Ответов: 1326
|
Ответы эксперта. Юридический помощник
05.03.2026 [ID: 35172] Пенсия жамғармаси А ва В корхоналардан маблағларни қандай тартибда ундиради?
Показать ответ
Имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш масалалари Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрдаги №938-XII-сон «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни билан тартибга солинади (бундан кейинги ўринларда — “Қонун”). Айрим тоифадаги ходимлар учун белгиланган махсус иш стажи мавжуд бўлган тақдирда умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар (Қонун, 12-м.). Имтиёзли шартларда тайинланган пенсияларни тўлашга сарфланган харажатлар иш берувчи томонидан қоплаш тартиби Низомнинг 4-бобида келтирилган (14.12.2023 й 661-сон ВМҚ, 1-илова, бундан кейинги ўринларда — Низом). Имтиёзли шартларда тайинланган пенсия ҳар хил иш берувчиларда ишлаган фуқаро учун ҳисобланган тақдирда, Пенсия жамғармасининг харажатлари ҳар бир иш берувчининг маблағлари ҳисобидан солидар тартибда қопланади (Низом, 25-б.). Юридик шахс қайта ташкил этилган (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиш, ўзгартириш) тақдирда, ушбу Низомнинг 21, 28 ва 32-бандларида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган харажатларни қоплаш мажбурияти учун унинг ҳуқуқий вориси жавоб беради. Харажатларни тўлаш тўғрисидаги барча талаблар (даъволар) ҳам ворисга берилади (Низом, 43-б). Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш бўйича қарзи бўлган юридик шахс унинг банк ҳисобварағида пул маблағларининг мавжудлигидан қатъий назар, ушбу Низомда белгиланган тўлов муддатидан кечиктирмай, қарзни тўлаш учун тўлов топшириқномасини унга хизмат кўрсатувчи тижорат банкига тақдим этиши шарт (Низом, 41-б.). Агар В корхона А корхонадан ажратиш йўли билан ташкил этилган бўлиб, тақсимлаш балансига мувофиқ ушбу мажбуриятлар В корхонага ўтган бўлса, Пенсия жамғармаси харажатларини В корхона қоплайди. Акс ҳолда ҳар бир корхона ишлаган иш стажига қараб солидар равишда қоплайди.
|

