Ответов: 33
|
Ответы эксперта. Трудовой договор
04.02.2020 [ID: 16309] Корхона касаначини меҳнат вазифасини корхонада амалга оширувчи бошқа доимий лавозимга кўчирмоқчи. Бундай вазиятда корхона қандай йўл тутиши лозим?
Показать ответ
Касаначиларнинг ишлаш тартиби Касаначилик тўғрисидаги низомга мувофиқ (ВМнинг 11.01.2006 й. 4-сон қарорига 1-илова) амалга оширилади. Муайян сабабларга кўра касаначини бошқа доимий ишга ўтказиш меҳнат шартномаси шартларини ўзгартиради. Агар касаначи бундай ўзгаришга рози бўлса, меҳнат шартномасига қўшимча битим тузилади. Қўшимча битимда ўзгартирилган меҳнат шартлари акс эттирилади. Шундан сўнг корхона раҳбари касаначини бошқа доимий ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради (МК 96-м.). |