Ответов: 450
|
Ответы эксперта. Юридический помощник
10.07.2025 [ID: 32584] Норезидент жисмоний шахс бўлган чет эл фуқароси билан тузиладиган ижара ёки турар жойдан фойдаланиш шартномаси хорижий валютада тузилса, мазкур шартнома амалдаги қонунчиликка мувофиқ қонуний ҳисобланадими?
Показать ответ
Валюта муносабатларини тартибга солиш тўғрисидаги Қонунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилиши белгиланган. (ЎРҚ-N 841-XII 9-м. ,07.05.1993 й.). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.09.2017 йилдаги ПФ-5177 сонли Фармонининг 3-бандида белгиланганишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар (иш ва хизмат)лар учун тўловларни чет эл валютасида амалга ошириш тақиқлан, лекин "Тошкент" РФБ савдолари орқали давлат акция пакетларини хорижий инвесторларга сотиш ҳамда халқаро тажрибага мувофиқ халқаро тўлов карталари орқали тўловлар бундан мустасно (02.09.2017 й. ПФ-5177нинг 3-б.). Шуни ҳисобга олиб хулоса қилиш мумкинки, сизнинг ҳолатингизда тўловлар чет эл валютасида халқаро тўлов тизимлари (Visa, MasterCard ва бошқалар) орқали амалга оширилганда, бу Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид ҳисобланмайди.
|

