Ответов: 1204
|
Ответы эксперта. Административная ответственность
17.03.2021 [ID: 19456] Ушбу вазиятда корхонамизга қандай жарималар қўлланилади, кирим қилинмаган ва амалда йўқ бўлган маҳсулот (телефон) ҳисобини бухгалтерияда қандай акс эттирамиз?
Показать ответ
Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг 20%и миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб жумладан қуйидагилар эътироф этилади: - расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни реализация қилиш; - товарлар (хизматлар) реализация қилинганлигидан далолат берувчи ҳужжатларни алмаштириш, сохталаштириш ёки йўқ қилиш; - қалбаки бирламчи бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланиш. Шунингдек Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174-моддасига кўра солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Меҳнат кодексининг 198-моддасига асосан ходим иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарарни тўлаши шарт. Бевосита етказилган ҳақиқий зарар деганда иш берувчининг мавжуд мол-мулки амалда камайганлиги ёки ёмон ҳолатга келганлиги, шунингдек иш берувчининг ортиқча тўловлар қилиш зарурати тушунилади. Ходимдан ундириладиган зарар ҳақиқатда келтирилган бўлиши керак, яъни саволда кўрсатилган ҳолда иш берувчи Солиқ кодексида кўрсатилган жарималарни ҳақиқатдан тўлаган ёки ушбу жаримани тўлаш тўғрисида солиқ органи томонидан қарор қабул қилинган бўлиши керак. |