![]() Ответов: 194
|
Ответы эксперта. Архив 2014-19гг.
11.05.2015 [ID: 3132] 2013 йилда таълим олиш учун тўланган сумма бўйича имтиёздан қайси давргача фойдаланиш мумкин? Декларация ўз вақтида тақдим қилинмагани учун жарима қўлланиладими?
Показать ответ
“Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандига асосан (АВ 27.05.2010 й. 2107-сон билан рўйхатга олинган) солиқ чегирмаси давлат солиқ хизмати органлари орқали жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш йўли билан берилиши мумкин. СКнинг 192-моддасига мувофиқ солиқ тўловчилар жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этади. Бироқ, давлат солиқ хизмати органи солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаши ёки уларнинг ҳисобланган суммасини қайта кўриб чиқиши мумкин (СКнинг 38-моддаси). Солиқ тўловчи солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олишни ёки қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Юқорида баён этилганларга асосан, сиз қуйидаги зарур ҳужжатларни тақдим этган ҳолда яшаш жойингиздаги давлат солиқ хизмати органига мурожаат қилишингиз мумкин:
Бунда шуни эътиборга олиш керакки, агар сиз ҳар ҳолда даромадларингиз тўғрисидаги декларацияни тақдим этишингиз лозим бўлган бўлса, у ҳолда даромадлар тўғрисида декларация тақдим этишдан бўйин товлаш, декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси). |