![]() Ответов: 159
|
Ответы эксперта. Кадровый учет
08.08.2019 [ID: 14723] Применяется ли тарифный коэффициент по разрядам Единой тарифной сетки оплаты труда или зарплата должна начисляться не ниже первого разряда тарифной сетки без применения коэффициентов?
Показать ответ
Применение Единой тарифной сетки по оплате труда (ЕТС) обязательно для бюджетных организаций. Для других предприятий ЕТС носит рекомендательный характер (п. 3 ПКМ № 103 от 18.03.1996 г.). Размер оплаты труда устанавливается по соглашению между работодателем и работником. Он не может быть ниже минимального размера и не ограничивается каким-либо максимумом (ст. 153 ТК). Месячная оплата труда работника, выполнившего полностью определенные на этот период нормы труда и трудовые обязанности, не может быть ниже установленного законодательством размера по первому разряду ЕТС по оплате труда (ст. 155 ТК). Таким образом:
04.09.2019 [ID: 14928] Ходим меҳнат интизомини қўпол бузганлиги учун иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилганда унга ойлик иш ҳақи тўлаш шартми?
Показать ответ
Меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларидан қатъий назар, ходимга фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация ва меҳнат шартномаси бекор қилинган кунга қадар ишлаган кунларига иш ҳақи тўланади (МКнинг 110-м, 151-м). Савол бўйича маълумотни қуйидаги савол жавобларидан кўришингиз мумкин: Савол № 10721, 10704, 10705 09.09.2019 [ID: 14973] Касаначиларга навбватдаги меҳнат таътили ва бир йилда бир марта бериладиган моддий ёрдам тўлаш мумкинми?
Показать ответ
Ҳа, касаначилар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ва корхонада белгиланган тартибга асосан бериладиган тўловларни (шу жумладан моддий ёрдам) олиш ҳуқуқига эгалар. Касаначилар қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий ва меҳнат кафолатлари таъминлананган бўлиши лозим. Касаначилик шартида ишлайдиган ходимлар иш берувчи билан билан тузилган меҳнат шартномаси асосида ишлайдилар (Касаначилик тўғрисидаги Низомда, 11.01.2006 й. ВМК-4, 1-илова). Меҳнат шартномасида таътил бериш шартлари ҳам кўрсатиб ўтилади. Таътиллар бериш вақти ва навбати касаначи билан келишув бўйича иш берувчи томонидан тасдиқланган жадвалда белгиланади. Касаначининг ҳар йилги меҳнат таътили муддати, агар касаначи қонун ҳужжатларига мувофиқ кўпроқ давом этадиган ҳар йилги асосий таътилга чиқиш ҳуқуқига эга бўлмаса, 15 иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас. Бундан ташкари, корхонада жамоа шартномаси тузилган бўлса, ушбу жамоа шартномаси шартлари ҳам касаначиларга татбиқ этилади.
Показать ответ
Мехнат дафтарчаларини юритиш тартиби «Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома»га (АВда 29.01.1998 й. 402-сон б. рўйх.ол.) асосан амалга оширилади. Унга асосан иш берувчи корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно (Йурикнома 1.1 банди). Меҳнат дафтарчалари ва меҳнат дафтарчаларига қўшимча варақлар корхоналар томонидан маҳаллий меҳнат органларидан олди-сотди шартномаси асосида сотиб олинади. Меҳнат дафтарчаларини бошқача тартибда сотиш, шунингдек, фуқаролар томонидан меҳнат дафтарчаларини сотиб олиш тақиқланади. Меҳнат дафтарчалари ва меҳнат дафтарчаларига қўшимча варақларни сотиб олиш шартномасини тузиш учун корхоналар маҳаллий меҳнат органларига ёзма мурожаат қилишлари лозим. Ёзма мурожаатда штат жадвали бўйича ходимлар сони, вакант лавозимлар (жойлар) сони, шунингдек, меҳнат дафтарчаси (меҳнат дафтарчаси дубликати) ёки меҳнат дафтарчасига қўшимча варақ берилиши лозим бўлган ходимлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилади. Меҳнат дафтарчаси ва меҳнат дафтарчасига қўшимча варақларни корхоналар томонидан қайта сотишга ёки бошқача тартибда бегоналаштирилишига йўл қўйилмайди (Йрикнома 1.3 банди). Меҳнат дафтарчаларини юритиш, сотиб олиш, ҳисоботни олиб бориш ва фойдаланиш тартибини бузган мансабдор шахслар қонунларда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар (Йурикнома 8-боб). |