириш лозим». 12.04.2023 [ID: 24737] Корхона таъсисчи жисмоний шахсдан олинган пул шаклидаги заёмни унга асосий воситани топшириш йўли билан қоплаши мумкинми? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Показать ответ
Ҳа, корхона таъсисчи жисмоний шахсдан олинган пул шаклидаги заёмни унга асосий воситани топшириш йўли билан қоплаб бериши мумкин. Бунинг учун заём шартномасига қўшимча келишув тузиш керак. AВни пул шаклидаги заёмни қоплаш эвазига топшириш уни реализация қилиш деб ҳисобланади. Товарни (АВни) реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинади (СК 239-м. 1-қ. 1-б.). AВни реализация қилишдан олинган фойда, фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 6-б.). Солиқ солиш мақсадида фойда солиғи бўйича молиявий натижа (фойда, зарар) СКнинг 298-моддасига мувофиқ аниқланади. 12.04.2023 [ID: 24738] Адвокатлик тузилмаси (шу жумладан адвокатлик бюроси) 2023 йилда ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхат ҳисобига туриши шартми?
Показать ответ
Нотижорат ташкилотлари айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ҳуқуқига эга эмаслар ҳамда ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилари саналадилар (СК 461-м. 2-қ. 13-б.). Адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари, адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ фаолият қисмида, солиқлар ва йиғимлар тўлашдан озод қилинади (божхона тўловлари ва ижтимоий солиқ бундан мустасно) (СК 477-м. 1-қ.). Адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари томонидан тадбиркорлик фаолияти (адвокатларнинг юридик ёрдам кўрсатиши билан боғлиқ бўлмаган) амалга оширилганда ЎзР Солиқ кодексида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда солиқлар ва йиғимлар тўланади (СК 477-м. 2-қ.). Махсус рўйхат ҳисобига туриш тўғрисидаги ариза ҚҚС тўлаш бўйича мажбурият юзага келган кундан бошлаб 5 иш куни ичида, бироқ шахс ҚҚС тўлашга ўтиши лозим бўлган ойнинг биринчи кунидан кечиктирмай юборилади (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илова 10-б.). Адвокатлик тузилмалари тадбиркорлик фаолиятини амалга оширганларида ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхат ҳисобига туришлари шарт. 12.04.2023 [ID: 24741] Нукус шаҳрида жойлашган МЧЖ 31.08.2022 йилдаги ПФ-213-сон Фармоннинг 2-бандига мувофиқ имтиёзларни қўллаш ҳуқуқига эгами?
Показать ответ
31.08.2022 йилдаги ПФ-213-сон Фармонга асосан ер солиғи бўйича имтиёз Қорақалпоғистон Республикаси туманларида жойлашган корхоналарга тақдим этилади. Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши 16 та туман ва 1 та шаҳардан иборат: Амударё, Беруний, Қораўзак, Кегейли, Бозатау, Қўнғирот, Қанликўл, Мўйноқ, Нукус, Тахтакўпир, Тўрткўл, Хўжайли, Тахиатош, Чимбой, Шуманай, Элликқалъа ва Нукус шаҳри. Маъмурий бино республика туманларида эмас, балки Нукус шаҳрида жойлашган ер участкасида эканлиги сабабли корхона 31.08.2022 йилдаги ПФ-213-сон Фармоннинг 2-бандида келтирилган имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
Показать ответ
1. Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунчилиги иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича республика ҳудудида ишлаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга татбиқ этилади. Чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга тўлиқ ёки қисман тегишли бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган корхоналарда Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунчилиги қўлланилади (МК 11 ва 12-м.). Корхоналар, шу жумладан уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари уларнинг раҳбарлари тимсолида иш берувчилар бўлиши мумкин (МК 15-м.). Тегишинча, резидентлар ва норезидентлар билан меҳнат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар ДМ томонидан унинг раҳбари тимсолида тузилади. Бунда норезидентлар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқнома олиш зарур бўлади («Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунга 2-илова 118-б.). Тасдиқномани олиш тартиби Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда (22.02.2022 й. 86-сон ВМҚга 1-илова, кейинги ўринларда – Низом), яъни айнан Низомга 20-иловада (паспортда) кўрсатилган. Тасдиқномани олиш учун аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ва «Лицензия» ахборот тизими орқали юборилиши мумкин. Бунда айрим шахсларнинг тасдиқнома олиши талаб қилинмайди (Низомга 20-илова (паспорт) 12-б.).
Показать ответ
2. Меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадларга ижтимоий солиқ, ЖШДС ва ШЖБПҲга мажбурий бадаллар солинади (СК 403-м. 1-қ., СК 387-м. 1-қ. 1-б; 02.12.2004 й. «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги ЎРҚ-702-II-сон Қонун 10-м.). Бунда чет эллик жисмоний шахслар даромадларидан ШЖБПҲга бадалларни ихтиёрий асосда тўлайдилар. Жисмоний шахслар Ўзбекистонда хорижий юридик шахснинг ДМда ишлаётганликлари учун уларнинг даромадларига Ўзбекистонда солиқ солиниши керак. ДМ жисмоний шахсларга даромад тўлашда ЖШДС бўйича солиқ агенти ҳисобланади (СК 386-м. 1-қ. 3-б.). ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳам иш берувчи томонидан ушлаб қолинади ва тўланади. ДМ ижтимоий солиқ тўловчиси ҳам саналади (СК 402-м.). У солиқни ҳисоблаши ва уни бюджетга тўлаши шарт. 13.04.2023 [ID: 24749] 2023 йил январь ойи учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш керакми? Корхона учун солиқ даври 2023 йил февраль ойидан бошланадими?
Показать ответ
– Агар корхона 2023 йил 1 февралдан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтган бўлса, демак, 2023 йил январь ойида у айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган. Тегишинча, 2023 йил январь ойи учун у Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини 2023 йил 15 февралдан кечиктирмай тақдим этиши керак (СК 470-м. 3-қ. 1-б.). Календарь йил фойда солиғи бўйича солиқ даври саналади (СК 338-м. 1-қ.). Корхонангиз 2023 йил 1 февралдан бошлаб фойда солиғини тўлай бошлайди. Бунда солиқ солиш мақсадларида корхонанинг 2023 йил январь ойи учун даромадлари ва харажатлари ҳисобга олинмаслиги керак. 13.04.2023 [ID: 24750] Воситачи ушбу сертификатларни, уларни сотишни ва кейинчалик сертификат эгасига товарни беришни қандай ҳисобга олиши керак?
Показать ответ
Товарларни (хизматларни) олиш ҳуқуқини берувчи ваучерларни реализация қилиш ёки бепул бериш мазкур товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади (СК 239-м. 5-қ.). Сизнинг вазиятингизда товарлар комитентга тегишли бўлганлиги сабабли совға сертификатларини чиқаришнинг иккита варианти мавжуд: 1) совға сертификатлари комитент томонидан чиқарилади ва воситачига топширилади, воситачи уларни сотади. Бу ҳолда воситачи олинган совға сертификатларини балансдан ташқарида ҳисобга олади. Уларни 006-«Қатъий ҳисобот бланкалари» счётида ҳисобга олиш мумкин; 2) воситачи совға сертификатларини воситачининг розилиги билан чиқаради ва сотади. Бу ҳолда сертификатларни чиқариш харажатлари сотиш харажатларига, 9410-счётга киритилади. Сертификатларнинг ўзи ҳам аввалги вариантда бўлгани каби балансдан ташқарида ҳисобга олинади. Совға сертификатини сотишда воситачи товарни сотишни одатдаги комитентнинг товарларини сотишда бўлгани каби акс эттиради. Харидор ҳақиқатда товарни олиб кетмагунча сертификат харидори олдида комитентнинг кредиторлик қарзи юзага келади. Воситачи саналар, суммалар, сертификатнинг амал қилиш муддати, сертификат бўйича товарларни ҳақиқатда бериш ва бошқа маълумотлар акс эттирилган сотилган сертификатларнинг аналитик ҳисобини алоҳида юритиши керак. Бундай ҳисобни, масалан, Excel форматида юритиш мумкин. Ўрганиш учун қўшимча материаллар: https://buxgalter.uz/publish/doc/text164140_vaucherni_realizaciya_qilishda_qqs_qanday_hisoblanadi 13.04.2023 [ID: 24751] Мазкур вазиятда солиқ оқибатлари юзага келмаслиги учун нима қилиш керак?
Показать ответ
Вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон флебологлар уюшмаси ўзининг нотижорат фаолияти доирасида конференция ўтказади. Ушбу конференцияда иштирок этиш ва сўзга чиқиш учун маърузачилар таклиф этилади. Сиз маърузачиларнинг учиб келиш ва яшаш ҳамда дам олишларини ташкиллаштириш учун харажатлар вакиллик харажатлари эканлигини, Уюшманинг манфаатларини кўзлаб амалга оширилаётганини асослаб беришингиз лозим. Вакиллик харажатлари ЖШДС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатларини юзага келтирмайди (СК 305-м. 1–5-қ., 369-м. 2-қ. 5-б.). Харажатлар нотижорат фаолиятини юритиш мақсадида амалга оширилаётганлиги сабабли Уюшма кирувчи ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга эмас. ҚҚС сотиб олинган товарларнинг (хизматларнинг) қийматига киритилади (СК 267-м. 3-қ.). Тадбиркорлик фаолияти учун харажатлар амалга оширилганда ҳам вакиллик харажатлари бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди (СК 267-м. 1-қ. 5-б.). Мавзуга доир материал: 13.04.2023 [ID: 24752] Бунинг ҳаммасини ҳисобда, Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида қандай акс эттирса тўғри бўлишини айтсангиз.
Показать ответ
Солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 16-б. 2- хатб.). Олдин ўтказилган маблағлар иш берувчининг ҳисобрақамига қайтарилган тақдирда, тўлов манбаида имтиёзни қўллаган иш берувчи қайтарилган суммани жисмоний шахснинг солиқ солинадиган жами даромадига киритиши ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда жисмоний шахсларнинг даромад солиғини солиши лозим (Низом 15-б., АВ рўйхат рақами 2107, 27.05.2010 й.). Корхонадан қуйидагилар талаб қилинади:
Экспертнинг фикрига кўра, ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби ойлик асосда тақдим этилиши сабабли 2022 йилдаги имтиёз акс эттирилган ойлар учун ҳисоб-китобларни қайта топшириш зарур. 2022 йил учун аниқлаштирилган Ҳисоб-китоб тақдим этилганда, агар корхонада солиқ бўйича ортиқча тўлов суммаси қўшимча ҳисобланган солиқ суммасини қопламаса, корхонада пеня юзага келиши мумкин (СК 110-м.). Бухгалтерия ҳисобида акс эттириш:
13.04.2023 [ID: 24754] Ўтган йил учун солиқ ҳисоботида хато аниқланган бўлса, 2023 йилда нима қилиш керак?
Показать ответ
Агар 2022 йилни ҳали «ёпмаган» ва молиявий ҳисоботни тақдим этмаган бўлсангиз, солиқни ҳисоблаш бўйича проводка суммасига тузатиш киритинг. Агар йил «ёпиб» бўлинган бўлса, у ҳолда 2023 йилда хато суммасига, мазкур корхона учун хато суммасининг муҳимлигига қараб, Дт 6410–Кт 8710 ёки 9340 бухгалтерия проводкасини беринг. Сиз 2022 йил 9 ойи учун ва, агар тақдим қилиб бўлинган бўлса, 2022 йил учун йиллик аниқлаштирилган Фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишингиз, шунингдек қўшимча ҳисобланган солиқ суммасини тўлашингиз лозим (СК 83-м.). 13.04.2023 [ID: 24755] Бу зарар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириладими?
Показать ответ
Сизнинг вазиятингизда лизинг объекти муддатидан аввал қайтариб олинган. Объектнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа бухгалтерия ҳисобида қандай аниқланиши ҳақида мана бу ердан билиб олишингиз мумкин: https://buxgalter.uz/uz/publish/doc/text181449_lizing_oluvchida_lizingni_qanday_hisobga_olish_kerak Фойда солиғи солиш мақсадида амортизацияланадиган активнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа СК 298-моддасига мувофиқ аниқланади. Агар солиқ солиш мақсадида АВ чиқиб кетиши натижасида зарар кўрилган бўлса, корхона унинг юзага келиш сабабини аниқлаши даркор. Корхонанинг оъектни олишдан мақсади – ундан фойдаланиб, даромад кўришидир. Мазкур ҳолда лизинг муносабатлари охиригача етмаган. Бу нима сабабдан юз берган? Объект қайтарилиб, унинг чиқиб кетишидан корхонанинг зарар кўришига нима сабаб бўлган? Агар корхона зарарни реал ҳолатлар асосида иқтисодий жиҳатдан асослаб бера олса, фойда солиғи бўйича олиқ базаси аниқланишида у чегирилади (СК 305-м. 1–5-қ.). Акс ҳолда бу чегирилмайдиган харажатдир.
Показать ответ
– Корхона, жами даромад ҳажмидан қатъи назар, фойда солиғи ва ҚҚС тўлашга ихтиёрий равишда ўтиш ҳуқуқига эга. Буни ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишга ариза тақдим этилган ойдан кейинги ойнинг бошидан амалга ошириш мумкин (СК 462-м. 7-қ.). Ўтишгача бўлган давр учун, агар айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси ҳисобланган бўлсангиз, сизда ушбу солиқ бўйича мажбуриятлар сақланиб қолади (масалан, 2022 йил декабрь ойи учун). Эслатиб ўтамиз! Ариза топшириш учун my.soliq.uz сайтидаги «ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш» интерактив хизматидан фойдаланинг. Аризани тўлдиринг ва ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун аризани ДСИга юборинг. ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтганда буни ҚҚС тўлашга ўтаётган ой бошлангунгача 7 иш кунидан кечиктирмай амалга ошириш керак (Низомнинг 12-б., 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илова). «Узоқ» хизматлар реализациясидан даромадни аниқлашнинг ўзига хос жиҳатлари Таълим хизматларини кўрсатиш муддати қоидага кўра бир ойдан ошишини, масалан, 6 ёки 12 ойни ташкил этишини ҳисобга олган ҳолда, СК 303-м. меъёрларини ҳисобга олишингиз зарур, хусусан:
Фойда солиғи Таълим хизматларини кўрсатиш, шу жумладан тест ва имтиҳонларни ўтказишни ташкил қилиш ижтимоий соҳадаги фаолият саналади (СК 59-м. 1-қ. 2-б.). Бунда юридик шахснинг беғараз олинган мол-мулк кўринишидаги даромадларни ҳисобга олган ҳолда тегишли фаолият турларидан даромадлари жами йиллик даромаднинг камида 90 %ини ташкил қилса, у ижтимоий соҳада фаолият юритувчи шахс деб тан олинишини инобатга олиш лозим. Шу тариқа, ташкилотингиз ИФУТ коди бўйича (24.08.2016 йилдаги 275-сон ВМҚга 1-илова) ва сизга берилган лицензия шартлари бўйича ижтимоий соҳага мансуб бўлса, фойда солиғи бўйича ноль ставкани қўллашингиз мумкин (СК 337-м. 1-қ. 4-б.). ҚҚС ҚҚС бўйича ўқитиш (таълим) соҳасида хизматлар реализацияси бўйича айланмани солиқ солишдан озод қилиш назарда тутилган (СК 243-м. 1-қ. 10-б.). Бунда имтиёзни my.soliq.uz порталида «Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича мурожаат» хизмати орқали тасдиқлашингиз, келгусида ЭҲФда ва ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботларида ҚҚС бўйича имтиёзнинг автоматик қўлланилишидан фойдаланишингиз муҳим саналади. Эслатиб ўтамиз! Солиқ тўловчида «имтиёзли» фаолиятни амалга ошириш учун тегишли лицензиялар ва бошқа рухсат этувчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирдагина, агар қонунчиликка мувофиқ унинг амалга оширилишини лицензиялаш лозим бўлса ёки рухсат этувчи ҳужжатлар талаб этилса, ҚҚС бўйича имтиёзни қўллаш мумкин (СК 243-м. 2-қ.). Солиқ солинадиган айланмаларни ва ҚҚС солишдан озод этиладиган айланмаларни амалга оширадиган солиқ тўловчилар СК 268-моддасига мувофиқ айланмаларнинг алоҳида ҳисобини юритиши шарт (СК 243-м. 3-қ.). ЖШДС ва ижтимоий солиқ МҲТФдан солиқлар бўйича фаолият турларига доир ҳеч қандай преференциялар ва имтиёзлар назарда тутилмаган. Шу сабабли уларни СК XIII бўлимига ҳамда СК XIV бўлимига мувофиқ ҳисоблайсиз ва тўлайсиз. Ресурс солиқлари Агар кўчмас мулкка эгалик қиладиган бўлсангиз, мол-мулк солиғи (СК 411–413-м.м.), ер солиғи (СК 425–427-м.м.) ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (СК XVII бўлими) бўйича мажбуриятлар юзага келади. Имтиёзлар ҳам берилиши мумкин... Мол-мулк солиғи ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ базаси маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш (бундан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари мустасно), жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади (СК 414-м. 1-қ. 1-б.). Ер солиғи солинмайдиган ер участкаларига маданият, таълим, соғлиқни сақлаш (бундан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари банд қилган ерлар мустасно) ва ижтимоий таъминот объектлари эгаллаган ерлар киради (СК 428-м. 2-қ. 2-хатб.). 13.04.2023 [ID: 24758] Фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани шакллантириш учун компенсация келиб тушганда транспорт харажатларига сарфларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?
Показать ответ
МДҲ давлатларига товарларни экспорт қилувчи корхоналар маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш ҳуқуқига эга (07.05.2020 й. ПҚ-4707-сон.). Маблағлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни қўллаб-қувватлаш агентлиги томонидан Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан ажратилади. Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатлари чегириб ташланадиган харажатларга, ушбу харажатларнинг 50 %игача компенсациянинг келиб тушиши эса корхона даромадларига киритилиши керак (СК 305-м., 301-м.). Компенсациянинг келиб тушиши қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилиши 21766 саволга жавобда батафсил тавсифланган. 13.04.2023 [ID: 24759] Каким образом списывается сумма НДС по приобретенным сырью и материалам, ранее принятая к зачету при их приобретении, и требуется ли ее отражение в налоговом отчете?
Показать ответ
Авторский перевод текста на русский язык выполнен экспертами ООО «Norma» и носит информационный характер. С оригиналом ответа на узбекском языке можно ознакомиться по ссылке. В случае порчи или утраты товаров, превышающих нормы естественной убыли, они подлежат списанию в соответствии с пунктом 2 части 1 статьи 269 НК. В бухгалтерском учете корректировку суммы НДС, отнесенной в зачет, отразите так:
В отчете по НДС (прил. N 1, рег. МЮ N 3221 от 24.02.2020 г.) корректировку суммы НДС, отнесенной в зачет, отразите так:
|
||||||||||||||||||||||||||||

