Ответов: 1204
|
Ответы эксперта. Юридический помощник
25.06.2020 [ID: 17720] Мен билан мулоқотга киришди, шахсий телефонимга ёки машинамда ўрнатган видеокамерамга шу ҳолатни ёзиб олсам ва ЙПХ ходими ноҳақ бўлса, интернет тармоғига жойлаштирсам бўладими?
Показать ответ
ВМнинг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандига асосан йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимлари билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш ҳуқуқига эга. Фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда бундай съёмкалар олиб бориш мумкин эмас. Аудио, фото ва видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш қонунчиликда тақиқланмаган. Шуни инобатга олиш керакки, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасида ахборот ҳаққоний бўлиши, ахборотни бузиб талқин этиш ва сохталаштириш тақиқланиши ва ҳаққонийлиги учун ахборот манбаи ва муаллифи биргаликда қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгиланган. Бундан ташқари, туҳмат қилиш, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиш, ички ишлар органлари ходимларига оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида била туриб сохта уйдирмаларни тарқатиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40, 195-моддалари). Шунингдек, эслатиб ўтиш керакки, давлат органлари ва мансабдор шахслар хатти-ҳаракатларидан норози бўлган шахс ўз ҳуқуқларини қонунчиликда ўрнатилган тартибда ҳимоя қилиши мумкин. Низомнинг 18-бандида ҳам йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, расмийлаштирилган ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома ҳамда чиқарилган қарор устидан юқори турувчи орган (мансабдор шахс)га ёки судга шикоят қилиш хуқуқига эгалиги белгиланган. 23.06.2020 [ID: 17724] Ушбу Қонунга асосан мен ўзим яшаб турган ҳовлимни хусусийлаштиришим мумкинми? Бу қандай тартибда амалга оширилади?
Показать ответ
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 10, 13-моддаларига асосан Ўзбекистон фуқароларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларини хусусийлаштириш мумкин. Кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги ариза ушбу участка жойлашган туман (шаҳар) ҳокимининг номига Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилади. Берилган ариза ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилади ва 10 иш куни ичида участкани хусусийлаштириш бўйича ижобий ёки салбий хулоса тузилади. Комиссия хулосаси асосида туман (шаҳар) ҳокими ер участкасини хусусийлаштириш ёки хусусийлаштиришни рад этиш ҳақида тегишли қарор қабул қилади (Қонуннинг 23-моддаси). 25.06.2020 [ID: 17749] Нужна ли доверенность от покупателя (юридического лица) при реализации ему природного газа АГНКС?
Показать ответ
Доверенностью признается письменное уполномочие, выдаваемое предприятием доверенному лицу для получения ТМЦ от поставщиков. Указанные в вопросе поставщики производят отпуск своей продукции напрямую потребителям через присоединенные сети. Такими поставщиками также являются, к примеру, предприятия коммунального обслуживания (водо- и теплоснабжения). Порядок отпуска продукции данными предприятиями во многом отличаются от порядка отпуска ТМЦ другими поставщиками (продавцами). Для получения продукции от этих предприятий нет необходимости направлять своего представителя для получения продукции, так как поставка, как сказано выше, производится напрямую через присоединенные сети к потребителям. АГНКС же производит отпуск газа своим потребителям через их представителей (работников) каждый раз отдельно, частями. Соответственно возникает необходимость подтверждения полномочий представителей (работников) покупателя. Таким подтверждением и является доверенность. Кроме того, представление потребителями доверенностей является требованием пункта 9 Правил отпуска нефтепродуктов, сжиженного и природного сжатого газа для заправки автотранспортных средств по разрешениям, раздаточным ведомостям и лимитным книжкам (рег. МЮ №2072 от 23.01.2010 г.).
Показать ответ
2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сонли Президент Фармонининг 3 ва 5-бандлари билан махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) учун солиқ ва божхона имтиёзлари ўрнатилган. 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Президент Фармони билан юқоридаги имтиёзларнинг бекор қилиниб, ўрнига Солиқ кодексида белгиланган имтиёзларнинг қўлланилиши кўзда тутилган. Ушбу Фармон 2020 йил 1 октябрдан кучга киради. 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сонли “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига асосан 2020 йилнинг 1 январигача қабул қилинган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида, шу жумладан Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади. Шундан келиб чиқадики, ПФ-4853-сонли Фармонда белгиланган имтиёзлар 2020 йил 1 октябргача ўз кучида қолиши керак. Ушбу саволга янада аниқлик киритиш учун солиқ органларига мурожаат қилишни тавсия этамиз.
Показать ответ
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасига асосан жамиятнинг устав фондига қўшиладиган ҳиссалар мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар бўлиши мумкин. Шуни инобатга олиб, танишингиздан ёзма қарз шартномаси асосида пул олиб, танишингиз Сиздан қарзни талаб қилиш ҳуқуқини кейинчалик устав фондига киритиши мумкин. Бу МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилиши баённомаси ва тлаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисидаги уч тарафлама келишув билан расмийлаштирилади. Шунда Сиз МЧЖ олдида қарздор бўласиз ва қарз суммасини МЧЖга тўлаб берасиз (инвестор-таъсисчининг устав фондига ҳиссаси сифатида). Иккинчи вариант: Сиз танишингизга қайтаришингиз керак бўлган пулларни унинг номидан устав фондига ҳисса сифатида МЧЖ ҳисоб рақамига киритасиз. МЧЖ фойдаси дивиденд сифатида фақат МЧЖ иштирокчилари ўртасида тақсимланиши мумкин. Шу сабабли, агар инвестор МЧЖга иштирокчи бўлиб кирмаса, унга дивиденд юбора олмайсиз.
Показать ответ
МЖтКнинг 343-моддасига асосан муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган маъмурий суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини камида ярми ўтгач ва тайинланган жарима тўлангач, корхона маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин. Илтимосномада юқоридаги моддада кўрсатилган сабабларга асосан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган муддатни қисқартириш сўралади. Илтимосномада қарор қабул қилган суд, қарор санаси ва иш рақами, қоидабузар исми, фамилияси ва отасининг исми кўрсатиб ўтилади.
Показать ответ
Получение ННО от иностранных государств, международных и иностранных организаций, граждан иностранных государств либо по их поручению от других лиц (далее - иностранные лица) денежных средств и имущества, необходимо согласовать с регистрирующим органом (органы юстиции), где зарегистрирована ННО, за 20 дней до их получения (Прил. к ПКМ №858 от 09.10.2019 г., далее - Положение). Для согласования получения средств от иностранных лиц ННО представляет обращение (Прил.2 к Положению). К обращению прилагаются соглашения, договоры, решения и другие документы с иностранными лицами, при их наличии. Также рекомендуем приложить выписку с обслуживающего банка. При необходимости, регистрирующий орган имеет право запросить дополнительные документы. В случаях, если средства от иностранного лица были перечислены без ведома ННО на ее расчетный счёт, она обязана в 3-хдневный срок с момента, когда узнала об этом, обратиться в регистрирующий орган для согласования, представив обращение и копии имеющихся документов. 09.07.2020 [ID: 17866] Давлат бюджети ҳисобидан қуриб фойдаланишга топширилган қурилиш объектларини қанча муддат ўтгандан кейин назорат ўлчовидан ўтказиш мумкин эмас (қайси меъёрий ҳужжатга асосан)?
Показать ответ
Назорат ўлчови ўтказиладиган экспертизанинг бир қисми бўлиб, у ишлар ҳажми орттириб ва бажарилмаган ишлар қўшимча қилиб ёзилганини, ишлатилган материалларнинг сифати ва миқдорини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Фуқаролик кодексининг (ФК) 646-моддасига кўра, буюртмачи объектни қабул қилгандан кейин очиқ кўриниб турган камчиликлар бўйича эътирозлар билдира олмайди. Буюртмачи иш қабул қилиб олинганидан сўнг аниқланиши мумкин бўлмаган яширин камчиликларни, шу жумладан, пудратчи қасддан яширган камчиликларни аниқласа, улар аниқланганидан сўнг 10 кун ичида бу тўғрида пудратчига хабар қилиши шарт. Буюртмачи билан пудратчи ўртасида бажарилган ишнинг камчиликлари ёки уларнинг сабаблари юзасидан низо келиб чиққан тақдирда, истаган тарафнинг талаби бўйича экспертиза тайинланиши керак. ФКнинг 682-моддасига асосан пудратчи кафолат муддати давомида аниқланган камчиликлар (нуқсонлар) учун жавобгар бўлади. Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли қарори билан тасдиқланган) 37-бандида пудратчи шартномада белгиланган кафолатли даврда объектдан лойиҳада назарда тутилган параметрларда фойдаланилиши учун буюртмачи олдида мулкий жавоб бериши кўрсатилган. Шунингдек қарорнинг 3-иловасида намунавий пудрат шартномаси келтирилган. Намунавий шартноманинг 49-бандида объектни қабул қилиб олгандан кейин кафолат муддатлари белгиланиши кўрсатилган. Шартноманинг 50-бандига кўра эса, агар объектдан фойдаланишнинг кафолатли даврида нуқсонлар аниқланса, у ҳолда кафолат муддати нуқсонларни бартараф этиш даврига узайтирилади. Нуқсонлар пудратчи томонидан ва унинг ҳисобидан бартараф этилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуриб фойдаланишга топширилган қурилиш объектларини шартномада кўрсатилган кафолат муддати ичида назорат ўлчовидан ўтказиш мумкин. Шунингдек Жиноят-процессуал кодексининг 22-бобида жиноий ишларни юритиш жараёнида экспертиза ўтказилиши кўзда тутилган. 08.07.2020 [ID: 17896] Афғонистон фуқароларига Ўзбекистон Республикасида кўчмас мулк сотиб олиш тақиқланганми? Умуман қайси чет давлат фуқароларига Ўзбекистон Республикасида кўчмас мулк сотиб олиш тақиқланган?
Показать ответ
Афғонистон фуқароларига Ўзбекистон Республикасида кўчмас мулк сотиб олиш тақиқланмаган. Ўзбекистон Республикасида барча мамлакатларнинг фуқаролари кўчмас мулкни сотиб олиш ҳуқуқига эга. Лекин чет эл фуқаролари кўчмас мулкни сотиб олишлри учун алоҳида талаб мавжуд. Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (АВда 3113-сон билан рўйхатга олинган) 41-бандига асосан кўчмас мулкни хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар сотиб олаётганда яшаш гувоҳномаси тақдим этилиши керак. Яъни яшаш гувоҳномаси эга бўлган хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар кўчмас мулкни сотиб олиш ҳуқуқига эга. 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сонли Президент Фармонининг 6-иловасида кўрсатилган хорижий мамлакатлар фуқаролари белгиланган миқдордан кам бўлмаган миқдорда (Фармоннинг 5-банди) кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда яшаш гувоҳномасини тақдим этиш талаб қилинмайди. Лекин ушбу мамлакатлар рўйхатида Афғонистон мавжуд эмас, шу боис ушбу мамлакат фуқаролари кўчмас мулк сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлиши керак.
Показать ответ
2018 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4005-сонли Президент қарорининг 7-бандига асосан йиллик балиқ етиштириш қуввати камида 50 тонна бўлган балиқчилик кластерлари 2019 йил 1 январдан бошлаб дастлабки 3 йил давомида барча солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилган. Лекин, 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Президент Фармонининг 3-банди билан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан белгиланган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинган. Бу вазиятда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига асосан тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда кейинроқ қабул қилинган ҳужжат қоидалари амал қилинишини инобатга олиб, ПФ-5755-сонли Фармон кейинроқ қабул қилинганлиги учун ушбу ҳужжатда белгиланган талаблар бажарилиши лозим. Яъни юқорида кўрсатилган балиқчилик кластерлари ҚҚС тўловчиси бўлади. 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига асосан 2020 йилнинг 1 январигача қабул қилинган солиқ тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади. Шунга асосан ПҚ-4005-сонли қарорда белгиланган солиқлар (ҚҚСдан ташқари) ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этиш тарзидаги имтиёз дастлабки 3 йил тугагунга қадар амал қилиши керак, яъни 2022 йил 1 январгача.
Показать ответ
Ўзбекистон Республикасида ташкил қилинган, яъни рўйхатдан ўтказилган барча таъсисчилари чет эл фуқаролари бўлган МЧЖ Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланади. Шунинг учун ушбу МЧЖ Ўзбекистон фуқаролари томонидан ташкил қилинган МЧЖ билан бир хил ҳуқуққа эга.
Показать ответ
Меҳнат кодексининг 144-моддасига асосан йиллик таътиллар йил бошлангунча қадар тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади. Меҳнат кодексининг 143-моддасига асосан таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим. Ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг 12 иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин, шу йили ундан албатта фойдаланилмоғи лозим.
Показать ответ
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 48-3-моддасида қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори, муассаса мулкдори, фермер хўжалигининг раҳбари, деҳқон хўжалигининг аъзолари, ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари, қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек коммандит ширкатдаги тўлиқ шериклар пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш тартиби кўрсатиб ўтилган. Юқорида кўрсатилган шаклдаги корхоналар мулкдорлари, раҳбарлари ва аъзоларининг корхона мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги қонунчиликда кўзда тутилган. Лекин, МЧЖ (маъсулияти чекланган жамият) шаклидаги корхонада унинг иштирокчилари (таъсисчилари) корхона мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар (“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддаси). Фуқаролик кодекснинг 48-моддасига кўра юридик шахс муассиси (иштирокчиси) ёки унинг мол-мулкининг эгаси юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, юридик шахс эса муассис (иштирокчи) ёки мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Агар юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги) иштирокчи (таъсисчи) ёки мулкдорининг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда иштирокчи (таъсисчи) ёки мулкдорининг зиммасига юридик шахс мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин. Шунга асосан МЧЖ банкрот деб эълон қилинган ва ушбу банкротлик таъсисчиларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келган бўлсагина, МЧЖнинг таъсисчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавоб беради. Саволда кўрсатилган вазиятда ундирувчи қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида иқтисодий судга ариза бериб ва судда айнан таъсисчилар айби билан қарздор банкрот бўлганини исботлаб бериш орқали ундирувни таъсисчиларга қаратиш мумкин. 15.07.2020 [ID: 17944] 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сонли Президент қарори ва ВМнинг 2019 йил 9 июлдаги 566-сонли қарори талабларига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган фуқароларни мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этишимиз мумкинми?
Показать ответ
Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар — меҳнат даромади олишга йўналтирилган жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича фаолиятини мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинмаган ва ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайдиган, билан вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини белгиланган тартибда расмийлаштирган жисмоний шахслардир. Яъни аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада кенг жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўзини ўзи банд қилган фуқароларни соддалашган усулда рўйхатдан ўтказиб соддалашган тартибда солиққа тортилади. Якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларга фаолият турлари белгиланганидек ўзини ўзи банд қилган фуқароларга хам Президентнинг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сонли ва ВМнинг 2019 йил 9 июлдаги 566-сон қарорларларида билан фаолият турлари белгилан. Агарда ушбу фаолият турлари рўйхати ичида керакли ишлар (ҳизматлар) йўқ бўлса корхоналар фуқаролар билан фуқаровий хуқуқ тусидаги шартнома тузиб уларни керакли ишларига жалб этиш мумкин. Шунда ушбу фуқароларга тўланадиган иш хақи солиқ кодексида ўрнатилган тартибда солиқларга тортилади. Бу холда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар бериладиган вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини олиш шарт эмас. 15.07.2020 [ID: 17952] Давлат ижрочиларининг талаби тўғрими?
Показать ответ
Оила кодексининг 99-моддасида вояга етмаган болаларга тўланадиган алиментнинг қуйидаги миқдорлари белгиланган: ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун - тўртдан бир қисми; икки бола учун - учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун - ярмиси. Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Кодекснинг 102-моддасига асосан алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади доимо бир хилда бўлмай, ўзгариб турса, алимент миқдори ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин. Кодекснинг 140-моддасига асосан агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс маълум бир давр учун қарз бўлиб, шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади. Агар қарзни бундай белгилаш тарафлардан бирининг манфаатларига жиддий путур етказса, манфаатларига путур етказилган тараф судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни инобатга олиб, қарзнинг пул билан тўланадиган қатъий суммасини белгилаши мумкин. Алиментнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 баравари миқдорида тўланиши қонунчиликда кўзда тутилмаган. 17.07.2020 [ID: 17980] Юридик шахс ижарага олинган мулкнинг қайсиларини яна ижарага бериши мумкин ва қайси мулкларни ижарага беришда нотариус орқали шартнома қилиш мажбурий?
Показать ответ
“Ижара тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига асосан ер ва бошқа табиий ресурслардан ташқари, ижарачи ижарага олинган барча мол-мулкни ижарага берувчининг рухсати билан иккиламчи ижарага топширишга ҳақлидир. Бунда ижарага олувчи шартномага мувофиқ ижарага берувчи олдида жавобгар бўлиб қолаверади. Нотариус орқали автотранспортни ижарага бериш бўйича шартномалар тасдиқланади (ФК 565-моддаси, ВМнинг 2006 йил 7 мартдаги 38-сонли қарори). Ушбу талаб енгил автомобилларни, мототранспорт воситаларини ижарага бериш хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар ҳамда жисмоний шахслар ўртасида 30 кунгача ижарага бериш шартномаларини тузиш ҳолларига ва ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказилмайдиган транспорт воситаларига татбиқ этилмайди. Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслар ўртасида кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаси солиқ органларида рўйхатга қўйилиши шарт.
Показать ответ
1. На валютные счета юридических лиц-резидентов могут быть зачислены суммы в иностранной валюте (п.2.3 Порядка, рег. МЮ № 511 от 22.10.1998 г., далее - Порядок): - по платежам, связанным с ведением внешней торговли; - купленные через коммерческие банки на территории Узбекистана; - наличная иностранная валюта, полученная в случаях, установленных законодательством; - по полученным кредитам и займам в порядке, установленным законодательством, и платежи, связанные с их осуществлением; - по внесению в уставный фонд юридических лиц; - по платежам неторгового характера; - поступления средств в иных случаях, установленных законодательством. Суммы, числящиеся на валютных счетах, могут быть по распоряжению владельца счета использованы на выплаты в счет погашения кредитов, займов, процентов и иных доходов и на другие цели (п.2.4. Порядка). Учитывая изложенное, учредитель может внести иностранную валюту на валютный счет предприятия в виде займа, безвозмездной помощи, пополнения уставного фонда и т.д. Полученную иностранную валюту юридическое лицо может использовать на погашение кредита.
Показать ответ
Қонунчиликда бажарилган ишлар далолатномасини расмийлаштириш тўғрисида умумий шартлар йўқ. Фақатгина айрим соҳаларда корхоналар томонидан кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) далолатномалар билан расмийлаштирилади. Масалан, риэлторлик хизмати, қурилиш ишлари в ҳ.к. Бу ҳоллар алоҳида қонунда, Ҳукумат қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатда кўрсатиб ўтилган. Шундан келиб чиқиб, саволдаги хизматлар (ишлар) амалга оширилганда бажарилган ишлар далолатномасини расмийлаштириш мажбурий эмас. Айтиб ўтиш керакки, бажарилган ишлар далолатномаси бажарувчи томонидан ишлар (хизматлар) тўлиқ бажарилганлиги ва буюртмачи уларни қабул қилганлигини ва кейинчалик даъво қилмаслигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, томонлар ўзлари учун расмийлаштиради. Солиқ кодексининг 47-моддасига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Товарларни (хизматларни) реализация қилишда, агар сотувчи харидорга касса чеки ёки белгиланган шаклдаги бошқа ҳужжатни берса, ҳисобварақ-фактура берилмайди. Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2019 й. 522-сонли қарорига асосан республика ҳудудида барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириши керак. 4-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС)нинг 12-бобига асосан ташкилот томонидан етказиб берувчилардан товар-моддий захиралар олиш учун ишончнома берилади. Бу қоида фақат юридик шахс ҳисобланган сотиб олувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
Показать ответ
«Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига кўра электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот электрон ҳужжат деб ҳисобланади. Қонуннинг 7-моддасига асосан электрон ҳужжат қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади. Шунингдек, “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига кўра электрон тижоратдаги электрон ҳужжатлар, шунингдек электрон шаклда қайд этилган, юборувчисини идентификация қилиш имкониятини берадиган ахборот ўз қўли билан имзоланган қоғоздаги ҳужжатларга тенглаштирилади ва улардан битимлар тузилганлигининг далили сифатида фойдаланилиши мумкин. Электрон тижоратда электрон ҳужжатлар ва электрон хабарлар айланиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи юридик шахс ахборот воситачиси деб аталади. didox.uz - ахборот воситачилардан бири. Юқоридагиларга асосан ЭРИ билан тасдиқланган шартнома ва бошқа ҳужжатларгина қоғозда расмийлаштирилган (имзо ва муҳр қўйилган) ҳужжатлар билан бир хил юридик кучга эга бўлади. Саволдаги вазиятда эса шартнома қоғоз шаклида имзо ва муҳр билан расмийлаштирилган ҳамда электрон форматга ўтказилган (ЭРИ орқали электрон шаклда расмийлаштирилмаган), шунинг учун электрон ҳужжат ҳисобланмайди. 03.08.2020 [ID: 18087] Какие нормы регулируют деятельность по перевозке крупногабаритным транспортным средством, и какие разрешения необходимо получать в этом случае?
Показать ответ
Перевозка крупногабаритных и тяжеловесных грузов регулируется Правилами обеспечения безопасности движения при перевозках крупногабаритных и тяжеловесных грузов автомобильным транспортом (Прил.2 к ПКМ №342 от 26.12.2011 г., далее - Правила). При превышении размеров и веса автомобильного транспорта (с грузом или без груза), указанных в Приложениях 1 и 2 к Правилам, данное транспортное средство считается крупногабаритным. Для крупногабаритного транспортного средства необходимо получить специальное разрешение на перевозку грузов у юридических лиц, под чьим ведомством находится дорога, и согласовать с органами ГСБДД (раздел II Правил). При превышении размеров (веса и габаритов), указанных в Приложении 4 к Правилам, груз сопровождается ДПС ГСБДД. Передвижение грузовых автомобилей через перевал «Камчик» регулируется Положением о порядке осуществления контроля за пропуском и передвижением грузовых автотранспортных средств через перевал «Камчик» (рег. МЮ №2391 от 21.09.2012 г.). При осуществлении контроля за проездом грузовых автомобилей через перевал учитываются требования Правил, а также, ввиду перевозки спирта, требования Правил перевозки опасных грузов автомобильным транспортом в Республике Узбекистан (ПКМ №35 16.02.2011 г.). |