Ответов: 163
Ответы эксперта. Кадровый учет
Показать ответ

Нет, получение разрешения на работу в данном случае не требуется.

С 1 декабря 2018 года отменено требование о получении (или продлении) разрешений на привлечение в Республику Узбекистан иностранной рабочей силы в отношении высококвалифицированных и квалифицированных иностранных специалистов (п. 2 ПП-4008 от 07.11.2018 г.). Для них сохранена единая процедура получения подтверждения на право осуществления трудовой деятельности на территории Республики Узбекистан.

Подтверждение на право осуществления трудовой деятельности выдаются только для случаев, когда иностранное лицо осуществляет трудовую деятельность на территории Республики Узбекистан (прил. 20 к ПКМ №86 от 22.02.2022 г.).

При этом, если иностранный специалист осуществляет деятельность дистанционно (онлайн), находясь за пределами Республики Узбекистан, получение такого подтверждения не требуется.

Договор гражданско-правового характера регулируется Гражданским кодексом Республики Узбекистан и относится к сфере оказания услуг или выполнения работ, не создавая между сторонами трудовых отношений.

Следовательно, при заключении договора ГПХ с иностранным гражданином – нерезидентом Республики Узбекистан, получение подтверждения на осуществление трудовой деятельности не требуется.

При этом необходимо напомнить, что запрещается заключение договоров гражданско-правового характера, фактически регулирующих индивидуальные трудовые отношения между работником и работодателем. Заключение с физическим лицом договора гражданско-правового характера, фактически регулирующего трудовые отношения, влечет за собой признание судом этих отношений индивидуальными трудовыми отношениями. В этом случае трудовой договор считается заключенным со дня заключения договора гражданско-правового характера (ст. 11, ст. 33 ТК).

Показать ответ

Агар ходим билан иш берувчи ўртасидаги муносабатлар хусусиятига кўра якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ҳақиқатда тартибга соладиган бўлса, бу ҳолда фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар (кейинги ўринларда - ФҲШ) тузиш тақиқланади (МК 11-м. 3-қ.).

Якка тартибдаги меҳнат муносабатлари деганда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини иш берувчи томонидан таъминлашда ходимнинг меҳнат вазифасини ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда ҳақ эвазига шахсан бажариши ҳақидаги, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга асосланган муносабатлар тушунилади (МК 11-м. 2-қ.).

Яъни, шахс билан ФҲШ тузилгач, ундан меҳнат шартномаси тузилган ходимлардан талаб қилинадиган меҳнат мажбуриятлари (иш вақти давомида иш жойида бўлиш, ички меҳнат тартибига амал қилиш мажбурияти, унга нисбатан Меҳнат кодексида назарда тутилган интизомий жазо чораларининг қўлланилиши) вужудга келадиган бўлса, бундай тусдаги шартномаларни тузиш ҳуқуқий оқибат келтириб чиқариши мумкин.

Жисмоний шахс билан МКнинг 11-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган муносабатларни ҳақиқатда тартибга соладиган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномани тузиш ушбу муносабатларнинг суд томонидан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб эътироф этилишига сабаб бўлади. Бундай ҳолда меҳнат шартномаси фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома тузилган кундан эътиборан тузилган деб ҳисобланади, тарафларнинг муносабатлари эса шартномада шартлашилган ишни жисмоний шахс томонидан бажариш бошланган кундан эътиборан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб эътироф этилади (МК 33-м. 1-қ.).

Показать ответ

Ҳа, мумкин.

Меҳнат кодексига кўра, номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек муддатли меҳнат шартномаси исталган вақтда тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиниши мумкин. Бунда бекор қилиш санаси ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув билан ёзма шаклда расмийлаштирилади, унда меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана, қўшимча келишув тузилган сана ва тарафларнинг реквизитлари кўрсатилиши шарт (МК 157-м.).

Фақат, ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида, у меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган таътилларда бўлган даврлардагина меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади.

Тарафларнинг ўзаро келишуви (МК 157-м.) асосида бекор қилиш иш берувчи ташаббуси ҳисобланмаганлиги сабабли ходимнинг таътилда бўлган даври МКнинг 163-моддаси таъсиридан ташқарида бўлади ҳамда таътил давомида ҳам тўсиқсиз қўлланилади.

Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилишни расмийлаштириш тартиби қуйидагича:

Ходим 6 январда ариза ёзади ва унда МКнинг 155-моддаси 1-банди ҳамда 157-моддаси асосида тарафларнинг келишуви бўйича 6 январда меҳнат шартномасини бекор қилишни сўрайди. Муассаса раҳбари аризага «Розиман, 6 январда бўшатилсин» деб резолюция қўяди. Буни ариза ва резолюциясиз, оғзаки тарзда амалга оширса ҳам бўлади. Сўнгра МКнинг 157-моддаси талабига кўра тарафлар ўртасида ёзма қўшимча келишув тузилиб, унда меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана - меҳнат муносабатларининг охирги куни (6 январь), қўшимча келишув тузилган сана ва тарафларнинг реквизитлари кўрсатилади.

Шу асосда МКнинг 155-моддаси 1-банди ва 157-моддасига мувофиқ тарафларнинг келишувига кўра  6 январда меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида буйруқ чиқарилади.

6 январда ходим билан тўлиқ ҳисоб-китоб амалга оширилади ва меҳнат дафтарчаси ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма топширилади (МК 171-м.).

Показать ответ

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби Меҳнат кодексининг 287-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 424-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда – Низом) билан тартибга солинади.

Меҳнат кодексининг 287-моддасига мувофиқ, хизмат сафарига юборилган тақдирда иш берувчи ходимга қуйидагиларни қоплаши шарт:

- йўлкира харажатлари;

- турар жой ижараси харажатлари;

- доимий яшаш жойидан ташқарида яшаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар (суткалик);

- ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар.

Меҳнат кодексида хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш миқдорлари жамоа шартномаси ёки иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган ички ҳужжат билан белгиланиши айтилган. Бунда харажатлар ўрнини қоплаш миқдори бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорлардан кам бўлиши мумкин эмас (287-м. 3-қ).

Низомга мувофиқ, унинг қоидалари бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет тизими бюджетларидан маблағ ажратиладиган белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар, устав фондида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслардан ташқари барча ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан тавсиявий хусусиятга эга.

Демак, давлат ташкилотлари учун ушбу Низом нормалари мажбурий ҳисобланади.

1. Суткалик харажатлар:

Низомга кўра, хизмат сафарида бўлган вақт учун тўланадиган кундалик харажатлар (суткалик харажатлар) — хизмат сафарида бўлган вақтда кунлик овқатланиш, хизмат сафари пайтидаги вазифаларни бажариш билан боғлиқ бошқа кундалик харажатлардир (транспорт воситалари ва турар жой билан боғлиқ харажатлар бундан мустасно) (2-б. 4-хатб.).

Демак, кундалик харажатлар учун ҳақ жамоа шартномалари, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида кўзда тутилган миқдорларда, лекин қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда белгиланади (БҲМга нисбатан коэффициентларда) (Низомнинг 16-б.), жами 0,35 гача, Бунда:

- ходимнинг хизмат сафари даврида овқатланиш (алкогол ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно) харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (чеклар) тақдим этилганда — 0,25 гача;

- бошқа харажатлари учун — 0,1.

Шунга кўра, 2026 йил 6 март ҳолатига БҲМ 412 000 сўмни ташкил этганлигини инобатга олган ҳолда, ходимга тўланиши лозим бўлган суткалик харажатлар (0,35 * 412 000 сўм) 144 200 сўмгача бўлиши керак.

Низомнинг 17-бандига асосан, ходимларнинг овқатланиш харажатлари учун компенсация тўловини амалга оширувчи бюджет ташкилотларида, ушбу ходимнинг хизмат сафари даврида кунлик овқатланиш харажатлари ана шу давр учун овқатланиш харажатлари учун компенсация тўлови миқдорига камайтирилган ҳолда ҳисобланади. Аммо, бу суткалик харажатларнинг 0,1 қисмини ташкил этувчи “бошқа харажатлар”ни қопламаслик учун асос бўла олмайди. Бундан ташқари, тўланаётган овқат пули 412 000 сўм бўлса ҳам, бу ойлик тўлов ҳисобланиб, хизмат сафарига юборилган кунлар учун алоҳида ҳисобланиши керак.

2. Турар жой харажатлари:

Низомнинг 13-бандига кўра, хизмат сафарига юборилган ходимга турар жой билан боғлиқ харажатлар (меҳмонхона ёки турар жой ижараси) қопланади.

Шунингдек, турар жойда яшаганлиги бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳар бир сутка учун белгиланган БҲМнинг 20 фоизи миқдорида қопланади (Низомнинг 19-б.).

Агар тасдиқловчи ҳужжатлар (масалан, меҳмонхона чеки ёки турар жой ижараси учун тўлов ҳужжатлари) мавжуд бўлса, у ҳолда турар жой харажатлари Низомнинг 18-бандида белгиланган нормалар доирасида қопланади.

Демак, сизнинг ҳолатингизда турар жой харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда ҳам, ходимга ҳар бир сутка учун (0,20 * 412 000 сўм) 82 400 сўм миқдорида қопланиши керак.

3. Йўлкира харажатлари:

Низомнинг 14-бандига кўра, хизмат сафарига юборилган шахсга хизмат сафарига юборилган жойга бориш ва доимий иш жойига қайтиш билан боғлиқ бўлган йўл харажатлари қопланади. Хусусан, йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, бюджет ташкилотлари ходимлари учун хизмат сафари йўлкирасига ҳақ ҳар бир километрга БҲМнинг 0,1 фоизи миқдорида тўланади (Низом 14-б. “з” кичик банди).

Демак, вилоят марказидан 70–80 км масофадаги туманларга хизмат сафарига юборилган ходимларга йўл харажатлари умумий фойдаланиладиган транспортнинг барча турларида юриш қиймати асосида тасдиқловчи ҳужжатлар бўлган тақдирда қопланади (Низомнинг 14-б. “а” кичик банди). Қоплаш миқдори ходимнинг тоифасига қараб фарқланиши мумкин.

Агар тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, ҳар бир километрга БҲМнинг 0,1 фоизи миқдорида (0,001 * 412 000 сўм = 412 сўм/км) ҳисобланади. 70-80 км масофа учун бу 28 840 сўмдан 32 960 сўмгача (икки томонга) бўлиши мумкин.

Мисол:

Ходим вилоят марказидан 70 км узоқликдаги туманга 2 кунлик хизмат сафарига юборилган.

Суткалик харажатлар: 2 кун * 144 200 сўм/кун = 288 400 сўм (агар овқатланиш чеклари бўлмаса ёки алоҳида овқат пули тўланмаса).

Турар жой харажатлари: (тасдиқловчи ҳужжатларсиз) 2 кун * 82 400 сўм/кун = 164 800 сўм.

Йўлкира харажатлари: (тасдиқловчи ҳужжатларсиз, 70 км икки томонга) 140 км * 412 сўм/км = 57 680 сўм.

Жами қопланиши лозим бўлган минимал харажатлар: 510 880 сўм.

Мисолдаги ҳисоб-китоблар харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган ҳолатларга тааллуқли ва харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларингиз бўлганда, тегишинча бу сумма кўпроқ бўлиши мумкин.

Муҳим эслатма!

Низомнинг 20-бандига кўра, агар хизмат сафарига юборилган ходим ўзининг доимий иш жойига ҳар куни қайтиш имкониятига эга бўлса, у ҳолда кундалик харажатлар учун ҳақ тўланмайди. Ходимнинг хизмат сафарига юборилган жойдан ўзининг доимий яшайдиган жойига ҳар куни қайтиши мумкинлиги масаласи хизмат сафарига юборган ташкилот раҳбари томонидан масофанинг узоқлиги, транспорт алоқаси шароитлари, бажариладиган топшириқнинг тури, ходим учун дам олиш шароитларини яратиш кабиларни ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади.

Агар ташкилот раҳбари ходим ҳар куни қайтиши мумкин деб қарор қилса, унда суткалик харажатлар тўланмайди.

Показать ответ

Йўқ, ходим касаба уюшмаси аъзолигидан чиққан тақдирда ҳам, унинг жамоа шартномасида назарда тутилган байрам мукофотларини олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинишига йўл қўйилмайди.

Фуқаролар ўз қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўз танловига кўра ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш, уларга аъзо бўлиш, касаба уюшмаси фаолияти билан шуғулланиш ва касаба уюшмаларига аъзоликдан чиқиш ҳуқуқига эга (“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг 7-м.).

Шунингдек, Касаба уюшмаларига мансублик ёки мансуб эмаслик фуқароларнинг қонунчиликда кафолатланадиган меҳнатга оид, бошқа ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, шахсий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бирор-бир тарзда чеклашга сабаб бўлмайди. Ишга қабул қилишни, ишда кўтарилишни, шунингдек ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишни муайян касаба уюшмасига мансублик, унга аъзо бўлиш ёки аъзоликдан чиқиш билан боғлиқ қилиб қўйиш тақиқланади (“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-м.).

Бундан ташқари, Меҳнат кодексига кўра ишга қабул қилишни, ходим учун эҳтимол тутилган имтиёзлар ва преференциалларни, шу жумладан устамаларни, мукофот пулларини, ишда юқори мартабага кўтарилишни, шунингдек меҳнат шартномасининг бекор қилинишини муайян касаба уюшмасига ёки ходимларнинг бошқа бирлашмасига мансублик ёки мансуб эмаслик, унга аъзо бўлиш ёхуд ундан чиқиш билан боғлаш мумкин эмас (37-м. 5-қ.).

Жамоа шартномасининг амал қилиши иш берувчига ва ташкилотнинг барча ходимларига нисбатан татбиқ этилади. Шунингдек, жамоа шартномаси кучга киргандан кейин ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан ҳам унинг амал қилиши татбиқ этилади (МК 72-м.). Демак, жамоа шартномасида назарда тутилган мукофотлар ва имтиёзлар касаба уюшмаси аъзолигидан қатъи назар, ташкилотнинг барча ходимларига татбиқ этилиши лозим (агар шартноманинг ўзида аъзолик билан боғлиқ алоҳида шартлар мавжуд бўлса ҳам, бу қонунчиликка зид ҳисобланади).

Ўзини касаба уюшмасига мансублиги ёки мансуб эмаслиги белгисига қараб камситилган деб ҳисобловчи шахс камситишни бартараф этиш, етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин (“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-м. 3-қ.).

Юқоридагиларга асосан, давлат ташкилотида ишловчи ходим касаба уюшмаси аъзолигидан чиққан тақдирда ҳам, жамоа шартномасида кўрсатилган байрам мукофотларини олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинмайди.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика