![]() Ответов: 4
|
Ответы эксперта. Юридический помощник
19.06.2025 [ID: 32435] Ер майдонини шу мулкдорлар номига қонуний бириктириб қўйиш мумкинми?
Показать ответ
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 63-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкалари ушбу уйларнинг турар жойлари ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлари мулкдорларига доимий фойдаланиш учун берилади. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 ноябрдаги ЎРҚ-581-сонли Демак, бошқарувчи ташкилот (бошқарувчи, уй кенгаши, уй-жой мулкдорлари ширкати) ҳокимликка мурожаат қилиб, кўп квартирали уйдаги турар жойларнинг мулкдорларига уйнинг орқа томонидаги ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиб беришни сўраши мумкин. Шу билан бирга, бошқарувчи ташкилот Самарқанд шаҳри ҳокимлигига мурожаат қилиб, кўп квартирали уйдаги турар жойларнинг мулкдорлари номига уйнинг орқа томонидаги ер майдонида ўзлари маблағ сарфлаб ва шахсий меҳнатларини ишлатган ҳолда эккан мевали дарахтлар ва бошқа экинларни парвариш қилиш, суғориш ва сақлаб туриш бўйича ишларни кейинчалик ҳам олиб боришлари учун доимий фойдаланишга бириктириб беришни сўраши мумкин, деб ўйлаймиз. Ушбу мурожаатга маҳалла фуқарорлар йиғини томонидан тузилган, турар жойларнинг мулкдорлари томонидан амалга оширилган ободонлаштириш ишларини ва қилинган харажатлар миқдорини тасдиқловчи далолатномани илова қилиш тавсия этилади. “Норма” экспертлари Улуғбек АЮБОВ ва Сардор ЖУМАШОВ |