Ответов: 621
Ответы эксперта. Таможня. ВЭД
Показать ответ

Божхона постида расмийлаштириш учун божхона юк декларацияларини (БЮД) ёки божхона қийматига тузатишлар (БҚТ) киритиш шаклларини Ягона портал орқали ЭРИ билан тасдиқлаган ҳолда электрон тақдим этиш жорий этилган. Унда БЮДнинг электрон шакли мавжуд. Ушбу интерактив хизматлардан божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестатига эга юридик шахслар фойдаланиши мумкин.

БЮДни электрон тарзда расмийлаштириш тўғрисидаги тўлиқ маълумот Божхона қўмитасининг сайтида ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида баён этилган.

Божхона қўмитасининг сайти: http://customs.uz/uz/events/service/48/    

Ягона интерактив давлат хизматлари портали: https://my.gov.uz/uz/service/464

Показать ответ

Божхона юк декларациясини (БЮД) тўлдириш тартиби Адлия вазирлигида 2016 йил 6 апрелда 2773-сон билан рўйхатга олинган Низомда баён этилган.

БЮДнинг “7”- ва “D” – графалари божхона органининг мансабдор шахси томонидан тўлдирилади (Низомнинг 20-боби).

7-графада пост кодидан (биринчи бешта элементдан) кейинги саккиста элемент – БЮД божхонада расмийлаштиришга қабул қилинган санани кўрсатади.

D-графада эса товар божхона ҳудудидан эркин муомала режимида чиқаришга рухсат берилган сана кўрсатилади.

Импорт қилинган товар эркин муомала режимида чиқарилган санадан кейин корхонада кирим қилинади ва бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Яъни бухгалтерия хисоби учун БЮДнинг 7-графасида кўрсатилган сана асос қилиб олинади.  

Показать ответ

Импорт қилиш жараёнини шартли равишда учта босқичга бўлиб кўрсатиш мумкин: 1 – импорт контрактини тузиш, 2 – товарни божхонада расмийлаштириш, 3 – тўловни амалга ошириш.

1. Импорт контракти сотиб олувчи ва чет эллик сотувчи ўртасида тузилади. Импорт контрактини тузишда белгиланган минимал талабларга риоя қилиш керак.

2. Товарни божхонада расмийлаштириш. Товар Ўзбекистон божхона худудига келиб тушганда белгиланган тартибда божхона юк декларацияси (БЮД) расмийлаштирилади (БКнинг VI бўлими). БЮДни расмийлаштириш пайтида Божхона тўловлари олдиндан тўланади. Божхона тўловларига божхона божи, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, божхона йиғимлари киради. Йирик қора мол ноль фоизлик импорт божхона божи билан солиққа тортилади (Президентнинг 29.09.2017 йилдаги № ПҚ-3303 қарорига 1-илова), акциз солиғига тортилмайди, ҚҚС – 20%га тенг, божхонада расмийлаштириш йиғими товарнинг божхона қийматининг 0,2 % фоизи, лекин 25 АҚШ долларидан кам бўлмаган ва 3000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорни ташкил этади. Корхона божхона тўловлари бўйича имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлса, БЮД расмийлаштириш пайтида буни божхона ходимларига қонун ҳужжатларига таянган ҳолда асослаб бериш керак.

3. Товар учун тўловни амалга ошириш. Тўлов тартиби ва муддати импорт контрактида ёзилади. Товар учун аванс тўланган ҳолларда товарни Республикага олиб кириш ва божхонада расмийлаштириш муддати тўлов амалга оширилган пайтдан бошлаб 180 кундан ошмаслиги лозим.

Импорт контрактини тузиш ва товар импорт қилишдан аввал қуйидаги қонун ҳужжатларини диққат билан ўрганиб чиқинг:

1. “Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида Низом” (ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон қарорига илова). Макур Низомда ташқи иқтисодий контрактларга (шу ужмладан импорт контрактларига) қўйилган энг кам талаблар, улар устидан мониторинг олиб бориш тартиби белгиланган.

2. “Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисида Низом” (ВМнинг 08.09.2014 йилдаги 252-сон қарорига илова). Ушбу Низомда наслдор жониворларни (шу жумладан қора молни) импорт қилиш тартиби белгиланган.

3. “Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт, импорт қилишга ҳамда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низом” (ВМнинг 15.03.2017 йилдаги 139-сон қарорига 4-илова). Ушбу Низом давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни экспорт, импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича ташишга рухсатнома беришга нисбатан қўлланилади. Ветеринария хизмати назоратидаги товарлар рўйхати  Низомнинг 1-иловасида келтирилган ва йирик қора мол ушбу рўйхатга 0102 ТИФ ТН коди билан киритилган.

Қўшимча матриални қуйидаги йўлланма бўйича ўтиб кўришингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/971

Шунингдек, ушбу материал СБХ газетасининг 2013 йил 30 апрелдаги 17-сонида босилган.

4. Президентнинг 16.01.2018 йилдаги № ПФ-5303 Фармони. Фармонда 2019 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларнинг айрим турлари рўйхати келтирилган. Ушбу рўйхатда тирик йирик қорамол (ТИФ ТН коди – 0102) ҳам мавжуд.

Импорт қилинадиган товарни, томонларнинг келишувига қараб, темир йўл орқали ёки авторанспортда амалга ошириш мумкин. Ташиб келтириш шартлари импорт контрактида белгиланади.

Хизмат сафари.

Корхона раҳбари импорт контрактини тузиш ва товар импорт қилиш ишлари бўйича хизмат сафарига бориши учун қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:

-          Раҳбар буйруғи (раҳбар томомнидан чиқарилади);

-          Хизмат сафари гувоҳномаси (кадрлар иши бўйича жавогар шахс томонидан тайёрланади).

-          Аванс ҳисоботи (хизмат сафаридан кейин сафарга бориб келган ходим тўлдиради ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланади).

МКнинг 171-моддасига мувофиқ, хизмат сафарига жўнатилган ходимларга уларнинг хизмат сафари билан боғлиқ харажатлари тўлаб берилади (йўл кира ҳақи, турар-жой харажати, кундалик харажатлар, бошқа харажатлар). Харажатларни тўлаб бериш АВда 19.11.2015 йилда 2730-сон билан рўйхатга олинган "Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисида"ги Низом га мувофиқ амалга оширилади. Белгиланган нормалардан ортиқ суммалар тўланган тақдирда солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин (СКнинг 174-моддаси, 147-моддаси ).

Бухгалтерия ўтказмалари.

Хорижий валютада тузилган контрактлар бўйича операциялар 22-сон БҲМСга мувофиқ ҳисобга олинади. Хориждан товар олиб кирилганда унинг қиймати БЮДда расмийлаштирилган кундаги МБ курси бўйича сўмда кирим қилинади ва бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади, кейинчалик МБ курси ўзгарганда товар қиймати қайта баҳоланмайди. Товар ҳақини тўлаш бўйича мажбурият сўмда ҳисобга олинади, МБ курси ўзгарган пайтда мажбурият қиймати қайта баҳоланади ва бунда курс фарқи юзага келади. Аванс тўловлари амалга оширилганда у бўйича дебиторлик қарзи ҳам МБ курси ўзгарган пайтда қайта баҳоланади.

 “Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида”ги Низомда (АВда 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатга олинган) импорт операцияларини, курс фарқларини ҳисобга олиш ўтказмалари батафсил кўрсатилган.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика