Ответов: 9
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет
Показать ответ

Саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди.

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилувчи корхоналар чекланган савдо устамалари ва референт нархларини шакллантириш доирасида чекланган нархларни қўллаш қоидаларига риоя қилишлари керак.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб 31.10.2016 йилдаги ПҚ-2647-сон қарорнинг дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилишда чекланган савдо устамалари тўғрисидаги 1-банди ўз кучини йўқотди (29.12.2023 й. ПҚ-422-сон, 9-илова 1-б.) (изоҳларни ҳисобга олган ҳолда). Аммо “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунга асосан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана реализация қилиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади (25.04.1997 й. ЎРҚ-415-I-сон, 19, 20-м.).

Бундай тартиб 06.04.2017 йилдаги 185-сон ВМҚ билан белгиланган. Ушбу ҳужжатда дори воситалари ва тиббиёт буюмлари бўйича чекланган савдо устамаларининг миқдорлари келтириб ўтилган:

  • улгуржи реализация қилишда – сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда (Низом 5-б., 06.04.2017 й. 185-сон ВМҚга 1-илова);
  • чакана реализация қилишда –улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари бўйича – харид қилиш нархи ёки улгуржи нархнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда (Низом 10-б., 06.04.2017 й. 185-сон ВМҚга 2-илова).

Эътибор беринг

1 апрелдан бошлаб дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинган (28.12.2023 й. ЎРҚ-891-сон). ҚҚС белгиланган тартибда ҳисобланади.

Шунингдек, референт нархларини шакллантириш доирасида дори воситалари учун чекланган нархларни қўллаш бўйича талаблар амал қилади (Низом, 10.06.2020 й. АВ рўйхат рақами 3242-сон). Тиббиёт буюмларига нисбатан референт нархларини қўллаш бўйича талаблар йўқ.

Ҳозирги вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда референт нархлари реестрини шакллантиришни назарда тутувчи 10.06.2020 йилдаги АВ рўйхат рақами 3242-сон Низомга ўзгартиришлар киритиш бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика