Ответов: 621
Ответы эксперта. Архив 2014-19гг.
Показать ответ

Ягона ижтимоий тўловнинг (ЯИТ) ставкаси 2019 йил 1 январдан эътиборан юридик шахснинг қайси тадбиркорлик субъекти тоифасига (йирик ёки кичик бизнесга) киришига боғлиқ эмас.  ЯИТ ставкаларини қўллаш мезонлари СКнинг 308-1 – моддасида белгиланган. Унга асосан қуйидагилар ЯИТни 25 фоизли ставкада тўлайди:

1) Бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари;

2) Устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналар;

3) Устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар ва уларнинг таркибий бўлинмалари.

Юқорида кўрсатилмаган бошқа тўловчилар ЯИТни 12 фоизли ставкада тўлайдилар.

Биринчи ҳолат бўйича.

Сизнинг ҳолатингизда, корхонангиз устав фондининг 50 фоизидан ортиғи давлатга тегишли. Сиз таъсис этган корхоналар устав фондининг 100 фоизи сизга тегишли. Демак, уларнинг ҳам 50 фоиздан ортиқ қисми давлатга тегишли бўлади. Сизнинг корхонангиз ва сизга 100 фоиз тегишли бўлган корхоналар юқорида кўрсатилган солиқ тўловчиларнинг 3-бандидаги корхоналар тоифасига киради ЯИТни 25 фоизли ставкада тўлайди.

Иккинчи ҳолат бўйича.

Устав фондида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган корхона бўйича маълумот етарли эмас. Ундаги давлат улушининг аниқ миқдорини, унинг бошқа таъсисчилари устав фондининг таркиби тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб чиқиш керак. Фикримизча, агар ушбу корхона таъсисчиларнинг устав фондидаги давлат улуши билан бирга қўшиб ҳисоблаганда, 50 фоиз ёки ундан ортиқ қисми давлатга тегишли бўлиб чиқса, корхонада давлат улуши 50 фоиздан ортиқ деб эътироф этилиши мумкин. Бунда корхона 12 фоизли ставкада ЯИТ тўласа, солиқ хизмати органлари ЯИТ ставкаси айни ҳолатда нотўғри қўлланган деган хулосага келишлари эҳтимоли бор. Шунинг учун, корхонанинг бошқа таъсисчилари устав фондлари таркиби тўғрисида маълумот тўплашингизни ва шунга қараб иш тутишингизни маслаҳат қиламиз. Ёки бўлмаса, бу борада солиқ хизмати органларига ёзма мурожаат қилиб, уларнинг фикрини билишингиз мумкин.

Показать ответ

Ургут ЭИЗ иштирокчиси бўлган ва белгиланган талабларга жавоб берган корхоналарга Президент Фармони билан солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилган (12.01.2017 йилдаги ПФ-4931, 26.10.2016 йилдаги ПФ 4853). Уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом ВМнинг 10.04.2017 йилдаги 196-сон қарори билан тастиқланган. Мазкур қонун ҳужжатларида (ПФ ва низом) имтиёзларни қўллашдан бўшаган маблағларни муайян мақсадга йўналтириш назарда тутилмаган. Демак, ушбу имтиёзлар мақсадли характерга эга эмас.

 

Показать ответ

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган объект – сув манбаларидан олинган сув ҳажмидир (СКнинг 258-моддаси). Жой ижарага олинганда, икки хил вазият бўлиши мумкин (СКнинг 260-моддаси):

  1. Сув етказиб берувчи корхона билан ижарага берувчи шартнома тузади. Бунда ижарага берувчи ўзи ишлатган сув ҳажми ҳамда ижарага олувчилар томонидан ишлатилган сув ҳажми учун солиқни фаолият тури бўйича белгиланган ставкаларда бюджетга тўлайди.
  2. Сув етказиб берувчи корхона билан ижарага олувчи шартнома тузади.

Биринчи вазиятда ижарага берувчи солиқ тўловчи ҳисобланади.

Иккинчи вазиятда ижарага олувчи солиқ тўловчи ҳисобланади.

Мол-мулк солиғини тўловчилари – Ўзбекистон ҳудудида солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлган юридик шахслардир (СКнинг 265-моддаси). Солиқ солиш объектлари СКнинг 266-моддасида кўрсатилган. Корхона солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлмаса, демак у солиқ тўловчи бўлиб ҳисобланмайди.

Ер солиғини тўловчилари – мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида (ижара деганда бинода ижарада туришни тушунманг) ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларидир (СКнинг 279-моддаси). Корхонада ер участкаси бўлмаса, демак у ер солиғи тўловчиси бўлмайди.

СКнинг тегишли моддаларидан (257, 258, 265, 279-модалар) келиб чиқиб хулоса қилишимиз мумкин. Агар сиз юқорида кўрсатилган солиқлар тўловчиси бўлмасангиз, улар бўйича солиқ ҳисоботини топширишингизнинг хожати йўқ.

Бу масала бўйича ўхшаш саволга жавоб билан қуйидаги манба орқали ўтиб, танишиб чиқишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/12133?sid=11312&st=227303&us=vrsql793cl728fa1a9407lt9u0

11.01.2019 [ID: 12567] 1.Корхона томонидан ёшларни касбга йуналтириш, касбий билимларини ошириш, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига ўргатиш мақсадида мактаб(коллеж) маъмурияти билан келишган ҳолда иш олиб бориши мумкинми? 2.Ушбу ҳолатда ўкувчи ёшлар меҳнатига ҳақ тўланиш тартиби қандай? 3.Уларнинг иш хакидан ушланадиган солиқларга нисбатан қонунчиликда имтиёзлар кўзда тутилганми? 4.Улар томонидан ясалга махсулотлар сотувидан тушган тушумга ҳам имтиёзлар кўзда тутилганми? 5.Корхона йиллик товар айланмаси 1,0 млрд. сўмгача, 1,0 млрд сўмдан кўп бўлса солиқ солиш қандай бўлади?
Показать ответ

Солиққа оид қонун ҳужжатларида ишлайдиган ўқувчиларнинг оладиган даромадларига солинадиган солиқ (ЖШДС) бўйича алоҳида имтиёзлар белгиланмаган. Улар бошқа жисмоний шахслар учун белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалар (СКнинг 279-моддаси).

Шунингдек, савол мазмунида кўрсатилган вазиятда ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишда, улар айнан ўқувчилар томонидан ишлаб чиқарилгани муносабати билан қўлланадиган имтиёз ҳам мавжуд эмас.

Агар солиқ даврида (йил) корхонанинг ялпи тушуми 1 млрд.сўмдам кўп бўлмаса, у ягона солиқ тўловчиси бўлиши мумкин. Акс ҳолда умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтади (СКнинг 350, 351-моддалари).

Сизнинг ҳолатингизда, умумбелгиланган солиқларга қуйидагилар киради:

  • Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
  • Қўшимча қиймат солиғи;
  • Мол-мулк солиғи (солиқ солинадиган объект мавжуд бўлса);
  • Ер солиғи (солиқ солинадиган ер участкаси бўлса);
  • Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.

Ялпи тушум 1 млрд.сўмдан 3 млрд.сўмгача бўлса, корхона ҚҚСни соддалаштирилган тартибда тўлаши мумкин (СКнинг 40-1 боби).

Показать ответ

Ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва Вазирлар Маҳкамаси (ВМ) томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш оборотлари ҚҚСдан озод этилади (СКнинг 208-моддаси 28-банди). Товуқ гўшти ва тухум ВМ томонидан тасдиқланган ҚҚСдан озод қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига киритилган (ВМнинг 31.12.2018 йилдаги 1065-сон қарори).

Корхонангиз етиштирган товуқ гўшти ва тухум реализацияси бўйича ҚҚСдан озод қилинган. Лекин, асосий фаолиятидан ташқари яна бошқа, ҚҚСдан озод қилинмайдиган фаолият тури билан шуғулланса, ушбу фаолият тури бўйича ҚҚС тўлаши лозим бўлади.

Показать ответ

Импорт қилинган товарлар бўйича ҚҚСни бюджетга тўлашдан озод этиш тарзида бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан имтиёз берилган бўлса, ҚҚС ҳисобга олинади (СКнинг 218-моддаси 3-банди).

ВМнинг 12.04.2016 йилдаги 110-сонли қарорида 01.01.2021 йилга қадар божхона тўловларидан озод қилинган материаллар рўйхати тасдиқланган. Ушбу қарор Ўзбекистон Президентининг 29.12.2015 йилдаги ПҚ-2460 сонли қарорини ижро этиш учун қабул қилинган. Тегишинча, имтиёзлар ПҚ-2460 сонли қарорда белгиланган бўлиши керак. Одатда, имтиёз берилган ҳужжатда имтиёзни қўллаш натижасида бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш белгиланади ёки белгиланмайди. Мазкур Қарорининг матни очиқ манбаларда эълон қилинмаганлиги сабабли, имтиёзлар мақсадли ёки мақсадсизлигини тасдиқлай олмаймиз. Сизда ПҚ-2460 сонли қарор матни билан танишиш имконияти бўлса, имтиёз мақсадли ёки мақсадли эмаслигини текшириб кўришингизни тавсия этамиз. Агар имтиёз мақсадли бўлса, хом ашё қолдиғи бўйича ҚҚС суммасини СКда белгиланган тартибда ҳисобга оласиз, акс ҳолда ҳисобга олмайсиз.

Показать ответ

Биринчи савол бўйича.

2019 йил январ ойидан бошлаб умумбелгиланган солиқларга ўтган ва ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатга олинган корхона қуйидаги ишларни амалга ошириши керак:

1. Авваламбор 2019 йил 1 январь ҳолатига ТМЗларнинг қолдиғини аниқлаши ва, агар ТМЗ қолдиғи аввалги йилларда ҚҚС билан сотиб олинган бўлса, улар бўйича ҚҚС суммасини ажратиб олиши ва алоҳида ҳисобга олиши лозим. ТМЗ аввалги йилларда ҚҚС билан сотиб олинган бўлса, ҚҚС суммаси ушбу ТМЗнинг таннархига (ёки харид қийматига) киритилган бўлади. Ёки ТМЗни импорт қилишда, бўшайдиган маблағларни муайян мақсадга йўналтириш шарти билан божхона тўловлари бўйича (хусусан, ҚҚС бўйича) имтиёз қўлланган бўлса, бунда божхона тўловлари (шу ужмладан ҚҚС) давлат бюджетига тўланмайди, лекин импорт қилинган ТМЗ таннархига киритилган бўлади. Имтиёз мақсадли хусусиятга эга бўлмаса, у ҳолда импорт қилинган ТМЗ таннархида ҚҚС суммаси ҳисобга олинган бўлмайди. ТМЗ қолдиғи бўйича ҚҚС суммасини ажратиб олиш уни кейинчалик зачётга олиш учун керак (СКнинг 39-боби).

2. Харидолар ва буюртмачилар билан шартномалар тузишда ҚҚС суммасини ҳисобга олиш керак. Шартномада битимнинг ҚҚС билан бирга жами суммасини кўрсатинг.

3. Реализация қилишда харидорга бериладиган счёт-фактурада ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатиш лозим бўлади (аввал, корхона ЯСТ тўловчиси бўлганида “ҚҚСсиз” белгиси қўйиган).

3. Кирувчи ва чиқувчи счёт-фактуралар реестри юритилади.

4. СКнинг 40-бобида белгиланган тартибда бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади, шунингдек солиқ ҳисоботи топширилади. ҚҚС бўйича ҳисобот даври – ой ҳисобланади, яъни, ҳисоботлар ҳар ой топширилади (СКнинг 225-моддаси). Ҳисоботлар Молия Вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклларда тузилади (АВда 2013 йил 22 мартда 2439-сон билан рўйхатга олинган).

Иккинчи савол бўйича.

Корхона импорт бўйича божхона тўловларидан, хусусан ҚҚСдан озод қилинган бўлса, у ҳолда ушбу имтиёз қандай шарт билан берилганига эътибор беринг, имтиёз берилган қонун ҳужжатни ўқиб чиқинг. Имтиёзларни қўллаш натижасида бўшаган маблағларни муайян мақсадга йўналтириш кўзда тутилган бўлса, у ҳолда импорт бўйича ҚҚС бюджетга тўланмайди, лекин бухгалтерияда ҳисобга олинади. ҚҚС тўловчи корхона импорт бўйича тўланмаган ҚҚС суммасини алоҳида счётда ҳисобга олади ва кейинчалик зачёт қилади. Агар мақсадли сарфлаш кўзда тутилмаган бўлса, у ҳолда ҚҚС тўланмайди ва бухгалтерияда ҳисоблаб ёзилмайди (АВ 2005 йил 2 апрелда 1463-сон билан рўйхатга олинган Низом), тегишинча зачётга ҳам олинмайди. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда  ҚҚС суммасини солиқ солинадиган база ва солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарасиз (СКнинг 224-моддаси) ва бюджетга (ғазначилик ҳисобрақамига) тўлайсиз. Умуман олганда, СКнинг VII бўлими билан батафсил танишиб чиқишни тавсия этамиз.

Учинчи савол бўйича.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси аъзоси бўлган тўқимачилик ва тикув-трикотаж товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга 2020 йилнинг 1 январига қадар қуйидаги солиқ ҳамда божхона имтиёзлари ва преференциялари берилган (Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687 сонли Қарори):

  • Умумбелгиланган солиқлар тўловчилари - Фойда солиғи ва мол-мулк солиғини, ЯСТ тўловчилари эса ягона солиқ тўловини тўлашдан озод қилиш;
  • ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва материаллар, шу жумладан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ, комиссия шартномалари асосида импорт қилинадиган ускуналар, бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилиш (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно);
  • ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ўзида ишлаб чиқариш учун зарур бўлган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга киритилмаган хом ашё, материаллар ва фурнитурани импорт қилишда божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб божхона тўловларини 60 кунгача муддатга кечиктириш (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно).

Ушбу имтиёзлардан фойдаланиш учун корхона ПҚ-2687 сонли қарорнинг 7-иловасида (илова рус тилида келтирилган) қайд этилган товарларни ишлаб чиқариши ва ҳисобот даврида уларни сотишдан тушум жами сотишдан тушумнинг 60 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

Показать ответ

Ягона ер солиғи бўйича

Юридик шахс ягона ер солиғи тўловчиси бўлиши учун бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб бериши керак (СКнинг 362-моддаси):

1) ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлиши;

2) қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлиши;

3) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ҳажмининг улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50 фоизни ташкил этиши.

Янгидан ташкил этилган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчи биринчи ва иккинчи шартларга жавоб берса, у давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ягона ер солиғи тўловчиси бўлади.

Халқ хўжалиги тармоқлари таснифлагичига мувофиқ паррандачилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига киради  (хос рақами - 21240). Агар корхонангиз юқорида кўрсатилган шартларга жавоб берса, ягона ер солиғи тўловчиси бўлишингиз мумкин.

Қўшимча маълумотлар олиш учун қуйида келтирилган ўхшаш саволга жавобни ўқинг:

https://vopros.norma.uz/question/12362?sid=28474&st=234087&us=9368fntce7r4m0b1ibfg9p3mk5

ҚҚС бўйича

Товуқ гўшти Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҚҚС тўлашдан озод қилинган. Бу тўғрисида 12569-сонли савол жавобида ўқинг (қуйида келтирилган):

https://vopros.norma.uz/question/12569

 

Показать ответ

Ҳа, асосий восита (шу жумладан кўчмас мулк) қолдиқ қиймати бўйича сотилганда ҚҚС ҳисобланади.

ЎзР 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ-508-сон Қонуни билан Солиқ Кодексига ўзгаришлар киритилган. Ўзгаришлар 01.01.2019 йилдан эътиборан кучга киради. Жумладан, СК 204-моддасининг янги таҳририга мувофиқ, АВлар сотилганда ҚҚС суммаси уларни реализация қилиш қийматидан ҳисобланади. Агар реализация қилиш қиймати АВнинг қолдиқ қийматидан кам бўлса, у ҳолда ҚҚС суммаси АВнинг қолдиқ қийматидан ҳисоблаб чиқарилади.

Показать ответ

СКнинг 208-моддаси 28-бандига мувофиқ, ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилган. Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2018 йилдаги №1065 қарори билан реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилган озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати тасдиқланган.

Мазкур имтиёз тадбиқ этиладиган оборотлар солиқ солинмайдиган оборотлар бўлиб ҳисобланади (СКнинг 200-моддаси). Солиқ солинмайдиган оборотларда ишлатиладиган материаллар сотиб олинган пайтда сотувчига тўланган ҚҚС суммаси ушбу материалларнинг таннархига киритилган ҳолда ҳисобга олинади (АВда 02.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатга олинган Низомни қаранг).

Сизнинг ҳолатингизда мол етказиб берувчилардан ем олинганда уларга тўланган ҚҚС суммаси емнинг таннархига киритилади, яъни 1010 “Хом ашё ва материаллар” счётида емнинг нархини ҚҚС суммаси билан бирга ҳисобга оласиз ва сизда ем таннархи 500млн + 100млн = 600млн. сўм бўлади. Ем товуқларга берилганда ушбу емнинг таннархи тайёр маҳсулот (товуқ гўшти)нинг таннархига ўтказилади, демак ем таннархида ҳисобга олинган ҚҚС суммаси ҳам (савол шартида кўрсатилган 100 млн.сўм) натижада маҳсулот таннархига кирган бўлади.

Етиштирилган товуқ гўштини реализация қилганингизда чиқариладиган счёт-фактурада ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатмайсиз ва “ҚҚСсиз” белгисини қўясиз (Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштири тартиби, АВда 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган қарорнинг 3-иловаси). ҚҚС тўловчиси бўлмаганингиз учун ем қийматидаги ҚҚС суммасини ҳисобга (зачётга) олмайсиз (СКнинг 218-моддаси).

Показать ответ

Қуйида санаб ўтилган сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилардир (СКнинг 257-моддаси):

  • юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари;
  • фаолиятини доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари;
  • тадбиркорлик фаолияти учун сувдан фойдаланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари.

 

Ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланиладиган сув ресурслари солиқ солиш объекти деб ҳисобланади  (СКнинг 258-моддаси).

СКнинг 2002 йилга қадар амал қилган таҳририга биноан, ишлаб чиқариш ва техник эҳтиёжлар учун фойдаланилган сув ҳажми – солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланган. Лекин, СКнинг бугунги кунда амал қилаётган таҳририда сувдан қандай мақсадда фойдаланилганда солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланиши аниқлаштирилмаган. 

Ҳозирги пайтда, амалда, юқорида санаб ўтилган шахслар сув таъминоти билан шуғулланувчи корхоналар билан шартнома тузган бўлсалар, солиқ тўловчи деб эътироф этилмоқдалар.

Показать ответ

"Ўзтўқимачиликсаноат" АЖ корхоналарига тўқимачилик ярим фабрикатлари сотилганда ҚҚС ноль ставкада ҳисобланади.

"Ўзтўқимачиликсаноат" АЖ корхоналарига 2020 йилнинг 1 январига қадар тўқимачилик ярим фабрикатлари (калава, газлама, трикотаж полотноси, пахта йигириш чиқитлари, аксессуарлар ва фурнитурани) ноль ставкаси бўйича қўшилган қиймат солиғи билан харид қилишга рухсат берилган (29.09.2017 йилдаги ПФ-5197-сон Фармон б-банди; 28.03.2011 йилдаги ПҚ-1512-сон қарор 1-1 банди). Ушбу имтиёз ўз кучини сақлаб қолган ва юқорида кўрсатилганидек, 01.01.2020 йилгача амал қилади.

Показать ответ

Белгиланган шартларга амал қилинган тақдирда, имтиёзни 2019 йилда қўллашингиз мумкин.

Президентнинг 21.11.2007 йилдаги ПҚ-733 сонли Қарорининг 3-бандига мувофиқ, маҳсулотини белгиланган ҳажмда эркин муомаладаги валютага сотувчи тўқимачилик саноати корхоналари мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинади. Ушбу имтиёз 2020 йилнинг 1 январигача бўлган даврга берилган ва хозирги пайтда ўз кучини йўқотмаган.

Показать ответ

Юридик шахс (МЧЖ ёки ХК) давлат рўйхатидан ўтганида жисмоний шахснинг уй манзили кўрсатилган бўлса, демак жисмоний шахс юридик шахсга ўз уйидан жой беряпти. Бундай битимлар юридик жиҳатдан тўғри расмийлаштирилган бўлиши керак. Яъни, юридик шахс билан жисмоний шахс ўртасида жойни ижарага бериш тўғрисида шартнома тузилади, оилавий корхона ўз оиласига тегишли уйда фаолият юритиши ҳолатлари бундан мустасно.

Жисмоний шахс юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ўз уйидан ижарага жой берса, у ҳолда ушбу жисмоний шахсдан ижарага берилган жой бўйича ер солиғи юридик шахслар учун белгиланган ставкада ундирилади, СКнинг 290-моддасида белгиланган имтиёзлар эса бундай вазиятда қўлланмайди. Ўзига тегишли участкада яшаш билан бирга тадбиркорлик билан шуғулланса, ер солиғи жисмоний шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади (СКнинг 291-моддаси).

Показать ответ

Асосий воситалар қиймати Адлия Вазирлигида 2002 йил  4 декабрда 1192-сон билан рўйхатга олинган Низомда белгиланган тартибда қайта баҳоланади. Қайта баҳолаш 1 январь ҳолатига ўтказилади:

  •  микрофирма ва кичик корхоналарда уч йилда бир марта;
  •  бошқа корхоналарда ҳар йил.

Корхонангиз кичик тадбиркорлик субъекти бўлса, асосий воситалар қийматини ҳар уч йилда бир марта қайта баҳолашингиз мумкин. Бу борада ҳозирча янги тартиб ўтнатилгани йўқ. Асосий воситалар 2017 йилда олинган бўлса, уч йилдан кейин, яъни 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига ўтган уч йил учун қайта баҳолаш ўтказишга ҳуқуқинга эгасиз.

Қайта баҳолаш ўтказилган йилдан олдинги йилнинг молиявий ҳисоботида (балансда) асосий воситалар қиймати қайта баҳоланмаган ҳолда акс эттирилади. Масалан, 2020 йил 1 январда қайта баҳоласангиз, ушбу қайта баҳолаш суммаси 2019 йилнинг балансида акс эттирилмайди. 2020 йилнинг балансида асосий воситаларнинг йил бошидаги ва охиридаги қиймати қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда кўрсатилади. Бунда 2019 йил охири ва 2020 йил бошида асосий воситалар қийматининг мос келмаслиги молиявий ҳисоботга илова қилинадиган тутунтириш хатида ёритилади.

 

Показать ответ

Ҳа, Президентнинг 02.12.2017 йилдаги ПҚ-3422 сонли қарори ўз кучини йўқотмаган. Мазкур қарорнинг 4-бандига мувофиқ берилган солиқ имтиёзларини 2022 йилнинг 1 январига кадар қўллаш мумкин.

 

Показать ответ

Ҳа, дивиденд солиғи тўланиши керак. Ҳар бир юридик шахс ўз таъсисчиларига дивиденд тўлаганида, дивиденд суммасидан солиқ суммасини ушлаб қолиб, бюджетга ўтказиши шарт.

Жамият томонидан тўланадиган дивидендлар – бу жамиятнинг акциядорлари ёки таъсисчилари ўртасида тақсиланадиган соф фойдадир. Солиқ солиш мақсадида “дивидендлар” тушунчасининг таърифи СКнинг 22-моддасида келтирилган.

Жамият таъсисчиси бўлган юридик шахслар жамиятга киритган улушларини ўз бухгалтериясида “Узоқ муддатли инвестициялар” сифатида ҳисобга оладилар. Жамият томонидан юридик шахсга тўланган дивиденлар ушбу юридик шахснинг ҳисобрақамига солиқ суммаси ушлаб қолинган тарзад келиб тушади. Келиб тушган дивидендлар уларни олган юридик шахснинг молявий натижаларида молиявий фаолиятдан даромадлар сифатида акс эттирилади ва унинг соф фойдаси шаклланишида иштирок этади (3-сон БҲМС, АВда 27.08.1998 йил №484; ВМнинг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган Низом). Ўз навбатида, унинг соф фойдаси ўз таъсисчилари ўртасида тақсимланганидан кейин, дивидендларни тўлаш пайтида дивиденд суммасидан даромад солиғи ушлаб қолиниши шарт (СКнинг 156-моддаси, 165-моддаси).

 

Показать ответ

ЖШДС бўйича имтиёз иш жойида қўлланилмаган бўлса, ортиқча тўланган солиқ суммасини декларация топшириш орқали қайтариб олиш мумкин. Ходим (ўқувчининг ота-онаси) турар жойи бўйича солиқ инспекциясига бориб, декларация топшириши лозим (СКнинг 34-боби).

Бунинг учун жисмоний шахс солиқ инспекциясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • Талаба билан олий ўқув юрти ўртасида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;
  • Олий ўқув юрти ҳисоб рақамига пул маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
  • Солиқ имтиёзини қўлловчи шахснинг (онаси ёки отасининг) паспорт нусхаси;
  • Таълим олувчининг (фарзанднинг) паспорт нусхаси ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;
  • Иш жойидан жами даромади ва ушлаб қолинган солиқ суммаси тўғрисида маълумотнома.

Агар декларацияни ота-онанинг биттаси, масалан, онаси топширса ва солиқ чегирмаси суммаси унинг жами йиллик даромади суммасидан ортиқ бўлса, қолган суммага солиқ чегирмаси унинг отасига берилади (Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом, АВда 2010 йил 27 майда 2107-сон билан рўйхатга олинган).

Показать ответ

Сувдан ўлчагич асбобларсиз фойдаланилса, унинг ҳажми сув объектларидан сув олиш лимитларидан, сув истеъмолининг технологик ва санитария нормаларидан, суғориш нормаларидан ёки маълумотларнинг тўғрилигини таъминловчи бошқа усуллардан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СКнинг 260-моддаси).

Ер ости сувларидан сув олиш лимитлари геология ва минерал ресурслар ҳамда ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар бўйича) ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш органлари билан келишган ҳолда сув хўжалиги органлари томонидан белгиланади (ВМнинг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорига 1-илованинг 23-банди).

Қўшимча маълумотни қуйидаги ўхшаш саволга жавобдан кўришингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/12202

Показать ответ

12608-сонли савол мазмунига қаранг. Ушбу саволни берувчи юридик шахс норезидентлар яшаши учун меҳмонхона хизматига ҳамда улар овқатланиши учун корпоратив картадан, тегишинча, 119 640 000 сўм ва 9 977 644 сўм сарфлаган. Корхонанинг ушбу харажатлари норезидентлар манфаатида қилингани учун уларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари сифатида қаралади (СКнинг 177-моддаси).

Норезидентларнинг Ўзбекистондаги манбалардан олган даромадларидан тўлов манбаида солиқ ушлаб қолиниши лозим. Солиқ ставкаси 20% (СКнинг 182-моддаси).

Мазкур ҳолатда корхонанинг норезидентлар даромади бўлган харажатларидан ЖШДС ушлаб қолишнинг иложи йўқ. ЖШДС тўлов манбаида ушлаб қолинмаган тақдирда, ушлаб қолинмаган суммани солиқ агенти (яъни корхона) бюджетга тўлаши шарт (СКнинг 185-моддаси). Шунинг учун бюджетга тўланадиган солиқ суммаси текскарисига ҳисоблаб чиқарилган. Бунда солиқ солинадиган база норезидентлар манфаатида тўланган даромадлари сумма ва солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган.

Норезидентлар манфаатида тўланган сумма (80%): 119 640 000 + 9 977 644 = 129 617 644 сўм

Солиқ солинадиган база (100%): 129 617 644 / 80 х 100 = 162 022 055 сўм

Бюджетга тўланадиган ЖШДС (20%): 162 022 055 х 20% = 32 404 411 сўм

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика