Ответов: 33
Ответы эксперта. Кадровый учет
Показать ответ

Штат жадвали ташкилотнинг ички расмий локал ҳужжати бўлиб, унда ташкилотнинг ички тузилмаси, штат таркиби ва штат сони қайд этилган бўлади.

Штат жадвалини тасдиқлаш, унга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тартиботи Меҳнат кодекси ва меҳнат тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари билан тўғридан-тўғри тартибга солинмаган (бюджет ташкилотлари бундан мустасно). Лекин ушбу қонун ҳужжатларнинг мазмунига кўра, иш берувчи ташкилотнинг тузилмасини мустақил тарзда шакллантиради, таркиб сонини белгилайди, зарур ҳолларда эса штат жадвалига ўзгартириш/қўшимчалар киритади.

Штат жадвалига ўзгартириш/қўшимчалар қуйидаги тусда бўлиши мумкин:

- корхонанинг фаолиятида ташкилий ўзгаришлар муносабати билан бўш лавозимларни ёки бутун бўлинмаларни чиқариб ташлаш;

- ишлаб чиқаришни кенгайтириш ёхуд бажарилаётган ишлар ёки кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини ошириш зарур бўлганда янги штат бирликларини киритиш;

- ташкилотнинг ходимлар сони (штати)ни қисқартириш;

- мансаб маошларини ўзгартириш;

- таркибий бўлинмаларнинг ва лавозимларнинг номларини ўзгартириш ва ҳ.к.

Штат жадвалига ўзгартириш/қўшимчаларни икки усул билан расмийлаштирса бўлади:

- тегишли ўзгартириш/қўшимчалар тўғрисида буйруқ чиқариб;

- янги штат жадвалини тасдиқлаш тўғрисида буйруқ чиқариб.

Шундан келиб чиқиб, штат жадвалидаги бўлим номини ўзгартириш учун ходимнинг розилигини олиш талаб этилмайди.

Показать ответ

Хозрасчетное предприятие вправе устанавливать повышенные тарифные коэффициенты, если его финансовые возможности это позволяют (п.2 ПКМ №6 от 11.01.2012г.).

Установленные тарифные ставки утверждаются в коллективных договорах или иных локальных нормативных актах предприятия.

Вопросы по теме: 13079, 8246, 978.

Показать ответ

Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари ВМ 17.04.2019 й. 325-сон қарори 3-иловасида келтирилган тартибда берилади.

Унга кўра, тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун номзодлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) тегишли тоифадаги техникани бошқариш учун дастурлар бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳнома;

б) диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўқиганлиги тўғрисидаги диплом варақасидан кўчирма нусхалар;

в) 3х4 см ўлчамдаги 2 та фотосурат;

г) соғлиғи тўғрисида маълумотнома;

д) имтиҳонни топширган ҳамда имтиҳондан ўтганларнинг тракторчи-машинист гувоҳномаси учун йиғимларни тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

е) имтиҳон варақаси;

ё) фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат;

ж) жисмоний шахсларнинг идентификация рақами.

Имтиҳонлар жараёнида номзодларнинг аввал назарий билимлари, кейин амалий билимлари текширилади.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика