Ответов: 591
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет
Показать ответ

1. Йиғилган мосламани кузатув камераси деб атамайлик, чунки камера унинг таркибий қисмидир. Савол жавобида уни кузатув мосламаси дея атайлик, амалда ва бухгалтерия ҳисобида ҳам тўғри атама танлаш керак. Кузатув мосламасининг келажакда қандай тан олинишидан (асосий восита ёки инвентарь) қатъий назар унинг таннархига материаллар қиймати, эл/энергия ва бошқа харажатлар киритилади (4-сон БҲМС 34-б, 5-сон БҲМС 2д, 12-б.).

Асосий восита сифатида тан олиниш меъзонларидан бири нарх меъзонидир, ташкилот уни мустақил белгилаши мумкин (5-сон С 4-б.). Кузатиш мосламалари асосий восита сифатида тан олинса, уларнинг қийматини:

  • агар кузатиш мосламасини йиғилган шаклда харид қилсангиз 0820 счётида,
  • йиғиш ишлари ташкилотда амалга оширилса 0890 счётида шакллантиришни тавсия қилган бўлар эдик (сизга тегишли материаллардан бошқа корхона йиғиш хизматини кўрсатганда ҳам).

Асосий воситалар учун 5-сон БҲМСда белгиланган меъзонларга мос келмаган активларни инвентарь ва хўжалик жиҳозлари сифатида тан олинг ва фойдаланишга топширгандан кейинги ҳисобини 014 балансдан ташқари счётда юритинг (4-сон БҲМС 68-б, 21-сон БҲМСга 2-илова 449-б.).

Фойдаланишга топширилаётган инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг бир бирлик (комплект) учун харид қилиш пайтидаги қиймати 10 БҲМдан ошса, уларнинг қиймати муддати кечиктирилган харажатларга киритиши мумкин. Бунда кечиктирилган харажатларни камайтириш, яъни уларни харажатларга ҳисобдан чиқариш “қийматни ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариш” ёки “тенг меъёрда” усулларидан бирини қўллаш орқали амалга оширилади (4-сон БҲМС 69-б).

2. Ушбу кузатув мосламалари мол-мулк солиғи объекти эмас.

Улар кўчмас мулк сифатида давлат рўйхатидан ўтадиган иншоот эмас. СК 411-моддаси 2-қисмида назарда тутилган қурилиши тугалланмаган объектлар - давлат рўйхатидан ўтадиган қурилиши тугалланмаган  бино ва иншоотлардир (28.11.2022 йилдаги 803-сон ЎРҚ 1-м. 2-қ).

 

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика