Ответов: 33
Ответы эксперта. Налоги - 2020
Показать ответ

"Қўқон" ЭИЗ қатнашчиларига 26.10.2016 й. ПФ-4853-сон Президент Фармонининг 3-, 4- ва 5-бандлари қоидалари татбиқ этилади (12.01.2017 й. ПФ-4931-сон Президент Фармони 6-б.).

ПФ-4853-сон Президент Фармонининг 3-банди учинчи хатбошисига кўра, "Қўқон" ЭИЗ қатнашчилари қуйидагилардан озод этилади:

- бўшаб қоладиган маблағларни янги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, реконструкция қилиш ва техник, технологик қайта жиҳозлаш, кенгайтириш, ишлаб чиқариш биноларини қуриш, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хом ашё ва материаллар харид қилишга мақсадли йўналтирган ҳолда ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ускуналар, хом ашё, материаллар ҳамда бутловчи буюмларни, маҳсулот экспорт қилинганда вужудга келадиган қўшилган қиймат солиғининг манфий суммаси қайтарилмаслиги ҳуқуқи билан божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) (2019 йил 16 майдан кучга кирган 15.05.2019 й. ПФ-5719-сон Президент Фармони таҳририда).

Шундай қилиб, "Қўқон" ЭИЗ қатнашчилари томонидан олиб кириладиган товарлар 2019 йил 16 майдан бошлаб божхона тўловларидан озод қилинади. Корхона ихтиёрида қолган пул маблағларидан Фармонда кўрсатилган мақсадларда фойдаланилади.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика