Ответов: 1395
|
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет
Показать ответ
Одатда электрон савдо майдончалари орқали товарлар сотилганда, тўлов ушбу маркетплейсда келтирилган тўлов операторлари орқали амалга оширилади. Товарни етказиб бериш вазифаси етказиб берувчи ташкилотга юкланади. Агар тўловни онлайн кўринишда тўлаш имкони бўлмаса, етказиб берувчи ташкилот билан воситачилик шартномаси имзоланади. У воситачи сифатида тўловни қабул қилади, ҳамда онлайн НКТнинг чеки расмийлаштиради. Чекда комитентнинг ИННси албатта кўрсатилади. Саволда келтирилган ҳолатда тўловни қабул қилмасдан туриб, чекни комитент маркетплейс орқали харидорга электрон шаклда тақдим қилади. Етказиб берувчи ташкилот товарни етказиб бериб, харидордан комитентга тегишли пул маблағларини қабул қилади. Чек расмийлаштириб бўлингани учун қайта чек расмийлаштира олмайди. Ушбу пулларни иккиламчи ҳисобрақамига кирим қилиб, сўнгра комитентга ўтказиб беради. Ушбу ҳолатда аниқ жавоб бериш учун бу корхоналар ўртасидаги бирламчи ҳужжатларни (шартнома, воситачи ҳисоботи, чеклар)ни ўрганиб чиқиш керак, бу консалтинг хизмати ҳисобланади. “Биз жавоб берамиз” хизмати консалтинг хизматини кўрсатмайди. Ушбу операцияларни солиқ қонунчилигига асосан хавф-хатарсиз амалга ошириш учун ва қўшимча солиқлар юзага келиб қолмаслиги учун солиқ маслаҳатчисини ёллаб, бизнес-модель ишлаб чиқишни тавсия қиламиз.
Показать ответ
Мазкур ҳолатда жамият объектларни ўз эҳтиёжлари учун эмас, балки сотиш мақсадида қурмоқда. Шунинг учун жамият учун улар асосий восита эмас, балки тайёр маҳсулот ҳисобланади (5 - сонли БҲМС, 4 - сонли БҲМС). Қурилиш якунланиб, объектлар топширилгунга қадар ишлаб чиқариш харажатлари тугалланмаган ишлаб чиқариш (2010) ҳисобварағида акс эттирилади. Сўнгра тайёр маҳсулот сифатида (2800) ҳисобварақда акс эттирилади. Бухгалтерия ҳисобида ишлаб чиқариш (асосий фаолият) билан боғлиқ харажатлар иқтисодий мазмунига кўра 5 та элементга гуруҳланади ва улар 05.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚ билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ белгиланади:
Қуйидаги харажатлар ишлаб чиқариш таннархига киритилмайди:
Бундай харажатлар ҳисобот даври харажатлари сифатида тан олинади. Билвосита харажатлар маҳсулот турлари бўйича тақсимланади. Кўпчилик корхоналар анъанавий усуллардан фойдаланади (ишчилар иш ҳақи, тўғридан-тўғри харажатлар). Бошқарув ҳисобида эса аниқроқ усул — ABC (activity-based costing) усули, яъни фаолиятга асосланган харажатлар тизими қўлланилади. Мавзуга доир тавсия: |

