Ответов: 1205
Ответы эксперта. Юридический помощник
Показать ответ

Фуқаролик кодексининг 322-моддасига мувофиқ қарздор ўз қарзини бошқа шахсга ўтказиши мумкин. Шунга асосан қарздор ўз қарзини корхона мулкдорига ўтказиш тўғрисида келишув тузади ва корхона мулкдори ўз корхонасининг олдида қарздор бўлиб қолади. Шунда корхона ва унинг мулкдори бир-бирига қарздор бўлиб қолади (мулкдор қарзни ўтказиш тўғрисидаги келишув бўйича корхона олдида, корхона эса олган фойдаси бўйича мулкдор олдида). “Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига кўра, хусусий корхона мулкдори солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган фойдасидан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш ҳуқуқига эга. Шунингдек ФКнинг 343-моддасига асосан муқобил ўхшаш талаб ҳисобга ўтказилиши билан мажбурият тўлиқ ёки қисман бекор бўлади. Бунинг учун мулкдор унга тегишли, яъни унга бериладиган корхона фойдаси ҳисобидан қарзни ёпиш тўғрисида қарор чиқаради.

Показать ответ

ФКнинг 153-моддасига кўра, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг аризасига мувофиқ қўлланади. Яъни суд ўз ташаббуси билан (томонлардан ариза бўлмаган тақдирда) даъво муддатини қўлламайди. Ушбу ариза суд қарор чиқаргунича берилиши керак. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Олий хўжалик суди Пленумининг 19.06.2015 йилдаги 282-сонли қарорининг 7-бандига асосан, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни судда кўриш учун даъво муддати ўтганлиги даъво аризасини қабул қилишни рад этиш ёки уни қайтариш учун асос бўлмайди.

Шунингдек, ФКнинг 156-моддасида кўрсатилган ҳолларда даъво муддатининг ўтиши тўхтатилади.

Показать ответ

Йўқ, нотўғри.

Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2019 й. 775-сонли қарори билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг асоси этиб қабул қилинган.

30.12.2019 й. ПҚ-4555-сонли Президент қарори билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - ойига 679 330 сўм этиб белгиланган. Штат жадвалидаги разрядлар тўлиқ, яъни бир ставкада ишлайдиган ходимлар учун маош этиб белгиланган, шу жумладан 1-разрядда кўрсатилган маош ҳам тўлиқ бир ставка учун маош сифатида белгиланган. Бу Меҳнат кодексининг 155-моддасида ўз ифодасини топган. Унга кўра, белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. МКнинг 119-моддасига мувофиқ тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлаганда ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади. Масалан, корхонада 1-разряд бўйича 679 330 сўм маош белгиланган. Ушбу разрядда 2 та ходим ишлайди. Улардан бири 1 ставкада тўлиқ, иккинчиси эса 0,5 ставкада, яъни тўлиқсиз иш вақти режимида ишлайди. 0,5 ставкада тўлиқсиз ишлайдиган ходим 1 ставкада тўлиқ ишлайдиган ходим билан бир хил маош ололмайди. 0,5 ставкада тўлиқсиз ишлайдиган ходим ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда, яъни 679 330 / 2 = 339 665 сўм олади.

Показать ответ

Хом ашё ва бошқа товар-моддий бойликлар номи ва ўлчов бирлиги барча ҳисобот ҳужжатларида бир хил юритилгани яхши. Яъни ҳисобварақ-фактурада қандай кўрсатилган бўлса, бошқа ҳужжатларда ҳам худди шундай кўрсатилиши лозим. Шунда бухгалтерия ҳисоботларида (ҳисобга олиш, инвентаризация қилиш, ҳисобдан чиқаришда) чалкашликлар бўлмайди. Масалан, Баллет қоғозининг пачкаси билан Снежинка қоғозининг блоки нархлари турлича бўлиши мумкин. Бундан ташқари, саволда кўрсатилган усулда товарнинг умумий номини (“А4 форматли оқ қоғоз”) юк хатида кўрсатиб цехга берилганда, бу нарса ўғриликларни ҳам юзага келтириши мумкин. Мисол учун, корхона юқорироқ сифатли бўлган Баллет Премиум қоғозини сотиб олган бўлса-да, цехларга четдан арзонроқ сотиб олинган қоғозни “А4 форматли оқ қоғоз” деб тарқатиб, омбордаги Баллет қоғози олиб чиқиб кетилиши мумкин.

Показать ответ

Солиқ кодексига (СК) асосан айрим солиқлар бўйича бўнак (аванс) тўлаш кўзда тутилган. Лекин ҚҚС бўйича бўнаклар тўланмайди. Агар сизда ҚҚС бўйича ортиқча солиқ тўланган бўлса ва ушбу ортиқча тўланган солиқ олдинги ой бўйича ҚҚС бўйича қарзни тўлиқ ёпса, солиқ органлари ҚҚС солиғини ундиришга ҳаққи йўқ. СКнинг 60-моддасига асосан, ортиқча ундирилган солиқ суммаси – солиқ органларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида ортиқча тўланган солиқ суммаси.

Солиқ тўловчи солиқ органларига ариза билан мурожаат этиб, ортиқча ундирилган солиқларни қайтариш ёки ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Ҳисобга олиш ёки қайтариш СКнинг 12-бобида кўрсатилган қоидаларга асосан амалга оширилади. Ортиқча ундирилган солиқ суммасига фоизлар солиқ тўловчи ундан солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суднинг қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан 30 кун ичида мурожаат этган тақдирда ҳисобланади. Ортиқча ундирилган солиқ суммаси СКнинг 103-моддаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда солиқ тўловчига унинг ёзма аризасига мувофиқ солиқ органи томонидан бундай ариза қабул қилинган кундан эътиборан 15 кун ичида, унга ҳисобланган фоизлар билан бирга қайтарилиши лозим.

Показать ответ

Исходя из вопроса, речь идет о добровольной ликвидации предприятия. В данном случае необходимо руководствоваться УП-5739 от 07.06.2019 г. и ПКМ №704 от 21.08.2019 г. Но данными нормативными документами, как и законодательством в целом, не предусмотрен особый порядок оплаты вознаграждения ликвидационной комиссии. В данном случае размер оплаты вознаграждения ликвидационной комиссии может определяться общим собранием участников (акционеров) или решением собственника предприятия во время принятия решения о ликвидации предприятия и/или создания ликвидационной комиссии.

При этом надо учесть, что с момента принятия решения о ликвидации предприятия и назначения ликвидационной комиссии (ликвидатора), к нему переходят полномочия по руководству предприятием. То есть на него возлагается вся ответственность и функции руководителя предприятия.

Показать ответ

Обязательство может прекращаться полностью или частично зачетом встречного однородного требования (ст 343 ГК). Учитывая, что оптовая фирма (ОФ) не имеет встречного требования к производственному предприятию (ПП), то напрямую одним документом (соглашением) зачесть задолженности невозможно. Дочернее предприятие (ДП) является отдельным юридическим лицом. В данном случае возможны два варианта:

1. ДП передает свой долг ПП (ст. 322 ГК). ПП, приняв долг от ДП, становится должником перед ОФ по обязательствам ДП. Таким образом, у ОФ и ПП появляются встречные требования которые можно зачесть. Зачет можно произвести, заключив соглашение о зачете встречных требований или направлением письма одной стороной другой.

2. ПП уступает право требования долга с ОФ своему ДП. После чего у ОФ и ДП возникают встречные требования. Далее также заключается соглашение о зачете встречного требования между ними.

При этом необходимо учитывать налоговые последствия (ст. 300 НК).

Показать ответ

Имеется установленный перечень хозяйственных обществ и предприятий стратегического значения, для которых устанавливается отдельный порядок закупок товаров, работ, услуг (Приложение к ПП-3487 от 22.01.2018 г.).

Данные предприятия стратегического значения вправе заключать контракты, в том числе импортные, на закупку товаров, работ и услуг независимо от суммы, путем отбора наилучших предложений, оцениваемых ведомственными конкурсными комиссиями, создаваемыми хозяйственными обществами и предприятиями стратегического значения и возглавляемыми их руководителями (п.2 ПП-3487 от 22.01.2018 г.).

Показать ответ

При выдаче путевых листов необходимо руководствоваться Инструкцией по изготовлению, учету, заполнению и обработке путевых листов, товарно-транспортных накладных для грузовых автомобилей перевозчиков (рег. МЮ №1382 от 02.07.2004 г.). Аренда транспортных средств регулируется § 3 гл.34 ГК. Договор аренды транспорта подлежит нотариальному удостоверению (ст.565 ГК).

Касательно арендных платежей, оплата за аренду автомобиля производится по условиям договора аренды. Одним из приемлемых способов оплаты является оплата по перечислению на пластиковую карточку арендодателя. Выплачиваемые юридическим лицом арендные платежи являются имущественным доходом физического лица и облагаются НДФЛ у источника выплаты (п.3 ст.375 НК).

В получении лицензии для перевозки своего товара необходимости нет. Лицензированию подлежит деятельность по городским, пригородным, междугородним и международным перевозкам пассажиров и грузов, осуществляемая на коммерческой основе (п.3 Прил.1 к ПКМ №636 от 30.07.2019 г., далее - Положение). Под коммерческой основой понимается получение прибыли в результате оказания услуг по перевозке грузов, то есть путем осуществления предпринимательской деятельности.

Получение лицензии не требуется на осуществление (п.4. Положения):

- перевозок, доставки товаров, реализованных посредством электронной коммерции, продавцом и поставщиком на автомобильном транспорте, принадлежащем им на праве собственности, аренды или иного права пользования, на территории Узбекистана;

- доставки из аэропорта, железнодорожных вокзалов и автостанций в гостиницу и обратно;

- технологическими перевозками грузов для собственных нужд;

- для оказания транспортных услуг арендаторам туристических объектов, и организациям, предусмотренным в ст.9 Закона «О лицензировании отдельных видов деятельности», за исключением случаев, установленных законодательством.

Показать ответ

Вазирлар Маҳкамасининг «Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 1999 йил 30 октябрдаги 482-сонли қарорининг 1-иловасига асосан, Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисмини бошқалар билан бир қаторда саноат, транспорт, алоқа, капитал қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари, фан, халқ таълими, маданият соҳасидаги давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлар ва бирлашмаларнинг ва устав капиталида давлат мулки бўлган аралаш мулкчилик шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар ва бирлашмаларнинг фаолиятида пайдо бўлган архив ҳужжатлари ташкил этади.

Илованинг 8-бандига ва “Архив иши тўғрисидаги” Қонунга биноан, Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми ҳужжатларини вақтинча сақлашни архивлар қуйидаги муддатларда амалга оширадилар:

- қўшма (давлат иштирокидаги) корхоналар, ташкилотлар ва мулкчиликнинг аралаш шаклларидаги бирлашмалар фаолиятини амалга оширишда пайдо бўлган архив ҳужжатлари - 10 йил мобайнида;

- капитал қурилиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари - 25 йил мобайнида.

Показать ответ

Адлия вазирлигида 2018 йил 1 майда 3003-сон билан рўйхатга олинган Йўриқноманинг 30-бандига асосан барча хўжалик юритувчи субъектларига банк кассаларидан нақд пулларни бериш, уларнинг банкдаги депозит ҳисобварақларидаги маблағлари доирасида, касса ҳужжатларида кўрсатилган мақсадлар учун амалга оширилади. Банклар аҳолига ва хўжалик юритувчи субъектларига нақд пулларни уларнинг биринчи талаби бўйича узлуксиз тарзда чиқим қилиб берилишини таъминлайдилар. Шу билан бирга, хўжалик юритувчи субъектлар ўз кассаларида нақд пул қолдиқлари лимити доирасида нақд пулларга эга бўлишлари мумкин. Лимитлар миқдори Йўриқноманинг 18-бандида кўрсатиб ўтилган.

Меъёрий ҳужжатларда нақд пулларни банкдаги ҳисоб рақамидан қайси мақсадда олиш бўйича чекловлар мавжуд эмас.

Илгари нақд пуллар билан касса операциялари Адлия вазирлигида 2015 йил 22 июнда 2687-сон билан рўйхатга олинган Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига асосан амалга оширилар эди. Бугунги кунда ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган ва унинг ўрнига касса операцияларини амалга ошириш бўйича бошқа қоидалар ишлаб чиқилмаган. Амалда кўп корхоналар мазкур қоидалар асосида иш олиб боришмоқда.

ВМнинг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-бандига асосан, товарлар тузилган шартномалар асосида ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақд пул шаклида улгуржи сотилиши мумкин. Бунда, ҳисоб-китоблар битта шартнома доирасида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдоригача нақд пулда назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилишига рухсат этилади.

Показать ответ

Ликвидация общества считается завершенной, а общество - прекратившим существование с момента внесения регистрирующим органом соответствующей записи в единый государственный реестр юридических лиц (ст.101 «Закона «Об АО»).

При ликвидации юридического лица утверждается промежуточный баланс. В случае принятия решения о ликвидации юридического лица судом, промежуточный ликвидационный баланс утверждается по согласованию с органом, осуществляющим государственную регистрацию юридических лиц.

Показать ответ

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли қарорига 1-илованинг (кейинги ўринларда - Илова) 34-бандига асосан пенсия тайинлаш учун якка тартибдаги тадбиркорнинг иш стажини ҳисоблаб чиқишда, агар Пенсия жамғармасига тўланган ягона ижтимоий тўлов (бугунги кунда “ижтимоий солиқ” деб аталади) суммаси ушбу йилнинг барча ойлари учун белгиланган энг кам ягона ижтимоий тўловдан кам бўлмаса, иш стажига календарь йил қўшилади. Яъни йил давомида тўланган ижтимоий солиқ суммасини барча ойларга бўлганда ҳар ой учун белгиланган тўлов миқдоридан кам бўлмаслиги керак.

ЯТТ солиқни ҳар ойда, тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 15-кунидан кечиктирмай тўлаши лозим (СКнинг 408-моддаси 4-қисми). Давлат солиқ хизмати органи ЯТТдан ягона ижтимоий тўлов (ижтимоий солиқ) тушумлари бўйича якунларни ҳар чоракда амалга оширади ва тўланмаган ёки муддати ўтказиб юборилган тўловлар аниқланган тақдирда кўрсатилган шахсга унинг қарзи миқдори ҳақида ушбу қарз ҳосил бўлган давр, шунингдек тўлов муддати ўтказиб юборилганлиги учун қўшилган пеня миқдорини кўрсатган ҳолда талабнома юборади.

ЯТТнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатиб турилганлиги тўғрисида солиқ органлари томонидан олинган ахборот ЯТТ ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади (СКнинг 408-моддаси 8-қисми). Ушбу даврда иш стажи пенсия тайинлаш учун ҳисобга олинмайди (Илованинг 18-банди).

Показать ответ

Йўл харакати  қоидаларини бузганлик учун Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 125-131 моддаларига асосан жавобгарлик белгиланган.  Ушбу Кодексда кўрсатилган барча хуқуқбузарликлар учун жавобгарлик жисмоний шаҳсларга нисбатан қўлланилади.  Жумладан, Кодекснинг  128 моддасида кўрсатилган транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши учун жавобгарлик белгиланган. Бунда автотранспорт воситаси юридик ёки жисмоний шаҳсга  тегишлигидан қатий назар айнан хайдовчига нисбатан жавобгарлик қўлланилади. Шунинг учун, Кодекснинг 3321 моддасида кўрсатилган тартиб, яъни, ҳуқуқбузар ўн беш кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши хуқуқбузарлик қилган хайдовчига нисбатан қўлланилади.

3321 моддасида кўрсатилган тартиб тартиб қуйиги холларда қўлланилмайди:

- суд томонидан жарима солинганда;

- жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

- худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда :

Показать ответ

Йўл харакати  қоидаларини бузганлик учун Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 125-131 моддаларига асосан жавобгарлик белгиланган.  Ушбу Кодексда кўрсатилган барча хуқуқбузарликлар учун жавобгарлик жисмоний шаҳсларга нисбатан қўлланилади. Жумладан, Кодекснинг  128 моддасида кўрсатилган транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши учун жавобгарлик белгиланган. Бунда хайдовчига нисбатан жавобгарлик қўлланилади. Кодекснинг 171 моддасига асосан юридик шахсга тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси тортилади.

Кодекснинг 3321 моддасида кўрсатилган тартиб, яъни, ҳуқуқбузар ўн беш кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши хуқуқбузарлик қилган хайдовчига нисбатан қўлланилади. Бу тартиб хайдовчига ёки юқоридаги кўрсатилган холда корхонанинг масъул бўлган шахсига хам тааллуқли.

3321 моддасида кўрсатилган тартиб тартиб қуйиги холларда қўлланилмайди:

- суд томонидан жарима солинганда;

- жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

- худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.

Показать ответ

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-131-моддаларига асосан жавобгарлик белгиланган. Ушбу Кодексда кўрсатилган барча ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилади. Хусусан, Кодекснинг 1283-моддасида транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши учун жавобгарлик белгиланган. Бунда жавобгарлик ҳайдовчига нисбатан қўлланилади. Кодекснинг 171-моддасига асосан юридик шахсга тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.

Кодекснинг 3321-моддасида кўрсатилган тартиб, яъни ҳуқуқбузар 15 кун ичида жарима миқдорининг 70%ини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши ҳуқуқбузарлик содир этган ҳайдовчига нисбатан қўлланилади. Бу тартиб ҳайдовчига ёки юқорида кўрсатилган ҳолатда корхонанинг масъул бўлган шахсига тааллуқли.

Кодекснинг 3321-моддасида кўрсатилган тартиб қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

- суд томонидан жарима солинганда;

- жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

- худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

Показать ответ

Доверенность обязательна.

В вопросе, видимо, речь идет об отпуске газа потребителю - юридическому лицу. Потребитель – юридическое лицо должен предъявить поставщику копии платежных документов и доверенность на получение газа (п.9 Правил рег. МЮ.№ 2072 от 23.01.2010 г.).

Если представителем от потребителя является одно и то же лицо, не обязательно оформлять каждый раз отдельную доверенность на каждый счет-фактуру. Доверенности, независимо от срока их действия, оставляются поставщику при первом отпуске товарно-материальных ценностей (п.9 Инструкции рег. МЮ №1245 от 27.05.2003 г.). В случае отпуска товарно-материальных ценностей частями, на каждый частичный отпуск составляется накладная (счет-фактура) с указанием на ней номера доверенности и даты ее выдачи. По окончании отпуска ТМЦ, доверенность сдается в бухгалтерию вместе с документом на отпуск последней партии ТМЦ.

Показать ответ

Қонунчиликда бир хонани иккита ижарачига ижарага бериш тақиқланмаган. Бундай ҳолларда бир хонанинг ярмини бир ижарачига, қолган ярмини эса иккинчи ижарачига берган маъқул. Эслатиб ўтиш керакки, 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли Президент қарорининг 24-бандига асосан мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларга солиқ солиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, лекин давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Показать ответ

При реализации товаров хозяйствующим субъектам (юр. лицам и индивидуальным предпринимателям) за безналичный расчет, сотрудник предприятия-производителя (далее ПП) в качестве представителя может представлять продукцию в других регионах и заключать договоры от имени ПП на куплю-продажу (поставку) с юридическими лицами и ИП. Для заключения договоров от имени ПП, сотруднику необходимо оформить доверенность с таким правом. Также, для представления интересов ПП можно заключить договор гражданско-правового характера с гражданами, не являющимися работниками ПП. Таким договором может быть договор об оказании услуг по поиску клиентов, по доставке продукции и т.д. Заключение таких договоров регулируется главой 38 ГК.

Касательно реализации товаров в розницу напрямую конечному потребителю (населению), то необходимо учесть, что розничная реализация товаров может производиться юридическими лицами только через стационарные торговые точки или объекты выездной торговли с обязательным применением контрольно-кассовых машин (п.19 Прил. к ПКМ №407 от 20.11.2002г.). Кроме того должно быть обеспечено наличие расчетного терминала по приему платежей с использованием банковских пластиковых карточек. Учитывая, что такой метод реализации в указанной ситуации неудобен, рекомендуется рассмотреть реализацию товаров посредством электронной коммерции (Прил.1 к ПКМ №185 от 02.06. 2016 г.). Метод электронной коммерции применяется как при реализации оптовым покупателям, так и в розницу населению.

Показать ответ

2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда ўрта махсус маълумотли шахсларга алоҳида имтиёзлар белгиланмаган. Фақат тиббий-санитария соҳасида етук ва чуқур билимга эга кадрларни замонавий таълим стандартлари асосида тайёрлаш, тиббиёт ташкилотларини профессионал мутахассислар билан таъминлаш мақсадида 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сонли Президент қарорига асосан Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сонли Президент қарорининг 1-3-иловаларида 2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари, яъни бакалавриатга қабул қилиниши мўлжалланган абитуриентлар сони кўрсатиб ўтилган.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика