Ответов: 241
|
Ответы эксперта. Налоговый учет
20.04.2023 [ID: 24859] Имтиёз Фойда солиғи ҳисоб-китобида ва бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
Показать ответ
– 2023 йил 1 январгача тадбиркорлик субъектлари, тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган ЖШДС суммаларини онлайн-НКМ, уларга уланадиган 2D-сканерлар, маълумотлар тўплаш терминаллари ёки штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини ўқиш ҳамда идентификациялаш учун мўлжалланган бошқа қурилмаларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин ҳар бир қурилма учун 4 БҲМдан кўп бўлмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқига эга эди (04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарор 3-б.). Агар корхона 2D-сканерни 2023 йилда сотиб олган бўлса, имтиёз қўлланилмайди. Фойда солиғи бўйича имтиёзни қўллаш учун сотиб олинган қурилма қийматини (ҳар бир қурилма учун 4 БҲМдан кўп бўлмаган миқдорда) Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 100-сатрида акс эттириш лозим. Шундан кейин Ҳисоб-китобнинг 150-сатридаги сумма Ҳисоб-китобнинг 100-сатридаги суммага камайтирилиши керак. Бухгалтерия ҳисобида имтиёз алоҳида ўтказма билан акс эттирилмайди. Фойда солиғи ҳисобланишини акс эттирадиган бухгалтерия ўтказмаси бюджетга тўланадиган суммага берилади. Яъни, имтиёзлар қўлланилиши инобатга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси кўрсатилади. 20.04.2023 [ID: 24860] Корхона ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчиси ҳисобланадими? Агар тўловчи ҳисобланса, қайси ҳажмга солиқ солиниши керак?
Показать ответ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олишни ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали қазилмаларни ажратиб олишни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўловчилар деб эътироф этилади (СК 449-м. 1-қ.). Қум-шағал аралашмаси норуда қурилиш материаллари гуруҳи таркибидаги фойдали қазилма ҳисобланади. Корхонангиз фойдали қазилма қазиб олиш билан шуғуллангани боис ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўловчи ҳисобланади. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган объект бўлиб Қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилманинг ҳажми ҳисобланади. Қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилманинг ҳажми қазиб олиш (ажратиб олиш), бирламчи ишлов бериш, қайта ишлаш ва ташишнинг бутун технологик цикли доирасида юзага келадиган технологик йўқотишлар ҳажмини чегирган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли орган томонидан тасдиқланган нормалар доирасида, бундай нормалар мавжуд бўлмаганда эса – солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган нормалар доирасида аниқланади (СК 450-м. 1, 2-қ.). Қонунчиликда белгиланган тартибда дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари натижасида қазиб олинган (ажратиб олинган) норуда фойдали қазилмалар, бундан реализация қилинган фойдали қазилманинг ҳажми мустасно, солиқ солиш объекти ҳисобланмайди (СК 450-м. 5-қ). Мазкур нормада корхонангизга татбиқ этилмайди, чунки қазиб олинган бутун ҳажм қум ва шағал сифатида ҳамда тайёр маҳсулот таркибида реализация қилинади. 24.04.2023 [ID: 24878] Платит ли предприятие, оказывающее услуги такси, НДС?
Показать ответ
Авторский перевод текста на русский язык выполнен экспертами ООО «Norma» и носит информационный характер. С оригиналом ответа на узбекском языке можно ознакомиться по ссылке. – Объектом обложения НДС является оборот по реализации товаров (услуг), местом реализации которых является Республика Узбекистан (п. 1 ч. 1 ст. 238 НК). Освобождаются от обложения НДС услуги по перевозке пассажиров по единым тарифам городским пассажирским транспортом и пассажирским автомобильным транспортом общего пользования (за исключением такси, в том числе маршрутного) по тарифам, устанавливаемым органами государственной власти на местах (подп. «а» п. 15 ст. 243 НК). Служба такси не освобождена от НДС, предприятие обязано уплачивать НДС при оказании данной услуги. 24.04.2023 [ID: 24882] Чем считаются лекарственные средства, упакованные торговым предприятием: промышленным продуктом или товаром? Правильно ли доначислять дополнительно налог, так как товар был продан ниже себестоимости?
Показать ответ
Авторский перевод текста на русский язык выполнен экспертами ООО «Norma» и носит информационный характер. С оригиналом ответа на узбекском языке можно ознакомиться по ссылке. – Упаковка товаров является элементом торговой деятельности. При упаковке лекарственных растений его свойства, состав не меняются. То есть новые продукты не появляются в результате упаковки. По этой причине для вас лекарственные растения – товар, а не промышленный продукт. Материалы для упаковки продукции (пленка, этикетка и др.) относятся к материальным затратам на производство и включаются в себестоимость продукции производителями (п. 1.1.2 Положения, утв. ПКМ № 54 от 5.02.1999 г.). Для торговых организаций это будет расходами по реализации (п. 2.1.2.10 Положения). В Налоговом кодексе отсутствует норма определения налоговой базы при реализации товаров (услуг) по цене ниже их себестоимости или при их безвозмездной передаче. Однако, если цена сделки ниже или выше рыночной стоимости товаров (услуг), налоговые органы вправе внести коррективы в налоговую базу по НДС (ч. 4 ст. 248 НК). В этом случае полученный доход включается в совокупный доход (п. 25-1 ч. 3 ст. 297 НК). 24.04.2023 [ID: 24887] ЭҲФда акс эттирилган ҚҚСни ҳисобга олинадиган ва ҳисобга олинмайдиган солиқларга тақсимлаш мумкинми?
Показать ответ
– Сиз бу вазиятда сотиб олинган товарлар бўйича ҚҚС суммаларини ҳисобга олинадиган ва ҳисобга олимайдиган солиқларга тақсимлашингиз шарт эмас. Корхонада ҚҚСдан озод қилинган айланмалар йўқлиги боис ЭҲФда ҚҚСнинг бутун суммасини ҳисобга олишга ҳақлисиз. Шу жумладан офисда ишлатиш учун сотиб олинган асбоб-ускуналар бўйича ҚҚСни ҳам (СК 266-м. 1-қ.). 24.04.2023 [ID: 24888] Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими?
Показать ответ
– Бино бузилиши учун компенсацияга солиқ солиш борасида экспертларнинг 2 та бир-бирига зид фикрлари мавжуд. Фикрлардан бирига кўра, корхонада АВ чиқиб кетиши рўй беради ва корхона унинг учун компенсация кўринишида тўлов олади. Бунда СК 298-моддасига мувофиқ, АВ чиқиб кетишидан даромад (фойда) аниқланади, у фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 6-б.). Шунингдек бу товарларни сотиш бўйича айланма саналади ва унга ҚҚС солинади (СК 239-м. 1-қ. 1-б.). Бошқа экспертлар ҳам АВ таркибидаги бинонинг чиқиб кетишида АВ чиқиб кетишидан олинган даромад (фойда) жами даромад таркибига киритилади, деб ҳисоблайдилар. Бироқ, уларнинг фикрига кўра, бино бузилиши учун компенсация олиш даромад олишга олиб келмайди. Нафни баҳолаш имконияти мавжуд бўлган тақдирда ва бундай нафни баҳолаш мумкин бўлган даражада ҳисобга олинадиган пул ёки натура шаклидаги иқтисодий наф даромад деб эътироф этилади (СК 42-м.). Компенсация олишдан нафни эса баҳолаб бўлмайди. Корхона бинони сотмаган, уни олиб қўйганлар. Шунингдек, агар корхонанинг биноси олиб қўйилмаганда, корхона у ерда фаолиятини давом эттириб, даромад олиши мумкин бўлганини инобатга олиш лозим. Бино олиб қўйилгани учун корхона, аксинча, потенциал даромадларини йўқотади. Шу сабабли бу вазиятда солиқ оқибатлари юзага келмайди. 24.04.2023 [ID: 24889] Қўшма корхоналарга қандай солиқ имтиёзлари берилади?
Показать ответ
Солиқ имтиёзлари солиқ тўловчиларга, шу жумладан қўшма корхоналарга Солиқ кодексига мувофиқ тақдим этилади. Айрим солиқлар бўйича солиқ имтиёзлари, ҚҚС, акциз солиғи солинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилганда ва (ёки) реализация қилинганда акциз солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан фақат белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 %га камайтириш тарзида ва кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин (СК 75-м. 5-қ.). Солиқ кодекси ва (ёки) Президент қарорларига кўра солиқ имтиёзини қўллаш бўйича белгиланган талабларга мувофиқ келганда ҚК улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Айнан ҚК учун алоҳида солиқ имтиёзлари назарда тутилмаган. Агар ҚК реализация қилиш бўйича айланмаси ҚҚСдан озод қилинган товарларни (хизматларни) реализация қиладиган бўлса, бу имтиёзни қўллаш мажбурийдир (СК 75-м. 6-қ.). Қўшма корхона устав фондига ҳиссаларнинг бир қисми бир ёки бир нечта хорижий жисмоний ва (ёки) юридик шахсларга тегишли эканлигини англатади. СК 471–472-моддалари шартларига мувофиқ келганда қўшма корхонага киритилган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларнинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланадиган муддатга ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод қилиш кўринишида солиқ имтиёзлари берилади. Мавзу бўйича материал: 22126 26.04.2023 [ID: 24908] Ушбу ҳолат билан боғлиқ қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
Показать ответ
Сизнинг ҳолатингизда корхона экспорт шартномасини тузади ва норезидентга экспорт хизматларини кўрсатади. Хизматлар (ишлар) экспорти – Ўзбекистон юридик ёки жисмоний шахси томонидан хорижий давлат юридик ёки жисмоний шахсига, уларни кўрсатиш (бажариш) жойидан қатъи назар, хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)дир («Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонун 11-м.). Хизматларни реализация қилиш айланмаси, агар уларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса, ҚҚС солиш объекти ҳисобланади (СК 238-м. 1-қ. 1-б.). Хизматлар (таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш) кўчар мол-мулк билан бевосита боғлиқ бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилаётганлиги сабабли, хизматлар кўрсатиш жойи Ўзбекистон ҳисобланади (СК 241-м. 3-қ. 2-б.). Ушбу айланмага 12 % ставка бўйича ҚҚС солинади (СК 258-м.) Экспортга товарлар (хизматлар) сотишдан тушган фойдага ноль ставка бўйича фойда солиғи солинади (СК 337-м. 1-қ. 6-б.) 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб фойда солиғи бўйича солиқ солиш базасини камайтириш шаклидаги имтиёз товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажми улушидан қатъи назар, экспортчи ташкилотларга татбиқ этилади (СК 337-м. 8-қ.; 30.09.2022 й. ПФ-228-сон 1-б.). Солиқнинг ноль ставкасини қўллаш учун СКнинг 337-моддаси 9-10-бандлари шартлари ҳам бажарилиши лозим. 26.04.2023 [ID: 24910] Бундай даромад ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида қандай акс эттирилади?
Показать ответ
– 2021 йил февраль ойида ЎзР молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султоновнинг жисмоний шахслар томонидан корхоналарнинг устав фондига киритиладиган пулсиз шаклдаги улушларга ЖШДС солиниши тўғрисида фикр билдирилган мақоласи чоп этилган эди. Ушбу мақола билан «Устав фондига мол-мулкни киритишга солиқ солинадими» ҳаволаси орқали танишиш мумкин. Шундан сўнг, ЎзР ССП ҳузуридаги Ҳакамлик суди судьяси Нодир Юлдашевнинг МВ вакилининг фикрига қўшилмаслиги билдирилган мақоласи чоп этилган эди. Ушбу мақола билан «Жисмоний шахсларнинг устав фондига киритган улушига солиқ солиш масаласига доир» ҳаволаси орқали танишиш мумкин. Экспертнинг фикрига кўра, жисмоний шахснинг пулсиз шаклда киритадиган улуши унинг даромади ҳисобланмайди ва унга ЖШДС солинмайди. Aммо, агарда сиз УФга жисмоний шахс томонидан пулсиз шаклда киритилган улушга ЖШДС солишга қарор қилган бўлсангиз, буни ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттиришингиз шарт. МВ вакилининг фикрига биноан, ушбу вазиятда жисмоний шахсда СКнинг 375-моддаси 4-бандига мувофиқ мол-мулкни реализация қилишдан олинган мулкий даромад юзага келади. Мулкий даромадлар ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 012-сатрида ва ушбу Ҳисоб-китобга 6-иловада акс эттирилади. Мулкий даромадларга ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга мажбурий бадаллар солинмайди. Шу боисдан бундай даромадлар мазкур солиқ ва ажратмаларнинг ҳисоб-китобига киритилмайди. 26.04.2023 [ID: 24911] Бу ҳолда қурилиш материалларини етказиб берувчилардан материалларни сотиб олишдан ва коммунал харажатлардан ҚҚСни ҳисобга олишимиз мумкинми?
Показать ответ
Корхона ҚҚС киритилган қурилиш материаллари ва коммунал хизматлар ҳақини тўлайди. Агар корхона ушбу харажатларни ҚҚС солинадиган фаолият учун амалга оширса, у ҳолда кирувчи солиқ суммаларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга (СК 266-м. 1-қ.). Омборхонадан ҳақ тўламай фойдаланиш учун томонлар текин фойдаланиш шартномасини тузишлари керак. Уни «E-ijara» тизимида рўйхатдан ўтказиш керак. Давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида сақланаётган ТМЗ қолдиқлари инвентаризациядан ўтказилмайди ва солиқ солиш мақсадларида солиқ тўловчининг омборида мавжуд эмас деб баҳоланади (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚ 3-б. «в» кичик б.). 26.04.2023 [ID: 24914] Ўтказилаётган тадбир доирасида қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин, қандай бошланғич ҳужжатларни расмийлаштириш зарур?
Показать ответ
Саволингизда 3 та вазият тилга олинган. Бунда ЖШДС солиш объекти мавжуд бўлган тақдирдагина фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисоблаш амалга оширилади. 1-вазият. Соврин жамғармасига эга реклама акцияси Ўтказилаётган акция «Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг (07.06.2022 йилдаги ЎРҚ-776-сон) 21-моддасидаги мезонларга мувофиқ келса, у реклама акцияси деб номланиши мумкин. Бунда СК 369-моддаси 2-қисми 14-бандидаги ёпиқ рўйхат талаблари бажарилаётган бўлса, у ҳолда акция сотувни оширишга қаратилган, бу мижозларнинг фаоллигини акс эттирувчи тадбир дастури бажарилиши билан тасдиқланади – бундай акция доирасида мол-мулкнинг берилиши жисмоний шахснинг даромади деб тан олинмайди. Реклама харажатлари иқтисодий жиҳатдан асосланган харажатлар ҳисобланади (СК 305-м. 4-қ.). Бундай харажатлар ҳужжатлар билан тўғри расмийлаштирилганда корхонангиз фойда солиғини ҳисоблашда уларни чегириб, уларга ҚҚС солмайди (СК 239-м. 3-қ.). Реклама акцияларини бошланғич ҳужжатлар билан тўғри расмийлаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
2-вазият. Муайян ҳажмдаги товарларни харид қилганлик учун бизнес-ҳамкорларга бонуслар (авиачипталар) бериш Саволингиз мазмунидан келиб чиқиб, авиачипталар жисмоний шахсларга берилган, сотув таргети ва харид ҳажмини бажариш шартлари меҳнат шартномасида эмас, балки корхонангизнинг маркетинг сиёсатида қайд этилган, деган хулосага келиш мумкин. Тегишинча, бундай тўлов мукофот ҳисобланмайди, балки моддий наф тарзидаги даромад деб тан олинади (СК 376-м. 1-қ.). Корхонанинг бундай харажатлари фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланмайдиган харажатлар ҳисобланади (СК 317-м. 3-б.). Авиачипталарнинг ҳисобдан чиқарилиши реализация қилиш бўйича айланма деб тан олинмайди (СК 239-м. 4-қ. 6-б.), сабаби халқаро ташишлар учун авиачипталар бўйича кирувчи ҚҚС мавжуд эмас. 3-вазият. Ходимларга йўлланмалар кўринишидаги бонуслар Ходимларга йўлланмалар кўринишида бонуслар берилишига 2-вазиятдагига ўхшаб солиқ солинади. Бироқ, ЖШДСни ҳисоблашда, агар йўлланмалар ЎзР солиқ резидентлари бўлган ходимларга берилаётган бўлса, 2,11 МҲЭКМ миқдоридаги имтиёзни қўллаш мумкин (СК 378-м. 10-б.). Бунда йўлланмаларни харид қилишда сизга ҚҚС тақдим этмасликлари керак эди. Ҳақиқатда хизмат Ўзбекистон ҳудудида кўрсатилмаслиги боис, тегишинча, бундай реализация қилиш ҚҚС солиш объектига кирмайди. Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, йўлланмаларни харид қилишда кирувчи ҚҚС мавжуд эмаслиги боис бундай йўлланмаларни бериш ҚҚСга доир реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди (СК 239-м. 4-қ. 6-б.).
Показать ответ
– 2020 йил 1 январдан бошлаб фоизлар кўринишидаги даромадларга, агар улар ЎзР норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларга тўланса, тўлов манбаида солиқ солинади (СК 351-м., СК 387-м.). Бу ҳолда солиқ агенти бўлган корхонангиз солиқни айирган ҳолда фоизли даромад суммасини тўлайди. Норезидентларга фоизли даромадни тўлаш чоғида солиқ ставкаси – 10 % (СК 353-м.). Одатда, корхона пировард натижада тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш, ривожлантириш ва даромад олишга йўналтирилган муайян ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун заём олади. Заём берувчига фоизли даромад тўлаш бўйича харажат – иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган, шу сабабли чегириб ташланадиган харажат (СК 305-м.). Бу ерда СК 317-моддаси 11-бандини қўллаб бўлмайди. Норезидентнинг даромадидан ушлаб қолинган солиқ суммаси солиқ ҳисоботида харажат сифатида алоҳида акс эттирилмайди. Ушбу суммани фоизлар бўйича харажатлар таркибида ҳисобга оласиз.
Показать ответ
– Вазиятнинг тавсифига кўра, шартнома бўйича қарз АҚШ долларида ўлчанади, тўлов эса шартномага қўшимча битимга мувофиқ белгиланган ставка бўйича Россия рублида амалга оширилади. Сизнинг ҳолатингизда қарз шартномаси бўйича операциялар ҳисоби баланснинг валюта моддаси сифатида АҚШ долларида, МБ курси бўйича сўм эквивалентида акс эттирилган ҳолда юритилади. Баланснинг валюта моддалари маълум даврларда қайта баҳоланади (22-сон БҲМС 2, 4-§). Сизнинг ҳаракатларингиз: 1) қарзни ўтказиш санасида МБнинг ушбу санадаги курси бўйича АҚШ долларида (400 минг АҚШ доллари + фоизлар) қарз миқдорини қайта баҳоланг; 2) қарздорлик тўловини (400 минг АҚШ доллари + солиқни чегириб ташлаган ҳолда фоизлар) курс бўйича Россия рублида 1 АҚШ доллари = 75 рубль ҳисобида амалга оширинг. Бухгалтерия ҳисобида тўловни рублда, эквивалентни эса ЎзР МБ томонидан ушбу санада белгиланган Россия рубли курси бўйича сўмда акс эттирасиз. Бунда қарздорлик суммаси ва маҳаллий валютада ўтказилган сумма ўртасида фарқ юзага келиши мумкин, бу бошқа молиявий даромад ёки харажат сифатида ҳисобга олиниши керак. Эътибор беринг, доллардаги қарздорликни белгиланган курс бўйича рублда тўлаш натижасида юзага келадиган фарқ валюта операцияларидан курс фарқи сифатида эмас, балки бошқа молиявий даромад ёки харажат сифатида ҳисобга олиниши керак (МНҲ 160-бет ёки 210-бет); 3) норезидентнинг даромадларидан солиқ фоиз қарзларининг қайта баҳоланган суммасидан, яъни МБнинг тўлов кунидаги курси бўйича АҚШ долларидаги фоиз бўйича қарзлар суммасидан ҳисобланади. Шартли мисол Тўлов 2022 йил 10 март куни амалга оширилади. 1 АҚШ доллари курси = 11 407 сўм, 1 Россия рубли = 150 сўм. Қарз бўйича ҳисобланган фоизлар – 2 000 АҚШ доллари (шартли). Тўлов санасидаги умумий қарз 4 585 614 минг сўмни ((400 минг + 2 минг) х 11 407) ташкил этади (ўтказма санасида қайта баҳолангандан кейин қарзни ҳисобга олиш счёти сальдоси). Норезидентнинг фоизлар кўринишидаги даромадидан солиқ ҳисоб-китоби: 2 000 х 10 % = 200 АҚШ доллари. 200 х 11 407 = 2 281,4 минг сўм – бюджетга ўтказилади. Халқаро шартнома ва даромад олувчининг резидентлик сертификати мавжуд бўлганда, сиз халқаро шартнома қоидаларини қўллашга ҳақлисиз (СК 351-м. 2-қ. 2-б., 353-м. 1-б., 357-м.). Солиқ ушлаб қолингандан кейин қарз олувчининг қарзи 401,8 минг АҚШ долларини (402 минг – 200) ташкил этади, бу сўм эквивалентида – 4 583 332,6 минг сўм (401,8 минг х 11,407) бўлади. Қарз олувчи қарз берувчига 30 135 минг рубль (401,8 минг х 75) ўтказади. Бухгалтерия ҳисобида МБ курси бўйича қарзнинг сўмда тўланиши қуйидагича акс эттирилади:
27.04.2023 [ID: 24931] 1. Юридик шахснинг УФга ҳисса муассиснинг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
2. Бу ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланадими? Фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими?
Показать ответ
1. УФга ҳисса материалларни ҳисобга олувчи счётларда (1000) қайд этилган ТМЗ ҳисобланса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари берилади:
УФга ҳисса сифатида товарлар ёки ТМ берилаётган бўлса, бухгалтерия ўтказмалари уларни реализация қилишда бўлганидек берилади. 2. Реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС солиш объекти ҳисобланади (СК 238-м. 1-қ. 1-б.). Юридик шахснинг УФга ТМЗни киритиш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади ва унга ҚҚС солинади (СК 239-м. 4-қ. 1-б.). ЭҲФни ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатган ҳолда тақдим этиш лозим. УФга ҳисса сифатида мол-мулкни олган юридик шахс кирувчи ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун СК 266-моддаси 1-қисмидаги шартлар бажарилиши керак. УФга ҳисса сифатида ТМЗни бериш натижасида корхона фойда олган бўлса, у фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 6-б.). Чиқиб кетиш натижасида зарар кўрилган, бироқ ТМЗ бозор қиймати бўйича берилган бўлса, солиқ базасини аниқлашда зарар чегириб ташланади.
Показать ответ
Бухгалтерия ҳисоби ҳисоблаш принципи бўйича юритилади. Хўжалик операциялари ва воқеалари улар бўйича пул маблағлари олинган ёки тўланган пайтда эмас, балки улар амалга оширилган пайтда бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади (Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Қонуннинг 18-м., 1-сон БҲМСнинг 16-б.). Операцияларни бажариш ва уларни амалга ошириш учун буйруқ бериш фактларини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун асос ҳисобланади (Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Қонуннинг 14-м.). Солиқ тўловчининг хорижий валютада ифодаланган даромадлари ҳақиқатда даромадлар олинган санада белгиланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютага қайта ҳисобланади. Норезидентнинг солиқ суммаси норезидентга даромад тўлаш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади. ЎзР СКнинг 367-моддасига мувофиқ, даромадни тўлаш куни, шу жумладан даромадни солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақларига ўтказиш ёки даромадлар пул шаклида олинганда — унинг топшириғига кўра учинчи шахсларнинг ҳисобварақларига ўтказиш куни даромад олинган сана ҳисобланади. Хулоса: Жисмоний шахс – ЎзР норезидентига даромадларни ҳисоблаш хизматлар кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи бошланғич ҳужжат расмийлаштирилган санада амалга оширилади. ЖШДС эса даромадларни ўтказиш кунида ушлаб қолинади. Ижтимоий солиқ ойнинг охирида, хизматлар кўрсатилганлиги факти расмийлаштирилганда ҳисобланади. 15.05.2023 [ID: 25135] Имеются ли в вышеописанной ситуации признаки открытия нерезидентом постоянного учреждения?
Показать ответ
Авторский перевод текста на русский язык выполнен экспертами ООО «Norma» и носит информационный характер. С оригиналом ответа на узбекском языке можно ознакомиться по ссылке. – Признаки возникновения постоянного учреждения перечислены в статье 36 НК. Тот факт, что работники иностранного предприятия в течение 2–4 месяцев выполняют монтажные и обучающие работы, не приводит к появлению постоянного учреждения. Подробнее читайте в материалах: «Невозникновение ПУ при монтаже завезенного оборудования»; «Возникновение постоянного учреждения иностранной компании»; «Когда оказание услуг нерезидентом может привести к образованию ПУ»; «Когда образуется постоянное учреждение российской компании».
Показать ответ
Авторский перевод текста на русский язык выполнен экспертами ООО «Norma» и носит информационный характер. С оригиналом ответа на узбекском языке можно ознакомиться по ссылке. 1. Доходы в виде оплаты труда, полученные до 1 января 2028 года работниками по трудовым договорам с резидентами Технопарка, облагаются налогом на доходы физических лиц по фиксированной ставке 7,5 % (п. 8 № УП-5099 от 30.06.2017 г.). 2. При заполнении отчета по НДФЛ и социальному налогу резиденты IT- Park должны разделить доходы (кроме процентов и дивидендов), начисленные физическим лицам, на две категории:
Основанием для такого разделения является то, что НДФЛ с доходов в виде заработной платы работникам по трудовым договорам удерживается в размере 7,5 %. Остальная часть доходов (кроме процентов и дивидендов) рассчитывается по ставке НДФЛ 12 %. В отчете по НДФЛ и социальному налогу:
Показать ответ
1. Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати (08.06.2020 й. ПҚ-4742-сон тасдиқланган) мавжуд. Ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслар учун бажариладиган мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, қурилиш-таъмирлаш ишларини (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишларини) бажаришлари мумкин (Рўйхатнинг 7-б.). Яъни ушбу ишларнинг буюртмачилари жисмоний шахслар бўлиши керак. Қурилиш ташкилоти юридик шахс ҳисобланади. Жисмоний шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида қурилиш ташкилоти учун Рўйхатнинг 7-бандига мувофиқ мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, қурилиш-таъмирлаш ишларини бажаришга ҳақли эмас. 2. Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларнинг даромадларига лимитлар белгиланмаган. Улар исталган миқдорда даромад олишга ҳақли. Маълум чегаралардан (100 млн сўм ёки 1 млрд сўм) ошганда улар ўзини ўзи банд қилган шахс бўлиб қолаверади ва улар учун солиқ солиш тартиби ўзгармайди. 15.05.2023 [ID: 25138] 2023 йил февраль ойи учун имтиёзни қўллаш керакми ва қандай миқдорда?
Показать ответ
– Икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар ушбу даромадлар олинган ҳар бир ой учун 1,41 МҲЭКМ миқдоридаги даромадлар бўйича ЖШДСдан қисман озод этилади. Имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан алоҳида тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади (СК 380-м. 1-қ. 5-б.). Солиқ имтиёзига бўлган ҳуқуқ йўқотилган тақдирда, солиқ тўловчи уни йўқотган пайтидан эътиборан ўн беш кун ичида бу ҳақда ундан солиқни ушлаб қоладиган юридик шахсга маълум қилиши керак (СК 380-м. 5-қ.). Ходимангизнинг фарзандларидан бири 2023 йил 16 февралда 16 ёшга тўлганлиги сабабли, у айнан ўша кундан бошлаб имтиёзга бўлган ҳуқуқни йўқотади. Экспертнинг фикрига кўра, солиқ имтиёзини қўллаш учун сиз февраль ойи учун имтиёзли даромад суммасини кунлар бўйича ҳисоблашингиз керак. 2023 йил февраль ойида МҲЭКМ 920 000 сўмни ташкил қилади, МҲЭКМ 1,41 баравари – бу 1 297 200 сўм. 2023 йил февраль ойида 28 кун бор, имтиёзни эса 15 кунга қўллаш мумкин. Тегишинча, ходимангизнинг 2023 йил февраль ойида имтиёзли даромади миқдори 694 928,57 сўмни (1 297 200 / 28 х 15) ташкил этади. 22.05.2023 [ID: 25212] Мазкур вазиятда норезидент даромадларидан солиқ ва ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келадими?
Показать ответ
ҚҚС ҚҚС солиш объекти бўлиб реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади (СК 238-м. 1-қ. 1-б.). Сизнинг корхонангиз Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилганлиги боис ҚҚС солиш мақсадида Ўзбекистон Исроил компаниясининг видеотасвирга тушириш хизматларини реализация қилиш жойи ҳисобланади (СК 241-м. 1–2-қ.). ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келади. Солиқ агенти сифатида сизнинг корхонангиз ҚҚСни ҳисоблаши, уни хорижий компаниядан ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши шарт. Шартнома Ўзбекистонда тўланадиган ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда тузилган бўлса, солиқ агенти уни ўз ҳисобидан тўлаши керак. ҚҚС тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тўланган солиқ суммасини СКнинг 37-бобига мувофиқ ҳисобга олиш ҳуқуқини беради (СК 255-м.). Норезидентнинг даромадларидан солиқ Норезидент ҳисобланган юридик шахсларнинг солиқ агентида солиқ солинадиган даромадлари СКнинг 351-моддаси 2-қисмида белгиланган. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишлар бажариш, хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар солиқ солиш мақсадида норезидентларнинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадлари жумласига киритилмайди (СК 351-м. 3-қ. 2-б.). Исроил компанияси томонидан Исроил ҳудудида видеотасвирга тушириш хизматлари кўрсатилганда норезидент даромадларидан солиқ тўлаш мажбурияти юзага келмайди. |

