Ответов: 14
Ответы эксперта. Налоговый учет 2014 - 2018
Показать ответ

Товар истеъмол кредити-бу истеъмол товарлари (ишлари, хизматлари)ни  ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки реализация қилувчи ташкилотлар томонидан бевосита истеъмолчига бериладиган кредит булиб, бунда истеъмолчига сотилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади («Истеъмол кредити тугрисида» ги Уз.Р.Конуни 5-моддаси).

Савдо соҳасида якуний истеъмол учун, ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга сотиш чакана савдо фаолияти деб хисобланади. Бирок, ушбу тартибдан истисно тарикасида чакана савдо корхоналари томонидан ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасида нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича хам товарларни сотиш мумкин. Бунда товарлар сотилишини ҳисоблаб чиқиш ҳар бир ой бўйича алоҳида амалга оширилади ва товарларни олдинги ойлар ҳисобига сотишга йўл қўйилмайди. Чакана савдо корхоналарига товарларни товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизидан ортиқча нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича фақат ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари, яъни даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, ўқув ва маърифат юртларига сотишга рухсат берилади (ВМ нинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарорига Илова килинган «Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тпартиби тугрисида» ги Низомнинг 2- ва 19- бандлари)

Юкорида баён этилганлардан келиб чикиб, банк муассасасидаги хисоб ракамингизга пул утказиб бериш (накд пулсиз хисоб-китоб) йули билан маиший электр машиналари ва электр приборларини ахолига сотиш айланмаларини ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасидаги микдори чакана савдо фаолияти деб, 10 фоиздан ошган микдори эса улгуржи савдо фаолияти деб хисобланади ва бу фаолиятни амалга оширишингиз учун  тегишли лицензияга эга булишингиз лозим.

Ундан ташкари, Сиз томондан улгуржи-чакана савдо фаолияти амалга оширилганлиги сабабли, улгуржи-чакана савдо фаолиятини амалга оширувчи савдо корхоналари учун белгиланган солик ставкаси  асосида ягона солик туловини хисоблаб чикишингиз (2016 йил учун солик ставкаси 5%-Уз.Р.Президентининг 22.12.2015 йилдаги №ПК-2455 сонли Карорини №10-2-сонли иловаси) хамда «Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солик туловини бунак туловларини хисобга олган холда тулаш тартиби тугрисида» ги Низом талаблари асосида ягона солик туловининг тегишли бунак туловларини тулаб боришингиз шарт (мазкур Низом Уз.Р.Адлия вазирлигидан 14.01.2010 йил №2065 сон билан руйхатдан утган). 

Показать ответ

Сиз томондан озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари чакана савдоси амалга оширилаётганлиги сабабли, фақат бундан бевосита ўзингиз импорт қилган товарлар чакана савдоси мустасно,  хар хисобот чораги якуни бўйича хисобот чорагидан кейин келадиган ойнинг 10 кунидан кечирмасдан ДСИ га  «Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор тўғрисида» ги маълумотларни ва унга «Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тўғрисида» хисоботни илова қилган холда такдим этишингиз хам лозим бўлади.

Агарда сиз якка тартибдаги тадбиркор сифатида ўзингиз томондан бевосита импорт қилинган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари чакана савдоси билан шуғулланмокчи бўлсангиз,  у холда «Якка тартибдаги тадбиркор учун қатъий белгиланган солиқ хисоб-китоби»ни илова  қилган холда «Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланувчи қатъий белгиланган солиқ тўловчи – якка тартибдаги тадбиркор тўғрисида» ги маълумотларни мазкур жавобнинг биринчи  сўзбошида кўрсатиб ўтилган муддатларда ДСИ га тақдим этишингиз  билан биргаликда хар хисобот ойи якуни бўйича хисобот ойидан кейин келадиган ойнинг 10 кунидан кечирмасдан ДСИ га  «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни четдан олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор тўғрисида» ги маълумотларни ва унга «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни четдан олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тўғрисида» ги ва «Четдан олиб келинган, тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлар ҳаракати тўғрисида»ги хисоботларни илова қилган холда такдим этишингиз хам лозим бўлади.

Шунингдек, чакана савдо фаолиятини амалга оширишни режалаштираётганлигингиз сабабли, сизнинг тегишли аризангиз асосида ДСИ дан рўйхатдан ўтказилган «Чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг товар операциялари ва даромадларини ҳисобга олиш китоби» ни ва «Товар чеклари китобчаси»ни юритишингиз лозим (СК 374 моддаси).

Юкорида номлари баён этилган маълумотлар ва солиқ хисоб-китоби хамда тегишли китобларнинг намунавий шакллари билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг мос равишдаги №№23 ва 2013-8 сонли қарорини №15-сонли Иловаси орқали танишишингиз мумкин (мазкур қарор АВдан 22.03.2013 йилда №2349 сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Показать ответ

МЧЖнинг устав капиталидаги улушини учинчи шахсга сотиш операцияларини қонунийлигини таъминлаш мақсадида унинг солиқ оқибатларини ўрганишдан аввал қуйидаги ҳолатларни диққат билан ўрганиб чиқишингиз лозим:

-биринчидан, улуш жамият иштирокчилари бўлмаган шахсларга сотилиши мумкин, агар жамиятнинг уставида тақиқланган бўлмаса.  Агар тақиқ бўлса, уставга тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейингина сотиш мумкин (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 20-моддаси иккинчи қисми);

-иккинчидан, сотувчи – таъсисчи МЧЖ устав капиталидаги ўз улушини фақат тўланган қисми бўйича бошқа шахсга ўтказиши мумкин (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 20-моддаси учинчи қисми). Устав капиталидаги тўланмаган улушлар билан боғлиқ ҳар қандай битим қонуний кучга эга эмас;

-учинчидан, агар жамиятнинг уставида белгиланган бўлса, жамиятнинг бошқа иштирокчилари ва корхона сотилаётган улушни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуққа эга (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 20-моддаси 4-8-қисмлари). Улуш сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқи бузилган ҳолда сотилган тақдирда, жамиятнинг исталган иштирокчиси ёки жамият сотувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ўзларига ўтказишни суд тартибида талаб қилишга ҳақлидирлар, яъни бунда сотиб олувчи сотиб олинган улушни йўқотиш хавфи мавжуд;

-тўртинчидан, жамият устав фондидаги улушдан бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш, агар уни нотариал шаклда амалга ошириш тўғрисидаги талаб жамиятнинг уставида назарда тутилган бўлмаса, оддий ёзма шаклда амалга оширилиши керак. Жамиятнинг устав фондидаги улушдан ўзганинг фойдасига воз кечиш бўйича битимнинг Қонунга ёки жамиятнинг уставида белгиланган шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келади (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 20-моддаси 9-қисми);

-бешинчидан, жамият устав фондидаги улушдан бошқа шахснинг фойдасига воз кечилгани ҳақида бундай воз кечишнинг далилларини тақдим этган ҳолда ёзма равишда жамият хабардор қилиниши лозим (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 20-моддаси 10-қисми). Амалда бу шуни англатадики, МЧЖнинг ижро органига улушнинг олди – сотди шартнома нусхасини ёки сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида тузилган улушга бўлган ҳуқуқнинг ўтганлигини ҳақида огоҳлантирувчи бошқа ҳужжатни имзо қўйдирган ҳолда топшириш керак. Чунки сотиб олувчи сотиб олинган улушни сотиш ҳуқуқига фақат шундай огоҳлантиришдан кейингина эга бўлади;

-олтинчидан, Уставнинг янги таҳририни тасдиқлаш мақсадида жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши керак. Бир иштирокчи бошқасига алмашгани учун устав янги таҳрирда тасдиқланиши лозим (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 32-моддаси);

-еттинчидан, МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгаришлар ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш керак. Бунинг учун таъсисчилар томонидан тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида уларни рўйхатдан ўтказган органга ўзи келган ҳолда, почта алоқаси ёки Интернет тармоғи орқали тегишли ҳужжатларни (ариза, МЧЖ иштирокчилари йиғилишининг  таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори; ўзгартириш ва қўшимчалар матнининг имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган икки нусхаси, давлат божи тўланганлиги ҳақида банк тўлови ҳужжати, улушнинг бошқага ўтганини тасдиқлайдиган ҳужжат (шартнома, хат ва бошқалар)) тақдим этадилар (Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида Низомнинг 33-банди, ЎзР Президентининг 24.05.2006 й. ПҚ-357-сон қарори билан тасдиқланган).

Тегишли ўзгартиришлар киритилгач ва у расмий равишда тасдиқлангач, улушни сотиб олиш жараёнини тугалланган деб ҳисоблаш мумкин.

Сиз келтирган ҳолатда солиқ оқибатларига тўхталадиган бўлсак, бунда:

-          МЧЖдаги ўз улушини номинал қийматдан паст нархда сотаётган таъсисчи бўлмиш юридик шахс – норезидентда мулкини сотишдан даромад кўрилмаганлиги сабабли солиқ оқибати юзага келмайди.

Тўлов манбаида солиққа тортиладиган мол-мулкни реализация қилишдан олинадиган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлов манбаида ушлаб қолиш мол-мулкни реализация қилиш қийматидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади (Солиқ кодексининг 155-моддаси 3-банди 3-қисми);

-          МЧЖдаги улушни номинал қийматидан паст нархда сотиб олувчи жисмоний шахс – резидентда ҳам ҳеч қандай солиқ оқибати юзага келмайди.

Жисмоний шахсда солиққа тортиладиган даромад келажакда улушни сотишда юзага келиши мумкин, бунда улуш сотилган нарх ва сотиб олинган нарх-1 АҚШ доллари орасидаги фарқ даромад деб ҳисобланади (Солиқ кодексининг 176-моддаси 4-банди).

МЧЖнинг таъсис ҳужжатлари қайта рўйхатдан ўтказилгач, бухгалтерияда 8330 “Пай ва улушлар” счетида чиқиб кетган таъсисчи янгисига алмаштирилади:

Дт 8330 – юридик шахс – норезидент бўлган таъсисчи улушнинг номинал қиймати суммаси,

Кт 8330 – жисмоний шахс-резидент бўлган МЧЖ таъсисчиси улушнинг номинал қиймати суммасига.

Показать ответ

Чет эллик ҳамкорингизнинг ижарадан олинадиган фоиз сифатидаги даромадидан сиз тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган даромад солиғини 20% лик ставкада ушлаб қилишингиз керак. Бунда солиқ суммасини фоизларни хорижий ҳамкорингизга фоизларни тўлаган санадаги ЎзР Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича ҳисоблашингиз керак (Солиқ кодексининг 155, 160 ва 165-моддалари).

Показать ответ

ЎзР Солиқ кодексига мувофиқ савдо корхоналари  ходимларнинг сонидан қатъи назар ЯСТ тўловчилари ҳисобланишади (Солиқ кодексининг 350-моддаси биринчи қисми). Шунга мувофиқ, ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботини АВ 22.03.2013 й. 2439-сон билан рўйхатга олган МВ ва ДСҚ Қарорига 13-Иловага мувофиқ топширишингиз керак.

Аптека сифатида, шунингдек, сиз  АВ томонидан 03.03.2011 й. 2203-сон билан рўйхатга олинган Қарор Иловасига мувофиқ Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китобини  ҳар йили 1 февралгача, Ягона солиқ тўловининг энг кам  миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини ЯСТ ҳисоб-китоби ҳисоботи билан биргаликда тақдим этишингиз керак.

Бундан ташқари ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботлар топшириш керак (2439-сон Қарорга 2 ва 10 Иловалар). Шунингдек, чакана савдо корхонаси сифатида сиз Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 23.02.2011 й. 2200-сон билан рўйхатга олинган)га 1а Иловасига мувофиқ Маълумотларни ҳар йили 1 февралга қадар топширишингиз керак.

Статистика ҳисоботларининг тўлиқ рўйхати АВ 13.11.2015 й.  2728-сон билан рўйхатга олган Статистика Давлат Қўмитаси Қарорида келтирилган. Агар сиз кичик бизнес корхонаси бўлсангиз, у ҳолда сизнинг корхонангиз учун асосий статистик шакл “Микрофирма ва кичик корхонанинг _____ йил учун ҳисоботи” (2728-сон Қарорга 112-Илова). Сизга статистика шаклларининг тўлиқ рўйхати билан танишиб чиқишингизни маслаҳат берамиз, чунки сизнинг фаолиятингиз йўналиши ва хўжалик юритишингиз шароитларидан келиб чиқиб қўшимча статистик ҳисоботларни топшириш керак бўлиши мумкин. Масалан, экспорт-импорт операциялари бўлганда, ёқилғи ишлатилганда ва шу каби ҳолатларда. 

Показать ответ

Корхона томонидан қурилиш ташкилотидан намунавий, кредит асосида сотиб олинган ва ва ходимларга берилган лойиҳаларга мувофиқ қурилган уйлар учун тўловларни ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолишда улар белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.

Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-бандига мувофиқ ЖШДС бўйича имтиёзни қўллашнинг асосий шарти бу ипотека кредитларини корхона эмас, балки бевосита ёш оила аъзолари, қурувчи шахслар, шунингдек уларнинг мазкур кредитлар бўйича биргаликдаги қарз олувчи бўлган оила аъзолари томонидан олиниши ҳисобланади.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика