Ответов: 3
|
Ответы эксперта. Пенсии, пособия, льготы
18.02.2021 [ID: 19316] Илгари прокуратура органларида ишлаган шахс кейинчалик судья лавозимида ишлаган бўлса, прокуратура органларидаги иш стажи судья пенсиясини олишда инобатга олинадими?
Показать ответ
Ҳа, инобатга олинади. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги 783-сон қарори (2021 йил 1 январдан бошлаб кучга кирди) билан Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомнинг (кейинги ўринларда - Низом) 4 ва 30 бандларига ўзгартиришлар киритилган. Эндиликда Низомнинг 4-бандига кўра, судья лавозимидаги иш стажига эга бўлган ва Низомнинг 30-бандида назарда тутилган лавозимларда ишлаган шахслар ҳам, мазкур лавозимларда узлуксиз бўлганлигидан қатъи назар судья пенсиясини олиш хуқуқига эга. Низомнинг 2021 йил 1 январгача амалда бўлган эски таҳриридан эса шахс судья лавозимида ишлаб турган пайтда кўрсатилган лавозимлардаги ишларга ўтказилиши керак ва улар орасида узилиш бўлмаслиги керак, деган маъно келиб чиқарди. Низомнинг 30-бандига мувофиқ, судья пенсиясини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қуйидаги даврлар ҳам киради:
Кўриниб турибдики, эндиликда жадвалнинг 1, 2, 4-позицияларида кўрсатилган лавозимларда судья лавозимидан олдин ёки кейин ишлашдан қатъи назар, стаж ҳисобга олинади. Жадвалнинг 3, 5, 6-позицияларида кўрсатилган лавозимларда эса судья лавозимидан кейин ишланган тақдирда стаж ҳисобга олиниши келиб чиқади. Барча ҳолларда судья лавозимидаги ва кўрсатилган лавозимлардаги ишлар орасида узилиш бўлганми ёки йўқми, аҳамиятга эга эмас. Муҳими, ушбу лавозимлардаги стаж қўшиб ҳисобланганда етарли стажга (хусусан, ёшга доир пенсияни олиш учун камида 15 йиллик стаж) эга бўлиш лозим. Мисол. Шахс 1993-1995 йилларда (2 йил) прокуратурада даражали унвонсиз ходим сифатида, 1995-1999 йилларда (4 йил) даражали унвонга эга ходим сифатида ишлаган. 1999-2008 йилларда (9 йил) адвокатлик фаолияти билан шуғулланган. 2008-2021 йилларда (13 йил) судья лавозимида ишлаган. 2021 йилда ушбу шахсга судья пенсиясини тайинлашда жами 17 йиллик стаж, яъни судья лавозимида ишлашдан олдинги 1995-1999 йиллардаги, шунингдек 2008-2021 йиллардаги стаж, узилиш бўлган бўлса-да, ҳисобга олинади. |