Ответов: 113
Ответы эксперта. Архив 2014-19гг.
Показать ответ

Ўзбекистон фуқароларининг республика ҳудудига кириб келиши ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши Тартибига мувофиқ амалга оширилади.

Жумладан, мазкур Тартибга кўра чет элда вақтинча ёки доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалдаги паспорти ёки Ўзбекистон Республикасига қайтиб келишга сертификат мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эркин кириш ҳуқуқига эгадир.

Паспортнинг амал қилиш муддати чет элда тугаган, у яроқсизланган ёки йўқолган ҳолларда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда (фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси ўзгарган, ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар аниқланган, варақлар ишлатиб бўлинган ва бошқа ҳолларда) фуқароси янги паспортни расмийлаштириш учун ўзи турган мамлакатдаги Ўзбекистон консуллик муассасасига, агар бу мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси бўлмаса, фуқаро ўзи турган мамлакат консуллик округига кирадиган Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат қилади.

Фуқаронинг автомашинасини киритиш эса Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 19 ноябрда 2156-сон билан рўйхатга олинган Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги  Низомга асосан амалга оширилади.

Хусусан, хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикасига киришида кириш божхона пости ходими томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" расмийлаштирилади.

Хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир йил мобайнида умумий ҳисобда уч ойгача божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган ҳолда бўлиши мумкин ва мажбуриятнома ушбу муддатга расмийлаштирилади ҳамда бир нусхаси ҳайдовчига берилади.

Бу учун автотранспорт эгаси (ҳайдовчиси) томонидан тақдим этилган фуқаролик паспорти, автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси ва оғзаки маълумотлар асос бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий автотранспорт воситасидан фойдаланишда унинг эгаси (ҳайдовчиси) доимий равишда ўзи билан бирга мазкур мажбуриятномани олиб юриши шарт.

Хорижий автотранспорт қайтариб олиб чиқилишида унинг эгаси (ҳайдовчиси) томонидан чиқиш божхона постига мажбуриятнома тақдим этилади.

Божхона божлари ва солиқлардан озод этиш муддати тугагандан сўнг, хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши ёки даврий божхона тўловлари тўланган ҳолда "вақтинча олиб кириш" режимига ёхуд бошқа божхона режимига расмийлаштирилиши лозим. Муддат ўтганда автомашина товар сифатида киритилган деб баҳоланади.

Показать ответ

Суд ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра, иш юритиш жараёнига қараб, агарда даъво аризаси иш юрувга қабул қилиниб, хўжалик иши тайинланган бўлсада, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши мумкин:

- даъвони қаноатлантириш;

- рад этиш;

- иш юритишни тугатиш (тарафлар келишув битимига келган, қарздор тугаган бўлса ва хк.- ХПК 86-м.);

- иш юритишни тўхтатиш (экспертиза тайинланган, бу иш билан боғлиқ маъмурий, жиноят ва бошқа иш кўрилгунга қадар ва х.к. – ХПК 82-83-м.м.).

Назаримизда, асосий қарз тўланганлиги сабабли суд ушбу қисмда даъвони рад этиши, пеня қисмини эса унинг тўланиши-тўланмаганлигига қараб қарор қабул қилиши мумкин.

Жавобгар сифатида Сизга суд учун молиявий аҳволлариз яхши эмаслиги, ташкилотлариз марказлаштирилган тартибда молиялаштирилиши ва маблағ ажратилмаганлиги сабабли солиқлар ўз вақтида тўланмаганлиги, ҳозирда асосий қарз тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш тавсия этилади, чунки исботлаш мажбурияти тарафларнинг ўзига юклатилган (ХПК 55-м.).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика