Ответов: 94
|
Ответы эксперта. Кадровый учет
Показать ответ
3.Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 305-моддасига асосан ягона ижтимоий тўловчилар деб юридик шахслар ҳисобланадилар. Шу сабабли ягона ижтимоий тўловни тўлаш билан боғлиқ имтиёз фақат юридик шахсларга таалуқли. Ягона ижтимоий тўлов юридик шахснинг ўз маблағларидан тўланишини ҳисобга олган ҳолда, имтиёз қўлланилиши ҳисобига тежалган маблағдан касаначилар фойдалана олмайдилар. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 76-моддасига асосан муддатли меҳнат шартномалари бажарилажак ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган тарзда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда тузилади. Шу сабабли пилла етиштириш билан шуғулланадиган касаначилар айнан муддатли меҳнат шартномаси тузилади. Меҳнат кодексининг 151-моддасига асосан эса меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига асосан пенсия тайинлаш учун (7-модда) етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг “а”, “б”, “в” ва “г” бандларида назарда тутилган камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда (29-модда) тайинланади. Хусусан, мазкур Қонуннинг 37-моддаси биринчи қисмининг “а” бандига асосан иш стажига фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса қўшиб ҳисобланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, тирик пилла етиштириш билан шуғулланувчи касаначилар улар қонун ҳужжатларида тасдиқланган тўлиқ бир мавсум ишланган ва Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган тақдирда ушбу давр пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига киритилади. Агар ана шундай даврдан 7 йил бўлган тақдирда бу 7 йил давр “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига асосан ёшга доир тўлиқсиз пенсия тайинлаш учун асос бўлади.
Показать ответ
1. Пенсияга чиққан фуқаро ўриндошлик асосида жамият директори бўлиб ишлаш учун чекловлар мавжуд эмас. Таъкидлаш жоизки, Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (АВ рўйхат рақами 2222, 2011 йил 30 апрель) 4-бандига асосан ўриндошлик асосида ишловчи пенсионерларга пенсия асосий иш жойидан тўланади. Шу сабабли, Пенсия жамғармасига ишловчи пенсионер ҳақида маълумотларни ва ҳужжатларни асосий иш жойи беради. 2. Дарҳақиқат, 2014 йил 1 январидан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсияларнинг минимал миқдоридан паст даромад (гонорар, мукофот ва бошқалар) оладиган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади. Минимал пенсия билан чегараланган даромад олинган ҳолатларда пенсияларни тўлиқ миқдорда тўлаш фақат агар даромадлар фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича олинган тақдирда амалга оширилади. Фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар предмети бўлиб бир марталик, доимий бўлмаган ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш ҳисобланади. Фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича муносабатлар буюртмачи ва бажарувчи ўртасида амалга оширилиб, Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади. Фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича ишловчи шахслар корхонанинг штат жадвалида турмайдилар ва уларга Меҳнат кодексида назарда тутилган талаблар, нормалар ва имтиёзлар (ҳақ тўланадиган меҳнат таътили, 40 соатли хафталик иш вақти, меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимал миқдори ва ҳоказо) тадбиқ этилмайди. Иш берувчи ва ишловчи ўртасида расмийлаштирилган меҳнат шартномасининг предмети бўлиб Меҳнат кодекси билан тартибга солинадиган, шунингдек штатлар жадвалига мувофиқ амалга ошириладиган доимий тусдаги функционал мажбуриятларни бажариш ҳисобланади. Меҳнат шартномаси бўйича ишловчи шахларга пенсиялар 50% миқдорда тўланади (пенсияни тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга бўлган пенсионерлардан ташқари). Меҳнат кодексининг 155-моддасига асосан муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан яъни энг кам иш ҳақининг 2,476 баробаридан оз бўлиши мумкин эмас яъни 370 842,9 сўм. Ташкилот раҳбари билан фақат меҳнат шартномаси тузилиши мумкин ва пенсия унинг 50% миқдорида тўланиши лозим. Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (рўйхат рақами 2222, 2011 йил 30 апрел) 24-бандига асосан пенсионер тўлиқ ёки тўлиқсиз иш кунида банд бўлишидан қатъи назар, пенсия 50 фоиз миқдорида тўланади (пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга пенсионерлардан ташқари). 3. Пенсияга чиқишдан олдин ва пенсияга чиққандан кейин иш ҳақи миқдори ўзгариши юзасидан чекловлар ёки бошқа бир ҳуқуқий асослар мавжуд эмас. Яъни пенсияга чиққанлиги учун фуқаронинг иш ҳақисини чеклаш ёки ошириш лозимлиги тўғрисида ҳеч қандай ҳуқуқий нормалар мавжуд эмас. Чеклов фақатгина пенсия миқдорига нисбатан мавжуд. Юқорида айтилганидек, меҳнат шартномаси асосида ишловчиларга нисбатан пенсияни тўлиқ олишда даромаднинг ёшга доир минимал пенсия билан чекланганлиги нормаси таалуқли эмас. Бу норма фақат фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар билан ишловчи шахсларга тегишли. Яна бир холатга алоҳида эътибор қаратиш лозим, агар фуқаро бир нечта фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар асосида бир нечта ташкилотда ишлаётган бўлса, унга пенсияни тўлиқ ёки 50% тўлашда барча даромадлар инобатга олинади. 4. Юқорида айтилганидек, ташкилот раҳбари билан фақат меҳнат шартномаси тузилиши мумкин. Меҳнат кодексининг 155-моддасига асосан муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан яъни энг кам иш ҳақининг 2,476 баробаридан оз бўлиши мумкин эмас яъни 370 842,9 сўм. 24.09.2019 [ID: 15100] У корхонага қандай ҳужжатларни тақдим этиши лозим?
Показать ответ
Бугунги кунда алоҳида талаб этиладиган ҳужжатлар тўплами мавжуд эмас. Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом бугунги кунда ўз кучини йўқотган (АВ томонидан 2019 йил 6 августда 2222-5-сон билан рўйхатга олинган). Шу сабабли, ишловчи пенсионер иш жойи ва пенсия тўлаш жойини хабардор қилиш билан кифояланади. Албатта ишловчи фуқаро меҳнат дафтарчасини тақдим этиши талаб этилади. Ички ишлар вазирлигидан пенсия олувчи шахслар пенсия суммасини корхонанинг банкдаги махсус ҳисоб рақамидан олиши шарт эмас. Пенсия ички ишлар бўлимлари орқали тўланади. Ишловчи пенсионерлар ишга киргандан сўнг маълум вақт ўтгандан кейин пенсия миқдорини қайта ҳисоблай олмайди. Сабаби Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин ишланган вақт пенсия тайинлаш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.
Показать ответ
1. Порядок приема на работу пенсионера не отличается от общего порядка приема на работу граждан. При приеме на работу пенсионера, кадровой службе необходимо истребовать от него (ст.80 ТК):
При приеме на работу запрещается требовать от поступающего документы, не предусмотренные законодательством. В приеме на работу может быть отказано, если у лица, поступающего на работу, паспорт или иной документ, удостоверяющий личность, является недействительным. Работодатель обязан организовать проведение предварительного при заключении трудового договора и периодических (в процессе работы) медицинских осмотров работников мужчин, достигших шестидесяти лет, женщин, достигших пятидесяти пяти лет и инвалидов (ст.214 ТК, Положение рег. МЮ №2387 от 29.08.2012 г., далее - Положение). Работники, в том числе принимаемые на работу пенсионеры, не несут расходы в связи с прохождением медицинских осмотров (ст.17 Закона «Об охране здоровья граждан», ст.24 Закона «Об охране труда»). Работодателю, кроме медицинского заключения (Прил.6 к Положению), не нужно требовать дополнительных справок. В ЕНСТ регистрируются все без исключения трудовые договоры, заключенные с работниками предприятия, что позволяет создавать базу занятых и вакантных рабочих мест (Прил.1 к ПКМ №971 от 05.12.2019 г.). В программе ЕНСТ не предусмотрен ввод сведений, является ли работник пенсионером или нет.
Показать ответ
2. В настоящее время необходимости в уведомлении отдела ПФ о приеме на работу пенсионера, нет. Ранее требование обязательного уведомления было связано с порядком выплаты пенсии по месту работы. На сегодняшний день пенсии работающим пенсионерам выплачиваются полностью (п.1 УП-5597 от 12.122018 г.), напрямую Пенсионным фондом, за исключением лиц, получающих пенсию за счет средств Госбюджета (п.4 УП-5986 от 27.04.2020 г.) по месту жительства отделениями Народного банка. |