![]() Ответов: 621
|
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет
Показать ответ
Концерт учун чиқарилган билетлар – қатъий ҳисобдаги бланклар ҳисобланади. Уларни чиқариш, қабул қилиш-топшириш, реализация қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади. Сотилмаган билетлар йўқ қилинади ва ҳисобдан чиқарилади. Билетлар сейфда сақланади, уларнинг ҳисоби билетларни сотувчида 1090 “Бошқа метариаллар” счётида юритилади. Билетлар бошқа юридик шахсларга тарқатиш (сотиш) учун берилганда, ушбу юридик шахсларда билетлар балансдан ташқари 006 “Қатъий ҳисобот варақлари” счётида ҳисобга олинади. Батафсил маълумотга эга бўлиш учун Республика театр ва томоша муассасаларида чипталар бўйича ишларни юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга қаранг (АВда 23.06.2004 йил 1376-сон билан рўйхатга олинган, рус тилида). Шунингдек, “Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши” тўғрисидаги Низом билан танишиб чиқинг (АВда 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатга олинган), бухгалтерия ўтказмаларини беришда 21-сон БҲМСнинг 2-иловасидан фойдаланинг. Солиқ Кодексига биноан, солиқ солишнинг турли тартиби, турли солиқ солиш объектлари, турли ставкалар назарда тутилган фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритилади (СКнинг 42-моддаси, 353-моддаси). Шунинг учун, турли фаолият билан шуғуллансангиз, уларнинг ҳар бири бўйича солиқ солиш тартиби, солиқ солиш объекти, солиқ ставкаларини аниқлашингиз лозим. Умуман олганда, бухгалтерия ҳисоби ва статистика мақсадларида турли фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритилади. Масалан, товар сотишдан даромад 9020 “Товарларни сотишдан даромадлар” счётида ҳисобга олинади. Концерт билети бу концертни томоша қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатдир. Бунда даромад билет сотишдан эмас, концерт ташкил этиш хизматидан олинади ва у бўйича тушум 9030 “хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётида ҳисобга олинади. Улар бўйича солиқ ҳисоботларини тузиш ва солиқ тўлаш эса, юқорида айтиб ўтилган кўрсаткичларга боғлиқ бўлади. 19.12.2018 [ID: 12427] 1.Тайёр экин маҳсулотлари қайси нархда кирим қилиниши керак?
2.Юқоридаги бухгалтерия ўтказмалари тўғрими?
Показать ответ
Экин маҳсулотларини етиштириш соҳасида ишлар мавсумий хусусиятга эга бўлади. Экин маҳсулотларини етиштириш жараёни бир нечта босқичдан иборатдир: экишга тайёргарлик (ер хайдаш, молалаш, культивация ва бошқалар); экиш ишлари; парвариш қилиш; ҳосилни йиғиш. Ишлаб чиқариш харажатлари йил давомида ҳар хил пайтларда амалга оширилади. Маҳсулот чиқиши эса ўсимликнинг етилишига боғлиқ бўлиб, ҳосилни йиғиб олиш пайтида содир бўлади. Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби 20 00-"Асосий ишлаб чиқариш" счётлар гуруҳида юритилади. Тайёр маҳсулот эса омборга режадаги таннархи (плановая себестоимость) бўйича кирим қилинади. Цикл тугагач давр охирида (ой, чорак, йил охирида) 20 00 счётида жамланган ҳақиқатдаги харажатлар режадаги таннарх билан таққасланиб, маҳсулот таннархига тузатиш киритилади. Фарқни ҳисобга олиш ва тузаиш киритиш учун қўшимча счёт киритиш лозим бўлади. Қуйидаги келтирилган манба орқали ўхшаш саволга жавобни кўриб чиқинг. Унда бухгалтерия ўтказмалари бўйича тавсия берилган. https://vopros.norma.uz/question/5702?sid=22835&st=171243&us=73dad3jk715jkrhl1vg4r1dr05 Шунингдек, БСҲ газетасининг 2018 йилдаги 9-сонида чиққан “Олмазорнинг бухгалтерия ҳисоби” номли мақолада экспертнинг фойдали маслаҳатлари мавжуд. Ундан ташқари қуйидаги маслаҳатларга эътибор беринг:
07.01.2019 [ID: 12561] Агар корхона таъсисчига 376 млн сўмни товар кўринишида қайтарадиган бўлса, бу бўйича қандай солиқ мажбуриятлари келиб чиқади, ушбу ҳолат товарларни реализацияси деб қаралиб ЯСТ солиш объекти ҳисобланмайдими?
Показать ответ
Жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарорда қўшимча ҳисса қиймати, шакли, ҳиссаларни тўлиқ қўшиш муддати белгиланиши керак. Қўшимча ҳиссаларни қўшишнинг муддати тугаган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай таъсисчилар (таъсисчи) қўшимча ҳиссаларни қўшиш якунларини тасдиқлаш ҳақида, шунингдек таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгаишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилишлари керак. Бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида уставга киритилаётган ўзгаришлар тўғрисидаги ҳужжатлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим этилмоғи лозим. (Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида ЎзР қонуни, 06.12.2001 йил № 310-II, 18-модда). Белгиланган муддатларга риоя этилмаган тақдирда жамият устав фондининг кўпайтирилиши амалга ошмаган деб эътироф этилади. Бундай ҳолда жамият таъсисчилар киритган ҳиссаларни уларга қуйидаги муддатларда қайтариши шарт:
Улуш қандай шаклда киритилган бўлса, шундай шаклда таъсисчига қайтарилса, айрим шартлар бажарилган тақдирда солиқ оқибатлари юзага келмайди. Таъсисчига у киритган мол-мулк сифатига ва миқдорига тенг мол-мулк қайтарилади. Бунда мол-мулкнинг таъсисчи киритган пайтдаги баҳоланган қиймати унга қайтариб бериладиган мол-мулкнинг таннархидан фарқланиши мумкин. Агар қайтарилаётган мол-мулкнинг қиймати киритилган мол-мулкнинг баҳоланган қийматидан паст бўлса, у ҳолда корхона “бошқа даромад” тарзида фойда кўради (СКнинг 132, 133-моддалари) ва ушбу фойда солиқ солинадиган базага қўшилади (СКнинг 356-моддаси). Таъсисчига у киритган улуш бўйича қарздорликни товар билан қайтариш қонунга зид эмас. Лекин, айрим ҳолатларда бундай операция солиқ оқибатларини юзага келтириши мумкин. Таъсисчига улуш тўлиқ миқдорда товар билан қайтариладиган бўлса, бунга реализация деб қаралиши ва ушбу берилаётган товар қиймати ЯСТ солинадиган объект деб эътироф этилиши эхтимоли мавжуд. Ўхшаш саволларга жавобларни қўйидаги манбаларда ўқинг: 10.01.2019 [ID: 12614] Битта товарни сотиб олишда товар қийматининг бир қисмини ҳисобдор шахс корпоратив картадан тўласа, қолган қисмини эса бошқа ходим шахсий маблағидан тўланган бўлса, қандай ҳисоб юритилади?
Показать ответ
Ҳар иккала ходим қилган харажати тўғрисида ҳисобот беради. Ҳисоботга сотувчининг счёт-фактураси илова қилинади. Бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади: Аккумулятор кирим бўлиши, 370 минг сўмга: Дт 1040 “Эҳтиёт қисмлар” Кт 6010 “Сотувчига (чакана савдо дўконига) тўланадиган счётлар” Ходим № 1 корпоратив картадан харажат қилгани, 300 минг сўмга: Дт 4230 “Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар” (Ходим №1 номига) Кт 5530 “Бошқа маҳсус счётлар” (ёки бошқа счёт очишингиз мумкин, масалан, 5540 “Корпоратив карта) Ходим № 2 қилган харажатига, 70 минг сўмга: Дт 6010 “Сотувчига (чакана савдо дўконига) тўланадиган счётлар” Кт 6990 “Бошқа мажбуриятлар (ходим № 2-га мажбурият) Ҳисобдор ходим № 1 томонидан картадан тўлаган маблағни ҳисобга олиш, 300 минг сўмга: Дт 6010 “Сотувчига (чакана савдо дўконига) тўланадиган счётлар” Кт 4230 “Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар” (Ходим №1-нинг қарзи ёпилади) Ходим № 2-га пул маблағини қоплаб бериш, 70 минг сўмга: Дт 6990 “Бошқа мажбуриятлар (ходим № 2-га мажбурият) Кт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”(ходим№2-нинг ПКсига ўтказилса) ёки 5010 “Касса”(кассадан берилса) 11.01.2019 [ID: 12627] Хусусий корхона 22 500,0 минг сўмлик муассиснинг улушини Устав фондига киритиши ва давлат рўйхатидан ўтказиши мумкинми?
Показать ответ
Хусусий корхоналар тўғрисидаги Қонуннинг 13-моддасига асосан (11.12.2003 йил № 558-II), Хусусий корхонанинг (ХК) устав фондини кўпайтириш ва камайтириш мулкдорнинг қарорига кўра амалга оширилади ва бунда ХКнинг уставига тегишли ўзгаришлар киритилади. Молия йилининг якунида хусусий корхона соф активларининг қиймати унинг устав фондидан кам эканлиги аниқланган тақдирда, хусусий корхона ўз устав фондини ўзининг соф активлари қийматидан ошмайдиган миқдорда камайтириши шарт. Лекин, юқорида кўрсатилган қонунда ХК устав фондини оширишга нисбатан чекловлар белгиланмаган. 27.02.2019 [ID: 12656] Маьлумотнома олган санада дт 4890 (республика газначилиги) кт 9430 ўтказма бериладими, ёки пул келиб тушган 07.01.19 санада дт 5110 кт 9340 (ўтган йиллар фойдаси) тарзидами?
Показать ответ
Суднинг ортиқча тўланган суммани қайтариш тўғрисидаги расмий маълумотномаси чиққанда сизнинг давлат божи бўйича дебиторлик қарзингиз борлиги тасдиқланган. Демак, суднинг шу маълумотномаси чиққан санада аввал харажатга чиқарилган сумма камайтирилиб (харажатлар счёти кредит қилиниб), дебиторлик қарзи тан олинади (4890 счёти дебет қилинади). Пул маблағи келиб тушган санада дебиторлик қарзи ёпилади. 17.01.2019 [ID: 12688] Кафолатланган таъмирлаш ишларини бажаришда қилинган харажатлар бухгалтерияда қандай акс эттирилади ва қайси солиқларга тортилади?
Показать ответ
Агар корхона чиқарган маҳсулотини муайян муддатга бериладиган кафолат билан сотса, маҳсулот сотиш амалга оширилган даврда кафолат бўйича харажат тан олинади ва харидорларга кафолатли хизмат бўйича мажбуриятлар акс эттирилади. Ушбу мажбурият бутун кафолат муддати давомида мавжуд бўлади (21-сон БҲМС, 2-илова). Дт 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” Кт 6940 “Кафолатлар бўйича қарзлар” Кафолат муддати 1 йилдан ортиқ ҳолларда узоқ муддатли мажбурият сифатида акс эттирилади. Корхона ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, келгуси даврларга бериладиган кафолат суммасини ҳисоблаб чиқаради. Кафолат бўйича харажатлар ҳақиқатда қилинган пайтда мажбурият ҳисобига ёпилади. Бунда харажатлар (ишлатилган материаллар қиймати, кафолат бўйича ходимларга иш ҳақи, ягона ижтимоий тўлов) суммасига: Дт 6940 “Кафолатлар бўйича қарзлар” Кт 1000 “Материаллар” Кт 6710 “Ходимларга иш ҳақи бўйича мажбурият” Кт 6520 “ЯИТ бўйича мажбурият” Аналитик ҳисоб кафолат билан сотилган ҳар бир маҳсулот турлари бўйича алоҳида юритилади. Агар корхонада кафолат бўйича мажбурият тан олинмаган бўлса, харажатлар ҳақиқатда қилинган пайтда бевосита харажатларни ҳисобга олувчи счётларга чиқарилади: Дт 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” Кт 1000 “Материаллар” Кт 6710 “Ходимларга иш ҳақи бўйича мажбурият” Кт 6520 “ЯИТ бўйича мажбурият” Корхона кафолат бўйича мажбуриятини бажариш пайтида транспортировка харажатларини (масалан, таъмирланган маҳсулотни харидорга келтириб бериш) қиладиган бўлса, бу харажатлар савдо харажати сифатида давр харажатларига киритилади. Кафолатланган таъмирлаш бўйича харажатлар қилиш бирор бир солиқ оқибатларига олиб келмайди. Фойда солиғи тўловчиларида бундай харажатлар чегириладиган харажат ҳисобланади (СКнинг 145-146 моддаларига қаранг).
17.01.2019 [ID: 12690] МИБ орқали валюта ҳ/р-дан ечиб олинган валюта маблағи сотуви МИБ орқали амалга оширилганда ва ортиқчаси корхона ҳ/р-га қайтарилганда курс фарқидан фойда ва зарарлар қандай акс эттирилади.
Показать ответ
Мижоз ҳисобрақамида бўлган харакатлар банк томонидан бериладиган шахсий ҳисобварақдан кўчирмада акс эттирилган бўлади. Мазкур кўчирмани банкдан қоғоз шаклида талаб қилиб олиш ёки электрон банк тизими (интернет-банкинг) орқали кўриш мумкин. Хорижий валюта юридик шахслар томонидан биржадан ташқари валюта бозорида сотилади ва сотиб олинади (ВМнинг 10.07.2001 йилдаги 294-сон қарори). Ушбу операциялар ваколатли тижорат банклари орқали амалга оширилади. Корхонанинг валюта ҳисобрақамидан МИБ талабига асосан валюта маблағи ечиб олинса, МИБ ечиб олинган валютани тижорат банки орқали сотиши лозим. Тушган миллий валютадаги маблағ ижро ҳужжатини бажаришга йўналтирилади (ЎзРнинг 29.08.2001 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги 258-II сонли қонуни). Хорижий валютада ифодаланган активлар (шу жумладан, пул маблағлари) 22-сонли БҲМСга мувофиқ ҳисобга олинади (АВда 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатга олинган). Тахминий бухгалтерия ўтказмаларини шартли мисолда кўриб чиқамиз: Мисол Корхона ҳисобрақами очилган хизмат кўрсатувчи банкга 8 000 000 сўмга МИБ томонидан юборилган талабнома келиб тушган. Талабнома асосида мижознинг валюта ҳисобрақамидан 1 000 АҚШ доллари ечиб олинган. МИБ валюта маблағи сотилишидан 8 200 000 сўм олган, 8 000 000 сўмни ижро варақасида кўрсатилган суммаларни тўлашга йўналтирган, ортиқча 200 000 сўмни корхона ҳисобрақамига ўтказган. Валюта ечиб олинган кундан то ортиқча маблағ қайтарилган кунгача МБ томонидан ўрнатилган валюта курси ўзгармаган. Дт 48 00 Бошқа дебиторлик қарзлари 8 000 000 сўм Кт 52 00 Хорижий валютада ҳисобрақам 8 000 000 сўм ($1 000)
Дт 6010 Тўланадиган счётлар (6900) 8 000 000 сўм Кт 48 00 Бошқа дебиторлик қарзлари 8 000 000 сўм
Дт 5110 Миллий валютада маблағ 200 000 сўм Кт 9540 Валюталар курслари фарқидан даромадлар 200 000 сўм Ушбу бухгалтерия ўтказмалари шартли мисол бўйича тузилган ўтказмалардир. Вазиятга қараб, бухгалтерия ўтказмалари амалда бошқачароқ бўлиши мумкин. 17.01.2019 [ID: 12724] Зарар суммасини бахолашда унинг бозор нархи товарни харид нархи бўйича аниқланадими ёки товар устига корхонамиз қўядиган устама билан сотиладига нархи бўйичами?
Показать ответ
Инвентаризация натижасида аниқланган камомад, шунингдек айбдор шахсдан зарар суммасини ундириш каби масалалар “Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги” Низом билан тартибга солинади (АВда 06.04.2004 йилда 1334-сон билан рўйхатга олинган). Товарлар камомади бўйича корхонага етказилган зарар миқдори бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида белгиланади (МКнинг 205-моддаси). Айбдор ходимдан ундириладиган зарар миқдори эса инвентаризация ўтказиш даврида амал қилаётган бозор нархлари бўйича ҳисобланади. Товарнинг бозор нархи – бу муайян пайтда ушбу товарни сотиб олиш учун етарли бўлган сумма. Бозор нархини сизга товар етказиб берадиган корхонанинг нархлари бўйича аниқлашингиз мумкин. Шуни назарда тутиш лозимки, Меҳнат кодексида иш берувчига келтирилган зарар бўйича моддий жавобгарлик чегаралари белгиланган. Зарар суммасини ундиришда МКнинг 198 – 210 моддаларида белгиланган қоидаларга риоя қилиш керак. Қўшимча маълумот олиш учун СБХ газетасининг 2013 йил илюль ойидаги 26-сонида чиққан “Фирмада камомад чиқса, бухгалтер нима қилиши керак” номли материал билан танишиб чиқинг:
21.01.2019 [ID: 12776] Корхонанинг ер майдонида ётқизилган асфальт учун кетган барча харажатларни асосий воситага киритиб, 0127 счётида ҳисобга олсам тўғри бўладими?
Показать ответ
Корхона жойлашган ер майдонлари тузилишини ўзгартириш, келиш йўллари, автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларининг тўхташ майдонлари, деворлар ва бошқа иншоотларнинг ҳолатини яхшилаш харажатлари ерни ободонлаштириш харажатларига киради. Ерни ободонлаштириш харажатлари 0850 “Ерни ободонлаштиришга капитал қўйилмалар” счётида ҳисобга олинади. Ерни ободонлаштириш билан боғлиқ барча харжатлар жамланганидан кейин, асосий воситалар таркибига киритилади ва бунда Дт 0111 “Ерни ободонлаштириш”, Кт 0850 “Ерни ободонлаштиришга капитал қўйилмалар” ўтказмаси берилади. Ерни ободонлаштириш бўйича ҳисобланадиган амортизация 0211 “Ерни ободонлаштиришнинг эскириши” счётида ҳисобга олинади (21-БҲМС 2-иловаси, АВда 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатга олинган). Солиқ солиш мақсадида амортизация ставкаси 15 фоизни ташкил этади (СКнинг 144-моддаси). 22.01.2019 [ID: 12807] Фермер хўжалигидаги мева ва сабзавотлар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади ва бундан қандай солиқ оқибатлари пайдо бўлади?
Показать ответ
Саволингизга жавоб олиш учун “Солиқ ва божхона хабарлари” газетасининг 2018 йил 27 февралдаги №9 сонида чиққан “Олмазорнинг бухгалтерия ҳисоби” номли мақола билан танишиб чиқишни тавсия қиламиз. Мазкур мақолада Норма компаниясининг эксперти томонидан тайёрланган сизга керакли материаллар мавжуд. Мақола материаллари билан бизнинг қонунчилик базамиздаги газеталар тўпламида ёки қуйидаги ўтиш орқали Норма компаниясининг сайтига кириб танишишингиз мумкин: https://gazeta.norma.uz/uz/publish/doc/text140144_olmazorning_buhgalteriya_hisobi?paper=sbx 25.01.2019 [ID: 12845] Мазкур 50% устама тўлови ва компенсациядан алимент ушланадими?
Показать ответ
Алимент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади (Оила Кодекси 104-модда, 30.04.1998 й. № 607-I). Алимент удируви жисмоний шахснинг иш ҳақига қаратилиб, фоизларда белгиланганда, алимент суммаси иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловлардан “Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш” Қоидаларида (АВда 08.07.2009 йилда 1980-сон билан рўйхатга олинган) белгиланган тартибда ушлаб қолинади. Ходимнинг уй-жойдан фойдаланиш ҳаражатлари учун унинг иш ҳақига 50 фоиз миқдорида тўланадиган устама шаклидаги тўлов – бу ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (СКнинг 177-моддаси 1-банди). Ходимнинг шахсий автомобилидан фойдаланганлик учун тўланадиган компенсациянинг қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқ қисми ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадига киритиладиган компенсация тўловлари ҳисобланади (СКнинг 174-моддаси 11-банди). Мазкур компенсация тўловининг нормалари Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.1999 йилдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган. Ходимнинг иш жойидан оладиган моддий наф тарзидаги даромадлари ва белгиланган нормалардан ортиқча компенсация тўловлари иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган тўловлар деб эътироф этилади ва улардан алимент ундирилади. Сизнинг ҳолатингизда, шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун тўлов белгиланган нормадан ортиқ эмас, демак у ходимнинг даромади ҳисобланмайди ва ундан алимент ушлаб қолинмайди. Уй-жой харажати учун иш ҳақига 50 фоизлик устама шаклидаги тўловдан алимент ундирилади. 28.01.2019 [ID: 12870] 1.Уйни асосий восита сифатида қабул киламизми ёки бухгалтерия счётининг 2010, яъни асосий ишлаб чикариш счётига қабул қилишимиз керакми?
2.Республикамизда уй - жой қуриб сотиш ишлаб чиқариш деб қараладими?
Показать ответ
Сотиш учун мўлжалланган турар-жой биносини қуришда унинг таннархи 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” счётида шаклланади. Ушбу счётда қурилиш билан боғлиқ харажатлар дебет бўйича ҳисобга олинади. Битмаган турар-жой биносини сотиб олиш қийматини, ҳамда уни қуриб битказишга кетган кейинги харажатларни 2010-счётда ҳисобга олиб, қурилиш ишлари тугаганидан кейин битган турар-жой объекти 2810 “Тайёр маҳсулот” счётига ўтказилади. Республикамизда иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ 2-таҳрир) қабул қилинган . Мазкур таснифлагичга кўра, ишлаб чиқариш фаолияти ва қурилиш фаолияти алоҳида-алоҳида секцияларга киритилган:
Яъни, қурилиш ва ишлаб чиқариш фаолиятларида бухгалтерия ҳисобини юритиш бир-бирига ўхшаш бўлса ҳам, улар алоҳида-алоҳида фаолият турлари бўлиб ҳисобланади. Ўхшаш саволларга жавобларни қуйидаги манбалардан ўтиб кўринг: https://vopros.norma.uz/question/8340?sid=34832&st=304337&us=ql9mqghenb0ljgdfs987k8g1j0 https://vopros.norma.uz/question/3029?sid=34832&st=304343&us=ql9mqghenb0ljgdfs987k8g1j0
Показать ответ
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 сентябрдаги 440-сон қарори 8-банди 2-қисмида белгилан тартибга кўра, 2004 йилдан бошлаб ҳам республика ташқарисидан олиб келинган, ҳам республикада етиштирилган бошоқли экинлар уруғлари дон хом ашёси қиймати чегириб ташланган ҳолда қайта ишловчи корхоналарнинг харажатлари учун ҚҚСни ўз ичига олувчи нархлар бўйича сотилади. Мазкур қарорда белгиланган қоида хозирги пайтда ўз кучини йўқотмаган ва, ўйлаймизки, ушбу қоидани айнан бошоқли экинлик уруғларига нисбатан қўллаш мумкин.
Показать ответ
Да, сдавать финансовую и статистическую отчетность за прошедший налоговый период (за 2018 год) обязательно. Отчетной датой для годового финансового отчета является 31 декабря (п 61 НСБУ №1). А заключительная финансовая отчетность при реорганизации в форме присоединения составляется присоединяющимся предприятием на день, предшествующий внесению в Реестр записи о прекращении его деятельности (п.36 НСБУ №23). В вашем случае, годовая финансовая отчетность составляется за 2018 год. Если факт прекращения деятельности присоединенного предприятия будет зарегистрирован в Реестре 15 февраля 2019 года, то заключительная финансовая отчетность составляется по состоянию на 14 февраля, за период с 1 января по 14 февраля 2019 года (п.19 НСБУ № 23). 31.01.2019 [ID: 12901] Купленные ТМЦ для собственных нужд предприятие должно оприходовать с НДС или без НДС ?
Показать ответ
ТМЦ отражается в балансе по себестоимости. Налоги уплаченные при покупке товара, если они возмещаются, то не учитываются в себестоимости ТМЦ (п.13 НСБУ №4). НДС уплаченный поставщику не включается в стоимость ТМЦ, если его можно относить в зачет в соответствии с главой 39 НК. При отражении себестоимости приобретенных ТМЦ необходимо обратить внимание на следующие факторы:
Если ваше предприятие применяет упрощенный режим (УНДС), то вы не имеете право на зачет НДС уплаченный поставщикам. В этом случае, сумма НДС включается в себестоимость ТМЦ, т.е. ТМЦ отражается в балансе с НДС. Если вы применяете стандартный режим (по ставке 20%), то приходуете ТМЦ используемый в облагаемых оборотах без НДС. Сумма НДС при этом отражается как авансовый платеж по НДС (счет 4400). В п.1 статьи 218 НК есть условия, при выполнении которых вы имеете право на зачет. Порядок отнесения в зачет производится согласно статьи 220 НК. В случае использования ТМЦ для облагаемых и необлагаемых оборотов, сумму НДС по ТМЦ использованный для необлагаемых оборотов относится на расходы. Дополнительную информацию по теме читайте здесь: https://vopros.norma.uz/question/12801?sid=35676&st=314332&us=j5uv9rv7v6e77dh50ha8gaac41 https://vopros.norma.uz/question/12661?sid=35676&st=314437&us=j5uv9rv7v6e77dh50ha8gaac41 05.02.2019 [ID: 12917] Надо ли сдавать в органы статистики отчет 1-КВ и в ГНИ бухбаланс и финрезультаты?
Показать ответ
Предприятия, созданные после 1 октября, финансовую отчетность за период со дня регистрации до конца этого года не представляют в органы налоговой службы. Если юридическое лицо (кроме бюджетных организаций) зарегистрировано после 1 октября, первый отчетный год завершается 31 декабря следующего года (ст.24 Закона о бух.учете, .№ 279-I от 30.08.1996 г). Т.е., они первую финансовую отчетность готовят за период с даты государственной регистрации по 31 декабря следующего года включительно (указанный порядок не распространяется на предприятия, созданные на базе ликвидированных (реорганизованных) предприятий и их обособленных подразделений). В вашем случае, если ваше предприятие не создано на базе ликвидированных (реорганизованных) предприятий, то финансовую отчетность за 2018 вы не сдаете в органы налоговой службы. Первую финансовую отчетность готовите за период с 18.10.2018 года по 31.12.2019 года. А статистическую отчетность за 2018 год необходимо сдать, т.к. за период с даты регистрации до конца 2018 года произошли определенные события, в результате которых появились статистические данные (численность, ФОТ, расходы и т.д.). 05.02.2019 [ID: 12918] 1.Ушбу жамғармани шакллантириш нима ҳисобидан ва қандай тартибда амалга оширилади?
2.Жамғармани тузилиши ва камомадларни шу жамғарма ҳисобидан қоплаш бухгалтерия ҳисобида қай тартибда акс эттирилади?
Показать ответ
Меҳнат Кодексининг 203 моддасига мувофиқ камомадларни қоплаш жамғармаси (фонд риска) тузиш учун корхона раҳбари ва касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасида келишув тузиш керак. Бундай келишув асосида корхона раҳбари жамғарма тузиш тўғрисида буйруқ чиқаради. Ушбу буйруққа асосан бухгалтерия ҳисобида резерв яратилади. Бунда резерв миқдори аввалги йиллардаги тажрибадан келиб чиқиб баҳоланади. Корхонада жамғарма ҳисобига камомадларни қоплаш тартиби тасдиқланиши керак. Баҳоланган резерв суммасига бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ўтказмалар акс эттирилади: Дт 9430 “Бошқа харажатлар” Кт 8910 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” Камомад ҳақиқатда содир бўлганда, унинг қиймати айбдор шахсдан ундирилмаса, камомад суммаси резерв ҳисобидан ёпилади. Бунда етишмаётган мол-мулк корхонанинг балансида ҳисобга олинган бўлса, қуйидаги ўтказма қилинади: Дт 8910 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” Кт “Қимматликларни ҳисобга олувчи счётлар” (0100, 1000, 2800, 2900) Ўзга шахсларнинг мол-мулкини сақлаш тўғрисидаги шартнома бўйича, комиссия шартномаси бўйича, давал хом ашёни қайта ишлаш шартномаси бўйича олинган мол-мулк балансдан ташқарида ҳисобга олинади (21-сон БҲМС 2-илова). Агар бундай товарлар бўйича камомад ёки бошқа йўқотишлар содир бўлганда зарарни қоплаб бериш бўйича контрагентга тўланадиган мажбурият акс эттирилади: Дт 8910 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” Кт 6990 “Бошқа мажбуриятлар” (ёки 6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счётлар”). 05.02.2019 [ID: 12921] Какие налоговые последствия возникают у предприятия при передаче автомобиля в счет дивидендов?
Как отобразить в бухгалтерском учете выбытие автомобиля в качестве дивидендов?
Показать ответ
При передаче ОС в счет уплаты дивидендов возникает обязательство по уплате НДС. В связи с выбытием ОС может образоваться невычитаемый расход. С суммы дивидендов также надо удержать налог на дивиденды. Так как передача имущества учредителю в счет уплаты дивидендов является облагаемым НДС оборотом по реализации (ст. 199,200 НК), при передаче имущества учредителю возникает обязательство по уплате НДС. При реализации основных средств (ОС) налогооблагаемая база определяется на основе стоимости их реализации, но не ниже их остаточной (балансовой) стоимости, без включения НДС (ст. 204 НК). Произведем расчеты на основе вашего примера Удержим налог на доходы в виде дивидендов 5%: 44 000 000 * 5% = 2 200 000 сум Стоимость, по которой автомобиль передается учредителю: 44 000 000 * 95% = 41 800 000 сум Восстановительная стоимость автомобиля – 112 885 215 сум Накопленный износ – 69 014 377 сум Сальдо переоценки – 4 205 352 сум Остаточная стоимость составит: 112 885 215 – 69 014 377 = 43 870 838. Так как стоимость реализации меньше остаточной, НДС определяем от остаточной стоимости: 43 870 838 * 20% = 8 774 168 сум Финансовый результат от передачи автомобиля учредителю: 41 800 000 – 8 774 168 – 43 870 838 + 4 205 352 = - 6 639 654 сум Проводки:
Если предприятие применяет упрощенный порядок исчисления и уплаты НДС (УНДС), то налогооблагаемая база определяется на основе стоимости реализации без включения НДС (ст.226-3 НК). Например, ставка НДС - 7%. Определим НДС исходя из стоимости передачи автомобиля учредителю: 41 800 000 / 107 * 7 = 2 734 579 сум Финансовый результат от выбытия автомобиля: 41 800 000 – 2 734 579 – 43 870 838 + 4 205 352 = - 605 065 сум При расчете налога на прибыль, убыток от реализации ОС является невычитаемым расходом, если ОС используется не более трех лет (п.12 ст.147 НК). Если ваш автомобиль эксплуатируется не более трех лет, то при расчете налога на прибыль убыток от его выбытия не будет вычитаться.
Показать ответ
Приказом МФ РУз от 12.07.2018 г. № 107 (МЮ № 1364-3 от 20.08.18), внесено изменение в п.13 НСБУ № 22. В соответствии с новой редакцией пункта.13 НСБУ №22, теперь оценка стоимости активов приобретенных за иностранную валюту не привязана к дате оформления ГТД, а определяется по курсу ЦБ на день принятия к учету. Изменение вступает в силу по истечении трех месяцев со дня его официального опубликования. Право собственности у приобретателя имущества по договору возникает с момента передачи вещи, если иное не предусмотрено законодательством или договором (ст.185 ГК). В договоре поставки оговариваются условия момент перехода права собственности на предмет купли-продажи (или момент передачи), а также риски и вознаграждения, связанные с ними. В вашем случае, если по условиям договора право собственности перешло вашему предприятию в сентябре 2018 года, то в связи с принятием изменения в НСБУ №22, вы должны принять актив к учету в ноябре 2018 года, в день вступления в силу новой реадкции п.13 данного НСБУ. Но при этом актив не приходуется на склад, а отражается как “Товар на выставке” или как “Товар на таможенном складе”, в зависимости от того, где в данное время находится имущество. |