Ответов: 43
Ответы эксперта. Хозяйственная деятельность
Показать ответ

Товар нархининг калькуляцияси, қоидага кўра, бевосита ва билвосита харажатлар асосида, сотиш нархини шакллантириш учун таннархга устамани қўшган ҳолда  тузилади. Калькуляцияни товар бирлигига каби товарлар гуруҳига ҳам тузиш мумкин. Билвосита харажатлар турли маҳсулот турлари ўртасида  муайян тақсимот базаси бўйича пропорционал равишда тақсимланади. База сифатида, масалан, ишчиларнинг иш ҳақи, сарф қилинган материалларнинг қиймати ва ҳ.к.лардан фойдаланиш мумкин.

Калькуляцияни тузишга мисол келтирамиз:

Харажатларнинг номи      

 

Сумма

 

Товарнинг қиймати

350 000

 

Сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар (божхона божлари ва йиғимлари, солиқлар ва йиғимлар суммалари, комиссия ҳақи, сертификатлаштириш харажатлари, транспорт-тайёрлов харажатлари ва ҳ.к.)

100 000

 

Асосий ва қўшимча иш ҳақи (сотиш менежерлари, сотувчилар, омбор мудири, омборчи, омбор қоровули ва ҳ.к.)

 

75 000

 

Ягона ижтимоий тўлов

 

11 250

 

Коммунал харажатлар (омборларни сақлаш,  электр энергияси ва ҳ.к.)

 

8 000

 

Савдо фаолияти бўйича бошқа харажатлар (реклама, етказиб бериш ва ҳ.к.)

 

2 000

 

Жами харажат           лар

 

546 250

 

Фойда (харажатларга нисбатан 10%) 

 

54 625

 

Жами сотиш нархи

 

600 875

 

Савдо устамаси фоизини чеклаш зарурати, товарларингиз махсус белгиланадиган тартиб бўйича сотиладиган моддий-техника ресурсларининг стратегик турлари рўйхатига кириш-кирмаслигига боғлиқ (ВМнинг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 3-илова). Агар улар мазкур рўйхатга кирса, у ҳолда келтирилган тартибга амал қилиш лозим бўлади.

Бундан ташқари,  чакана дорихона тармоғи корхоналари  сотиш нархларини шакллантиришда “Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотишда савдо устамаларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги  Низомда (АВ томонидан 29.09.2000 йилда 974-сон билан рўйхатга олинган) белгиланган меъёрларга амал қилишлари керак.

Бошқа ҳолатларда савдо устамаларини белгилаш қонун асосида тартибга солинмайди, балки корхона раҳбарияти томонидан мустақил равишда белгиланади (ВМнинг 14.12.1994 йилдаги 604-сон қарори).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика