Ответов: 11
|
Ответы эксперта. Юридический помощник
31.07.2025 [ID: 32774] Бухгалтер бўлиб кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган ушбу ходим аудитор сертификатини олиши мумкинми?
Показать ответ
Саволга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари жавоб беради. Аудиторлик ташкилоти у ҳақидаги маълумотлар Аудиторлик ташкилотлари реестрига киритилган санадан бошлаб аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Аудиторлик ташкилотининг фирма номи «аудиторлик ташкилоти» сўз бирикмасини ўз ичига олиши керак. У ҳақидаги маълумотлар Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига киритилган пайтдан бошлаб 3 ой муддат ичида Аудиторлик ташкилотлари реестрига маълумотлар киритилмаган тижорат ташкилоти ўз номида «аудиторлик ташкилоти» сўз бирикмасини ишлатиш ҳуқуқига эга эмас (25.02.2021 й. ЎзР Қонуни 677-сон 27-м.). Аудитор – аудиторнинг малакавий сертификатига эга бўлган жисмоний шахс (25.02.2021 й. ЎзР Қонуни 677-сон 3-м. 2-хатбоши). Аудиторнинг малакавий сертификати – аудиторнинг малакасини тасдиқловчи ва унга аудиторлик ташкилоти таркибида аудиторлик хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат. Уни республика аудиторлар жамоат бирлашмаси номзоднинг малакавий имтиҳонни муваффақиятли топшириши шартида беради. Агар номзод халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлса, аудитор сертификати имтиҳонсиз берилади (25.02.2021 й. ЎзР Қонуни 677-сон 19-м.). Сертификат олиш учун номзод олий маълумотга ва олий маълумот олгандан кейин охирги ўн йилдан камида 3 йил бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида (шу жумладан ўриндошлик бўйича) ёки олий таълим ташкилотида «Бухгалтерия ҳисоби» ёхуд «Аудит» фанини ўқитиш бўйича иш стажига эга бўлиши керак. «Бухгалтерия ҳисоби» ва «аудит» мутахассисликлари бўйича магистр дипломига эга номзод учун аудиторлик ташкилотида камида 1 йил иш стажи (шу жумладан ўриндошлик бўйича) талаб қилинади. Номзоднинг иқтисодий мутахассисликлар бўйича илмий даражаси мавжуд бўлганда бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида иш стажи талаб қилинмайди (25.02.2021 й. ЎзР Қонуни 677-сон 21-м.). Имтиҳондан ўтиш учун номзод республика аудиторлар жамоат бирлашмасига 25.02.2021 й. 677-сон Қонуннинг 22-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар иловаси билан ариза тақдим этади. Имтиҳонни муваффақиятли топширгандан кейин номзодга малакавий комиссия баённомаларини олгандан сўнг 10 кунлик муддатда аудитор сертификати расмийлаштирилади (25.02.2021 й. ЎзР Қонуни 677-сон 25-м.). Маълумот учун Бухгалтерлар ва аудиторлар имтиҳон маркази сайтида https://baim.uz/ имтиҳонларни ўтказиш бўйича зарур маълумотларни топишингиз мумкин.
|

