Ответов: 1204
|
Ответы эксперта. Кадровый учет
05.03.2020 [ID: 16723] Можно ли отправить на дочернее предприятие в России своих работников на временную работу по гражданско-правовым договорам?
Показать ответ
Из вопроса не совсем ясно, имелось ли в виду под словами «свои работники» - работники, состоящие в трудовых отношениях с работодателем (т.е. в штате предприятия), или предприятие набирает в Узбекистане работников по гражданско-правовым договорам для выполнения работ в РФ. В первом случае, предприятие направляет своих работников в командировку в РФ для выполнения работ и гражданско-правовых договоров заключать нет необходимости. Во втором случае с гражданами заключаются гражданско-правовые договора на выполнение подрядных работ, оказание услуг и т.д. на территории РФ. Третий вариант, учитывая, что ваше дочернее предприятие будет являться юридическим лицом-резидентом РФ, граждане в качестве трудовых мигрантов могут заключить временные трудовые договора или гражданско-правовые договора с дочерним предприятием. Во всех трех случаях законодательство не запрещает работу граждан Узбекистана в РФ. В случае если ваши работники, состоящие в штате, будут работать в РФ временно по заключенным там договорам с дочерним предприятием, то здесь им будет необходимо предоставить отпуска (трудовые или без сохранения заработной платы) на время работы в РФ.
Показать ответ
Штат (ходимлар сони) қисқартирилиши муносабати билан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилиш Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан амалга оширилади. Ушбу модданинг 3-қисмига асосан ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди. МКнинг 102-моддаси 6-қисмига асосан ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври қўшилмайди. Демак, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёпилгандан сўнг огоҳлантириш муддати давом этади. Мисол: Огоҳлантириш даври 01.03.2020 йилгача бўлганда ходим 25.02.2020 йилдан 10.03.2020 йилгача бўлган муддатга (15 кун) меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим қилди. Шунда огоҳлантириш муддатининг қолган 5 куни 15.03.2020 йилда тугайди. 16.03.2020 йилда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин. Ходим касал бўлган давр, яъни меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган кунлар тўлиқ тўлаб берилади. 05.03.2020 [ID: 16739] Как оформить договор отработки (за оплату контракта в ВУЗе) с работником-заочником, если он учится без отрыва от производства на полной ставке?
Показать ответ
Условие отработки студентом на предприятии в течение определенного периода времени после окончания учебы, может быть определено в контракте с ВУЗом или в отдельном договоре между студентом и предприятием. Условие об отработке также можно включить в трудовой договор отдельным пунктом (путем оформления доп.соглашения к трудовому договору). В трудовом или в отдельном договоре сразу можно предусмотреть санкции за неотработку и другие условия. 15.03.2020 [ID: 16794] Шу сабабли бу ходим билан ўзи эгаллаб турган лавозими бўйича қандай қилиб қонун доирасида ечим қабул қилса бўлади? Ишдан бўшатиш керакми (қайси моддаларга асосланиб) ёки бошқа вариантлар борми?
Показать ответ
Қонунчиликда ногиронларга бир нечта имтиёзлар ўрнатилган. МКнинг 220-моддасига асосан ТМЭКнинг ногиронларга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, уларнинг вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари ҳақидаги тавсияларини бажариш иш берувчи учун мажбурийдир. I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади. I ва II гуруҳ ногиронларига 30 календарь кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил берилади. МКнинг 143 ва 144-моддаларига асосан I ва II гуруҳ ногиронларига таътил ишга киргандан кейин уларнинг хоҳиши бўйича 6 ой ўтмасдан олдин ва ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилади. МКнинг 150-моддасига асосан, ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин. Унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади. Иш хақи сақланмаган таътиллар 12 ой ичида 3 ойдан ошмаслиги керак. I ва II гуруҳ ногиронларига уларнинг хоҳишига кўра йилига 14 кунгача иш ҳақи сақланмаган таътил берилиши шарт. Яъни 3 ойлик таътилдан фақат 14 куни ногироннинг хоҳишига кўра, қолгани эса иш берувчи билан келишув асосида берилади. Ногиронлик тайинланган бўлса ҳам, агарда ногиронга ишлаш мумкин бўлса, ушбу ходимдан ишга чиқмаган кунлари учун асословчи ҳужжатни талаб қилишингиз мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли қарорининг 1-иловасида ногиронликни белгилаш мезонлари кўрсатиб ўтилган. Илованинг 28-бандида инсон ҳаёт фаолияти асосий турлари чекланиши учта даражага ажратилади. Ушбу банднинг “ж” кичик бандида ҳаёт фаолияти чекланиши III даражасида инсон меҳнат фаолияти билан шуғуллана олмаслиги кўрсатилган. МКнинг 100-моддаси 2-қисми 2-бандига асосан, ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолса, меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин. МКнинг 100-моддаси 2-қисми 3 ва 4-бандларига асосан, ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин. Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда МКда белгиланган барча кафолатларга риоя қилиниши шарт. 15.03.2020 [ID: 16815] Бундай ҳолни ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси деб тушуниладими ва ойлик иш ҳақининг неча фоизи миқдорида тўлаб берилади?
Показать ответ
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (АВ томонидан 17.04.2015 йилда 2667-сон билан рўйхатга олинган) 27-бандига асосан, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳудудий амбулатор-поликлиникалар томонидан ҳомиладорликнинг бирйўла 126 календарь кунига берилади. Туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда ҳомиладорлик ва туғиш таътилини узайтириш учун туғруқ муассасаси томонидан яна 14 календарь кунига меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 08.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатга олинган) 48-бандига асосан ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади. Агарда ходимга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бошқа касаллик асосида берилган бўлса, нафақа Низомнинг 26-31-бандларига асосан тўлаб берилади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақасида “Ташхис” ва “Якуний ташхис” сатрида вақтинча меҳнатга лаёқатсизликка сабаб бўлувчи касаллик кўрсатилади.
Показать ответ
ВМнинг 06.09.2019 йилдаги 743-сон қарорининг 1-бандига асосан, Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ташкилотларда банд бўлган хизматчиларнинг кенг тарқалган лавозимлари ходимлари айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 4-иловага мувофиқ тасдиқланган. Ушбу қарорнинг 3-бандига асосан, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича устамалар, қўшимча ҳақлар ва разрядлар 2019 йил 1 январдан бошлаб қўлланилади. Шунга мувофиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ташкилотларда қарорнинг 4-иловасида кўрсатилган ходимларнинг 2019 йил 1 январдан 2019 йил сентябргача бўлган иш ҳақини янги разрядлар бўйича қайта ҳисоблаб чиқиш ва тўлаб бериш керак. 09.04.2020 [ID: 17042] Является ли заражение сотрудника на рабочем месте вирусом Covid-19 несчастным случаем на производстве?
Показать ответ
Заражение сотрудника коронавирусом не является несчастным случаем на производстве. Расследованию и учету подлежат следующие несчастные случаи: травмы, отравления, тепловые удары, взрывы, аварии, разрушения зданий, сооружений и конструкций, ожоги, обморожения, утопления, поражения электротоком и молнией, повреждения в результате контакта с животными, насекомыми и пресмыкающимися, террористических актов, а также иные повреждения здоровья при стихийных бедствиях (землетрясениях, оползнях, наводнениях, ураганах и др.), происшедшие при выполнении трудовых обязанностей (а также в командировках) на территории предприятия и за ее пределами (п.2 Прил. к ПКМ №286 от 06.06.1997 г., далее - Положение). Как видно, такие случаи как заражение коронавирусом, или каким-либо другим инфекционным заболеванием, в Положении не описаны. То есть, несчастным случаем на производстве следует понимать увечья или иные повреждения здоровья, имеющие причинную связь с выполняемой работой и происшедшее внезапно, т.е. которое сразу видно, где именно произошло. Это подтверждает п.1 раздела II Положения, где указано, что о каждом несчастном случае на производстве пострадавший или очевидец должен немедленно сообщить руководителю подразделения. Последний в свою очередь должен: - срочно оказать первую медицинскую помощь пострадавшему и организовать его доставку в медсанчасть или в другое лечебное учреждение; - сохранить до начала работы комиссии по расследованию обстановку на рабочем месте и состояние оборудования таким, каким оно было в момент происшествия (если это не угрожает жизни и здоровью окружающих работников и не приведет к аварии). При коронавирусе это сделать невозможно Кроме этого Положением устанавливается, что работодатель обязан составить акт формы Н-1 и направить копии акта профсоюзному комитету, представителю органа Государственного комитета промышленной безопасности или Узгосэнергонадзора, министерству (органам хозяйственного управления), вышестоящему хозяйственному органу - по их требованию. При эпидемии же действуют совсем другие правила. Из изложенного следует, что инфицирование вирусом не рассматривается как несчастный случай на производстве. В данном случае работодатель несёт административную и уголовную ответственность за необеспечение установленных мер по предотвращению распространения вируса, а также требований Закона «О санитарно-эпидемиологическом благополучии населения» и других санитарных норм. 10.04.2020 [ID: 17083] Ушбу ҳолатда ходимларимиз бизни судга берса, биз учун қандай салбий оқибатлар юзага келиши мумкин?
Показать ответ
Меҳнат кодексининг 76-моддасига кўра, муддатли меҳнат шартномалари қуйидаги ҳолларда тузилиши мумкин: - бажарилажак ишнинг хусусиятинини инобатга олган ҳолда. Масалан, иш мавсумий характерга эга бўлганда ёки корхонада маълум ҳажмдаги ишлар пайдо бўлганда; - ишни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда. Масалан, асосий ходим вақтинча ишга келолмаслик даврига (меҳнат ва ижтимоий таътилларда бўлганда), шунингдек муддатли меҳнат шартномаси тузилиши ходимнинг илтимосига асосланган бўлганда; - корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини бажарувчи ходим билан; - қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда. 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сонли Президент Фaрмонининг 6-бандига асосан, микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларига, тегишли таълим муассасасини тамомлаган даврдан бошлаб 3 йил ичида биринчи марта ишга кираётган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчилари билан тузиладиган меҳнат шартномаларидан ташқари, ходимларнинг розилигини олган ҳолда, муайян муддатли меҳнат шартномалари, жумладан, вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришга (муддатли меҳнат шартномалари), тузишга рухсат берилган. Меҳнат шартномалари муддати тугаганда ходимни ишдан бўшатиш мумкин. Корхона карантин пайтида янги ходимларни ишга қабул қилмай туриш мумкин. Агар ходимлар корхонани судга берса ва суд ходимлар фойдасига қарор қабул қилса, МКнинг 112-моддасига асосан иш берувчининг жавобгарлиги юзага келади. Улар қуйидагилардан иборат: - мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаш; - судга шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар (мутахассислардан маслаҳат олиш, иш юритиш учун кетган харажатлар ва бошқалар) учун компенсация; - ходимнинг ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда маънавий зарар учун компенсация. Ходимнинг илтимосига кўра, суд ишга тиклаш ўрнига унинг фойдасига юқоридаги харажатлардан ташқари камида 3 ойлик иш ҳақи миқдорида қўшимча ҳақ ундириб бериши мумкин. Саволда кўрсатилган ҳолатда карантинни инобатга олиб, ходимлар блан шартномани бекор қилиш ўрнига унинг муддатини узайтириб, ходимлар розилиги билан уларга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътиллар берилиши мумкин.
Показать ответ
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (АВ томонидан 17.04.2015 йилда 2667-сон билан рўйхатга олинган) 8-бобига асосан, бажараётган ишининг хусусиятига кўра юқумли, паразитар касалликларни тарқатиш хавфини туғдирадиган шахслар ишдан четлаштирилиб, иш берувчи томонидан мумкин бўлган иш билан таъминланмаганда даволаниш даврига меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади. Бунда табелда меҳнатга лаёқатсизлик даври бўлиб, «К» (касаллик) белгиси қўйилиши мумкин. Бунда тўловлар Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 08.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатга олинган) 26-30-бандларига асосан амалга оширилади. Шунингдек, 26.03.2020 йилдаги ПҚ-4652-сон Президент қарорида коронавирус инфекцияси юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга 100 млн. сўм, инфекцияни юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда 250 млн. сўм миқдорида бир марталик тўлов белгиланган.
Показать ответ
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан, мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Кодекснинг 255-моддасига мувофиқ ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо чораларини қўллашга меҳнат бўйича давлат инспекторлари, меҳнат бўйича давлат ҳуқуқий инспекторлари ҳақлидир. 08.05.2020 [ID: 17344] Аёллар пенсия ёшига тўлгандан кейин иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкинми?
Показать ответ
МКнинг 100-моддаси 2-қисми 7-бандига асосан, ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлиши меҳнат шартномасини бекор қилишга асос бўлади. Бунда аҳамият бериш керакки, ходим нафақат пенсия ёшига тўлиши (аёллар учун - 55 ёш), балки унинг давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлиши керак. Шу асосларга кўра аёлларни пенсия ёшига тўлгандан кейин иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин. Лекин 07.03.2019 й. ПҚ-4235-сонли Президент қарорининг 1 бандига биноан аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланган. Меҳнат кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилмаганлиги сабабли бугунги кунда иккита норматив-ҳуқуқий ҳужжат нормалари бир-бирига тўғри келмайди. Маълумки, Президент қарорига нисбатан кодекс юқорироқ юридик кучга эга. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда, юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади. Бугунги кунда кодекснинг янги таҳрири тайёрланмоқда ва ушбу кодексда бундай тафовутлар бартараф этилган бўлади. ПҚ-4235-сонли Президент қарори хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга қаратилганлигини инобатга олиб, бугунги кунда Президент қарорида белгиланган тартибга риоя этишни тавсия қиламиз. 20.05.2020 [ID: 17416] Бизнинг иш фаолиятимиз қандай ташкил этилади ва ойлик иш ҳақи қандай тўланади?
Показать ответ
2020 йил 1 майдаги Ф-5569-сонли Президент фармойиши билан Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба сув омбори»да юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилган. Ушбу фармойиш билан Ҳукумат комиссиясига 10 кун муддатда сув босган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманлари аҳолисига қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳоли пунктларини янада обод ва кўркам қилиш мақсадида маданий-маиший ҳамда бошқа ижтимоий объектлар қурилиши ва мазкур қурилиш ишларини молиялаштириш юзасидан таклифлар киритиш бўйича топшириқлар берилган. Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига Сирдарё вилоятида сув тошиши муносабати билан аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни доимий ва узлуксиз равишда қабул қилиш, фуқароларга зарур тушунтириш ишларини ташкил этиш мақсадида туну-кун ишлайдиган қисқа рақамли телефон линияси ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилган. Шунга асосан сув омборида юзага келган тошқин билан боғлиқ барча саволлар билан Ҳукумат комиссияси ва қисқа рақамли телефон линиясига мурожаат қилиш тавсия этилади. Тошқин натижасида мактаб биноси бузилганлиги оқибатида янги мактаб биноси қурилгунга қадар ўқитувчилар иш фаолияти карантин пайтида қандай ташкил этилган бўлса, худди шундай ташкил этилиши ҳам мумкин.
Показать ответ
Расходы по проезду к месту командировки и обратно возмещаются командированному работнику в размере стоимости проезда всеми видами транспорта общего пользования (включая арендные и коммерческие), кроме такси (п.10 Инструкции рег. МЮ №1268 от 29.08.2003 г., далее - Инструкция). Личный автомобиль не является транспортом общего пользования. В вашем случае руководитель может принять решение о полном возмещении расходов на оплату бензина для личного транспорта командированного на основании представленных чеков. Не рассматриваются в качестве дохода физических лиц компенсационные выплаты при служебных командировках, фактически произведенные выплаты на проезд к месту командировки и обратно, включая оплату бронирования, на основании подтверждающих документов (п.8 ч.2 ст.369 НК). При отсутствии проездных документов, для работников бюджетных организаций оплата проезда командировки осуществляется в размере 0,08% БРВ за каждый километр. В других организациях, при отсутствии проездных документов, оплата проезда командированному работнику оплачивается в размерах, установленных в коллективном соглашении (договоре), трудовом договоре, но не менее 0,08% БРВ. Расследованию и учету на предприятии подлежат следующие несчастные случаи (п.2 Прил. к ПКМ №286 от 06.06.1997 г): - происшедшие при выполнении трудовых обязанностей (а также в командировках) на территории предприятия и за ее пределами; - при совершении каких-либо действий в интересах предприятия, хотя и без поручения работодателя, по выполнению своих функциональных обязанностей, а также с целью предотвращения аварий, гибели людей и сохранения имущества предприятия; - в рабочее время на личном транспорте, при наличии письменного приказа работодателя о разрешении на использование его для служебных поездок; - в рабочее время на транспорте с работником, передвигающимся для выполнения задания работодателя, а также с работником, чья деятельность связана с передвижением между объектами обслуживания; - в рабочее время нанесение телесных повреждений другим лицом при исполнении трудовых обязанностей на основании сведений органов внутренних дел. При проведении расследования несчастного случая устанавливается наличие и размер вины самого работника в происхождении ДТП. Касательно вреда, нанесенного имуществу работника в случае, указанном в вопросе, предприятие не несет ответственности, т.к. работник пользовался лично своим автотранспортом и работодатель не мог повлиять на совершение ДТП. 31.05.2020 [ID: 17529] Бу ҳамма ходимларга тегишлими? Масалан, 0,5 ставкада кунига 4 соат, 0,75 ставкада кунига 6 соат ишлайдиган ва шу кунги кундузги навбатчилиги 11 соатга тўғри келган ходимларга.
Показать ответ
Меҳнат кодексининг 121-моддасига асосан байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Бу қоида барча ходимларга тааллуқли, яъни ходим қанча ставкада ёки сменада ишлашидан қатъи назар унинг байрам олди иш куни 1 соатга қисқаради. Агар корхонада ишлаб чиқариш узлуксиз характерга эга бўлиб, ходимнинг сменасини қисқартириш иложи бўлмаса, унда ушбу ходимга 1 соат иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади ва МКнинг 157-моддасига асосан камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. 03.06.2020 [ID: 17530] Умуман ҳозирда шу тоифадаги ўқитувчилар (яъни олий маълумотга эга эмас ўқитувчилар) мактабларда дарс ўтишга ҳақлими?
Показать ответ
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига (Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сонли қарори билан тасдиқланган) 2-иловада мактаб ўқитувчилари лавозимлари ва уларга таълим даражаси бўйича энг паст (минимал) талаблар кўрсатиб ўтилган. Унга кўра, бошланғич синфлар ўқитувчилари ўрта-махсус касб-ҳунарга доир маълумотли, умумтаълим мактаблари юқори синф ўқитувчилари эса олий маълумотли бўлиши талаби қўйилган. Бундан ташқари, Классификаторнинг 19-бандига мувофиқ айрим ҳолларда Классификаторда белгиланган маълумотнинг энг паст (минимал) даражасига ёки йўналишига эга бўлмаган, лекин етарли даражада амалий тажрибага эга бўлган, ўзларига юкланган лавозим вазифаларини тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажарадиган ходимлар маълумотнинг тегишли даражасини ёки маълумотнинг бошқа йўналишини талаб қиладиган лавозимга қабул қилиниши мумкин. Юқоридагиларни инобатга олиб, ўрта-махус педагогик маълумотга эга бўлган шахс бошланғич синфларда ўқитувчи лавозимида ишлашга хақли ва шу тоифадаги ўқитувчилар олий маълумотли бўлиши шарт деган талаб раҳбарият томонидан қўйилиши асоссиздир.
Показать ответ
МКнинг 105-моддасига асосан вақтинча ишга олинган ходим билан муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаши билан бекор қилинади, шунингдек иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган (асосий) ходимнинг ишда бўлмаган вақтига тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади. Ушбу модда бўйича ходим таътилларда (меҳнат, бола парваришлаш таътиллари ва ҳ.к.) бўлган даврда ҳам меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин. Ушбу модда ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга ҳам тегишли. МКнинг 237-моддасига асосан ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади. Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади. Муддати тугаганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ишга жойлашиш кунига қадар 3 ойгача бу аёлларга ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. 11.06.2020 [ID: 17618] Автотранспорт воситаси ўзига тегишли бўлмаган ходимларимизга ҳам компенсация ҳисоблашимиз мумкинми? Агар мумкин бўлса, компенсация ҳисоблаш буйруғига қандай ҳужжатлар нусхасини илова қилишимиз керак?
Показать ответ
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сонли қарорининг 3-иловасида ўз шахсий енгил автомобилларидан фойдаланганда ходимларга компенсация тўлаш кўрсатиб ўтилган. Лекин корхона ўз молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, ходимларга бошқа ҳолларда (шу жумладан, ишончнома орқали автомобиль бошқарилганда) компенсация тўланиши тақиқланмаган. Бундай компенсацияларни тўлаш тартиби корхона ички (локал) ҳужжатларида белгиланиши мумкин. Масалан, ишончнома орқали автомобиль бошқарадиган ходимга ёқилғи қуйиш харажатларини қоплаш тўғрисида буйруқ чиқариб, унга техник паспорт ва ишончномани илова қилиш мумкин. Харажатларни асословчи ҳужжат сифатида квитанциялар тақдим қилинади. Бу ҳолда корхона компенсация тўлаш тўғрисида буйруқ чиқаради. Айтиб ўтиш керакки, бундай компенсация Солиқ кодексининг 376-моддасига асосан моддий наф тарзидаги ходимнинг даромади ҳисобланиб, унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади ва унга ВМнинг 154-сон қарорига 3-илованинг 7-бандида кўрсатилган солиқ имтиёзи қўлланилмайди. 17.06.2020 [ID: 17637] Мазкур огоҳлантириш хати бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми ёки қайтадан огоҳлантириш зарур бўладими?
Показать ответ
МКнинг 102-моддасига кўра иш берувчи меҳнат шартномасини МКнинг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан бекор қилиш нияти ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт. Қонунчиликда 2 ой ўтгандан кейин ходимни ишдан бўшатиш мумкинми ёки йўқми, агар мумкин бўлса, 2 ойдан кейин қанча вақт ичида бўшатиш мумкинлиги тўғрисида аниқ изоҳ йўқ. “Камида икки ой олдин” деганда иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилишни режалаштирган санадан 2 ва ундан олдинроқ огоҳлантириши кераклиги тушунилади, масалан 2,5-3 ой олдин огоҳлантириш бериш мумкин. Ва ушбу сана келганда меҳнат шартномаси бекор қилинади. Лекин кўпинча амалда иш берувчи 2 ой олдин огоҳлантиргандан кейин ушбу вақт ўтиб, келган санада меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариб, ходимни у билан таништиришга айрим узрли сабабларга кўра улгурмай қолиши мумкин. Бу узрли сабаблар иш берувчи ёки ходим шу пайт хизмат сафарида, карантинда бўлиши ва бошқалар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунда 2 ой ўтказилиб юборилган бўлса-да, ўша берилган огоҳлантириш хатига асосан меҳнат шартномасини бекор қилса бўлади. Лекин, бу 2 ой муддат ўтганидан кейин кўп муддат, яъни хоҳлаганча вақт ўтказиб, ходимни ишдан бўшатиш мумкин, дегани эмас. Иш берувчи ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш кунини чўзиб, бошқа кунга кўчирса, бунда ходимнинг айрим ҳуқуқларини бузган бўлади. Бунда огоҳлантириш хатини янгитдан бериш керак. Бундан ташқари, МКнинг 101-моддасига асосан, жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида назарда тутилган бўлса, иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш керак. Иш берувчи ушбу органнинг ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. МКнинг 101-моддасида кўрсатилган муддат ҳам иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини бекор қилиш вақтини чегаралаб туради.
Показать ответ
Меҳнат кодексининг (МК) 82-моддасига кўра ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади. Шунга асосан ишдан бўшаётган ходим билан меҳнат шартномасини тузиш шарт эмас. Бундай ходим билан меҳнат шартномаси барчага ўрнатилган тартибда бекор қилинади. Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси МКнинг 100-моддасига биноан бекор қилинади. 29.06.2020 [ID: 17780] Ушбу вазиятда ходимнинг аризасига асосан пулни бошқа шахслар пластик карточкасига ўтказиб бериш мумкинми?
Показать ответ
Ходимнинг аризасига асосан унинг иш ҳақини бошқа жойга, шу жумладан бошқа ходимнинг пластик картасига ўтказиш қонунчиликда тақиқланмаган. Лекин бу ерда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак: 1. Корхона пластик картага иш ҳақини ўтказаётганда пул олувчининг шахсий карта рақами, исми-шарифлари рўйхатини (реестрини) банкка тақдим қилади. Шунда ушбу рўйхатда иш ҳақи ҳисобланган ходимнинг эмас, балки унинг ўрнига пул олувчи бошқа шахснинг маълумотлари туриши керак бўлади. Бу ҳолатда иш ҳақи ҳисобланган ходимга тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида корхона бухгалтериясида ҳужжат қолмайди ва унинг ўрнига фақатгина унинг аризаси бўлади. Шу ариза ходимга ҳақиқатан иш ҳақи тўланганлиги тўғрисида етарли далил бўла оладими ва ходимга иш ҳақи тўланганлигини кейинчалик корхона исботлай оладими, деган саволлар туғилади. 2. Ходимнинг аризасига асосан унинг иш ҳақи бошқа ходимга ўтказилаётганда банкка тақдим қилинадиган тўлов топшириқномасининг “тўлов мақсади” устунида бир ходимнинг иш ҳақи бошқа ходимга тўланаётганлиги кўрсатилиши керак бўлади. Бунинг қанчалик иложиси борлигини билиш учун банкка мурожаат қилишни тавсия этамиз. |