![]() Ответов: 5
|
Ответы эксперта. Хозяйственная деятельность
02.05.2014 [ID: 1104] Должны ли мы получить лицензию на оптовую торговлю для реализации товаров, производимых на оборудовании, арендуемом у другой организации?
Показать ответ
Вам не надо получать лицензию на оптовую торговлю, так как реализация продукции, произведенной на арендованном оборудовании, таковой не является.
Показать ответ
Ушбу саволга жавоб беришдан олдин амалдаги қонунчиликнинг айрим нормаларига мурожаат этамиз, хусусан: «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (25.05.2000 й. 71-II-сон) 22-моддаси талабига кўра «Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин: лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда; лицензияловчи органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини лицензиат зиммасига юкловчи қарори лицензиат томонидан бажарилмаганда. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш лицензияловчи орган ёки суд томонидан амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензияловчи орган томонидан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга, суд томонидан эса ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин». Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг (ВМнинг 05.11.2005 й. 242-сон Қарори билан тасдиқланган) 9-моддаси талабига кўра улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари деб, жумладан «энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида, улардан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари билан шакллантирилган устав фондининг мавжуд бўлиши» белгиланган. Ўз навбатида, Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби ўғрисида Низомнинг (ВМнинг 26.11.2002 й. 407-сон Қарори билан тасдиқланган) 45-моддасига кўра «Қонун ҳужжатларига мувофиқ талаб қилинадиган ҳужжатларни расмийлаштирмасдан ёхуд уларнинг амал қилишини тўхтатиш ёки қайтариб олиш даврида савдо фаолиятини амалга оширишга, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланган ҳолда, фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш сифатида қаралади». Юқорида келтирилганлардан ҳамда саволингизда баён қилинган ҳолатлардан келиб чиқиб, қуйидаги хулосага келиш мумкин: - улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари юридик шахс томонидан лицензия олиш учун мурожаат қилган кунга шакллантирилган устав фондининг мавжудлигидан иборат. Хусусан, унинг миқдори «энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида, улардан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари билан шакллантирилган» бўлиши лозим; - норматив ҳужжатларда, энг кам ойлик иш ҳақининг миқдори ўзгариши (ошиши), лицензия эгасининг устав фонди миқдорининг кўпайтирилишига олиб келиши белгиланмаган; - ўз навбатида, норматив ҳужжатларга кўра, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш лицензияловчи орган ёки суд томонидан амалга оширилади. Бундай ҳолат лицензияловчи органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини лицензиат зиммасига юкловчи қарори лицензиат томонидан бажарилмаганда юзага келиши мумкин; - лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки қайтариб олиш даврида савдо фаолиятини амалга ошириш ҳолатидагина фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш сифатида қаралиши мумкин; - норматив ҳужжатларда, юридик шахс устав фондининг белгиланган миқдордан камайиб кетиши, лицензияни амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилишига асос бўлиши тўғридан-тўғри кўрсатилмаган. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, фикримизча, Сизнинг корхонангиз улгуржи савдони амалга оширишга рухсат берувчи лицензияни янгилаши ёки қайта рўйхатдан ўтказиши лозим эмас.
|