Ответов: 195
Ответы эксперта. Время отдыха
Показать ответ

Касаначилар меҳнатига ҳақ тўлаш ва меҳнат таътиллари бериш шартлари Меҳнат кодекси ва 2006 йил 11 январдаги 4-сон Касаначилик тўғрисидаги низом (кейинчалик матнда Низом деб юритилади) билан тартибга солинади.

Касаначилар ишига, қоидага кўра, ишбай ҳақ тўланади. Ҳақ тўлаш амалда бажарилган ишлар учун ёки сифати бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқарилгани учун амалга оширилади (Низомнинг 25-банди). Ишбай ҳақ тўланадиган аниқ иш учун касаначининг иш ҳақи миқдори иш берувчининг ўз ишлаб чиқаришида банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари сингари бўлиши керак. Низомнинг 11-бандига мувофиқ касаначи билан меҳнат шартномасида қуйидагилар албатта кўрсатилади: - меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва муддатлари, хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларни қабул қилиш ва топшириш тартиби, таътиллар бериш, ижтимоий суғурта, касаначининг пенсия таъминоти шартлари. Шунинг учун Сиз шартномада кўзда тутилган шартлардан келиб чиқишингиз зарур.

МКнинг 159-моддасига мувофиқ ходимнинг айбисиз яроқсиз маҳсулот тайёрланганда ва бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади. Ходимнинг айби билан тайёрланган тўлиқ яроқсиз маҳсулот ва бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўланмайди.

       Масалан,   Низомнинг 17-бандига биноан иш берувчи касаначига меҳнат шартномасида назарда тутилган ишлар (хизматлар)ни бажариш учун тегишли сифатга эга бўлган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар тақдим этади.  Иш берувчи иш учун барча зарур материалларни бермаган тақдирда касаначи шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаган. Мазкур вазиятда касаначига таътил пули тўлашда ҳисобга олиниши мумкин бўлган ўртача ойлик иш ҳақи тўланиши лозим эди. Таътил пули суммаси миқдорини аниқлаш учун ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш лозим, бу ЎзР ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибининг 1-бандига мувофиқ ҳисобланади.

      Бироқ агар иш берувчи шартнома бўйича барча мажбуриятларни бажарган, яъни зарур асбоб-ускуналарни, инвентарни, материалларни, хом ашё ва ҳ.к.ни тақдим қилган бўлса, у ҳолда мазкур бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўланмайди, шу жумладан меҳнат таътили учун ҳам ҳақ тўланмайди.

 

 

Показать ответ

Меҳнат кодексининг 143-моддаси учинчи қисми ҳамда 18.10.2012 йилдаги Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги 297-сон Низомнинг (Кейинги ўринларда – 297-сонли Низом) 16-банди биринчи хатбошига мувофиқ “Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади”.

Шунингдек, 297-сонли Низомнинг 16-банди иккинчи хатбошида, “Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади”.

Сизнинг ходим ташкилотда олти ойдан кам ишлаганлигини ҳисобга олиб, таътил пуллари ишланган вақтга мутаносиб равишда, яъни 01.05.2015 йилдан 01.07.2015 йилгача бўлган давр учун тўланади.

Бироқ 297-сонли Низомнинг 17-бандида, шунингдек асосий иш жойи бўйича ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг давомийлиги ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган меҳнат таътилининг давомийлигидан ортиқ бўлса, у ҳолда иш берувчи ўриндошнинг илтимосига кўра унга ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган таътилдан ташқари асосий иш бўйича ҳақ тўланадиган таътилнинг қанча давом этиши билан ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўланадиган таътилнинг тафовутини ташкил этувчи кунлар учун иш ҳақи сақланмайдиган таътил беришга мажбурлиги кўрсатилган.

Шу тариқ, Сизнинг ҳолатингизда ўриндош ходимга икки ойлик иш, яъни 01.05.2015 йилдан 01.07.2015 йилгача бўлган давр учун ҳақ тўланадиган таътил берилиши керак, асосий иш жойи бўйича қолган ҳақ тўланадиган дам олиш кунлари учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика