Ответов: 303
|
Ответы эксперта. Кадровый учет
30.08.2018 [ID: 11558] Жамоа шартномаси бўлмаган ҳолларда, ташкилотнинг ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларига неча иш кунидан иборат меҳнат таътили берилади?
Показать ответ
Корхонада ишловчи барча ходимларга ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади[1] (МКнинг 134-м.). Бунда таътил муддати МКнинг 139-моддасида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилади. Корхонанинг жамоа шартномаси бўлмаганда, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасининг ўзида қўшимча таътил кунлари белгиланиши мумкин. Қуйидагиларга ходимларга йиллик узайтирилган асосий таътил берилади: ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга - ўттиз календарь кун; ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига - ўттиз календарь кун (МКнинг 135-м.). Айрим тоифадаги ходимларга меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари, хусусиятларини ва бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланган[2].
[1] яъни жамоа шартномаси бўлмаса ҳам [2] масалан: суд, прокуратура органлари ходимлари, ўқитувчилар 05.10.2018 [ID: 11561] Ходимнинг ишга бўлган муносабати ва бошқа факторларни инобатга олган ҳолда ўтган даврлар учун устама ҳисобланиши мумкинми?
Показать ответ
Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади (МКнинг 153-м. 2-қ.). Ходимларнинг ойлик маошига устама белгилаш масаласи ҳам корхонанинг локал ҳужжатлари билан тартибга солиниши керак. Фуқаролик кодексида фуқаролик қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилади, деб белгиланган (4-м.). Локал ҳужжатларининг орқага қайтиш кучига эга эканлиги ёки эмаслиги хеч қайси норматив-ҳуқуқий актда белигилаб берилмаган. Бироқ, фикримизча, корхонанинг локал ҳужжатлари (буйруқ, қарор) орқага қайтиш кучига эга бўлмаслиги керак. 15.01.2019 [ID: 12476] Корхона бир йилда бир маротаба ходимга энг кам иш ҳақининг 12 баробари миқдорида моддий ёрдам беришга мажбурми? Ёки моддий ёрдам корхонанинг ихтиёрига кўра амалга ошириладими?
Показать ответ
Ходимга моддий ёрдам суммасини бериш масаласи корхонанинг локал ҳужжатларига асосан амалга оширилади. Зеро, меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади (МКнинг 153-м. 2-қ.). Демак, агар корхонанинг локал ҳужжатида (масалан, жамоа шартномаси ёки Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими тўғрисидаги Низом ва ҳ.) ходимга бир йилда бир маротаба ЭКИҲнинг 12 баробари миқдорида моддий ёрдам бериш мажбуриятини ўрнатилган бўлса, иш берувчи моддий ёрдам суммасини тўлаши шарт. Аксинча, агар бундай мажбурият ўрнатилмаган бўлса, иш берувчи ходимнинг моддий ёрдам сўраб ёзган аризасини қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик масаласини мустақил ҳал қилади. Ариза қаноатлантирилган тақдирда иш берувчи тегишли буйруқ чиқариши керак. |