Ответов: 194
Ответы эксперта. Пенсии, пособия, льготы
Показать ответ

В соответствии с пунктом 152 Положения «О порядке назначения и выплаты государственных пенсий» (Приложение № 1 к Постановлению КМ РУЗ № 252 от 08.09.2011г.) в случае изменения минимального размера заработной платы перерасчет размера пенсии производится с даты, указанной в нормативно-правовом акте, являющемся основанием для изменения минимального размера заработной платы.

Предположим, что до 15 декабря пенсия составляла 299572,6 сум. После перерасчета по Указу Президента РУз № УП-4672 от 21.11.2014г. с 15 декабря сумма пенсии составит – 326784 сум.

Определим сумму пенсии за декабрь 2014г.:

За период с 1 по 14 декабря :  135 290,85 сум (299 572,6 сум / 31 день * 14 дней).

За период с 15 по 31 декабря – 179 204,13 сум (326 784 сум / 31 день * 17 дней).

Сумма пенсии,  подлежащая выплате за декабрь 2014 г.:  314 494,98 сум  (135 290,85 + 179 204,13).

Показать ответ

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлашни АВ томонидан 08.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатга олинган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом тартибга солади.

Низомнинг 50-бандига асосан нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради.

СКнинг 172, 173, 174, 175-моддаларида кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар (СКнинг 306-моддаси) ЯИТнинг ва суғурта бадалларининг солиқ солиш объектидир. Яъни вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисоблаб чиқариш учун ҳақиқатда бажарилган иш учун ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган иш ҳақидан ташқари иш берувчи томонидан амалга ошириладиган рағбатлантирувчи ва компенсация тўловлари, ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш, бошқа  устамалар ва қўшимча тўловлар ҳам ҳисобга олинади.

Нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, шу жумладан, ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилади. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади (Низомнинг 52-банди).

Меҳнатига вақтбай ҳақ тўланадиган ходимларга нафақа ҳисоблаб чиқаришда ойлик иш ҳақи вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган кунгача доимий равишда олиб келинган қўшимча ва устамаларни қўшган ҳолда кунлик ёки соатбай тариф ставкаси бўйича ҳисоблаб чиқарилган ўртача ойлик мукофотлар суммаси ҳисобга олинади (Низомнинг 55-банди).

Шунинг учун, агар сизнинг корхонангизда ЯИТнинг ва суғурта бадалларининг солиқ солиш объекти ҳисобланадиган қўшимча рағбатлантирувчи ва компенсация тўловлари кўзда тутилган бўлса, ўртача ойлик иш ҳақи мансаб маошидан юқори бўлиши мумкин.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа барча ҳолларда белгиланган энг кам иш ҳақидан кам бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқарилган иш ҳақидан юқори бўлмаслиги лозим (Низомнинг 30-банди). Демакки, нафақанинг энг кўп миқдори нафақа ҳисоблаб чиқарилган иш ҳақига нисбатан 100%ни ташкил қилади. Сизнинг ҳолатингизда нафақа иш ҳақига нисбатан 80%ни ташкил қилади.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика